жиноят ишлари бўйича суд музокарасида прокурорнинг айблов нутқи

DOC 108,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546751203_73528.doc жиноят ишлари бўйича суд музокарасида прокурорнинг айблов нутқи режа: 1. суд музокараларини мазмуни 2. жиноятга ижтимоий-сиёсий баҳо бериш 3. суд терговида аниқланиб, текширилган барча далилларни таҳлил қилиш суд музокараларини мазмуни - авваламбор, тарафларнинг музокара нутқларидир. музокара нутқлари эса, бахслашаётган тарафларнинг процессуал манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган характерни ўзида мужассамлаштирган нутқдан иборатдир. бахслашаётган тарафларнинг нутқларида мунозаранинг мавжуд эмаслиги тарафлар ўртасида бахснинг ўзини йўқлигини билдирмайди, аксинча тортишувчиликнинг ташқи ҳусусиятлари суд муҳокамаси иштирокчиларининг ўзларини тутишларини ички моҳиятини ва уларни бошқаларга нисбатан ҳам ўзларини тутишларини ҳошиялайди, фақатгина безаклайди ҳолос. давлат айбловчисини нутқида ҳам қизғин мунозаранинг бўлмаслигида оддийгина бир сабаб мавжуд, у ҳам бўлса, давлат айбловчиси айблов нутқини яъни, ўзининг музокара сўзини барча процесс иштирокчиларидан, шу жумладан ҳимоячидан ҳам аввал биринчи бўлиб баён қилади. шунинг учун давлат айбловчиси ўз музокарасини қилаётганида ҳали ҳимоячи томонидан судланувчини ҳатти-ҳаракатларини оқловчи қандай тусмоллар , асослар келтирилишини, ҳимоя учун қандай аргументлар келтирилиши мумкинлиги ҳақида жуда ҳам тўлиқ маълумотга эга бўлмайди. …
2
асаввур қилиб кўриши лозим. шунда, ҳимоячи томонидан ўз музокарасида қандай асос ва важлар келтирилиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлган давлат айбловчиси томонидан ҳимоячини тутадиган йўлини олдиндан кўра олиш имконияти бирмунча кенгаяди” . ушбу олимнинг фикри бизнинг назаримизда ҳам жуда тўғридир. чунки, суд муҳокамаси даврида текширилган ва аниқланган далиллар бевосита давлат айбловчиси ва ҳимоячи иштирокида амалга оширилади. суд муҳокамаси мобайнида қайси бир далил тўғри далил, қайси бир далил эгри далил ёхуд қайси бир далил оқловчи ёки қораловчи далил эканлиги ҳақида етарли тушунчага эга бўлинади. мунозарага сабабчи бўлиши мумкин бўлган, далиллар қайси эканлиги ҳақида ҳамда айнан қайси далилларни ҳимоячи томонидан ўз ҳимоя нутқида судланувчини фойдаси учун ишлатиши мумкинлиги ҳақида ҳам тушунчага эга бўлинади. шундай экан, давлат айбловчиси томонидан айнан агарда, ҳимоячи бўлганимда ўз ҳимоя нутқимни қўллаган бўлар эдим ва қайси далиллардан кенг фойдаланган бўлар эдим деган саволни ўз олдига қўйилиши давлат айбловчиси томонидан ўз айблов нутқига танкидий қараш билан ҳамда йўл қўйилган …
3
рожаат қиламиз. айблов нутқининг тўлиқ шакли қонун билан белгиланмаган бўлиб, бир қанча юридик адабиётларда қандай шаклга эга бўлиши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилган. в.м. савицкийнинг фикрича,” айблов нутқининг мазмуни ва тузилиши жуда ҳам турлиги бўлиши мумкин. унинг турлича бўлишига эса, содир этилган жиноятнинг қаерда содир этилганлиги, жиноятнинг характери, исботлашнинг мураккаблиги, судланувчини ёки жабрланувчини шахсини ўзига хос ҳусусиятлари, суд процесси иштирокчиларининг таркиби кимлардан иборат эканлиги, давлат айбловчиси суд минбаридан туриб айблов нутқини айнан процесс иштирокчиларининг тушуниш даражасига қараб, кай тартибда тузиши мумкинлиги, шунга қараб айнан қайси масалаларга чуқурроқ тўхталиб ўтиши, қайсидир масалаларга нисбатан эса камроқ ёндашиб ўтиб кетиши мумкинлиги таъсир қилади, қонун билан давлат айбловчисини нутқини тартибга солиш мақсадга мувофиқ эмас” деб ҳисоблайди. худди шунга ўхшаш фикрни м.л. шифман ўзининг” жиноят ишлари бўйича прокурорнинг нутқи” асарида билдириб, “ аввалдан айблов нутқи элементларини ва айблов нутқини тузилиши шакллантириб олиш умуман олганда фойдали эканми. ахир прокурорнинг суддаги сўнгги натижавий чиқиши эркин ва ихтиёрий тарзда …
