murod qasri

DOCX 25 sahifa 37,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
мурод қасри достон йўқ эканда бор экан, ҳақнинг йўли тор экан, боз устига қор экан, кўкка боқсанг ор экан. биров ўтга, биров сувга, биров бир бурда нонга, биров бир қатра меҳрга зор экан. дарё-ю тоғи билан офтоб, юзидаги доғи билан ой, дарду ғамлари билан фалак чархи тинимсиз айланар, кўҳна тарих занжирига ҳар куни бир халқа бойланар экан. кунларнинг бирида борлиқни қуюқ туман, кўнгилларни гумон қоплабди, замин осмонни, инсон инсонни кўрмас, ҳеч ким ҳолинг не деб сўрмас экан. туманли кун келгандан мўл келибди, бу ҳол кўпларга қўл келибди. биров билиб, биров билмай кунини ўтказар, қоронғу аралаш бир-бирига бол деб оғу тутқазар, орадан оқибатни кетказар инсонлар ҳам кўп экан. одам кўнган қоронғу кунларга само билан ер кўнмабди. бир-бирига ошиқ мангу икки буюклик азобли кунларга қолибди. заминнинг бағри тўла ғам, осмоннинг кўкси тўла алам эди. зеро, интилишлар ҳамиша қўшиқ билан қоришиқ бўлар экан: осмон: диллар хира, йўлларимиз туман аро қолибдир, ёруғ ўн беш …
2 / 25
айло кетиб, лайло келиб, бунда лайло қолибдир... эй, осмон, нега юзингни беркитиб олдинг? ой юзингни кўрсат, юлдуз кўзларингни чарақлат, висолингдан бенасиб этма, мени! нега жимсан, не-г-а-а, н-е-г-а-аа?! замин осмони рухсорига боқолмай қийналибди. унинг ҳар тўлғонишидан вулқонлар отилар, дарё-ю денгизлар кўкка қараб сапчир, баланд-баланд иморатлар қулар, миноралар оғар, минг йиллик чинорларнинг япроқлари сочилиб, илдизлари очилиб кетар эди. етти қат қабрлар бузилибди, ғамлар тизилибди, руҳлар эзилибди. ушбу тўфонда сесканиб, энг аввало бибихоним (аёл қалби сезгир эмасми) ва унинг садоқатли канизаклари уйғонибдилар. регистон майдони узра тизилишибди, бир-бирларига сузилишибди. кўрсаларки, ерни белбоғи эшилган, самонинг кўкси тешилган, яхшию ёмон қўшилган, бировлар ҳайрон, бировлар бийрон, тоза кўнгиллар вайрон эмиш. осмону заминни висол боғига, мурод қасрига элтадиган бирор очиқ йўл, бирор мард қўл, бирор ботир дил йўқ эмиш... бибихоним қаср тикламоққа эви бор, тадбиркор аёл эмасми, дарҳол канизакларига бир сўз деб турган экан: бошингизга оқ рўмолни ёпинглар, бул фалакнинг тўрт буржига чопинглар. тўрт фаслидан тўрт унсурни топинглар, …
3 / 25
асбоб бирла сайёралар ҳаракатини кузатиша бошлабдилар. соҳибқирон амир темурни жангга йўллаб, то кўринмай қолгунларича шу тепаликдан кузатиб турганлари эсига тушиб, кўнгли алланечук бўлиб турган бибихонимни канизаклари сўроққа тутишибди: -биби! нега тинмай чарх ургайдир, ер, бағри тилка-тилка, пешонаси шўр? -поёнсизу юксак бўлса ҳам осмон, рўмолининг гирди нега қизил қон? -мангулик ўт ичра ёнса ҳам қуёш, нега чархи каждан олиб кетмас бош? -гоҳо ёруғ чеҳра, гоҳо эгик ёй, нечун ҳар ўн бешда бир озади ой? бибихонимни канизаклари билан ўз она самарқандига қўяйлик-да, тўрт унсурни излаб кетган тўрт канизак изидан борайлик, ҳоли аҳволини сўрайлик. буржи обий – баҳор фасли ёки сувнинг топталгани ҳақида бибихонимнинг тилли жағли, кўркли боғли, бир гапириб, ўн куладиган, яҳши-ёмоннинг фарқини биладиган, кеккайганга осмондан, энкайганга ердан келадиган қасида исмли канизаги фалакнинг сувли-ёмғирли фаслига сув келтириш учун йўл олибди. зеро мурод қасрини тикламоқ, лойини қормоқ учун сув зарур экан. агар сув тоза бўлмаса, деворлар шўрлар, оқариб тўрлар, вайроналик чор тарафга ўрлар …
