tiller va ularning ahamiyati

DOCX 4 стр. 21,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
эшмуҳаммад қодиров тдюу доценти мақсуд қоржовов тдюу ҳузуридаги академик лицейи хорижий тиллар кафедраси мудири тил ҳар бир миллатнинг таянчи саналади. чунки муайян миллатнинг ҳар томонлама камолотга эришиши ҳам бевосита унинг тили билан боғлиқ. илм-фан, маданият ва маърифатнинг такомили ҳам тил орқали амалга оширилади. зеро, ҳар қандай халқнинг руҳияти, табиати, бутун борлиғи унинг тилида акс этади. ҳозирги пайтда 7 миллиарддан ошиб кетган дунё аҳолиси 2976 та тилда гаплашади. биргина доғистонда 1 млн. дан зиёд аҳоли 40 га яқин тилда мулоқот қилади. чунончи, аксарият халқлар ўзаро муомалада ва иш юритишда инглиз, немис, испан, араб, фаранг, рус тилларидан ҳам фойдаланади. улар расмий қайд этилган жаҳон тиллари сирасига киради. айни пайтда таназзулга юз тутган тиллар ҳам мавжуд. масалан, бизгача фақат ёзма ёдгорликлари етиб келган, лекин ҳозир қўлланилмайдиган ўлик тиллар - лотин, қадимги ҳинд ёки санскрит тилини қайд этиш мумкин. ўзбек тили ҳам асрлар давомида ўз халқи билан бирга кўплаб тарихий жараёнларни бошдан кечирди. шукурки, …
2 / 4
маслиги эътиборга олинган. нафрат билан севиб бўлмаганидек, тил мажбурлаб ўргатилмайди. шу боис, конституциямиз барча тилларни бирдек ҳимоялаб эркинлик ва инсонийликни ўзида мужассам этган. ҳуқуқ тил воситасида таъминланади. тил эса ҳуқуқ асосида равнақ топади. яъни улар бир-бирини талаб қилади. ва бу мантиқ ўз вақтида англаб етилиб, тилнинг ҳуқуқий жиҳатига чўнг эътибор қаратилди. жумладан, тилга оид бир қатор қонун ва ҳуқуқий - меъёрий ҳужжатлар қабул қилиндики, булар бари ўзбек тилининг давлат тили мақомини ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. [1: ўзбекистон республикаси конституцияси. – т.: “ўзбекистон”, 2012. 4-бет.] фикримизнинг мантиқий давоми сифатида айтиш мумкинки, тилнинг ҳуқуқий кафолати масаланинг бир томони, холос. тилни дилга жо этиб чинакам бойитиш ва уни хоҳиш билан ўрганишда иккинчи, асосий бир жиҳат ҳам бор. у тилнинг ўзида акс зтган адабий ва грамматик ички тартиб-қоидаларга риоя этиш. лўнда қилиб айтганда, тилнинг ўз қонуниятига амал қилиш. шу ўринда яна бир мулоҳаза. оддий йўл ҳаракати қоидасини бузган шахсга нисбатан камида маъмурий …
3 / 4
сизга мантиқ. мана сизга ўзбек тили. республика телевидениесида кўрсатув бошловчиларидан бири шундай жумлани ишлатди: “концерт томоша қилиб ҳордиқ олинг...” наҳотки тележурналист ҳордиқнинг чарчоқ эканлигини англамаса? телевидениеда футбол шарҳловчиси: “ивановнинг зарб билан тепган тўпи дарвозага тушишни истамасдан, шиддат билан бошқа томонга учди.” бизнингча, бундай ҳолатлар тилни билмасликдан кўра, билишни истамасликка ўхшаб кетади. кези келганда ҳуқуқий соҳада ишлатилаётган тил билан боғлиқ айрим ибораларга тўхталиш ҳам ўринли. “жиноят ҳуқуқи”, “олий жазо - ўлим жазоси”, “кўрсатув беришдан бош тортди” каби