гумон қилинувчи айбланувчи судланувчининг ҳуқуқий ҳолати

DOCX 26,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538557405_72467.docx гумон қилинувчи айбланувчи судланувчининг ҳуқуқий ҳолати режа: 1.судьяларда айбланувчи (гумон қилинувчи) ларга нисбатан айбсизлик презумпцияси 2.ҳимоя айбланувчи шахснинг айбсизлигини аниқлаш 3. айбланувчининг ҳуқуқларини чеклаб қўйиш судьяларда айбланувчи (гумон қилинувчи)ларга нисбатан айбсизлик презумпцияси томонга эмас, балки айбдорлик презумпцияси томонга оғиш пайдо бўлиш ҳолати ҳақида процессуалист олим а.м.ларин “суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьялар ҳамма вақт гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан айбсизлик презумпцияси позициясидан келиб чиққан ҳолда муносабатларга киришишлари лозим” - дейди.[footnoteref:1] [1: ларин а.м. презумпция невиновности. – москва: «наука», 1982. – 89 с.] ушбу масала тўғрисида ўзр олий суд пленумининг “суд ҳокимияти тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган бўлиб, унга кўра “оммавий ахборот воситалари кўрилаётган ишлар бўйича ўз хабарларида суд қарори қандай бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришга ёки бошқача усуллар билан ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг фойдасини кўзлаб судга таъсир ўтказишга ҳақли эмаслар. бунда шуни унутмаслик керакки, конституциянинг 26-моддасига ва “судлар тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг айби …
2
тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлсада, бу маълумотлар уни айбланувчи тариқасида ишга жалб этиш учун етарли бўлмаса ва гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахс деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсни тушунамиз. шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисидаги қарор суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан чиқарилса, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги қарор терговчи ёки прокурор томонидан чиқарилади. шахс судга берилган айбланувчи судланувчи деб, ҳукм чиқарилгандан кейин эса маҳкум ёки оқланган шахс деб аталади. буларнинг барчаси жиноят ишини тергов қилиш, судда кўриш ва жазони ижро этиш босқичларида белгиланган маълум бир ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган муайян процессуал иштирокчи сифатидаги шахсга ишлатиладиган атамалардир. бу тушунчаларнинг ҳар бири алоҳида тушунчалар бўлиб, жиноятчи тушунчасидан фарқ қилади. маҳкум термини суднинг ҳукми қонуний кучга кириб, жиноий жазони ўтаётган шахсларга нисбатан ишлатилади. маҳкумлар суд томонидан жиноятчи деб топилиб, аниқ бир жазо турига ҳукм қилинган шахслардир.[footnoteref:3] [3: каракетов й., усмоналиев м. жиноятчиликка қарши курашнинг криминологик …
3
публикаси олий суди пленумининг “гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, гумонланувчини, айбланувчини ва судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш учун гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчи айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз ҳисобланиши назарда тутилган конституциявий қоидага қатьий риоя этиши шарт.[footnoteref:4] [4: ўзбекистон республикаси олий суди пленуми қарорларининг тўплами. биринчи жилд, 1991-2006 “o`qituvchi” нашриёт-матбаа уйи. тошкент 2007.138.] ҳимоя айбланувчи шахснинг айбсизлигини аниқлаш ёки унинг айбини юмшатиш мақсадларида айбини воқеликка тўғри келмаслигини тасдиқлаб бериш мақсадларида ўтказиладиган процессуал ҳаракатларнинг йиғиндиси сифатида намоён бўлади. ҳимоя айб қўйиш ҳаракати билан мувофиқ равишда ривожланиб боради. айб қўйиш мавжуд экан, демак ҳимоя қилиш зарурияти вужудга келади. шунингдек, жпкнинг 49-моддасига биноан, ҳимоячининг ишда иштирок этишига фуқарога айблов эълон қилинган вақтдан бошлаб ёки у гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор эълон қилинган пайтдан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. бу …
