ўғрилик жиноятининг жиноят-ҳуқуқий ва криминалистик тавсифи

DOCX 20.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1534872186_72277.docx ўғрилик жиноятининг жиноят ҳуқуқий ва криминалистик тавсифи режа: 1. ўғрилик жиноятининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи ва уни квалификация қилиш қоидалари 2. ўғрилик жиноятини квалификация қилиш қоидалари ўғрилик жиноятининг жиноий-ҳуқуқий тавсифи. ўғрилик деганда жабрланувчи ёки бошқа шахслар йўқлигида ёки улар бор бўлса-да, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширинга талон-торож қилиш тушунилади. ўғрилик жиноятининг объекти – ўзгалар мулки, объектив томони ўзганинг мулкини яширин равишда эгаллаб олиш ҳисобланади. ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қуйидаги иккита мезон асосида яширин деб топилади: 1) объектив мезон (қилмиш шоҳидларининг айбдор томонидан содир этилаётган жиноий қилмишнинг асл моҳиятини англамаслиги ёки ўзганинг мулкини яширин равишда эгаллаётган айбдорда кўзлаган жиноий қилмишининг хусусиятини англашга объектив имконият мавжуд эмаслиги); 2) субъектив мезон (айбдор ўзганинг мулкини яширин равишда эгаллаётганлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши). шу нуқтаи назардан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қуйидаги ҳолларда содир этилган бўлса, яширин ҳисобланади: 1) содир этилаётган қилмишни ҳеч ким кузатиб турмаган бўлса ва қилмиш содир этилаётган жойда ҳеч ким бўлмаса; 2) мулк …
2
уд имо-ишорали розилигини олиб, уларнинг кўз ўнгида ўзганинг мулкини олган бўлса, қилмиш яширин деб баҳоланади. шу ўринда таъкидлаш жоизки, ухлаб ётган ёки ҳушидан кетган шахснинг мулкини ўғирлаш ҳам яширин талон-торож ҳисобланади. мулкни очиқдан-очиқ ўғирлашни яширин равишда талон-торож қилишдан фарқлашда уни жабрланувчига қилинган зўрлик даражаси билан эмас, балки айбдор ҳаракатларининг хусусиятига кўра фарқлаш керак. чунки аксарият ҳолларда айбдор ўзганинг мулкини жабрланувчига зўрлик ишлатилганидан сўнг олиб қўяди. масалан, икки нафар шахс жабрланувчидан қасос олиш ниятида уни уриб дўппослаш пайтида жабрланувчи ҳушини йўқотгач, улардан бири жабрланувчининг қўлидаги соатини олиб кетади. ўзбекистон республикаси жиноят кодексига мувофиқ, ўғриликни жиноий жавобгарлик назарда тутилган топилмаларни ўзлаштириб олишдан фарқлаш керак. ушбу масалани ҳал қилишда, биринчидан, «мулкка эгалик қилиш ҳолатлари» тушунчасини ҳамда иккинчидан, «йўқотилган мулк» ва «мулкдорнинг ёдидан чиққан мулк» ўртасидаги фарқни аниқлаш лозим. агар йўловчи вокзалда оғир чемоданни муайян вақтга қаровсиз қолдириб, ошхонага ёки бошқа жойга бориб келган вақт мобайнида мазкур чемодан бегона шахслар томонидан эгалланган бўлса, шахснинг …
3
сабаб бўлади. ўзгалар мулкини ўғрилик билан эгаллаш қилмиши айбдорнинг бу мулкдан ўз хоҳишича фойдаланган ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. субъектив томондан ўғрилик жинояти тўғри қасдда содир этилади. жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир. ўғрилик жиноятини квалификация қилиш қоидалари. айбдор томонидан ўзганинг мулкини яширин талон-торож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар сезиб қолганига қарамай мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар талончилик деб; ҳужум қилинган, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли зўрлик ишлатилган ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитилганда эса босқинчилик деб тавсифланади. зўрлик ишлатиш ҳаракатлари айбдор томонидан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш тугаганидан кейин қўлга тушишдан қутулиш мақсадида содир этилган бўлса, бундай ҳаракат талончилик ёки босқинчилик ҳисобланмайди. зўрлик ишлатишнинг хусусияти ва келиб чиққан оқибатларига қараб қилмишни ўғрилик деб, бошқа жиноятларнинг ҳам белгилари бўлганида жиноятлар мажмуи сифатида …
