терговчининг ўғрилик жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг якунловчи босқичидаги вазифалари

DOCX 30,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1534872284_72279.docx терговчининг ўғрилик жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг якунловчи босқичидаги вазифалари режа: 1. шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш. 2. айбланувчини сўроқ қилиш 3. эксперимент ўтказиш шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилишда терговчи тўпланган далиллар шахснинг айбини исботлаш учун етарли эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. шу билан бирга, терговчи ўз тасдиғини тўлиқ топмаган далилларга таянган ҳолда эълон қилинган айбловга ишониб қолмаслиги лозим. сабаби, жиноят иши бўйича ҳали тергов ҳаракатлари тўлиқ якунланмаган бўлади ва бу жараёнда шахсни оқловчи далиллар ҳам топилиши мумкин. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш жараёнида қуйидаги муҳим ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: · далиллар мажмуи; · айбловнинг шакллантирилиши; · қарор чиқарилиши; · қарорнинг эълон қилиниши; · ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириш. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш натижасида жиноят процессининг асосий иштирокчиси – айбланувчи пайдо бўлади. …
2
иш бўйича тўпланган далиллар мажмуидан келиб чиққан ҳолда шахсни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилади. терговчи шахсга қабул қилинган қарорни эълон қилиши билан бирга жпкнинг 46-моддасида белгиланган айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши лозим. айбланувчининг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар у айбсиз ҳисобланади. лекин шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш уни жиноий жавобгарликка тортишнинг бошланғич босқичидир. айбланувчини сўроқ қилиш. айбланувчини сўроқ қилиш гумон қилинувчини сўроқ қилиш тартибига ўхшаш бўлади. ўзбекистон республикаси жпкнинг 111-моддасига мувофиқ, айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин терговчи жпкнинг 98–100-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни бажариши шарт. шундан у сўнг қуйидаларни амалга оширади: · айбланувчига унинг жпкнинг 46-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради; · айбланувчи билан шартнома тузган ҳимоячининг ёхуд агар айбланувчи шартнома тузишга улгурмаган ёки туза олмаган бўлса, бошқа ҳимоячининг сўроқда иштирок этишини таъминлайди; · гумон қилинувчига ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга …
3
ўра терговчи унга ўқиб эшиттириши лозим. сўроқ қилинувчи баённомани ўқиб бўлгач, кўрсатувларининг тўғри ёзилганлиги ва у билан танишганлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. имзо баённоманинг охирига қўйилади, башарти кўрсатувлар бир неча саҳифада ёзилган бўлса, ҳар қайси саҳифага алоҳида имзо чекади. таниб олиш учун кўрсатиш. ўзбекистон республикаси жпкнинг 125-моддасига асосан таниб олиш учун кўрсатиш гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувини текшириб кўриш учун қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: бу кўрсатув муайян бир шахс ёки муайян бир нарсага оид эканлигини аниқлаш зарур бўлганида; суриштирувчи, терговчи ёки судга маълум бўлган кўплаб шахс ёки нарсалар орасидан кўрсатувда тасвирлаб берилган шахс ёки нарсани топиш керак бўлганида. ўғрилик жинояти юзасидан ишларни кўришда таниб олиш объектларига қуйидагилар киради: · ушбу жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи ёки айбла-нувчи шахслар; · гумон қилинувчилардан (айбланувчилардан) олинган ашёлар: қуроляроғ, ўғирланган буюмлар ва бошқалар; · жиноят қуроллари (воқеа жойидан топилган ёки гумон қилинувчилардан олинган); · гумон қилинувчилар …
4
и олиб борилаётган тилни билмаса, таржимонни таклиф этиш; таниб олинаётган буюм ва нарсаларнинг кетма-кет тартибини аниқлаштириш учун рақамли ёрлиқлар тайёрлаш. бундан ташқари, фактларга аниқлик киритиш мақсадида таниб олувчини унга тақдим этиладиган объектни таниб олиш учун батафсил сўроқ қилиш, жумладан қуйидаги саволларни бериш керак: · сизга тақдим этилган объект ва нарсалар орасида берган кўрсатувингизда келтирилганлари борми; · тақдим этилган предметлар (сумка, соатлар ва ҳ.к.) ичида сизники борми; · қайси рақамдагиси; · қаерда, қачон ва қайси ҳолатларда уни кузатгансиз (ёки улар сиздан қаерда, қачон ва қайси ҳолатларда ўғирланган); · уларни қайси белгиларига кўра таниб олдингиз; · кўрсатилган шахслар орасида кўрсатувингизда келтирилган шахс борми; · у қаерда жойлашган (чапда, ўнгда, ўртада); · қаерда, қачон ва қайси ҳолатларда у билан учрашгансиз; · уни қайси белгиларига кўра таниб олдингиз; · «сиз таниб олувчи билан танишмисиз» деган сўнгги савол берилиши зарур. терговчининг таниб олувчига берган саволлари ва унинг жавоблари, таниб олинган таниб олинувчининг аниқ белгилари ва …
5
а ўтказилади. эксперимент жиноят содир бўлган жой шароитига энг яқин муҳитда ўтказилиши лозим. эксперимент ўтказишга мутахассис ва эксперт, шунингдек тажриба ҳаракатларини олиб борувчи шахслар жалб қилиниши мумкин. мураккаб экспериментлар камида икки нафар холис ва бир неча мутахассис иштирокида ўтказилиши мумкин. эксперимент ўтказишга кўрсатувлари текширилиши лозим бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши лозим. бунда гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиши керак. эксперимент иштирокчиларига унинг мақсади ва ўтказилиш тартиби тушунтирилади. тажриба ҳаракатларини ўтказишдан олдин ўрганилаётган ҳодиса шароитлари текширилаётган кўрсатув ёки тусмолларга тўла мувофиқ ҳолда тикланган бўлиши лозим. бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўзи қатнашган ёки шоҳиди бўлган ҳодисанинг шароит ва ҳолатларини хотирасида тиклаш таклиф қилиниши мумкин. шундан кейин суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли тажриба ҳаракатларини ўтказади. шу мақсадда ўлчаш, фотосуратга тушириш, кинотасвирга олиш, овоз ёзиш, видеоёзув, режа, схема ва чизмалар тузиш, экспериментал қолиплар ва изларнинг нусхаларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"терговчининг ўғрилик жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг якунловчи босқичидаги вазифалари" haqida

1534872284_72279.docx терговчининг ўғрилик жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг якунловчи босқичидаги вазифалари режа: 1. шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш. 2. айбланувчини сўроқ қилиш 3. эксперимент ўтказиш шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилишда терговчи тўпланган далиллар шахснинг айбини исботлаш учун етарли эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. шу билан бирга, терговчи ўз тасдиғини тўлиқ топмаган далилларга таянган ҳолда эълон қилинган айбловга ишониб қолмаслиги лозим. сабаби, жиноят иши бўйича ҳали тергов ҳаракатлари тўлиқ якунланмаган бўлади ва бу жараёнда шахсни оқловчи далиллар ҳам топилиши мумкин. жиноят ишида айбланувчи тариқасида...

DOCX format, 30,3 KB. "терговчининг ўғрилик жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг якунловчи босқичидаги вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.