ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари

DOCX 5 sahifa 22,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари ҳақида тушунча ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари ветеринария назорати остидаги товарларга қўйиладиган ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари божхона иттифоқининг 2009 йил 11 декабрдаги ветеринария-санитария тадбирлари бўйича келишувининг тадбиқ этилиши, божхона иттифоқининг божхона ҳудудини хайвонларнинг юқумли касалликлари, шу жумладан одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар ва ветеринария талабларига жавоб бермайдиган товарлар кириб кирилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. бу хужжатда томонлар деганда божхона иттифоқига аъзо давлатлар назарда тутилади. ягона ветеринария (ветеринария-санитария) талабларида қўлланиладиган терминлар: регионлаштириш (регионализация) – бу давлат ёки унинг админстратив худуди (республика, вилоят, ўлка, ер, графлик, штат, провинция, туман ва бошқалар) тарафларнинг хавфли ва карантин касалликлари руйхатига киритилган ҳайвонлар касалликлари ҳамда учинчи давлатларнинг назорат остидаги объектларида ушбу талабларда кўрсатилган касалликлар бўйича соғлом ёки носоғломлиги аниқлаш. регионлаштириш – бутун жаҳон ҳайвонлар соғлигини сақлаш ташкилоти (хэб, мэб) нинг тавсиясига асосан ўтказилади. “корхона” - ҳайвонлар сўйиладиган, шунингдек, ветеринария назорати остидаги товарларни (ҳайвонлардан ташқари) ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш амалга ошириладиган назорат остидаги …
2 / 5
билан тўғридан-тўғри ёки билвосита контактда бўлиши мумкин бўлган ва касалик қўзғатувчисини узтилишига сабаб бўлувчи бошқа подаларни йўқотиш (ўлдириш)ни ўз ичига олувчи ветеринария соҳасида ўтказиладиган чора-тадбирлар комплексдир. барча гумон қилинган ҳайвонлар улар эмланган ёки эмланманлигидан қатъий назар ўлдирилиши, уларнинг танаси куйдириш, кўмиш ёки бошқа инфекциянинг ҳайвон танаси ёки сўйиш махсулотлари орқали тарқалишининг олди олинишини кафолатловчи усуллар ёрдамида зарарлантирилиши лозим. “стемпинг аут” – хэб кодексига асосан тозалаш ва дезинфекциялашни ўз ичига олади. умумий қоидалар. ветеринария назорати остидаги товарларни тарафлар томонидан божхона ҳудудига олиб кириш ва унда ҳаракатланиши “ветеринария назорати остидаги товарларни божхона иттифоқи чегарасида ва божхона иттифоқи божхона ҳудудида ветеринария назоратини амалга ошириш (ягона) тартиби тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилади. божхона иттифоқининг божхона ҳудудига олиб кириш, худудига товарлар олиб кириладиган тарафнинг ваколатли органи томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади. (агар ветеринария (ветеринария-санитария) талабларида бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса). божхона иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида ветеринария назорати остидаги товарларнинг ҳаракатланишида ваколатли органнинг рухсатномасини олиш талаб …
3 / 5
ашилиши божхона иттифоқи комиссияси томонидан тасдиқланган шаклдаги ветеринария сертификатлари асосида амалга оширилади. божхона иттифоқи ҳудудига олиб кирилган ёки тарафлар ўртасида ҳаракатланаётган ҳайвонлар индивидуал ёки гуруҳли усулда идентификацияланиши лозим. уй шароитида, коллекция учун, зоологик боғларда, циркларда, экспериментал ҳайвонлар сифатида ишлатилганда идентификация қилинмасдан ташиш мумкин. учинчи давлатлар киритиладиган ва ташиладиган ҳайвонларга кавшовчилардан олинган компонетларни сақловчи озуқалар (“ердаги хайвонлар соғлиги ҳақида”ги мэб кодексида рухсат этилган компонентлардан ташқари) берилмаслиги лозим. учинчи давлатлардан киритиладиган ва тарафларда харакатланаётган ҳайвонлар жўнатувчи ва қабул қилувчи давлатларда камида 21 кун карантинда сақланади. карантиннинг давомийлиги ва шароитлари ҳайвонлар олиб кирилиши режалаштирилаётган давлатнинг ваколатли органи томонидан белгиланади. карантиндаги ҳайвонларда диагностик текширишлар учинчи давлатлар худудида хэб (мэб) тавсия этган усулларда ўтказилади. диагностик текширишларда карантиндаги ҳайвонлар орасида мусбат (серологик, аллергик ва бошқа усуллар) реакция аниқланганда тарафларнинг ваколатидаги органи қарантинда сақланаётган ҳайвонларнинг бутун партиясидан ёки мусбат реакция аниқланган ҳайвонлардан воз кечиш ҳукукига эга. божхона иттифоқи божхона ҳудудига ҳайвонлар ветеринария (ветеринария-санитария) талабларида кўзда тутилган касалликлардан …
4 / 5
ва гумонли натижаси аниқланса бу хақда зудлик билан қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органига хабар беради. агарда қабул қилувчи давлат ҳудудида диагностик текширишларда мусбат ва гумонли натижаси аниқланса бу хақда зудлик билан жўнатувчи давлатнинг ваколатли органига хабар беради. ҳайвонларга экто- ва эндопаразитларга қарши ишлов берилиши мумкин ва бу ҳақда ветеринария сертификатига тегишли ёзув киритилади. агар учинчи давлатдан олиб кирилган ветеринария назорати остидаги товарларга нисбатан талаблар ушбу ветеринария талабларида кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда товар киритилаётган ёки ҳаракатланаётган давлатнинг миллий қонунчилиги билан ўрнатилган талабларга амал қилинади. ҳайвонларни даволаш воситалари, диагностик системалар, ҳайвонларни паразитларига қарши ишлов бериш воситалари ва озуқавий қўшимчалар божхона иттифоқи худудига олиб кирилиши ва унда ҳаракатланиши мумкин. назорат остидаги товарларни учинчи давлатлардан олиб кирадиган ва ҳаракатланадиган транспорт воситалари жўнатувчи давлатда қабул қилинган қоидалар асосида тайёрланиши ва ишловдан ўтказилиши лозим.
5 / 5
ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари" haqida

ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари ҳақида тушунча ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари ветеринария назорати остидаги товарларга қўйиладиган ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари божхона иттифоқининг 2009 йил 11 декабрдаги ветеринария-санитария тадбирлари бўйича келишувининг тадбиқ этилиши, божхона иттифоқининг божхона ҳудудини хайвонларнинг юқумли касалликлари, шу жумладан одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар ва ветеринария талабларига жавоб бермайдиган товарлар кириб кирилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. бу хужжатда томонлар деганда божхона иттифоқига аъзо давлатлар назарда тутилади. ягона ветеринария (ветеринария-санитария) талабларида қўлланиладиган терминлар: регионлаштириш (регионализация) – бу давлат ёки унинг админстратив худуди (ре...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (22,0 KB). "ветеринария (ветеринария-санитария) талаблари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.