мусулмон ҳуқуқи манбалари

DOC 72.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352870145_39307.doc мусулмон ҳуқуқи манбалари режа: 1.мусулмон ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва таснифи 2. қуръони карим ислом ҳуқуқининг асосий манбаси сифатида, ундаги ҳуқуқий нормалар. 3.сунна, ижмоъ ва қиёс тушунчалари ҳуқуқий манба сифатида. 4. ислом ҳуқуқининг қўшимча манбалари мусулмонҳуқуқинингманбалари тушунчаси ва таснифи ғарб ҳуқуқи дунёвий тизим бўлганлиги сабабли унинг манбалари қонунлар ва урф-одатлардан иборатдир. аммо ислом ҳуқуқи дунёвий ҳуқуқ бўлгани ҳолда диний моҳиятга эга бўлгани учун, ўзининг сарчашмасини илоҳий манбадан олади, бу эса ғарб ҳуқуқи билан унинг асосий фарқини кўрсатади. исломий ҳуқуқнинг асосий манбалари буюк фақиҳлар томонидан якдиллик билан тўрта деб тан олинган. усулул фикҳда манбалар «адилла» (далиллар) ёки «адиллаи-тафсилия» (тафсилий далиллар) атамалари билан ифодаланади. ислом ҳуқуқи масалаларини ўрганиш билан шуғулланган ҳозирги замон олимлари шариат ҳуқуқ тизимининг манбалари ҳақида турлича фикрларни билдирганлар. масалан: х.сулаймонова шариатда барча ҳуқуқ тармоқлари, жумладан, жиноят ҳуқуқига тегишли масалаларни хал этишда унинг учта манбаи: қуръон, сунна ва ижмоъ амал қилган деган бўлса, м.муллаев мусулмон ҳуқуқидаги мазкур учта манба қаторига …
2
кўпинча эътиқодий масалалар, ибодатлар, олий аҳлоқий фазилатлар, эркин фикрлилик, илму тафаккурни тарғиб қилинган. уларда кўпинча «эй иймон келтирганлар, эй мўминлар!» хитоб этилади. мадинада нозил бўлган оятлар, фикҳий аҳком- муомалот, жиноят ва жазо, оилавий муносабатлар, сулху тинчлик битимлари ва мусулмонлараро бошқа алоқаларга тегишли бўлиб, уларда асосан «ё яйюҳаннос!» (эй одамлар, эй инсонлар) деб хитоб қилинади. таъкидлаш керакки, қуръон муқаддас китоб эканлиги унинг тўпланиши ва асл ҳолида ҳозиргача сақланиб келмоқда. бу хусусият унинг илоҳийлик аҳамиятидан келиб чиққанлиги туфайлидир. қуръони карим уч марта тўпланган: биринчи марта: пайғамбаримиз ҳаётлик чоғларида ваҳий котиблари орқали ёзилган оятлар ва сураларни пайғамбар (а.с) уйларида сақлаш ва улар томонидан сураларни ўз ўрнига қўйиш даври эди. иккинчи марта: халифа абу бакр даврида ҳазрат умар таклифига биноан зайд ибн собит раҳбарлигида тайин этилган ҳайъат томлнидан қуръоннинг барча оятларини бирлаштириб, тўплаш даври. учинчи марта: ҳазрат усмон даврида бутун ислом дунёсида қироатни бирлаштириш учун мусҳаф шаклида қабул қилинган қуръондан нусхалар кўчириб тарқатиш даври. …
3
. қуръоннинг бошқа илоҳий китоблардан иборатки, у фақатгина ақилавий-ғоявий манба эмас, балки қонун ва аҳлоқ ҳамдир. машҳур файласуф ибн рушд (в. 595 ҳ.й.) фикрича, бу қуръоннинг буюк мўжизаси ҳисобланади. иккинчи манба: сунна «сунна» луғатда йўл-йўриқ маъносада бўлиб, фикҳий атама сифатида ислом пайғамбарининг сўзлари, феъллари (амаллар) ва тақрирлари, яъни тасдиқлари, шунингдек, саҳобалрнинг ва амаллари мажмуидан иборат. қуръондан кейин ислом ҳуқуқининг иккинчи мабаи суннати набавийя (пайғамбармизнинг сунналари) ҳисобланади. ул зотнинг ўзлари бундай деган эдилар: «сизлар учун икки нарса қолдирдим, модомики уларга амал қилиб юрсангизлар, хеч қачон адашмайсизлар. улар аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир». шубҳасиз, ҳазрат муҳаммад аллоҳнинг танланган вакили, буюк элчиси ва таблиғотчиси (тарғиботчиси) эди. қуръони каримда бундай дейилади: «эй пайғамбар, аллоҳ томонидан сега нозил этилган (юборилган, туширилган) нарсаларни таблиғ қилгин(одамларга етказгин)». тадқиқотчи олимлар, жумладан, доктор аҳмад шалабий суннани икки хилга бўлиб ўрганганлар. биринчи тури шундан иборатки, агар бирор иш қилинмоқчи бўлса, яратувчи томонидан ўша ишга тегишли фикр пайғамбарга ваҳий (ваҳйи хафий) …
4
қилинади ва қуръоннинг ҳукми амалга оширилади. аммо агар пайғамбар бир инсон сифатида баъзи бир ишларни бажарса шариат манбаи ёки шариат қонуни ҳисобланмайди. масалан, пайғамбар бир таомни бошқа бир таомдан устун қўйса, ёки бир либосни ёқтирса, бундай ишлар ташриъ эмас, яъни шариат хукмларига кирмайди. мусулмонлар пайғамбарда юз берадиган бундай икки ҳолатни билармидилар? албатта билардилар, масалан, бадр уруши бўлиб ўтадиган жой ҳақида сахобалардан бири-ҳубоб ибн мунзир: «бу аллоҳдан ваҳий бўлганми ёки ўзингизнинг ижтиҳодингизми?» деб ундан сўраганда, пайғамбаримиз «ўзимнинг ижтиҳодим» деб жавоб бердилар. - гап шундай бўлса, менимча, бадр қудуғи ёнига жойлашсак яхшироқ бўларди». бошқа мусулмонлар ҳам ҳубоб ибн мунзирни қўллагандан кейин, бадр қудуғи ёнига жойлашиши учун рухсат берилди. суннанинг қонун тузиш салоҳияти пайғамбар қуръоннинг шарҳловчиси сифатида ташриъ қилиш ваколатига эга бўлган. шунга биноан сунна ташриъ (қонун тузиш) бўйича икки асосий соҳани қамраб олади: биринчи соҳа, қуръонда зикр этилган ҳукмларни ёритиб беришга боғлиқ. иккинчи соҳа, қуръонда кўрсатилмаган хукмларни ташриъи (қонуний шаклда чиқариш)га боғлиқ …
5
илаб беради. бу ўринда баъзи хукмлар пайғамбардан ваҳий хафий (илҳомга ўхшаш ҳолат) орқали содир бўлган ва баъзилари унинг ижтиҳоди ва шахсий фикридан келиб чиққан. албаттаки, пайғамбар ижтиҳод қилишда ҳам ислом руҳи ва фалсафасини назарда тутади. бу ўринда кўп мисоллар келтириш мумкин. масалан, жадда (буви)га меросдан олтидан бир хисса бериш, никоҳ битимининг тўғри бўлиши учун гувоҳлар шартлиги, бадан аъзолари хуни, яъни баҳосини белгилаш, шунингдек урф асосда амал қилингшанда униннг тўғрилигини тасдиқлаш. ҳадис илми ёки ҳадисшунослик ҳадис суннанинг асосий қисми, яъни пайғамбаримиздан ривоят қилинган сўзларни ифодалайди. лекин баъзи тадқиқотчи олимлар, жумладан, ал-азхар ислом университетининг вакили доктор ал-хусайний абдумажид ҳошим сунна, ҳадис, хабар ва асрни бир маънода, яъни пайғамбар томонидан асос солинган йўл-йўриқ, унинг сўзлари, ундан саҳобалар ва тобииндан етиб келган барча ривоятларни ўз ичига олади деб таъкидлайди. ҳадис (араб. - «хабар», «янгилик»), ҳадислар-муҳаммад пайғамбарнинг (сав) айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятлар. икки қисмдан иборат: матн ва иснод (айтилган сўзни айтувчисига боғлаш). …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мусулмон ҳуқуқи манбалари"

