жиноят ишини кузғатиш

DOCX 40 стр. 78,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
жиноят ишини кузғатиш мундарижа: кириш…………………………………………………………………………...3 i боб. жиноят ишини қўзғатишнинг назарий асослари 1.1. жиноят ишини қўзғатиш, унинг сабаблари ва асослари….…………...…5 1.2. жиноят ишини қўзғатиш бўйича қонунийлик устунлиги ва суриштирув жараёни…...............................................................................................................11 1.3. жиноят иши қўзғатилгандан сўнг дастлабки терговни олиб бориш…...15 ii боб. жиноят ишини қўзғатишда шахслар билан ишлаш ва жиноят иши якунлаш асослари 2.1. жиноят иши қўзғатилгандан сўнг шахслар билан ишлашнинг назарий асослари……………………………………………………………………..……23 2.2. қўзғатилган жиноят ишини тугатиш (якунлаш) асослари………….......28 хулоса…………………………………………………………………...……38 фойдаланилган адабиётлар………………………………………..40 кириш мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг демократик асосларини янада чуқурлаштириш, миллий қонунчилик асосларини шакллантириш, жиноятчиликка қарши курашнинг замон талаблари даражасида олиб борилишини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада инсон ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда ҳимоясини таъминлаш муҳим омил сифатида еътироф етилди. бунинг яққол тасдиғи сифатида ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 10 августдаги "суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги[footnoteref:1] фармони мисолида кўришимиз мумкин бўлади. …
2 / 40
ликларини химоя килиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида"ги пф-6041-сон фармони // url: https://www.lex.uz] курс ишининг долзарблиги. прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт. мазкур принсип мазмунига кўра, прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари аниқланган ҳамда жиноят иши қўзғатиш учун сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, бирор-бир муассаса, ташкилот, фуқароларнинг хоҳиш-иродасидан қатъи назар жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни фош этиш учун қонунда назарда тутилган барча зарур чораларни кўришлари шарт. курс ишининг мақсади: жиноят процессида жиноят ишини кузғатиш асосларини чуқурроқ ўрганиш ва таҳлил қилиш. илмий фаразда жиноят процессида жиноят ишини кузғатиш асослари ўрганилса, тахлил етилса уларни яъни жиноятларни фош етиш учун ҳуқуқий структурасини яққолроқ аниқлаш имконияти пайдо бўлади бу еса жиноятларни …
3 / 40
арининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва уларнинг ўз ҳуқуқларини бирон-бир тўсиқларсиз амалга оширишлари учун шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлари мазкур принсипнинг мазмунини ташкил этади. курс ишининг тузилиши ва ҳажми: курс иши кириш, 2 та боб, 5 та параграф, хулосалар ва адабиётлар рўйхатидан иборат. i боб. жиноят ишини қўзғатишнинг назарий асослари 1.1. жиноят ишини қўзғатиш, унинг сабаблари ва асослари суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир етилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт. жиноят ишини қўзғатиш учун: 1) шахсларнинг аризалари; 2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар; 3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар; 4) жиноят содир етилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши; 5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади. жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади. жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл …
4 / 40
тортилиши ҳақида огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси билан тақсимланади. сўнгра баённомада жиноят содир етиш ҳолатлари хусусидаги маълумотлар арз қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз акс еттирилади. баённомани арз қилувчи ва аризани қабул қилган мансабдор шахс имзолайдилар. жиноят ишини қўзғатишга ушбу кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно етганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрсаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар таалуқлидир. жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши қўзғатиш айбни оғирлаштирмайдиган ҳолатларда номусга текканлик ва жинсий еҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондирганлик тўғрисидаги жиноят иши айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.[footnoteref:3] [3: астанов и.р. жиноят ишлари …
5 / 40
кент: янги аср авлоди, 2001. – 131 б.] оммавий ахборот воситалари берган хабарлар муайян жиноят тўғрисида матбуот, радио ва телевидения, ҳужжатли кинофилмлардаги, шунингдек оммавий ахборот воситаларига йўлланган, лекин еълон қилинмаган хатлрдаги хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади. жиноят тўғрисидаги хабарни еълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари, шунингдек бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдқиловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт. жиноят содир етилганлигини кўрсатувчи маълумотларнинг бевосита аниқланиши қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин: 1) суриштирувчи маъмурий вазифани амалга ошираётганда ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича суриштирув ўтказиш чоғида жиноятга оид маълумотларни олганида; 2) терговчи бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни олганида; 3) прокурор қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш пайтида ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов олиб бориш чоғида жиноятга оид маълумотларни олганида; 4) судя маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноят ишини кузғатиш"

жиноят ишини кузғатиш мундарижа: кириш…………………………………………………………………………...3 i боб. жиноят ишини қўзғатишнинг назарий асослари 1.1. жиноят ишини қўзғатиш, унинг сабаблари ва асослари….…………...…5 1.2. жиноят ишини қўзғатиш бўйича қонунийлик устунлиги ва суриштирув жараёни…...............................................................................................................11 1.3. жиноят иши қўзғатилгандан сўнг дастлабки терговни олиб бориш…...15 ii боб. жиноят ишини қўзғатишда шахслар билан ишлаш ва жиноят иши якунлаш асослари 2.1. жиноят иши қўзғатилгандан сўнг шахслар билан ишлашнинг назарий асослари……………………………………………………………………..……23 2.2. қўзғатилган жиноят ишини тугатиш (якунлаш) асослари………….......28 хулоса…………………………………………………………………...……38 фойдаланилган адабиётлар………………………………………..40 кири...

Этот файл содержит 40 стр. в формате DOCX (78,4 КБ). Чтобы скачать "жиноят ишини кузғатиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноят ишини кузғатиш DOCX 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram