тергов экспериментини утказиш тактикаси

DOC 116.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350125175_13567.doc тергов экспериментини ўтказиш тактикаси тергов экспериментини ўтказиш тактикаси режа: 1. эксперимент тушунчаси ва вазифаси 2. тергов экспериментини ўтказишга тайёргарлик кўриш 3. тергов экспериментини ўтказиш тартиби ва тактикаси 4. тергов экспериментининг натижаларини расмийлаштириш тергов эксперименти – криминалистик тактика тизимида мустақил тергов ҳаракати бўлиб, жиноят ишини тергов қилиш жараёнида содир бўлган ҳодисанинг айрим ҳолатларини ва вазиятларини тажриба усулида текширишдан иборат. тергов экспериментининг моҳияти шундаки, муқаддам бўлиб ўтган ҳодисаларни, жиноят ишига алоқадор бўлган ҳолатларни воқеликда ҳақиқатдан бўлганлигини ёки бўлмаганлигини аниқлаш мақсадида, улар айнан маълум шароитларда тикланиб текширилади. жпкнинг 153-моддасида терговчи тергов жараёнида сўроқ қилинган шахсларнинг кўрсатувларини, бошқа далилларни, шунингдек, иш юзасидан қилинган версия, текширилаётган ҳодисага оид муайян шароит ва ҳолатларни тиклаш ҳамда зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текширишга ҳақлидир, дейилган. текширилаётган ҳолатлар, гувоҳлар, жабрланувчилар, жиноятда гумон қилинаётганлар ва айбланувчиларнинг кўрсатувларидаги бирон ҳодисани идрок қилиш, эшитиш, айрим ҳаракатларни бажариш имконияти бўлган-бўлмаганлигини аниқлашдан иборатдир. гувоҳнинг жиноят ҳодисасига оид маълум далилларни кўрганлиги, эшитганлиги ҳақидаги маълумотлари ўша …
2
ароитларда воқеликда бўлганлигига ишонч ҳосил қилишга қаратилган бўлади. тергов эксперименти натижалари ижобий – тасдиқловчи бўлиб чиқса, текширилаётган далил ёки версия тўғри эканлиги аниқланади, акс ҳолда инкор этувчи натижа ҳосил бўлганда, текширилаётган маълумотлар нотўғри эканлиги, кўрсатувдаги вазият-ҳолатларнинг асоссиз ёки ёлғон эканлиги исботланади. тергов экспериментини ўтказиш мақсад-вазифаси жиноят ишининг тергови жараёнида тўпланган, топилган далиллар (суроқда олинган маълумотлар), ишнинг айрим ҳолатлари юзасидан ҳосил бўлган версия ва бошқа хабарларни тўғри ҳақиқат эканлигини текширишдан иборатдир. шу билан бирга мазкур тергов ҳаракати вазифасига жиноятни очиш-исботлаш учун янги далилларни топиш, мустаҳкамлаш ва уларни тўғри баҳолаб, айблов фикрига асос қилиш масаласи ҳам киради. тергов эксперименти вазифаларига кўра, бошқа тергов ҳаракатларига ўхшаб кетади ва айрим қисмлари ўзаро боғлиқлиги билан намоён бўлади. айниқса эксперимент “кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш” тергов ҳаракатига ўхшаш бўлиб, иккала процессуал ҳаракат сўроқ натижасида олинган кўрсатувларни текширишдан иборатдир. шу билан бирга улар орасида муҳим фарқлар мавжуд бўлиб, улар шундан иборатки, экспериментда кўрсатувдаги айрим далилларни бўлиб ўтган воқеликда, …
3
младан, отиш қуролларини идентификациялашда шубҳаланган қуролдан экспериментал отишлар ўтказиб, текшириш учун ўқ ва гильзаларнинг намуналарини тайёрлайди, ҳужжат ва бошқа объектларни текширишда эксперимент тажриба услубини турли шаклларда қўллайди. бу экспериментал тадқиқот – текширувлар тергов экспериментига ўхшаш бўлса ҳам, мустақил тергов ҳаракати эмас, суд экспертизасининг текширув услуби сифатида унинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. тергов эксперименти жиноят процессуал қонунида таърифланишича, жиноят иши юзасидан ўтказилган сўроқ кўрсатувларини, бошқа далилларни, иш юзасидан ҳосил бўлган версия, текширилаётган ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларини тиклаш ҳамда зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текширишдир. шунингдек, эксперимент фақатгина бор далиллар ва версияларни текшириш билан чекланмай, эксперимент тажрибалари ёрдамида янги далиллар ҳам аниқланади. тергов ишини юргизиш жараёнида ҳосил бўлган версияни албатта турли тергов ҳаракати ёрдамида, шу жумладан эксперимент ўтказиш билан ҳам текшириш лозим бўлади. версиялар жиноят ҳодисасининг умумий ёки айрим ҳолатларига тааллуқли бўлиб, улар эксперимент, турли тажрибалар ва бошқа тергов ҳаракатлари ёрдамида текширилган ҳолдагина ҳақиқатга айланиб ишнинг айрим ҳолатларига тегишли бўлган …
