санитария текшириш врачининг тактикаси

DOCX 17 pages 40.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
тема : чиқинди сув тозалаш бош иншоотини санитария назоратидан ўтказишда санитария врачининг тактикаси (бўз-сув артезиан станцияси). турли тозалаш иншоотларида тозаланган чиқинди сувларини сифатини гигиеник баҳолаш усуллар. (чиқинди сув тахлилларини “ўқиш”) чиқинди сувларнинг сифати тўғрисида хулоса ёзиш (тахлилни ―ўқиш‖) учун санитария врачи қуйидаги маълумотларга эга бўлиши керак: санитария текшириш тўғрисида маълумотлар (ахоли яшаш жойлари, тозалаш иншоотлари, сув ҳавзаси) ва чиқинди сувларни лаборатория тахлил натижалари. санитария текшириш ўз ичига санитария топографик, санитария техник ва санитария эпидемиологик текширишларни олади. бу маълумотлар врачларнинг олдига қўйган вазифани, лаборатория тахлил натижаларини тушунтириш ва текшириш хажмини аниқлаш учун керак. врач санитария текшириш натижаларини ўрганиб бўлгач тахминан тозалаш иншоотларининг иш самарадорлиги, сув ҳавзасининг санитария ҳолати тўғрисида хулоса қилиши мумкин. масалан, агар сув ҳавзаларини санитария текширишда сузиб юрувчи моддаларнинг кўплиги, лойқалигининг юқорилиги ва тиниқлигининг пастлиги, қўланса хид борлигини аниқлаган бўлса врач ўз–ўзидан сув ҳавзасининг ифлосланганлиги тўғрисида хулоса қилади. мазкур ифлосланишнинг миқдорий тавсилотини ўрнатиш учун лаборатория тахлил натижалари зарур. чиқинди …
2 / 17
иологик ва санитария хавфлилик даражасини ўрнатиш. амалиётда кўпинча қуйидагилар тўғрисида хулоса тузулади: а) чиқинди сувларни санитария ва эпридемиологик томонидан хавфлилик даражаси тўғрисида; б) тозалаш станция ва унинг алохида тозалаш иншоотларининг иш самарадорлиги тўғрисида; в) чиқинди сувларни ҳисоб усули бўйича аниқланган натижалар бўйича сув ҳавзаларига тушуриш шароитларига мос келиши; г) сув ҳавзаларига тушурилган чиқинди сувларни сувнинг сифатига таъсири тўғрисида; д) чиқинди сувларни қишлоқ хўжалигида суғориш учун фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида; юқорида қўйилган вазифаларга боғлиқ холда санитария текшириш ва лаборатория тахлиллар хажмини аниқлаш талаб қилинади. чиқинди сувларнинг эпидемиологик томонидан хавфлилик даражасини аниқлашда, лаборатория тахлил натижаларини ―ўқиш учун санитария текшириш (санитария–топографик ва санитария эпидемиологик) натижалари, патоген микрофлоралар борлиги тўғрисида тахлил натижалари, 1 литр сувдаги гижжа тухумлари ва уларни концентрацияси, ҳамда санитария–кўрсаткичли микроорганизмлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлади. чиқинди сувларни эпидемиологик томонидан хавфлиги тўғрисида хулосани қайд қилишда, зарарсизлантирилмаган маиший чиқинди сувларни ташлаш ҳар доим хавфлилигини ҳисобга олиш зарур. хавфлилик даражаси патоген микроорганизлар ва гижжа тухумларининг концентрацияси …
3 / 17
иги, турғунлиги эса 80 % дан кам бўлмаслиги керак. ташланаётган ишлаб чиқариш чиқинди сувларининг санитария ҳавфлилиги–бу муаллақ ва органик моддаларнинг кўп миқдорда тушуши натижасида сув ҳавзасининг ўзини–ўзи тозалаш режимининг бузулиши ва кўпгина захарли моддаларни тушурилиши ҳисобланади, улар инсонларнинг ўткир ёки сурункали захарланишига, уй ҳайвонлари ва сув организмларига ҳавф туғдиради. айрим ҳолларда ишлаб чиқариш чиқинди сувлари эпидемиологик томонидан катта ҳавф туғдиради (гўшт, жун тўқимачилик, тери ошлаш корхоналари). ишлаб чиқариш чиқинди сувлари таркибида муаллақ моддалар, органик моддалар, захарли моддаларнинг миқдорини аниқ сув ҳавзалари учун сувдан фойдаланилаётган жойдан бир километр юқорисида сув ҳавзасига қўйиладиган гигиеник талаблардан ошмаслиги талаб қилинади. у ч и н ч и б о с қ и ч–тақдим этилган материалларнинг тўлиқлигини текшириш. хулоса бериш учун тақдим этилаётган материаллар қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 1) чиқинди сувларни ташлаш жойидан юқори ва пастки қисмларини ёки тозалаш иншоотларини санитария текшириш натижалари; 2) синама олинган жойнинг аниқ кўрсатилиши ва синама олиш усули (ўртача кунлик, ўртача …
