сув ҳавзаларини санитария текшириш иншоотлари

DOCX 25 pages 52.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
мавзу : чиқинди сувларни ва унинг чўкмаларини тозалаш, қайта тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларини санитария текшириш усуллари. машғулотнинг мақсади: санитария врачининг амалиёт фаолиятидаги канализация тозалаш иншоотларини санитария текшириш дастури қуйидаги масалаларни ечимини топишга қаратилган: 1.объектларни паспортини тузиш, 2. тозалаш иншоотларининг иш самарадорлигини санитария назорати, 3. тозалаш сифати пасайиши ва фавқулотда ҳолатларда чиқинди сувларни ташлаш шароитларини мос келмаслик сабабларини аниқлаш. кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш учун улардан сув ҳавзаларини санитария – топографик, санитария – техник ва санитария – эпидемиологик текшириш ишларини олиб бориш талаб қилинади. дарс ўтиш жойи: чиқинди сувларни тозалаш аэроция станцияси. назорат саволлари : чиқинди сувларни тозалаш станциясини санитария – топографик текшириш вазифалари; чиқинди сувларни тозалаш станцияларини санитария – техник текшириш вазифалари; чиқинди сувларни тозалаш станцияларини санитария – эпидемиологик текшириш вазифалари; тозалаш иншоотларини техник самарадорлигини баҳолаш; тозаланган чиқиндиларни сув ҳавзаларига ташлаш шароитларини гигиеник баҳолаш; машғулотнинг жихозланиши: 0056 – 96 сан қ ва м “сув ҳавзаларини санитария муҳофаза қилиш қоидалари”; тозалаш …
2 / 25
овқин, тупроқ, ер ости ва очиқ сув ҳавзаларини бактериялар ва кимёвий моддалар билан ифлосланиши, ҳамда яқин атрофда етиштирилган полиз экинлари ва мевалар орқали юқумли касалликларни тарқалиши, чиқинди сув билан бевосита мулоқотда бўлган инсонлар орқали намоён бўлиши мумкин. тозалаш иншоотларининг юқоридаги салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларини ҳудудини етарли даражада ободонлаштириш, таркибини гигиеник талабларга мос равишда сақлаш, тозалаш иншоотларини органик ва гидравлик иш юкламаларини ортиб кетмаслигини таъминлаш, уларни иш самарадорлигини ошириш, алоҳида иншоотлардан тўғри фойданиш, барча иншотларни ва алоҳида иншоотларни вақтида таъмирланишини таъминлаш, уларни ишлаши устидан мунтазам санитария текшириш ишларини олиб бориш, санитария ҳимоя минтақалари ўлчамларини етарлилигини таъминлаш ва сувни тозалаш даражасини ташлаш шароитларига мос равишда олиб бориш орқали бартараф этиш мумкин. тозалаш станцияларини санитария–техник текшириш: чиқинди сувларни ва уларнинг чўкмаларини тозалаш, қайта тозалаш, зарарсизлантириш иншоотларини қурилиши, таркиби ва ишлатилиши тўғрилигини текширишни тавсия қилади. юқоридаги ишларни олиб бориш учун тозалаш станциясига ва тозалаш иншоотларига қўйиладиган асосий санитария–техник ва гигиеник талабларни билиш …
3 / 25
ниш концентрацияси сув истеъмол меъёрларига боғлиқ бўлганлиги учун, шифокор лаборатория тахлили ўтказмасидан чиқинди сувни ифлосланиш концентрациясини тахминан ҳисоблаши ва тескариси чиқинди сувларни концентрацияси буйича сув истеъмол меъёрини аниқлаш мумкин. мисол тариқасида ички сув тармоғи канализация, ваннасиз (сув истеъмол меъёри 100 л/сут) яқин бўлган бинонинг маиший хўжалик чиқинди сувларни муаллак моддаларини ҳисоблаймиз. 1 киши учун муаллак моддалар меъёри учун 65 гр/кунига (мг.да 65 гр =65000 мг). бир кунлик ифлосланиш микдорини бир киши учун кунлик сув истеъмол меъёрига буламиз, шунда 65000:100 = 650 мг тенг бўлади. чиқинди сувда ифлосланиш концентрациясини билган ҳолда, фактик сув истеъмол меъёрини тахминан аниқлашимиз мумкин. масалан чиқинди сувдаги фосфат концентрацияси 33 мг/дм2 , меъёрда ифлосланиш 1 кишидан 3300 мг/ 3,3 гр = 3300 м), 33 мг/дм3 концентрацияни олиш учун ифлосланиши 100 дм3 га кўпайтириш керақ шунда 100 дм 3 ва фактик сув истеъмол меъёри бўлади. мазкур талаблар қмқ “канализация. ташқи тармоқ ва иншоотлар. лойихалаштириш меъёрлари” да акс эттирилган. …