4
талон-торож қилиш киссавурлик деб аталади ва жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан квалификация қилинади. ўғрилик анча (энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган) миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, жиноят кодекси 169-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилинади. бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғрилик ҳаракатлари жиноят кодекси 169-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди билан квалификация қилинади. ўғрилик жинояти содир этишни олдиндан келишиб олган икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг ҳаракатлари бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган жиноят сифатида баҳоланади. уй-жой, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда содир этилган ўғрилик жиноят кодекси 169-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди билан квалификация қилинади. уй – жойга (бинога, ҳонага) ғайриқонуний кириш бирдан-бир мақсад бўлиб қолмасдан, балки айбдорнинг бойликлар сақланаётган жойга ўғрилик қилиш ниятида кириб боришининг усули ҳисобланади. шу сабабли, шахсда уй-жойга ғайриқонуний кириш мақсади уй-жой, бино ёки …
5
б баҳолаш учун ўғрилик жинояти турли вақтларда, шунингдек камида икки марта содир этилган бўлиши, айбдор ушбу жиноят учун аввал судланмаган бўлиши ҳамда ушбу жиноят учун жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмаган бўлиши лозим. агар шахс илгари содир этган жинояти учун қонуний тартибда жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса ёки жавобгарлик муддати ўтиб кетган бўлса, қилмиш такроран содир этилган деб квалификация қилинмайди. ўғрилик жиноятининг хавфли рецидивист томонидан содир этилиши шахс илгари ўғрилик жинояти учун ҳукм қилинганидан сўнг, ушбу жиноят учун судланганлик муддатлари ўтиб кетмасдан, қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмай туриб яна ўғрилик жинояти содир этилганида келиб чиқади. ўғрилик жиноятини такрорий ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган деб квалификация қилиш учун айбдор илгари тамом бўлган ўғрилик жинояти содир этилган ёки унга суиқасд қилган, жиноятнинг бажарувчиси ёки бошқа иштирокчиси бўлганлигининг аҳамияти йўқ. компьютер тизимига рухсатсиз кириб, ўзганинг мулкини яширин талон-торож қилиш жиноят кодекси 169-моддаси учинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилинади. компьютер орқали ўғрилик содир этилганда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўғрилик жиноятининг жиноят-ҳуқуқий ва криминалистик тавсифи"

1534872186_72277.docx ўғрилик жиноятининг жиноят ҳуқуқий ва криминалистик тавсифи режа: 1. ўғрилик жиноятининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи ва уни квалификация қилиш қоидалари 2. ўғрилик жиноятини квалификация қилиш қоидалари ўғрилик жиноятининг жиноий-ҳуқуқий тавсифи. ўғрилик деганда жабрланувчи ёки бошқа шахслар йўқлигида ёки улар бор бўлса-да, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширинга талон-торож қилиш тушунилади. ўғрилик жиноятининг объекти – ўзгалар мулки, объектив томони ўзганинг мулкини яширин равишда эгаллаб олиш ҳисобланади. ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қуйидаги иккита мезон асосида яширин деб топилади: 1) объектив мезон (қилмиш шоҳидларининг айбдор томонидан содир этилаётган жиноий қилмишнинг асл моҳиятини англамаслиги ёки ўзганинг мулкини яширин равишда эгаллаётган айбдо...

DOCX format, 20.4 KB. To download "ўғрилик жиноятининг жиноят-ҳуқуқий ва криминалистик тавсифи", click the Telegram button on the left.