tadqiqotchilar to'plami: "21-oktabr - o'zbek tiliga davlat til maqomi berilgan kun munosabati bilan otkazilgan tadbir scenariysi"

DOCX 11 pages 45.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
@yillik_konspekt telegram kanali 21-октабр – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилган тадбир сценарийси 1.бошловчилар кириш сўзи 2.шеърлар 3.тилимиз ва ёзувимиз 4.ҳикматли сўзлар 5.рақс 6.халқ оғзаки ижоди (“кунтуғмиш” достони мисолида) 7.тил ҳақида фикрлар 8.рақс 9.тилимиз тарихи 10.саҳна кўриниши (“ўткан кунлар” асари мисолида) 11.якуний сўз ҳамда тақдирлаш 1-бошловчи. ассалому алайкум, азиз меҳмонлар! мустақил юртнинг баркамол ёшлари, азиз устозлар. бугунги “тил байрами”га хуш келибсиз! 2-бошловчи. инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. 1-бошловчи. дарҳақиқат, инсон ўз она тилиси билан уйғаяди, камолга етади. мана шу тил билан яшаб ўтади. комилликнинг биринчи белгиси ҳам намоён бўлади. 2-бошловчи. зеро, нутқнинг гўзаллиги, тилнинг бурролиги, ифоданинг аниқлиги инсон учун ўзига хос ҳусндир, бу ҳусн охир-оқибатда жамиятнинг, миллатнинг ҳуснини кўрсатади. 1-бошловчи. марҳамат, энди навбатни мактаб-интернатимиз ўқувчиларига берамиз. 1-ўқувчи. ўзбек тилин тинглаб кирди менга жон, оҳиста тикилдим ва …
2 / 11
чиқиб келади. она образи: меҳрибон фарзандларим, жондан азиз дилбандларим, ўз юртига фидоий, мард паҳлавонларим. сизлар ўз она тилимизно ҳамиша асраб-авайланглар. ўз тилимиз қаторида қардош чет тилларини ҳам ўрганиб, ҳурмат қилинглар. менинг сизларга мурожаатим шуки, тилимизнинг софлигини сақланг, унинг бой ифода воситаларидан ўринли фойдаланишга ҳаракат қилинг, гўзаллигини намойиш этинг. сизнинг комиллигингиз аввало, муомала маданиятингизда намоён бўлади. “яхши сўз жон озиғи”, “бир кўнгил иморати – минг макка зиёрати” деганларидек, ширинсухан бўлиб яшанглар. фарзанд образи: мунис онажон, ҳар бир сўзингиз биз учун муқаддас. чунки ўзингиз бу туйғуни,меҳрни аллангиз ила кўнглимизга жо этгансиз. тилимиз ва ёзувимиз ҳақида: 1-ўқувчи: 1989-йил 21-окатбр – “давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди. 2-ўқувчи. 1995-йил 2-сентабр. “лотин ёувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди ва олий мажлиснинг тегишли қарори қабул қилинди. 3-ўқувчи. 1995-йил 24-август. вазирлар маҳкамасининг “ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасқидлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 4-ўқувчи. 1995-йил 21-декабр. “ўзбекистон республикасининг давлат тили ҳақида”ги қонуни янги таҳрирда …
3 / 11
бузади, омонат берилса, хиёнат қилади. 4-ўқувчи. ҳар тилни билув эмди бани одама жондур, тил воситайи робитайи оламиёндир. ғайри тилини саъй қилинг билгани ёшлар, ким илм-у ҳунарлар биланки, ондин аёндур лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек, билмакка они ғайрат этинг фоида кондур. илм-у фан уйиға юборинглар болангизни, онда ўқуғонлар бори яктайи замондур. зор ўлмасун онлар доғи тил билмай аваздек тил билмаганидан они бағри тўла қондур. халқ оғзаки ижодидан парча. “кунтуғмиш” достони”. 8-е синф ўқувчилари ижросида. муаллиф: халқ оғзаки ижодининг дурдона асарларидан бўлган “кунтуғмиш” достонидан парча. подшоҳ кунтуғмиш ўз болаларини қатл қилиш маросимида. моҳибой: ўламан деб мард қавлидан тояма, йўқчилик жўмарднинг кўзин ўяма оқ сувдан йилқингни ўзим ҳайдадим қўлингдан келганин қилгин аяма. мардларнинг парвойи бўлмас ўлимдан мусулмонман калима келар тилимдан. холбека: қаладин қалампир юклар қалачи дурдонадан анбар тоғнинг оғочи аналҳақ деб мансур сенга осилди, ассалому алайкум дорнинг оғочи шонаман таралар қизларнинг сочи мадад қилинг бобо занги подачи аналҳақ деб мансур сенга …
4 / 11
анини қилмадим. гуркининг гуноҳи йўқ, мени ўлдиринглар, гуркини озод қилинглар. гуркининг қонига зомин бўлмайин. кунтуғмиш: болам кепти, неча тоғлардан оша икки зулфи гардинига яраша пўшта-пўшт томошабин жонларим ўлганин несин қиласизлар томоша қўлдан кетган давр илан давронларим вайрон бўлиб кўшк илан айвоналрим ўлганин несин қиласизлар томоша йўл беринг томошабин жонларим боламнинг олдида мен дод айлайин ўз ҳолима неча фарёд айлайин ўлганин несин қиласизлар томоша қочинглар боламни озод айлайин. холбека: мен сени шаҳзода дедим, мард дедим сен қандай сийнамга қўйган дард эдинг. чиқсин кўзинг танимадинг болангни не тилинг буни дорга торт дединг армон билан билганим билдирдинг зор йиғлатиб кўзим ёшга тўлдирдинг не тилингман буни дорга тор дединг подшоҳ бўлиб ўз болангни ўлдирдинг юра билмай юрар йўлдан тойрилдим уча билмай қанотимдан қайрилдим не тилингман буни дорга торт дединг армон билан мен боламдан айрилдим. муаллиф: достон ниҳоясида барчаси бахтли якун топди. тил ҳақида фикрлар (9-синф ўқувчилари): 1-ўқувчи. ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, …
5 / 11
да (“доирангни чал” қўшиғи”) тил ҳақида шеърлар: 1-ўқувчи: гарчи зулм қилганларни ёқтирмадим, шеър ёздим-у бўлак ишни қотирмадим тилим туриб ўз тилимда гапирмадим бир эсласам эзилади бағри дилим, она тилим, кечир мени, она тилим. она эркам деб қучганда тунлар ярим, ерким йўқ деб зирқирайди бир жойларим, паровозни ҳансиратган буғдойларим, олтинларим, маъданларим, ипакларим она тилим ,кечир мени, она тилим. 2-ўқувчи: кимлар учун биз эдик бир бадавийлар ўзбекни қон қақшатганни ўзбек сийлар ҳолимизни қон кузатди яссавийлар онатилим, кечир мени, она тилим кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта катта миллат афандиси йўқдир ҳатто биз пиёда, биз боққанлар юрди отда зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм она тилим, кечир мени она тилим. 3-ўқувчи: сен бўлмасанг, нима бизга силлиқ шеърлар бу дунёда тили йўқда дил йўқ дерлар баҳойинг-ку бериб кетган алишерлар юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим она тилим, кечир мени, она тилим. бир қарасанг ҳар шевангда минг жилолар ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар қодирийлар, чўлпонлар-у абдуллолар …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tadqiqotchilar to'plami: "21-oktabr - o'zbek tiliga davlat til maqomi berilgan kun munosabati bilan otkazilgan tadbir scenariysi""

@yillik_konspekt telegram kanali 21-октабр – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилган тадбир сценарийси 1.бошловчилар кириш сўзи 2.шеърлар 3.тилимиз ва ёзувимиз 4.ҳикматли сўзлар 5.рақс 6.халқ оғзаки ижоди (“кунтуғмиш” достони мисолида) 7.тил ҳақида фикрлар 8.рақс 9.тилимиз тарихи 10.саҳна кўриниши (“ўткан кунлар” асари мисолида) 11.якуний сўз ҳамда тақдирлаш 1-бошловчи. ассалому алайкум, азиз меҳмонлар! мустақил юртнинг баркамол ёшлари, азиз устозлар. бугунги “тил байрами”га хуш келибсиз! 2-бошловчи. инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. 1-бошловчи. дарҳақиқат, инсон ўз она тилиси билан уйғаяди, камолга етад...

This file contains 11 pages in DOCX format (45.4 KB). To download "tadqiqotchilar to'plami: "21-oktabr - o'zbek tiliga davlat til maqomi berilgan kun munosabati bilan otkazilgan tadbir scenariysi"", click the Telegram button on the left.

Tags: tadqiqotchilar to'plami: "21-ok… DOCX 11 pages Free download Telegram