айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари

DOCX 31.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538550818_72464.docx айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари режа: 1. айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари 2. айбсизлик презумпциясида айбланувчи фойдасига ҳал этиладиган ҳолатлар айбсизлик презумпциясининг муҳим масалаларидан бири – исбот қилишдир. исбот қилиш айб ёки айбсизликни ошкор қилишнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади. “исбот қилиш ишни қонуний асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир” (жпкнинг 85-моддаси). жпкнинг 86-моддасида исбот қилишда иштирок этадиган иштирокчиларнинг классификацияси кўрсатилган. бунга кўра, исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. қонун гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларга ўзларининг айбсизлигини (айбдорлигини) исботлаш мажбуриятини юкламайди. бу ҳақда ўзбекистон республикаси жпкнинг 23-моддаси 2-қисмида шундай дейилади: “гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас”. айбланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши унинг ҳуқуқи холос, лекин мажбурияти бўлмайди. ўзбекистон республикаси жпкнинг 22-моддасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд …
2
злигини исботлаш мажбуриятини қўяди, яъни айбланувчининг айбсизлик презумпцияси билан чекланиб қолмайди, унинг учун айбсизлигини исботлаб беришлари муҳимдир. бу ҳолатда айбланувчининг манфаатлари икки томонлама ҳимоя этилади. юқорида таъкидланганидек, қонун айблилик ва айбсизликни тенг даражада исботлаб бериш мажбуриятини қўяди. чунки, инсон учун унинг айбсизлигини ўрнатилиши муҳим. шунинг учун ҳам шахснинг айби исботланмагунча уни доимо айбсиз деб ҳисобланади. лекин суд томонидан шахс айбдорлигининг исботланиши жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлайди. жиноят процессида якка олинган далил, далил ҳисобланмайди. шунингдек, айбланувчининг ўз айбини бўйнига олганлиги, агар унинг бу кўрсатмалари бошқа далиллар билан исботланмаса айблов хулосаси учун асос бўлаолмайди. суриштирувчи, терговчи ва прокурор айбланувчига қўйилаётган айбни қонуний тартибда қатъий исботлашлари керак. ушлаб туриш ёки эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш фақатгина иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва гумон қилинувчининг тергов ҳаракатларидаги иштирокини таъминлаш мақсадида қўлланиши мумкин. ушбу чоралардан тергов изолятори ва вақтинчалик ушлаб туриш жойларида гумон қилинувчининг айбини бўйнига олишига эришиш мақсадида чидаб бўлмайдиган шарт-шароитларни вужудга келтириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. …
3
хулосасини тузади. терговчи айблов хулосасини тузаётганда айбини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳам ҳисобга олиши, текшириб кўриши шартдир (жпкнинг 95-379- моддалари). айбланувчи (гумон қилинувчи) ва судланувчининг ўз айбини бекор қилишга қаратилган ёки енгиллаштиришга қаратилган далил ва исботларини албатта мансабдор шахслар томонидан текшириб, тегишли баҳо беришлари керак. терговчи ва суриштирувчи айбланувчининг айби етарли асосда исботланди, деган хулосага келгач, айблов хулосасини прокурорга тақдим этади. бу ерда прокурор терговчи ҳаракатларининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириб, айблов хулосасида айб тўла исботланганлиги, исботлаш жараёнида қонунга тўла ва қатьий амал қилинганлигини текширади. агар прокурорда айбланувчининг айблилигига шубҳа туғилмаса, у айблов хулосасини тасдиқлаб судга оширади. эндиликда давлат айбловини қўлловчи прокурор суд ҳайъатини айбланувчининг айбдорлигини исботланганлигига, уни айбдор деб топишга тўла асос борлигига ишонтиришга ҳаракат қилади. бизнингча, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурор суд муҳокамасида давлат айбловини қувватламаслиги керак. чунки айб юзасидан унинг қатъий фикри мавжуд. исботлаш процессида суд бетараф, мустақил бўлганлиги учун ҳам унинг роли бошқа процесс иштирокчиларига нисбатан юқорироқдир. …
4
мажбуриятини амалга оширилмаганлигини билдиради. айбсизлик презумпциясида айбланувчи фойдасига ҳал этиладиган ҳолатлар қонунга биноан айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. шунингдек, қонун қўлланаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак (жпкнинг 23-моддаси 3-қисми). айбсизлик презумпциясининг айбланувчи фойдасига ҳал этилиши яна жпкнинг 463-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 1997 йил 2 майдаги “суд ҳукми тўғрисида”ги 2-сонли қарорида “далилни қонунга зид равишда олинган деб баҳолашда суд далилнинг ҳаққонийлиги ва холислиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳа, агар уни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигидан келиб чиқиши керак”,[footnoteref:2] дейилган. [2: ўзбекистон республикаси олий суди плениуми қарорлари тўплами 1991- 2006 иккинчи жилд. – тошкент, “ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2007, …
5
илганлиги, лекин улар эшитишни ҳам хоҳламаганликлари, оқибатда м.нинг соғлиғи ёмонлашиб, мия қон айланишининг жиддий бузилиши юзасидан жарроҳлик операцияси қилинганлигини ўз кўрсатмаларида баён қилади. гувоҳларнинг кўрсатмалари суд томонидан текшириб чиқилганда унинг кўрсатмалари ҳақиқат эканлиги аён бўлади. суд иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келган: м.нинг ҳаракатлари жкнинг 186-модда 1-қисми билан асоссиз (нотўғри) квалификация қилинган, чунки ушбу модда диспозицияси тамаки маҳсулотларини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ва сотиш учун жавобгарликни назарда тутади. иш материалларидан кўриниб турибдики, дастлабки тергов томонидан м.нинг ноқонуний сотганлиги, шунингдек, тамаки ишлаб чиқарганлиги факти, ишлаб чиқариш усуллари, воситалари аниқланмаган. шу билан бирга, бу тамаки маҳсулотларнинг сифати ва тайёрлаш усули ҳақида эксперт хулосаси мавжуд эмас, шунингдек олинган тамаки маҳсулотлари шу куниёқ савдо ташкилотига топширилганлиги сабабли, экспертиза ўтказиш имконияти бўлмаган. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг юқорида қайд этилган “суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида, “шахс айблилигига доир далилларнинг объективлигига туғилган ҳар қандай шубҳа, агар уларни бартараф қилиш имкони бўлмаса, судланувчи фойдасига ҳал қилинмоғи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари"

1538550818_72464.docx айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари режа: 1. айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари 2. айбсизлик презумпциясида айбланувчи фойдасига ҳал этиладиган ҳолатлар айбсизлик презумпциясининг муҳим масалаларидан бири – исбот қилишдир. исбот қилиш айб ёки айбсизликни ошкор қилишнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади. “исбот қилиш ишни қонуний асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир” (жпкнинг 85-моддаси). жпкнинг 86-моддасида исбот қилишда иштирок этадиган иштирокчиларнинг классификацияси кўрсатилган. бунга кўра, исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий...

DOCX format, 31.3 KB. To download "айбсизлик презумпциясида исботлаш асослари", click the Telegram button on the left.