4
текшириш учун; айрим ишларни бажариш имкониятини (тўсиқдаги тешик орқали оғир юк билан чиқиш ёки кириш, кўп миқдордаги товар молларни битта муайян машина ёрдамида олиб кетиш ва ҳ.к.) текшириш учун; турли модда ва маҳсулотлар сифатини (ҳидини, таркибини) идрок қилиб, ажрата билиш қобилиятини ва бошқа ҳолатларни текшириш учун. жиноий вазиятнинг ёки унинг айрим жиҳатларини олдини олиш имконини текширишда тергов эксперименти билан бир қаторда бошқа чоралар ҳам кўрилади. айниқса автотранспорт ҳалокатини текширишда, жабрланувчилар ва айбланувчилар кўрсатувларидаги важлар, тушунчалар эксперимент, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш ва экспертизалар ёрдамида аниқланади. тергов амалиётида транспорт ҳодисалари, одамни босиб кетиш ёки бошқа турдаги тартиб қоидалари (транспортларда одам ташиш) натижасида бахтсизлик ҳодисалари юз бериши, ҳаттоки қурбонлар ҳам бўлиши мумкин. терговда кўпчилик ҳолатларда айбланувчилар жавобгарликдан қутилиш мақсадида турли асоссиз важларни келтириб, ўзини айбсиз қилиб кўрсатиб, мазкур ҳодисанинг асосий сабабчисини жабрланувчи деб кўрсатишга уринадилар. бундай ҳолатларда терговчи юз берган ҳодисанинг қанчалик тўғрилигини ва унинг олдини олиш мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида эксперимент ўтказади. …
5
к кўриш лозим. мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан аввал жиноят ишидаги материаллар билан танишиб чиқиб, сўнгра мавжуд бўлган далилларнинг қайси бирини эксперимент ўтказиш билан текширилиши зарурлиги ҳал қилинади. тергов ҳаракатини ўтказиш режасини белгилаб олиш ҳам катта аҳамият касб этади. режа қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: эксперимент ўтказишнинг мақсади, жойи, вақти, текширув ўтказиш шароитлари; тергов ҳаракатининг мазмуни ва тажрибаларнинг олдинма-кетин ўтказиш тартиби; қатнашувчиларнинг ҳар қайсиси бажарадиган ҳаракатларни аниқлаш; зарур бўлган илмий-техник воситаларни тажриба ўтказишга тайёрлаш; мураккаб ҳолат-вазиятларни текширишда жойнинг чизмасини тайёрлаш ва тергов ҳаракати натижаларини расмийлаштириш, мустаҳкамлаш чораларини кўриб чиқиш. эксперимент ўтказишнинг мақсадини аниқлаш, деганда текширилувчи ҳолатларнинг, бор далилларнинг қайсилари ёки қайси қисмлари текширилиши лозимлиги, қандай тажрибаларни уюштириш кераклиги, уни ўтказишда қандай шарт-шароитни яратиш лозимлиги кўриб чиқилади, зарур бўлса кўрсатувлари текширилаётган шахсларни қайта сўроқ қилиш лозим. эксперимент ўтказишдан олдин текшириш жараёни, иш вазиятларини маълум шароитда тиклаш билан боғлиқ бўлганлиги учун, уни ўтказиш ёки ўтказмаслик заруратини кўриб чиқиш керак. ўзбекистон республикаси жиноят процессуал …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тергов экспериментини утказиш тактикаси"

1350125175_13567.doc тергов экспериментини ўтказиш тактикаси тергов экспериментини ўтказиш тактикаси режа: 1. эксперимент тушунчаси ва вазифаси 2. тергов экспериментини ўтказишга тайёргарлик кўриш 3. тергов экспериментини ўтказиш тартиби ва тактикаси 4. тергов экспериментининг натижаларини расмийлаштириш тергов эксперименти – криминалистик тактика тизимида мустақил тергов ҳаракати бўлиб, жиноят ишини тергов қилиш жараёнида содир бўлган ҳодисанинг айрим ҳолатларини ва вазиятларини тажриба усулида текширишдан иборат. тергов экспериментининг моҳияти шундаки, муқаддам бўлиб ўтган ҳодисаларни, жиноят ишига алоқадор бўлган ҳолатларни воқеликда ҳақиқатдан бўлганлигини ёки бўлмаганлигини аниқлаш мақсадида, улар айнан маълум шароитларда тикланиб текширилади. жпкнинг 153-моддасида терговчи тергов жа...

DOC format, 116.0 KB. To download "тергов экспериментини утказиш тактикаси", click the Telegram button on the left.