жамият, давлат ва ҳуқуқ

DOC 111.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351965179_27927.doc жамият, давлат ва ҳуқуқ www.arxiv.uz жамият, давлат ва ҳуқуқ режа: 1. жамият ҳақидаги ғоялар ва тушунчалар 2. диний, сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши 3. давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги дунёвий таълимот 4. давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги марксча-ленинча таълимот жамият ҳақидаги ғоялар ва тушунчалар жамият, жамият ва инсон, жамият ва давлат масалалари қадим замонлардан илм аҳли томонидан ўрганиб келинаётган масалалардир. арасту (аристотель), форобий каби мутафаккирлар асарларида инсон, давлат ва жамиятнинг бир-бирига бўлган муносабати баён қилинган. уларнинг ҳаммаси тўғрисида тўхталиб ўтишнинг зарурияти йўқ. деб ўйлаймиз. биз ҳам, таъбир жоиз бўлса, ўзимизнинг ана шу ўта мураккаб масалалар хусусида хулосаларимизни, тушунчаларимизни келтирамиз. биринчидан, жамият - одамлар ўртасида содир бўладиган ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. иккинчидан, одамларни жамоага бирлаштирган бир бутун организм бўлиб, унинг моҳияти иқтисодий, сиёсий, маънавий каби ижтимоий алоқалар муносабатларда намоён бўлади. учинчидан, инсонларни бирлашитирган жамият мураккаб, тобора такомиллашиб борадиган оилавий, миллий, синфий, айрим гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар, манфаатлар …
2
г ривожланишида асосий ролни ўйнайди. жамият инсонларнинг бир-бирлари билан жамоа бўлиб яшашга табиий эҳтиёжлари асосида пайдо бўлган. жамият пайдо бўлганидан бошлаб бугунги кунга қадар ривожланишда мураккаб, турли шакллар ва тарихий босқичлардан ўтди. масалан, илк бор жамиятнинг пайдо бўлишини оладиган бўлсак, уни адабиётларда ибтидоий жамоа тузуми деб юритадилар. ибтидоий жамоа тузуми узоқ йиллар давомида мураккаб бўлмаган, яъни табақа, синфларга бўлинмаган оддий шаклда амал қилди. бугунги кундаги жамият ўта мураккаб кўринишда бўлиб, уларнинг кўпчилига бир миллат асосида бошқа миллатлар вакилларини бирлаштирган, масалан, хитой, япония, ҳиндистон, франция, олмония, ўзбекистон каби мамлакатларда. ақшни оладиган бўлсак, бундай жамиятлар турли-туман миллатлар иттифоқидан ташкил топганини кўрамиз. ижтимоий-сиёсий институтлар. жамият турли ижтимоий-сиёсий институтларга бўлинади. бошқача қилиб айтганда, жамиятда турли ижтимоий ёки сиёсий вазифани бажарувчи ташкилотлар, органлар, муассасалар, бирлашмалар мавжуд бўлади. арасту, форобийлар айттанларидек, инсонлар ижтимоий мавжудот бўлганлиги сабабли кундалик турмушида, яъни меҳнат қилиш, ўқиш, яшашда ўзига ўхшаган бошқа инсонлар билан ижтимоий муносабатларга киришиб, турли иттифоқ ва ташкилотларни объектив …
3
лан бирга бугун кўплаб нодавлат ташкилотлар: касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, турли-туман ижтимоий ташкилотлар юзага келди. жамият ва ҳокимият. инсон табиатан шундай хислатларга эгаки, булар ундаги хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларга сабаб бўлади. форобий айтганидек, соҳиби қонун бу хислатларни назарда тутиши, уларни тузатиши керак. бошқача қилиб айтганда, жамиятга бирлашган фуқароларни бошқариши керак. жамиятни бошқариш ўз-ўзидан амалга ошмайди. уни ҳокимият бошқаради. ҳокимият жамиятни тартибга солади. унга қалб бахш этади. ҳокимият изидан чиқан жамиятларда бақарорлик ва тартиб йўқолади. шу нуқтаи назардан ҳокимият масаласи жамиятнинг яшашида муҳим ўринни эгалшиди. ҳокимият туфайли жамият ҳаётида содир бўладиган ижтимоий муносабатлар тартибга солинади ва улар маълум мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига йўналтирилган бўлади. ҳокимият турли шакл ва характерда бўлиши мумкин, масалан, нодавлат ва давлат ҳокимиятлари мавжуддир. уларнинг ҳар иккиси ҳам жамиятни бошқариш учун ташкил этилади. социал ҳокимият ёки ижтимоий ҳокимият ва сиёсий қокимият тушунчаларига келганда шуни айтиш керакки, ижтимоий ҳокимият уруғ, қабила, гуруҳ, синф, халқ томомидан ташкил этилган куч бўлиб, одамларни …
4
чалар мавжуддир. ҳокимият эгаси - субъекти раҳбарлар бўлса, унинг объекти эса унга тобе шахслардир. ҳокимият масаласини кўраётганда унинг муҳим унсурларидан бўлмиш эркдан ташқари бошқа унсурлари ҳам муҳимдир. масалан, ҳокимият кучли бўлса, тартиб бўлади, ва аксинча, у кучсиз бўлса, ҳокимиятни одамлар менсимай қўйишади. натижада қонунлар бузилади, ижтимоий тартиблар изидан чиқади. ҳокимият халққа таянса, унинг ишончига сазовор бўлса кучли бўлади. бунинг учун ҳокимият вакиллари мафкура орқали ҳамда турли-туман одамларга ваъдалар бериш йўллари ва усуллари билан уларнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилади. н.макиавеллининг сўзлари билан айтганда, ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва марказлаштириш учун турли усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. ҳокимият ҳамма вақт жамият тарақиётига ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилади. турли сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, синфлар, табақалар, миллатлар вакиллари ҳокимиятга эгалик қилиш учун курашадилар. шу сабабдан ҳам ҳокимият учун кураш баъзан қонли тўқнашувлар, фуқаролик урушларини келтириб чиқаришини биз тарихдан яхши биламиз. хулоса қилиб айтганда, ҳокимият бевосита жамият билан боғлиқ бўлиб, у жамиятнинг пайдо бўлиши билан ташкил топади. ҳокимият …
5
сакдаш керакки, ҳокимият жамиятда раҳбарлик қилаётган кучлар, синфлар, партиялар ва табақалар, айниқса айрим шахсларнинг эркларига, уларнинг ғоялари ва мақсадларига боғлиқ бўлиб, жамиятнинг ривожланишида ижобий ёки салбий роль ўйнайди. агар ғоялар, мақсадлар илғор, инсоний ва кўпчилик манфаатига қаратилган бўлса, сўзсиз, ижобийдир, ва аксинча, фақат алоҳида гуруҳ, партия, табақанинг манфаатига қарагилган бўлса, бундай ҳокимият тоталитар, авторитар, диктагорлик режимларига олиб келади. ҳокимиятнинг тўғри, демократия тамойиллари асосида ташкил этилиши - улуғ ишдир. масалан, япония, олмония каби мамлакатлар халқлари бахт-саодатлари, уларнинг тинчликлари боиси тартиб ва қонунчиликнинг чинакам ўрнатилганлигидадир. россия, афғонистон каби мамлакатларда, афсуски, тўқнашувлар, урушлар бу ҳокимиятнинг, тартиб, қоидаларнинг яхши шаклланмаганидан, кучсизлигидан, адашаётганидан далолат беради. ўзбекистонда эса, бугун шундай ҳокимият ташкил топдики, у ўтиш даврининг қийинчиликлари ва инжиқликларига қарамасдан, мамлакатда тинчликни таъминлади. жиноятчилик, айниқса, ўта хавфли уюшган жиноятчиликка қарши ўз кучини қарши қўйишга мунаффақ бўлди. мамлакатда кучли давлатчиликдан кучли жамият сари ривожланишни таъминлади. ҳокимият масаласи, энг аввало, қонун-қоидалар билан боғлиқ бўлади. ҳокимият ўз-ўзича ишлай олмайди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жамият, давлат ва ҳуқуқ"

1351965179_27927.doc жамият, давлат ва ҳуқуқ www.arxiv.uz жамият, давлат ва ҳуқуқ режа: 1. жамият ҳақидаги ғоялар ва тушунчалар 2. диний, сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши 3. давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги дунёвий таълимот 4. давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги марксча-ленинча таълимот жамият ҳақидаги ғоялар ва тушунчалар жамият, жамият ва инсон, жамият ва давлат масалалари қадим замонлардан илм аҳли томонидан ўрганиб келинаётган масалалардир. арасту (аристотель), форобий каби мутафаккирлар асарларида инсон, давлат ва жамиятнинг бир-бирига бўлган муносабати баён қилинган. уларнинг ҳаммаси тўғрисида тўхталиб ўтишнинг зарурияти йўқ. деб ўйлаймиз. биз ҳам, таъбир жоиз бўлса, ўзимизнинг ана шу ўта мураккаб масалалар хусусида хулосаларимизни, тушунчалар...

DOC format, 111.0 KB. To download "жамият, давлат ва ҳуқуқ", click the Telegram button on the left.

Tags: жамият, давлат ва ҳуқуқ DOC Free download Telegram