далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар

DOC 147,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352831101_39017.doc далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар режа: 1.далиллар тушунчаси. далиллар назариясида исботлаш ҳуқуқи 2.ҳақиқатни аниқлаш – исботлашнинг мақсади 3.далилларнинг таснифи 4.исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар (исботлаш предмети) 5. исботлаш доираси далиллар тушунчаси. далиллар назариясида исботлаш ҳуқуқи жиноят ишларини судда юритишнинг самарадорлиги ҳар бир муайян ҳолда унинг натижалари қонунда белгиланган вазифаларга мувофиқлиги тарзида тушунилиб, тергов қилинаётган ҳамда кўрилаётган ишнинг ҳолатлари ҳар томонлама, тўла, холисона тадқиқ этилгандагина таъминланиши мумкин. жиноятларни тез, тўла очиш, айбдорларни фош этиш, уларга адолатли жазо берилишини таъминлаш ҳамда айни вақтда айбсизларни жиноий жавобгарликка тортиш фактларини бартараф этиш, жиноят содир этилганлигига сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларни қонунларга сўзсиз риоя этиш руҳида тарбиялаш – бу вазифаларнинг ҳар бири ва барчасини яхлит ҳолда рўёбга чиқариш ҳар бир муайян ҳолда хилма-хил аниқ ахборотнинг катта ҳажмини текшириш ва баҳолаш заруратини ташкил этади. ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда жиноят иши предмети ҳисобланадиган ҳолатларни ишончли аниқлаш ҳамда шу асосда муайян …
2
ллар назарияси нафақат амалдаги исботлаш ҳуқуқини ва уни қўллаш амалиётини ўрганади, балки бу меъёрларнинг ўзини ҳам, суд амалиётини ҳам янада такомиллаштириш бўйича илмий тавсияномаларни ишлаб чиқади. далиллар тўғрисидаги таълимот жиноят процессининг энг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. агар жиноят процесси деганда жиноят ишининг маълум ҳаракатланиши тушунилса, жиноят ишларини судда юритишда қабул қилинадиган қарорлар, шу жумладан судланувчининг айбдорлиги ёки айбсизлиги тўғрисидаги асосий қарорлар далилларга асосланади. шуни таъкидлаш мумкинки, далиллар муаммоси ишларни судда юритишнинг бутун тизимида марказий бўғинни ташкил этади. далиллар тушунчаси далиллар назариясида ва исботлаш ҳуқуқида асосий, бошланғич тушунчалар сирасига киради. далиллар тушунчасига киритиладиган мазмун жиноят ишларини судда юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашга жиддий таъсир қилади. далил тушунчасини тўғри таърифлаш ҳақиқатга эришиш, қонунийликни таъминлаш ва қабул қилинаётган қарорлар асослилигининг зарур шартидир. «далил» сўзи бир неча маънога эга. у кишилар муомаласининг деярли барча соҳаларида ишлатилади. мантиқ илмида ҳар қандай фикрнинг ҳақиқийлиги бошқа фикрлар ёрдамида асосланишидан иборат бўлган мантиқий ҳаракат далил деб аталади. …
3
экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади. жпк 81-моддасининг мазмунини талқин қилишда турли фикрлар билдирилади. баъзи бир олимларнинг фикрича, далиллар таърифи қонун чиқарувчи томонидан унинг биринчи қисмида берилган бўлиб, улар фақат ҳақиқий маълумотларни англатади; ушбу модданинг иккинчи қисмида, уларнинг таъкидлашича, манбаларнинг тўлиқ рўйхати (оғзаки, ёзма ва ашёвий) берилган бўлиб, қонун улардан шундай маълумотларни олишга йўл қўяди. ҳақиқий маълумотларнинг фактлар тўғрисидаги маълумотлар тарзидаги талқини кенгроқ тарқалган1 . бошқалар далилларни «икки хил» деб аталадиган тушунишдан келиб чиқади. улар, биринчидан, жпкнинг 81-моддаси 1-қисмида айтилган ҳақиқий маълумотларни (одатда, уларни «фактлар» деб) ҳамда, иккинчидан, мазкур модданинг 2-қисмида санаб ўтилган манбаларни (улардан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу ҳолатлар аниқланадиган маълумотлар «ажратиб олинади») далиллар деб ҳисоблайдилар. тахминан 50-йилларнинг охиридан бошлаб, далилларни ҳақиқий маълумотлар ҳамда улар манбаи (ушбу маълумотларнинг моддий ташувчиси)нинг узвий бирлиги сифатида тушуниш шакллана бошлади. бундай қарашнинг …
4
уҳий ҳолати (масалан, жиноят содир этилган пайтда шахснинг мастлик ҳолати, жабрланувчининг хулқ-атвори ва ҳоказо) тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. бундан ташқари, булар жиноятнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун муҳим бўлган табиат ҳодисалари (сувнинг ҳарорати ва ҳоказо) тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. аммо муайян манбада бўлган, ўз-ўзидан олинган ҳақиқий маълумотларни жиноят иши юзасидан далиллар сифатида ҳали ҳисоблаш мумкин эмас. улар бундай бўлиши учун албатта шундай юридик сифатларга эга бўлиши керакки, улар, одатда ишга алоқадорлик ва мақбуллик деб аталади. далилларнинг ишга алоқадорлиги уларнинг сифати бўлиб, унга кўра улар исботлаш предметига кирадиган ҳолатларни, шунингдек жиноят ишини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашга ёки рад этишга қодир бўлади. ишга алоқадорлик далилнинг мазмунини, унинг иш моҳияти билан боғлиқлигини тавсифлайди. агар далил кўрилаётган ишга тааллуқли (алоқадор) бўлса, у ишга алоқадор деб ҳисобланади. айни вақтда ҳақиқий маълумотлар жиноятлар турларидан бири бўйича ишга алоқадор бўлмаслиги ҳамда бошқаси бўйича ишга алоқадор бўлиши мумкин. масалан, безорилик содир этилганда …
5
конияти, ушбу маълумотлар тўғрисида хабар бераётган шахс томонидан уларни қабул қилиш имконияти, исбот қилишнинг ҳам умумий қоидаларига, ҳам муайян турдаги ахборотни тўплаш ва қайд этиш қоидаларига риоя этиш (жпкнинг 17, 18, 20, 22, 87-92, 110, 111, 198-202, 208-м. ва ҳоказо), процесснинг муайян босқичини тартибга соладиган ҳамда жиноят ишини юритаётган шахснинг ваколатларини белгилайдиган қоидаларига риоя этиш. қонунда белгиланмаган манбалардан олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди (жпкнинг 81-м. 2-қ.). миш-мишлар, тахминлар, тезкор-қидирув маълумотлари далил сифатида кўрилиши мумкин эмас. улар текширилгунга ҳамда процессуал ҳаракатлар йўли билан тасдиқлангунга қадар тахминий хусусиятгагина эга бўлади, муайян тахминларни, далиллар жойлашган жойни ва шу кабиларни кўрсатиши мумкин. исботлашни тартибга соладиган меъёрларни жиноий равишда бузганлик натижасида олинган маълумотлардан далиллар сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди (жпкнинг 85-95-м.). жпкнинг 95-моддаси 3-қисмида мустаҳкамлаб қўйилганидек, далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва жпкнинг 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади. «белгиланган тартибда» деган тушунча шуни англатадики, биринчидан, маълумотлар фақат қонунда белгиланган манбалардан, яъни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар"

1352831101_39017.doc далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар режа: 1.далиллар тушунчаси. далиллар назариясида исботлаш ҳуқуқи 2.ҳақиқатни аниқлаш – исботлашнинг мақсади 3.далилларнинг таснифи 4.исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар (исботлаш предмети) 5. исботлаш доираси далиллар тушунчаси. далиллар назариясида исботлаш ҳуқуқи жиноят ишларини судда юритишнинг самарадорлиги ҳар бир муайян ҳолда унинг натижалари қонунда белгиланган вазифаларга мувофиқлиги тарзида тушунилиб, тергов қилинаётган ҳамда кўрилаётган ишнинг ҳолатлари ҳар томонлама, тўла, холисона тадқиқ этилгандагина таъминланиши мумкин. жиноятларни тез, тўла очиш, айбдорларни фош этиш, уларга адолатли жазо берилишини таъминлаш ҳамда айни вақтда айбсизларни жиноий жавобгарликка тортиш фактларини бартараф этиш, жиноят содир ...

Формат DOC, 147,5 КБ. Чтобы скачать "далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: далиллар ва исбот қилиниши лози… DOC Бесплатная загрузка Telegram