дастлабки тергов ва суд тергов текшириш

DOCX 22,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538558564_72469.docx дастлабки тергов ва суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлигини текшириш режа: 1. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асоси сифатида терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқламалиги 2. суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги тушунчаси ва моҳияти. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асоси сифатида терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқламалиги юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари жиноят процессининг деярли барча босқичлари фаолиятини ўзида қамраб олади. жиноят процессининг жиноят ишини қўзғатиш босқичидан кейинги дастлабки тергов босқичига жуда катта вазифалар юкланган. жиноят ишлари бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларни тўла, ҳар томонлама, холисона исботланиши шулар жумласидандир. жпкнинг 82-моддасида жиноят ишлари бўйича исботлаш мезони қайд қилинган бўлиб, унга кўра, ишни айблов хулосаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак: 1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек, …
2
алончилик жинояти 1991 йилда 2730 та, безорилик 1994 йилда 4923 та, босқинчилик жинояти 1992 йилда 1125 тани ташкил этган.[footnoteref:1] [1: ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг прокуратура идоралари қонунчилик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш фаолиятига доир маълумотлари. 1998.] жиноят шахс, жамият ва давлат манфаатларига зид ижтимоий ҳодисадир. жиноятчиликка қарши курашнинг энг самарали воситаси жиноий ҳодисани ўз вақтида очиш, жиноят содир этган шахсни фош этиш, келтирилган зарарни қоплаш чораларини кўриш, жиноят содир этган шахсни қилмишига яраша жазолаш, яъни жазонинг муқаррарлигини таъминлашдан иборат, токи адолат ва ҳақиқат мезонлари, инсоф ва диёнат сифатлари барқарор бўлсин. жиноят ишини очилмай, жиноятчини фош этилмай, жазодан қутилиб қолиши охир оқибат оғирроқ турдаги жиноятларни содир этилишига олиб келади, чунки энг хавфли жиноятчи қилмишига яраша жазосини тортмагани ҳисобланади.[footnoteref:2] [2: статкус в.ф. “раскрытие преступлений – важнейшее средство борьбы с преступностью”. // ж. “государство и право”. 1998. -4-сон. -б. 66-73.; волынская о.в. “начало и окончание уголовного преследования”. // ж. “российский …
3
лик, жиноят ишларини тўла, ҳар томонлама текшириш, ҳақиқатни аниқлаш талаблари қўйилган. республика судлари томонидан 2002 йилда 54438 та, 2003 йилда 53602 та, 2004 йилда 54645, 2005 йилда 53613 та жиноят ишлари кўриб чиқилган. тергов органлари фаолиятида ўзбекистон республикаси жпкнинг нормаларини қўпол тарзда бузиб, жиноят ишларини сифатсиз, бир ёқлама тергов қилиш натижасида жиноят ишлари дастлабки терговга қайтарилган ҳолатлар мавжуд. жумладан, дастлабки тергов органлари томонидан жпкнинг 22, 419-моддалари талаблари бузилиши туфайли судлар томонидан 2003 йилда 658 нафар шахсга нисбатан 450 та жиноят ишлари қўшимча терговга қайтарилган бўлса; 2003 йилнинг биринчи ярмида 244 нафар шахсга нисбатан 175 та жиноят ишлари қўшимча терговга қайтарилишига йўл қўйилган. 2004 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 тага ёки 18,2 фоизга ўсган. яъни, жорий йилнинг ўтган 6 ойида 319 нафар шахсларга нисбатан 214 та жиноят ишлари терговдаги қўпол камчиликлар, қонун бузилишлари сабабли судлар томонидан қўшимча терговга қайтарилган. ўзбекистон республикаси жпкнинг 419-моддаси 1-қисмининг …
4
шахсларга нисбатан 4 та (2003 йилда 0 та) жиноят ишлари судлар томонидан қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун қайтарилган. агар, ушбу қўшимча терговга қайтарилган жиноят ишлари органларга тааллуқлилигича таҳлил қилинганида, шу йиллар ичида тергов қилинган жиноят ишларидан 468 нафар шахсларга нисбатан 312 таси прокуратура, 459 нафар шахсларга нисбатан 341 таси ички ишлар, 3 нафар шахсларга нисбатан 2 таси эса миллий хавфсизлик органларига тўғри келган. жумладан, тошкент шаҳри бўйича 2004 йилнинг биринчи ярмида 64 нафар шахсга нисбатан 46 (2003 йилнинг биринчи ярмида 34 нафар шахсга нисбатан 27) та, тошкент вилояти бўйича 40 нафар шахсга нисбатан 34 (2003 йилда 25/40) та, андижон вилояти бўйича 42 нафар шахсга нисбатан 31 (24/41) та, сурхондарё вилояти бўйича 32 нафар шахсга нисбатан 17 (14/16) та, сирдарё вилояти бўйича 15 нафар шахсга нисбатан 11 (7/8) та, навоий вилояти бўйича 7 нафар шахсга нисбатан 7 (4/4) та, жиззах вилояти бўйича 13 нафар шахсга нисбатан 9(5/8) та, ўзбекистон республикаси транспорт …
5
боришда яна юзакиликка йўл қўйилиши, суд ажримларида келтирилган важлар текширилмай қолиши натижасида кўплаб жиноят ишлари икки маротабадан қўшимча терговга қайтарилган. хусусан, прокуратура органлари томонидан тергов қилинган жиноят ишларидан 2003 йилда 5 нафар шахсларга нисбатан 5 та, 2003 йилнинг биринчи ярмида 3 нафар шахсларга нисбатан 3 та, 2004 йилнинг биринчи ярмида эса 5 нафар шахсларга нисбатан 2 та жами 13 нафар шахсларга нисбатан 10 та жиноят ишлари икки маротабадан қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун қайтарилган бўлса, шу йиллар мобайнида ички ишлар вазирлиги тергов органлари томонидан тергов қилинган жами 8 нафар шахсларга нисбатан 8 та жиноят ишлари судлар томонидан 2 маротабадан қўшимча терговга қайтарилган. республика бўйича биринчи инстанция суди 2004 йилда 965 та, 2005 йилда 752 та; апелляция инстанция суди 2004 йилда 85 та, 2005 йилда 67 та, кассация инстанция суди 2004 йилда 51 та, 2005 йилда 66 та; назорат инстанция судида 2004 йилда 46 та, 2005 йилда 39 та, жами 2004 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дастлабки тергов ва суд тергов текшириш" haqida

1538558564_72469.docx дастлабки тергов ва суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлигини текшириш режа: 1. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асоси сифатида терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқламалиги 2. суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги тушунчаси ва моҳияти. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асоси сифатида терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқламалиги юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари жиноят процессининг деярли барча босқичлари фаолиятини ўзида қамраб олади. жиноят процессининг жиноят ишини қўзғатиш босқичидан кейинги дастлабки тергов босқичига жуда катта вазифалар юкланган. жиноят ишлари бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларни тўла, ҳар томонлама, холисона исботланиши шулар жумласидандир. жпкнинг ...

DOCX format, 22,4 KB. "дастлабки тергов ва суд тергов текшириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.