лафф ва нашр

DOC 48,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662847599.doc лафф ва нашр «йиғиш ва ёйиш» маъносини ифодаловчи ушбу санъат шеър байтида аввал бир неча нарса ёки тушунча номини кетма-кет келтириб, кейин _улар ҳақидаги ҳукмларни кетма-кет баён қилишни назарда тутади. бундан асосий мақсад эса номлари келтирилган нарса ёки тушунчаларни бўрттириб, кучайтириб тасвирлашдир. шоирлар ана шу мақсадни кўпинча ташбиҳ ёки муболаға воситасида амалга оширадилар. шу жиҳатдан караган​да лафф ва нашрни аксар ҳолларда яширин ташбиҳ деб аташ мумкин. чунки шоир нарсалар ва улар ҳақидаги ҳукмларни са-нар экан, аниқ ўхшатиш ё муболаға қўлламаётгандек бўлиб кў-ринади. масалан, атоий бир ғазалида бу оразу зулфу қаду қоматки сенингдур, рашки суману сунбулу аръар етилибсен байтининг биринчи мисрасида маҳбуба орази, зулфи, қадду қо-матини санаб келтиради-да, иккинчи мисрада улардан ҳар бири ҳақидаги фикрларни баён қилади: оразни суманга, зулфни сун-булга, қадду қоматни эса аръарга қиёслайди, лекин мисра маз-мунига кўра шоир «рашки суману сунбулу аръар етилибсен» деб таърифлар экан, диққати бошқа нарсага — рашкка қаратилган-дек туюлади. ваҳоланки, унинг муддаоси ташбихдан …
2
биринчи қисмида нарса ёки тушунчалар номи саналса, иккинчи қисмида улар ҳақидаги ҳукмлар баён қилинади. масалан, саккокий қаламига мансуб оғзингу тишингни кўрди, ғунчау дур деди рост, қаддинга қилган назар сарви хиромон отади байтинйнг биринчи мисрасида аввалига маҳбуба оғзию тиши тилга олиниб, аниқроғи йиғилиб (лафф), сўнг уларнинг ташби-ҳий атамалари: ғунча ва дур ифодаланган. мазкур шоирнинг ул тишингу эрнингни кўруб бир куларингда бу икки кўзум лаълу гўҳар баҳрию кони байтида лафф ва нашрнинг янада мураккаброқ — силсилали бир тури қўлланган. чункй биринчи мисрада маҳбуба тишию ирни (лаби) саналиб, иккинчи мисрада аввалига улар лаъл ва гуҳарга қиёсланади-да, сўнг кетма-кет ушбу сўзларнинг ҳам нашри бе-рилиб, лаъл баҳри ва гуҳар кони тушунчаси рўебга чиқади. шеъриятимизда лафф билан нашр тартибининг ўзгариши ҳам учрайди. аксар ҳолларда лафф аввал, кўпинча, биринчи мисрада, нашр кейин — иккинчи мисрада келтирилади, лекин бунинг акси, яъни аввал нашр, кейин лафф келган ҳолатларга ҳам дуч келамиз. чунончи, гадоийнинг сунбулу гул бутгусидур туфроғимдин бегумон, зулфу …
3
нун байтидаги лаффу нашр эса китобот санъати билан бирга қўллан-ган. аввал саналган («йиғилган») номлар тартиби билан улар ҳа-қидаги ҳукмлар тартиби муносабатига кўра лафф ва нашр «му-раттаб» («тартибли») ва «номураттаб» ёки «ғайри мураттаб» («тартибли бўлмаган») турларга бўлинади. масалан, лутфийнинг қошинг, ирнинг, юзунг, эй рашки ризвон, ҳилолу кавсару боғи жинондур байтининг биринчи мисрасида лаффда аввал қош, сўнг ирн (лаб), кейин эса юз саналади, иккинчи мисрадаги «нашр», яъни маҳбуба аъзолари ҳақидаги ҳукмлар тартиби биринчи мисрадаги сўзларга мувофиқ келади, яъни биринчи турган «қош» сўзига иккинчи мисрада биринчи бўлиб турган «ҳилол» ташбиҳи, ик​кинчи турган иря (лаб) сўзига иккинчи бўлиб келган кавсар ташбиҳи, учинчи турган «юзунг» сўзига эса учинчи — боғи жи-нон ташбиҳи мое бўлиб тушади. атоий қаламига мансуб ёд қилмас зулфу рухсору хатингни кўргали, лолау насрину сунбул бирла райҳондин кўнгул байтидаги лафф ва нашр эса номураттаб саналади. зеро, би​ринчи мисрадаги биринчи бўлиб турган зулф сўзига иккинчи мисрада биринчи бўлиб келган лола ташбиҳи мое келмайди, зулфга …
4
биринчи мисрада жамланган номлар, тушунчаларни тақсимлаш ёки фарклашни ифодаловчи «бири», «униси» каби сўзлар қўлланади. масалан, бобурнинг хатинг била юзунгу, кокилинг сенинг, эй жон, бири бинафша, бири ёсуман, бири райҳон деб бошланган ғазали байтларининг ҳар қайсисида аввал турли нарсалар номи жамланган бўлса, ҳар иккинчи мисрада улар муайян жиҳатларига кўра «бири» сўзи воситасида тақсимланган. бобурнинг не навъ ўхшасун юзига офтобким, онинг заволи бордиру бу безаволдур байтидаги биринчи мисрада маҳбуба юзи ва офтоб сўзлари жам​ланган. лекин кейинги мисрада улар ҳақидаги фикрлар икки тушунчани маълум жиҳатдан фарқлаш мақсадини кўзлайди. шунга кўра бу байтда ҳам лафф ва нашр санъати қўлланмай, жам ва тафриқ санъатидан фойдаланилганини таъкидлашимиз мумкин. лафф ва нашр қўлланганда тақсимлаш ёки фарклаш мақсади эмас, балки белгиларини таъкидлаш шоирнинг диққат маркази-да туради. мисоллар: кўз эрнингу тишинг кўруб аввал назарни йиғмади, охир чиқорса лаълу дур не суд ушал уммонима. ( саккокий) бўю юзу лаъл эрну хати хаддина туш йўқ, сарву гулу мул настарану ёсуман ичра. …
5
лафф ва нашр - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лафф ва нашр" haqida

1662847599.doc лафф ва нашр «йиғиш ва ёйиш» маъносини ифодаловчи ушбу санъат шеър байтида аввал бир неча нарса ёки тушунча номини кетма-кет келтириб, кейин _улар ҳақидаги ҳукмларни кетма-кет баён қилишни назарда тутади. бундан асосий мақсад эса номлари келтирилган нарса ёки тушунчаларни бўрттириб, кучайтириб тасвирлашдир. шоирлар ана шу мақсадни кўпинча ташбиҳ ёки муболаға воситасида амалга оширадилар. шу жиҳатдан караган​да лафф ва нашрни аксар ҳолларда яширин ташбиҳ деб аташ мумкин. чунки шоир нарсалар ва улар ҳақидаги ҳукмларни са-нар экан, аниқ ўхшатиш ё муболаға қўлламаётгандек бўлиб кў-ринади. масалан, атоий бир ғазалида бу оразу зулфу қаду қоматки сенингдур, рашки суману сунбулу аръар етилибсен байтининг биринчи мисрасида маҳбуба орази, зулфи, қадду қо-матини санаб келтиради-да, икк...

DOC format, 48,5 KB. "лафф ва нашр"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лафф ва нашр DOC Bepul yuklash Telegram