ислом ҳукуки манбалари

DOC 173.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352011047_28337.doc ислом ҳукуки манбалари режа: 1. куръон - ислом ҳуқуқининг бош манбаи 2. сунна - ислом ҳуқуқи манбаи куръонни ислом ҳуқуқининг бош манбаи сифатида тавсифлашда унинг одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи нормалари орасида диний-ахлоқий мўлжаллар шаклига эга бўлган ва фақиҳлар томонидан талқин қилиш учун кенг имконият яратадиган умумий қоидалар анча кўп эканлигини эътиборга олиш зарур. куръон (араб. «ал-куръон» - ўқимоқ, қироат қилмоқ; жамлаш) - мусулмонларнинг муқаддас китоби. унда 114 та сура бўлиб, ҳар бирининг ўз номи бор. баъзи сураларнинг номи суранинг аввалидаги сўздан олинган, баъзилариники эса, ўша сурада зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган. куръондаги энг қисқа сура «кавсар» сураси бўлиб, уч оятдан, энг узун сура «бақара» сураси бўлиб, 286 оятдан иборат. суралар узунлиги китоб охирига қараб қисқариб боради. биринчи сура «фотиҳа», яъни «очувчи сура» деб аталади. у етти оятдан иборат: «меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан (бошлайман). 1. ҳамд оламлар рабби – аллоҳгаким, 2. у меҳрибон, раҳмли 3. …
2
д (сав)га илтижо қилган бўлсангиз, билингки, муҳаммад (сав) ўлди. лекин сиз худога илтижо қилган бўлсангиз, билингки, у тирик ва ҳеч қачон ўлмайди». бу тирик худо мусулмонларга куръонда нозил бўлган. муҳаммад тириклик пайтида куръон оятларини фариштадан эшитиб, ёдлаб олган. кейин бошқа мусулмонлар ундан эшитиб, ёдлаб олишган. айни вақтда, ёзишни биладиган одамлар ўзларига муяссар бўлган хурмонинг пўстлоғига, япалоқ тошларга, катта суякларга, терига, қоғозга ва шунга ўхшаш нарсаларга куръонни ёзиб борганлар. абу бакр (халифалик йиллари 632-634) куръоннинг барча илоҳий сўзларини муҳаммад пайғамбар (сав) қандай зикр этган бўлса, шу кўринишда ягона китобга жамлаш зарурлигини тушунган. шунда абу бакр зайд ибн собит исмли саҳобани чақириб, бу ишни амалга оширишни унга топширган. зайд ибн собит, умар ибн хаттоб ва бошқалар куръонни пухта ёд билишларига қарамай, бу ишнинг мустаҳкам, ишончли бўлишига ҳаракат қилиб, масжидда: «кимнинг қўлида ёзилган куръон бўлса ва уни пайғамбар ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин», деб эълон қилганлар. улар масжидда ўтириб, гувоҳларни …
3
и қўшиб жўнатди ва ҳаммага фақат шу нусхадан куръонни кўчириш ва шу қоридан қироат ўрганишга буйруқ берди. «мусҳаф», яъни усмон ибн аффон таҳриридаги куръон - бу ҳозирги вақтда амал қилаётган матндир. у, юқорида айтиб ўтилганидек, пайғамбар кўрсатмасига биноан жойлаштирилган 114 сурадан иборат. макка ва мадинада тушган суралар баъзан аралаштириб юборилади, ҳолбуки, макка суралари асосан илоҳий мавзуларга, мадина суралари - ҳуқуқ масалаларига бағишланган. муқаддас китобнинг икки юздан ортиқ ояти асосан умумий хусусиятга эга ҳуқуқий нормалар сифатида амал қилади. ҳуқуқий нормалар асосан 2, 4 ва 5-суралар («бақара», «нисо», «моида»)да жамланган. масалан, «бақара» сурасининг оятлари (40, 42, 104, 138, 145, 148, 149, 179, 180, 181, 183, 191, 192, 193, 212)да мукаллафнинг аллоҳ олдидаги мажбуриятлари, чунончи: намоз ўқиш, рўза тутиш, закот тўлаш, ҳаж, таҳоратнинг моҳияти баён этилган. «бақара» сурасининг 178 ва 179-оятларида одам ўлдириш учун жазо чораси, олиш мумкин бўлган қасос даражаси, қасос олишдан воз кечиш ва афв этиш масалалари назарда тутилган: «178. эй, …
4