1352870145_39307.doc мусулмон ҳуқуқи манбалари режа: 1.мусулмон ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва таснифи 2. қуръони карим ислом ҳуқуқининг асосий манбаси сифатида, ундаги ҳуқуқий нормалар. 3.сунна, ижмоъ ва қиёс тушунчалари ҳуқуқий манба сифатида. 4. ислом ҳуқуқининг қўшимча манбалари мусулмонҳуқуқинингманбалари тушунчаси ва таснифи ғарб ҳуқуқи дунёвий тизим бўлганлиги сабабли унинг манбалари қонунлар ва урф-одатлардан иборатдир. аммо ислом ҳуқуқи дунёвий ҳуқуқ бўлгани ҳолда диний моҳиятга эга бўлгани учун, ўзининг сарчашмасини илоҳий манбадан олади, бу эса ғарб ҳуқуқи билан унинг асосий фарқини кўрсатади. исломий ҳуқуқнинг асосий манбалари буюк фақиҳлар томонидан якдиллик билан тўрта деб тан олинган. усулул фикҳда манбалар «адилла» (далиллар) ёки «адиллаи-тафсилия» (тафсилий далиллар) ат...

DOC format, 72.5 KB. To download "мусулмон ҳуқуқи манбалари", click the Telegram button on the left.