4
маслиги оқибатида ҳар бир жиноят иши бўйича давлат айбловчиси сифатида қатнашаётган прокурорларнинг, прокуратура ходимларининг фақатгина ўзларининг билим савиялари доирасидагина жиноятга ижтимоий-сиёсий баҳо беришлари, ёхуд умуман ҳеч қандай тартибсиз айблов нутқларини тузишлари, аввал қайси жиноят иши кўрилаётганлиги ёхуд жиноятнинг ижтимоий ҳавфлигиги нимадан иборат эканлигини баён қилмасдан туриб, судланувчини шахсини тўлиқ ёритмай туриб, жиноят иши бўйича далилларни текшириш натижаларига ҳам кетма-кетликда мурожаат қилмай, айблов нутқи билан судда музокара сўзи қилиб, айблов нутқларини тарбиявий аҳамиятини тўлиқ очиб бера олмаслик ҳолларига йўл қўйганлар. шу айтиб ўтилган камчиликларга барҳам беришнинг ягона йўли - айблов нутқида прокурор қайси масалаларга тўхталиб ўтилиши шарт эканлигини, қайси масалалар бўйича мажбурий тарзда ёзма фикрини судга тақдим қилиши лозимлигини мустақилликка эришганимиздан сўнг, мустақил ўзбекистоннинг жиноят процессуал қонунчилигида қонун билан белгилаб қўйилиши бўлди. бу қонун талаблари ўзбекистон республикаси жиноят процессуал кодексининг 450 ва 457 -моддасида қайд этиб ўтилган. қонун айблов нутқини маълум бир қисмини шакллантирилар экан, қолган қисмини эса қандай шакллантириш лозимлиги …
5
баҳо бериш; 2) ишнинг ҳақиқий ҳолатларини баён қилиш; 3) далилларни таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш; 4) қилмишга берилган юридик квалификацияни асослаш; 5) судланувчини шахсини тавсифлаш; 6) айбдорни айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш; 7) жиноятларни келтириб чиқаришга ёрдам берган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф қилиш чора тадбирлари ҳақида таклифларни шакллантириш; 8) тайинланиши лозим бўлган жазога, ундирилиши лозим бўлган фуқаролик даъвосига, жиноят туфайли етказилган моддий зарарни ундиришга ва шунга ўхшаш масалалар юзасидан ўз таклифини билдириш; 9) хулоса қилиш. шунингдек, а.дж. давлетов томонидан кўрсатилишича, албатта ҳар қандай жиноят иши худди шу кўрсатилган тартибда, айблов нутқини тузиши шарт эмас. айблов нутқининг элементлари худди шу тарзда баён қилиниши лозим эмас. балки жиноят ишининг ўзига хос хусусиятларига, жиноят иши бўйича тўпланган материалларнинг тузилишига қараб, айблов нутқининг қайд қилинган элементлари жойлашишини ўзгариши, шу элементларнинг мазмуни ва бутун ҳажми аниқ воқеа ҳолатларига қараб ўзгариши мумкин . шу ўринда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят ишлари бўйича суд музокарасида прокурорнинг айблов нутқи" haqida

1546751203_73528.doc жиноят ишлари бўйича суд музокарасида прокурорнинг айблов нутқи режа: 1. суд музокараларини мазмуни 2. жиноятга ижтимоий-сиёсий баҳо бериш 3. суд терговида аниқланиб, текширилган барча далилларни таҳлил қилиш суд музокараларини мазмуни - авваламбор, тарафларнинг музокара нутқларидир. музокара нутқлари эса, бахслашаётган тарафларнинг процессуал манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган характерни ўзида мужассамлаштирган нутқдан иборатдир. бахслашаётган тарафларнинг нутқларида мунозаранинг мавжуд эмаслиги тарафлар ўртасида бахснинг ўзини йўқлигини билдирмайди, аксинча тортишувчиликнинг ташқи ҳусусиятлари суд муҳокамаси иштирокчиларининг ўзларини тутишларини ички моҳиятини ва уларни бошқаларга нисбатан ҳам ўзларини тутишларини ҳошиялайди, фақатгина безаклайди ҳолос. давла...

DOC format, 108,5 KB. "жиноят ишлари бўйича суд музокарасида прокурорнинг айблов нутқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.