4
г ҳукми қонуний кучга киргунга қадар уни айбдор эмас, деб ҳисоблайди. ана шу даврга қадар, у гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи деб аталади. бундай атама ҳам жиноят процессида фақат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан ишлатилади, холос. айбсизлик презумпциясининг яна бир муҳим аспекти судланганлар, маҳкумлар билан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларнинг ҳуқуқий ҳолатлари ўртасидаги муҳим тафовутдир. бу ҳақда а.и.петрухин қуйидаги фикрни билдиради: “айбсизлик презумпциясига биноан айбланувчи (ушланганлар, қамоққа олинганлар) га нисбатан тарбиявий – сиёсий ишлар олиб борилмаслиги керак. улар вақтинча қамоқ ва тергов ҳибсхоналарида ўзларининг нормал кийимлари билан юришга, нормал дам олиш ҳуқуқига эга бўлишлари керак. мумкин қадар уларнинг фуқаролик ҳуқуқларини таъминлаш лозим, чунки улар ҳали жазога лойиқ эмаслар, айбдор эмаслар”[footnoteref:6]. [6: петрухин и.л. неприкосновенность личности и принуждении в уголовном процессе. – москва: наука, 1990. – 128 с.] юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш жоизки, жиноят процесси қонунчилигига, конституцияга ва тегишли қонунларга мувофиқ ушланганларни, гумон қилинувчиларни, айбланувчи ва судланувчиларни, айниқса, улар тергов ҳибсхоналарида …
5
аллуқлидир. биз юқорида айтганимиз каби, айбсизлик презумпцияси ҳамма вақт айбланувчи (судланувчи)га нисбатан “жиноятчи”, “айбдор” деб қарашни тақиқлайди. худди шунингдек, исботлаш жараёнида вужудга келган ҳар қандай гумонлар, агар уларни бартараф қилишни имкони бўлмаса, айбланувчи (судланувчи) фойдасига ҳал этилиши муҳим ҳисобланади. бизнинг фикримизча, айбсизлик презумпциясининг аспекти сифатида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг процессдаги ҳуқуқий ҳолатини ҳам ўрганиш лозим бўлади. энг аввало прокурорнинг функциясини кўриб чиқайлик. амалдаги қонунчилик прокурорга суриштирув ва дастлабки тергов устидан назорат олиб бориш ҳамда судда иштирок этиш вазифасини юклаган. давлат айбловини қувватлаган прокурор судда судланувчига нисбатан айбдорлик презумпцияси позициясида туради, яъни у айбдор, у жазоланиши керак деган фикрда судда иштирок этади. яна шу прокурорнинг ўзи айбланувчи (судланувчи)нинг ҳуқуқини, жумладан, унинг ҳимоя ҳуқуқини ҳам объектив равишда ҳимоя қилиши керак бўлади. айбловчи прокурор айбланувчининг манфаатларини объектив ҳимоя қилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, чунки айблов ҳамма вақт айбдорликни исботлашга қаратилган бўлади. назорат эса бундай айблов ҳаракати билан боғлиқ эмас. бу ерда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гумон қилинувчи айбланувчи судланувчининг ҳуқуқий ҳолати"

1538557405_72467.docx гумон қилинувчи айбланувчи судланувчининг ҳуқуқий ҳолати режа: 1.судьяларда айбланувчи (гумон қилинувчи) ларга нисбатан айбсизлик презумпцияси 2.ҳимоя айбланувчи шахснинг айбсизлигини аниқлаш 3. айбланувчининг ҳуқуқларини чеклаб қўйиш судьяларда айбланувчи (гумон қилинувчи)ларга нисбатан айбсизлик презумпцияси томонга эмас, балки айбдорлик презумпцияси томонга оғиш пайдо бўлиш ҳолати ҳақида процессуалист олим а.м.ларин “суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьялар ҳамма вақт гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан айбсизлик презумпцияси позициясидан келиб чиққан ҳолда муносабатларга киришишлари лозим” - дейди.[footnoteref:1] [1: ларин а.м. презумпция невиновности. – москва: «наука», 1982. – 89 с.] ушбу масала тўғрисида ўзр олий суд пленумининг “суд ҳоким...

Формат DOCX, 26,8 КБ. Чтобы скачать "гумон қилинувчи айбланувчи судланувчининг ҳуқуқий ҳолати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гумон қилинувчи айбланувчи судл… DOCX Бесплатная загрузка Telegram