4 / 25
ри режасида жойлашиши, санитария ҳимоя минтақасининг ўлчами, станция ҳудудининг ўлчами, режалаштирилиши ва ободонлаштирилиши (кўкаламзорлаштирилиши, йўл тармоқлари, сунъий ёритилиши ва бошқалар). чиқинди сувнинг тавсилоти, (маиший, шаҳар, саноат). чиқинди сувнинг умумий ҳажми. (лойиха бўйича ва аниқ). чиқинди сувнинг ўртача кунлик концентрациялар бўйича сифат таркиби ва уни лойиха маълумотларига мос келиши. чиқинди сувларни тозалаш станциясига ҳайдаб берувчи насосларнинг мавжудлиги (бор,йўқ). уларни қурилиши. чиқинди сувларни тозалашни қабул қилинган тизимлари (лойиха бўйича ва аник). механик тозалаш иншоотлари: сим панжара, қумтутгичли тиндиргич, тиндиргичлар. биологик тозалаш иншоотлари: аэротенклар, биофильтрлар, махаллий тозалаш иншоотлари (фильтрлаш, суғориш далалари),биологик ховузлар ва бошқалар. чўкмаларни зарарсизлантириш иншоотлари: метантенклар, чўкма майдонлари, вакуум–фильтрлар, термик-қурутгичлар ва бошқалар. зарарсизлантириш иншоотлари: қўлланилаётган реагент, меъёрлаштириш усули, захирадаги реагент миқдори, уларни сақлаш шароити, чиқинди сувнинг хлор ютумлилиги ва қўлланилаётган доза, мулоқот вақти, қолдиқ хлор миқдори. тозалаш станциясини ва алоҳида тозалаш иншоотларининг ишлатилишини технологик назоратни олиб бориш бўйича ишлаб чиқариш лабораториясини дсэнм лаборатория текшириш натижалари билан солиштириб баҳолаш. маиший хизмат хоналарининг …
5 / 25
ига гигиеник баҳо беришда мазкур иншоотга тўғри келадиган асосий ўлчамларга диққат эътиборни қаратиш зарур. масалан: қумтутгичли тиндиргичда сув оқимининг тезлиги 1,15–1,3 м.сек тенг бўлиши керак, чиқинди сувларнинг септик тиндиргичда бўлиш давомийлиги 1–3 суткага тенг бўлиши керак, септикни чўкмалардан тозалаш даврийлиги йил давомида 1–2 марта. аэротенкларда тўлиқ оксидлашда ишлаётганда аэроцая вақти 24 соатдан кам бўлмаслиги зарур, органик юклама эса бир суткалик 1 г чўкмага 0,1 г кбэ5 дан, фаол чўкманинг дозаси 2,5–4 г.л., ошмаслиги керак. юклама, оксидланиш тезлиги, оксидланиш қуввати, чўкмаларнинг нисбий ўсиши, чўкма индексларининг ўлчамларини ҳисоблаш усуллари “канализация лойихаларини санитария экспертизасидан ўтказиш усуллари” бўлимида берилган. шундан келиб чиқиб оддий аэротенклар учун вазни бўйича юкламаси сутка давомидаги 1 г чўкмада кбэ 1 г дан ошмаслиги керак, чўкма индекси–100 мг.г. тозалаш станцияларини тўлиқ ёки жорий санитария текшириш мукаммал санитария текширишга қаратганда нисбатан енгиллиги билан фарқ қилади., чунки санитария врачи объектни паспортини ва аввалги санитария текшириш далолатномалари ўрганиш билан чегараланиши мумкин. агар бу …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сув ҳавзаларини санитария текшириш иншоотлари"

мавзу : чиқинди сувларни ва унинг чўкмаларини тозалаш, қайта тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларини санитария текшириш усуллари. машғулотнинг мақсади: санитария врачининг амалиёт фаолиятидаги канализация тозалаш иншоотларини санитария текшириш дастури қуйидаги масалаларни ечимини топишга қаратилган: 1.объектларни паспортини тузиш, 2. тозалаш иншоотларининг иш самарадорлигини санитария назорати, 3. тозалаш сифати пасайиши ва фавқулотда ҳолатларда чиқинди сувларни ташлаш шароитларини мос келмаслик сабабларини аниқлаш. кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш учун улардан сув ҳавзаларини санитария – топографик, санитария – техник ва санитария – эпидемиологик текшириш ишларини олиб бориш талаб қилинади. дарс ўтиш жойи: чиқинди сувларни тозалаш аэроция станцияси. назорат саволлари : чиқинди...

This file contains 25 pages in DOCX format (52.3 KB). To download "сув ҳавзаларини санитария текшириш иншоотлари", click the Telegram button on the left.