дирганлар хотинларига бир йилгача (эрининг уйидан) чиқарилмай таъминланадиган миқдордаги нарсани васият қилсинлар. агар улар (хотинлар) ўзлари (ихтиёрий равишда) чиқиб кетиб, ўзларига тегишли (зийнат, пардоз ва совчиларга кўриниш каби) яхши ишларни қилишса, сизларга гуноҳ йўқдир. ...». (куръони карим, «бақара» сураси, 180, 181, 240-оятлар). «бақара» сурасининг 219-237, 252-оятларида никоҳ тузиш ва уни бекор қилиш қоидалари баён этилган: «219. сиздан май (маст қилувчи ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. айтинг: «у иккисида катта гуноҳ ва одамлар учун (баъзи) фойдалар бор. иккисининг гуноҳи фойдасидан каттароқдир». сиздан яна нималарни эҳсон қилиш тўғрисида сўрайдилар. (ўзингиздан) ортганини, деб жавоб беринг! шундай қилиб, аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади, шояд фикр юритсангизлар 220. дуне ва охират ҳақида. сиздан, шунингдек, етимлар (ҳақлари) тўғрисида сўрайдилар. айтинг: «уларни ислоҳ қилиш яхшидир. агар (молларингизга) уларнинг молларини қўшиб юборсаларингиз (зарари йўқ), зеро, улар (бамисоли) ўз биродарларингиздир. аллоҳ бузғунчи билан ислоҳ этувчини (фарқини) билади. агар аллоҳ хоҳласа, сизларни қийинчиликка солиб қўйган бўлар эди. албатта, аллоҳ …
5
қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади». 223. хотинларингиз зироатгоҳингиздир. бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз ва ўзингиз учун (савобли ишларни) тақдим этингиз! аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, сиз у билан мулоқот қилувчидирсиз. мўминларга (охират мукофотлари ҳақида) хушхабар беринг (эй, муҳаммад)! 224. эзгу иш қилишингиз, тақвода бўлишингиз ва одамлар ўртасини ислоҳ этишингиз борасидаги қасамларингиз учун аллоҳ (номи)ни кўндаланг қилавермангиз! аллоҳ эшитувчи ва билувчидир. 229. талоқ икки мартадир. сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажралиш (мумкин). уларга (хотинларингизга) берган нарсалардан (маҳрларидан) бирор нарсани қайтариб олишларингиз сизларга ҳалол эмас, магар (эр-хотин) аллоҳнинг (оила тўғрисидаги) буйруқларини бажара олмасликдан қўрқсалар (бу ундан мустасно). агар уларнинг аллоҳ буйруқларини бажара олмаслигидан қўрқсаларингиз (эридан талоқ олиш ниятида) эваз беришида (ва эрнинг шу эвазни олишида) эр-хотин учун гуноҳ йўқ. бу аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. улардан тажовуз қилмангизлар! ким аллоҳнинг ҳадларидан тажовуз қилса, ана ўшалар золимлардир. 237. агар уларга маҳрни белгилаб, аммо қовушмай туриб талоқ қилган бўлсаларингиз, белгиланган маҳрнинг ярми …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ислом ҳукуки манбалари"

1352011047_28337.doc ислом ҳукуки манбалари режа: 1. куръон - ислом ҳуқуқининг бош манбаи 2. сунна - ислом ҳуқуқи манбаи куръонни ислом ҳуқуқининг бош манбаи сифатида тавсифлашда унинг одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи нормалари орасида диний-ахлоқий мўлжаллар шаклига эга бўлган ва фақиҳлар томонидан талқин қилиш учун кенг имконият яратадиган умумий қоидалар анча кўп эканлигини эътиборга олиш зарур. куръон (араб. «ал-куръон» - ўқимоқ, қироат қилмоқ; жамлаш) - мусулмонларнинг муқаддас китоби. унда 114 та сура бўлиб, ҳар бирининг ўз номи бор. баъзи сураларнинг номи суранинг аввалидаги сўздан олинган, баъзилариники эса, ўша сурада зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган. куръондаги энг қисқа сура «кавсар» сураси бўлиб, уч оятдан, энг узун сура «бақара» сураси б...

DOC format, 173.0 KB. To download "ислом ҳукуки манбалари", click the Telegram button on the left.

Tags: ислом ҳукуки манбалари DOC Free download Telegram