тушунишсиз жумлалар одамни ҳайратга солиши, табиий. жиноятнинг ҳуқуқи бўлмаганидек, ўлим ҳам олий жазо эмас. кўрсатув чамаси, мазкур жумлалар рус тилидан сўзма-сўз таржима натижасида қиёмига етмай қолган. аслида, бундай қусурлар жузъий камчиликдир, бироқ жиддий хато саналади. шу ўринда таржима билан боғлиқ тил бузилишлари ҳақида ҳам икки оғиз сўз. бозор шароити боисми, билмадик, ҳар тугул шу кунларда мактаб кўрмаган, саводи ҳаминқадар, малакасиз таржимонлар кўпайиб кетди. қанийди уларнинг ғализ таржималарини ўқиб ёки уқиб бўлса. натижада “фалаж” ҳолатдан …
4 / 4
мутаржимлар эса, ўзлари яхши билмаган ишга қўл уриб аслиятга хиёнат қилаётганини хаёлига ҳам келтиришмайди. келинг, фикримизни айрим мисоллар билан исботлашга ҳаракат қилиб кўрайлик. [3: ғ.саломов. тил ва таржима. т.: “фан”, 1966. – 72-бет] баъзи реклама ва бошқа мавзулардаги фактларни келтирамиз. аслиятда: “поверь своей жажде” таржимаси: “чанқоғингга ишон” ёки “туалетное мыло”ни “ҳожатхона совуни”, “аэропорт”ни “тайёрагоҳ” дея таржима қилишган. ҳайратдан ёқа ушлайсан. тавба. мантиқсизлик ҳам эви биланда. тилимиз миллат билан бирга не азобларни бошидан ўтказганига тарих гувоҳ. ҳатто шовинистик сиёсатнинг бардавомлигига ишонган баьзи ношуд кимсалар она тилини унутишгача бориб етишди. эмишки, ўз она тилида сўзлаш маданиятсизлик бўларкан. тилимиз ночор деганларнинг ўзлари ношуд. истиқлол шарофати ила ўзбек тили ҳам қонуний асосда давлат тили мартабасига эга бўлди. тафаккуригача руслашиб бўлган баьзи “маданиятли” афандилар ўрта бармоғини тишлаб қолишди. энди улар довдирайди, мижғовланади, дудуқланади ўз тилини билмайди. мана сизга оқибат. ҳамма жой ўзбекчилик. ўрганмаса бўлмайди. уят ўлимдан ёмон. бир томонда бошқа миллат вакиллари ўзбекча гапириб турса. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "tiller va ularning ahamiyati"

эшмуҳаммад қодиров тдюу доценти мақсуд қоржовов тдюу ҳузуридаги академик лицейи хорижий тиллар кафедраси мудири тил ҳар бир миллатнинг таянчи саналади. чунки муайян миллатнинг ҳар томонлама камолотга эришиши ҳам бевосита унинг тили билан боғлиқ. илм-фан, маданият ва маърифатнинг такомили ҳам тил орқали амалга оширилади. зеро, ҳар қандай халқнинг руҳияти, табиати, бутун борлиғи унинг тилида акс этади. ҳозирги пайтда 7 миллиарддан ошиб кетган дунё аҳолиси 2976 та тилда гаплашади. биргина доғистонда 1 млн. дан зиёд аҳоли 40 га яқин тилда мулоқот қилади. чунончи, аксарият халқлар ўзаро муомалада ва иш юритишда инглиз, немис, испан, араб, фаранг, рус тилларидан ҳам фойдаланади. улар расмий қайд этилган жаҳон тиллари сирасига киради. айни пайтда таназзулга юз тутган тиллар ҳам мавжуд. масалан, б...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (21,9 КБ). Чтобы скачать "tiller va ularning ahamiyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: tiller va ularning ahamiyati DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram