органик кимё фанини ўқитилиш методикаси

PDF 12 sahifa 237,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
мавзу: кимёдан мактаб курси бўйича масалалар ечиш ва масалаларнинг типлари мавзу: органик кимё фанини ўқитилиш методикаси режа: 1. органик кимё тушунчаларини ривожланиши. 2. мактаб органик кимё курсининг назарий тушунчалари. 3. органик кимёнинг асосий тушунчаларини шаклланиш йўллари. i. мавзу: органик кимё фанини ўқитилиши. маъруза матни. органик кимёни асосий тушунчаларининг ривожланишини бир неча босқичларга бўлиш мумкин. биринчиси – тузилиш назариясигача бўлган давр, иккинчиси – кимёвий тузилишни классик назарияси, учинчиси – моддалар тузилиши тўғрисидаги электрон назарияси ва квантомеханик тасаввурларни ўз ичига олади. тузилиш назариясигача бўлган таълимот – радикаллар назарияси ва типлар назарияси – органик модда молекулалари табиатини таркиб ва хоссалари асосида аниқлашга ҳаракат қилдилар, система тузишга интилдилар. радикаллар назарияси моҳиятини (xix асрни 30-йиллари, и.берцелиус, ю.либих, ф.вёлер ва бошқалар) қуйидаги ҳолатларда келтириш мумкин. 28 органик моддалар таркибига ўзида мусбат заряд тутган радикаллар киради; 29 радикаллар ҳар доим бир хилдир, ўзгаришларга учрамайди, улар бир молекуладан иккинчисига ўзгаришсиз ўтади; 30 радикаллар эркин ҳолатда ҳам мавжуд бўлиши …
2 / 12
и алмаштирилса спирт молекуласи ch3-o-h ҳосил бўлишига олиб келади. б) органик моддалар молекулалари боғланиш тартиби номаълум бўлган атомлардан ташкил топган системадир; бирикмаларнинг хоссасига молекуладаги барча атомлар биргаликда таъсир кўрсатади. в) модда формуласи уни тузилишини эмас, балки шу модда иштирок этадиган реакцияларни ифодалайди. шунинг учун ҳам ҳар бир ўзгаришларни кўринишлари учун шунча рационал формулаларни ёзиш мумкин. xix асрнинг 50-йилларида кимёга муҳим тушунча – валентлик киритилди. э.франкланд металлорганик бирикмалардаги кўпгина металларни валентлигини аниқлади. органик бирикмаларда углерод ҳар доим тўрт валентли бўлишлигини а.кекуле таклиф этди. органик кимё учун энг муҳим кашфиёт углерод атомларини занжир ҳосил қилиш қобилияти гипотезаси (кекуле, купер) бўлди. карлсруэдаги (1860 йил) химикларнинг халқаро конгрессида “атом”, “молекула”, “атом масса”, “молекуляр масса” каби тушунчалар аниқ таърифланди. 1861 йилда а.м.бутлеров органик бирикмаларнинг тузилиш назариясини яратди. унинг моҳияти қуйидагича: 1. молекулада атомлар тартибсиз жойлашган эмас, балки улар бир-бири билан валентликларига мувофиқ бирикади. 2. моддаларнинг хоссалари унинг молекуласи таркибида қандай атомлар ва қанча миқдорда бўлишигагина …
3 / 12
еришга муҳимдир. 2. англаш жараёни (назария, тушунча) зиддиятли характерга эга. у ёки бу назарияга тўғри келмайдиган фактлар ҳақиқатга элтувчи жараёнларни илмий тадқиқотига стимул бўлади. 3. органик моддалар тузилишини асоси заррачалар – молекулалар бўлади. улар ўз ривожланишида учта босқичдан ўтди: биринчидан – атомларни хаотик йиғилишини характерловчи, молекулани худди бир бутун системадай тасаввур этиш, (типлар назарияси); иккинчидан – молекула ўзини тартиблаштирилган системадай тутади, (кимёвий тузилиш назарияси); учинчидан – молекулани нафақат кимёвий, балки электрон ва фазовий тузилиши билан ҳам характерланадиган система деб қаралади. 3. мактабда органик кимёни ўрганишда а.м.бутлеров томонидан таклиф этилган молекула тузилишини аниқлашни кимёвий методи катта аҳамият касб этади, қайсики физикавий методга нисбатан оддий, кўргазмали ва имконлидир. масалан, у молекулада қўш боғ ва функционал гуруҳларни борлигини исботлашга имкон беради. шунингдек, ўқувчилар тушуниши осон бўладиган, моддалар тузилишини ўрганиш учун қўлланиладиган физикавий методларни (спектроскопия) ҳам ўқув жараёнида қўллаш керак, бу эса кимё ва физика ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади. 4. органик кимёнинг асосий масаласи модда …
4 / 12
лишнинг классик назарияси, балки кимёвий боғланишни электрон назарияси ва стереокимё масалаларини ҳам киритиш мумкин, бу ўқувчиларга хоссаларни тузилишга боғлиқлигини чуқурроқ тушунишга имкон беради. органик кимё курси тузилишнинг классик назариясини қуйидаги тушунчаларини киритади: “кимёвий тузилиш”, “тузилиш изомерияси”, “гомология”, (“гомологик қатор”, “гомологик фарқ”, “умумий формула” ва бошқалар) “углеводород радикали”, “органик бирикмаларни классификацияси”, “функционал гуруҳлар”, “хоссаларни кимёвий тузилишга боғлиқлиги” ва бошқалар. курсга стереокимёвий тушунчалар киритилган: “тетраэдрик, тригонал (текис) ва диагонал (чизиқли) тузилиш”, “атомларни оддий боғлар атрофида айланиши – фазовий шакли”, “геометрик изомерия”, “глюкозани ҳалқали шакли” ва бошқалар. юқори молекуляр бирикмалар кимёси тушунчалари ҳам ўз ифодасини топди: “полимерланиш”, “поликонденсация”, “мономер”, “полимер”, “полимерланиш даражаси”, “геометрик тузилиш”, “полимерни молекуляр массаси”, “стереорегуляр тузилиш” ва бошқалар. кимёвий тузилишнинг классик назарияси, маълумки молекулалардаги атомларни бирикиш тартибини муҳокама қилишга имкон беради, тузилишни структура формулалари орқали ифодалайди ва уларни хоссаларинии тузилиши бўйича олдиндан айтишга изн беради. структура формулалари – органик кимёни илмий тилининг асосидир, уларни ёрдамида кўпчилик кимёвий тушунчалар шаклланади. тушунчаларни …
5 / 12
и асосий тушунчаларига хизмат қилади, “п-боғ” тушунчаси геометрик изомерияни ўрганиш учун таянч ҳисобланади. ривожлантирувчи тушунчалар курснинг етакчи илмий ғояларини очишга шароит яратади, уни мантиқий структурасини аниқлайди. ривожлантирувчи тушунчаларга мисол сифатида “изомерия”, “гомология”, “атомларни ўзаро таъсири” ва бошқаларни мисол қилиб олиш мумкин. таништирувчи тушунчалар ҳар доим маълум бир жиҳатлари билан ривожлантирувчи тушунчалар билан боғлиқ бўлади. асосий тушунчалар ялпи система ҳолида курс элементлари ҳисобланади. ҳар бир тушунча, ўз ўрнида элементларни ҳақиқий белгиларидан таркиб топган системадир. курс системасининг асосида модда тузилишини мураккаблашуви ғояси ётади: нисбатан оддий бирикмалардан масалан, углеводородлардан, мураккаб моддалар – оқсилларгача в.и.кузнецов фикрича материя ташкил бўлишини энг юқориги сатҳи мураккаб биоорганик моддалар (нуклиен кислоталар, оқсиллар, ферментлар) ҳисобланади, улар ҳаётнинг кимёвий асосини ташкил этадилар. тушунчалар системасининг элементлари 1-схема элементлар системалар электрон тушунчалар органик бирикмаларнинг синфларини органик бирикмаларнинг синфларини органик бирикмаларнинг синфларини кўриб чиқиш кетма-кетлиги 2-схемада кўрсатилган. курснинг энг юқориги нуқтаси шундай синф бирикмалари ҳисобланадики, қайсики улар организмларнинг ҳаёт фаолиятида асосий рулни уйнайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"органик кимё фанини ўқитилиш методикаси" haqida

мавзу: кимёдан мактаб курси бўйича масалалар ечиш ва масалаларнинг типлари мавзу: органик кимё фанини ўқитилиш методикаси режа: 1. органик кимё тушунчаларини ривожланиши. 2. мактаб органик кимё курсининг назарий тушунчалари. 3. органик кимёнинг асосий тушунчаларини шаклланиш йўллари. i. мавзу: органик кимё фанини ўқитилиши. маъруза матни. органик кимёни асосий тушунчаларининг ривожланишини бир неча босқичларга бўлиш мумкин. биринчиси – тузилиш назариясигача бўлган давр, иккинчиси – кимёвий тузилишни классик назарияси, учинчиси – моддалар тузилиши тўғрисидаги электрон назарияси ва квантомеханик тасаввурларни ўз ичига олади. тузилиш назариясигача бўлган таълимот – радикаллар назарияси ва типлар назарияси – органик модда молекулалари табиатини таркиб ва хоссалари асосида аниқлашга ҳаракат қил...

Bu fayl PDF formatida 12 sahifadan iborat (237,2 KB). "органик кимё фанини ўқитилиш методикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: органик кимё фанини ўқитилиш ме… PDF 12 sahifa Bepul yuklash Telegram