4 / 17
ича тадбирлар тизимини аниқлаш ва чиқинди сувларни сув ҳавзаларига тушуриш шароитларини аниқлаш усулларини ўрганиш. дарсни ўтиш жойи: ўқув хонаси. назорат саволлари: - аҳоли турар жойлари худудида сув ҳавзаларининг санитария аҳамияти. - маиший хўжалик ва саноат корхоналари чиқинди сувларига санитария тавсилотномаси. - сув ҳавзаларининг санитария режимини таъминлаш учун табиий ўз–ўзини тозалаш жараёнининг аҳамияти. - органик моддаларнинг биокимёвий оксидланиши сувдаги органик моддалардан тозалашнинг асосий йўлларидан бири сифатида. - қайси ҳолларда чиқинди сувларни сув ҳавзаларига тушуриш тақиқланади? - қайси ҳолларда чиқинди сувларни сув ҳавзаларига тушуришга рухсат берилади? - сан қ ва м сув ҳавзасининг қайси нуқтасида тадбиқ қилинади? - сув ҳавзаси сувларида аниқланган кимёвий моддаларнинг концентрацияси захарли ёки захарсиз эканлиги тўғрисидаги масала қандай ечилади? - сув ҳавзалари сувларида меъёрлаштирилган захарли кимёвий моддаларнинг лимит кўрсаткичлари нима? машғулотнинг жихозланиши: а) сув ҳавзалари сувларини чиқинди сувлар билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш қоидалари; б) логариф чизғич. ўқув лабораторияси: жадваллар: а) сувдан фойдаланиш жойида сув ҳавзалари сувлари таркиби ва …
5 / 17
за қилиш қоидалари‖ да ўрнатилган талаблар даражасида сақланади. шундай қилиб, чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташлаш шароитларини асослаш– бу алоҳида кўрсаткичлар бўйича (мавжуд сув ҳавзаси учун) чиқинди сувлар билан рухсат этиладиган ифлосланишини гигиеник меёрларини ҳисоблаш йўли орқили аниқлаш демакдир. чиқинди сувларни ташлаш шароитлари, қуйидаги ҳолатларда аниқланади, қачонки: 1. чиқинди сув ҳосил бўлиши мумкин бўлган объектлар қурилиши учун ер майдонларини келишиб олишда ва чиқинди сувларни ташлаш жойларини аниқлашда; 2. маиший ёки саноат корхоналари канализация тармоқларининг қурилиш, қайта таъмирлаш ёки кенгайтириш лойихаларини, кейинчалик чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташлаш шароитларини экспертиза қилишда; 3. чиқинди сувларини сув ҳавзаларига тушураётган мавжуд саноат корхоналари ёки маиший-хўжалик чиқинди сувларини сув ҳавзаларига ташлаш шароитлари санитария талабларга мос келишини текширишда (чиқинди сувларини сув ҳавзаларига ташлаш шароитлари 3 йил давомида кучга эга бўлади, сўнгра янгиланиши шарт); 4. сувдан фойланиш шароитлари ўзгарганида; (саноат корхоналарининг технологик жараёнларини ўзгариши, янги сувдан фойдаланиш жойлари пайдо бўлганда); чиқинди сувлари сув ҳавзаларига ташлаш шароитларини санитария экспертизаси қилиш …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "санитария текшириш врачининг тактикаси"

тема : чиқинди сув тозалаш бош иншоотини санитария назоратидан ўтказишда санитария врачининг тактикаси (бўз-сув артезиан станцияси). турли тозалаш иншоотларида тозаланган чиқинди сувларини сифатини гигиеник баҳолаш усуллар. (чиқинди сув тахлилларини “ўқиш”) чиқинди сувларнинг сифати тўғрисида хулоса ёзиш (тахлилни ―ўқиш‖) учун санитария врачи қуйидаги маълумотларга эга бўлиши керак: санитария текшириш тўғрисида маълумотлар (ахоли яшаш жойлари, тозалаш иншоотлари, сув ҳавзаси) ва чиқинди сувларни лаборатория тахлил натижалари. санитария текшириш ўз ичига санитария топографик, санитария техник ва санитария эпидемиологик текширишларни олади. бу маълумотлар врачларнинг олдига қўйган вазифани, лаборатория тахлил натижаларини тушунтириш ва текшириш хажмини аниқлаш учун керак. врач санитария текш...

This file contains 17 pages in DOCX format (40.7 KB). To download "санитария текшириш врачининг тактикаси", click the Telegram button on the left.