4 / 25
и, чаккангизга баҳор гуллар тақарди. қилиғингиз дала тузга ёқарди, орол эна, айтинг, сизга на бўлди? саҳроларни чаманларга боғлаган, ташналарнинг димоғини чоғлаган. қай зот бўлди кўксингизни доғлаган, орол эна, айтинг, сизга на бўлди? -айй, қизи-мм, дафтаримни варақлаб нетасан, сўрайсан – да, кетасан, ёнар дунёга ўтма, ўчоғимни титма, деб орол эна ушбуни айтиб турган жойи экан: эслайсанми, етти ўғлим бор эди, тўнғичим оқ эди, исми қор эди. шўхлигига қирғоқларим тор эди, кўрганмидинг, етти ўғлим бор эди. дўлворгина ўғлим номи дўл эди, парвонаси райҳон эди, гул эди. ҳотами той, саҳовати мўл эди, эсингдами, етти ўғлим бор эди. оқар эдим, қўшиқ айта сел болам, юксаклардан келар эди, дил болам. ҳар чаманга, ҳар гулшанга эл болам, эсингдами, етти ўғлим бор эди. ёмғир ўғлим қандай ширин куларди, чопиб келса, жон-жаҳоним тўларди. муз боламга тегажаклик қиларди, билармидинг, етти шўхим бор эди. буғ боламнинг манглайидан ўпардим, шўр ўғлим кўнглини кулиб топардим. шулар билан иззатимни топардим, кўрганмидинг, етти мардим …
5 / 25
нчди, ёмғирим булутдан булутга учди. болаларимнинг қалби ўчга тўлди, инсофу мурувват ўлди, ёлғиз қолиб бўларим бўлди. етти суянчининг доғида қолган она қандай яшасин, қандай кулсин? хору зорлигимни билди, эгамнинг раҳми келди, етти ўғлим йўлга кетгач, менга биргина қиз берди... шу пайт суҳбат устига ранглари сариққина, нимжону ориққина қиз йиғлаб-ҳўнграб кирибди, қасидага ҳам йиғи аралаш салом берибди. орол онанинг кўкси тарам-тарам сўкилиб, кўзидан сўнг ёшлари тўкилиб, қизи томчибонудан сўрабди: -сенга нима бўлди, эркатойим, танҳо ойим, тезроқ айтоқол! томчибону сўзлабди, қўшнилари бўлмиш қуриган ариқ кампир, пешонаси ёриқ кампир, қўшни қизларнинг барини меҳмонга чақирибди. қизлар келишгач, акаси бор қизлар тўрга ўтирсин,акаси йўқ қизлар кулга ўтирсин дебди. акалик-укалик қизлар тўрга ўтиришибди, ҳеч кими йўқ учун томчибону мўнғайибгина кулга ўтирибди. ўзидан ўтганини ўзи билибди, манглайининг доғини кўзи билибди. шу пайт шум кампир қизалоққа қараб: -сенинг бир эмас, етти аканг бор, тўрга ўт қизим. улар сен туғилмай уйларингдан чиқиб кетишган, -дебди. бу гапни эшитган томчибону этагининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"murod qasri" haqida

мурод қасри достон йўқ эканда бор экан, ҳақнинг йўли тор экан, боз устига қор экан, кўкка боқсанг ор экан. биров ўтга, биров сувга, биров бир бурда нонга, биров бир қатра меҳрга зор экан. дарё-ю тоғи билан офтоб, юзидаги доғи билан ой, дарду ғамлари билан фалак чархи тинимсиз айланар, кўҳна тарих занжирига ҳар куни бир халқа бойланар экан. кунларнинг бирида борлиқни қуюқ туман, кўнгилларни гумон қоплабди, замин осмонни, инсон инсонни кўрмас, ҳеч ким ҳолинг не деб сўрмас экан. туманли кун келгандан мўл келибди, бу ҳол кўпларга қўл келибди. биров билиб, биров билмай кунини ўтказар, қоронғу аралаш бир-бирига бол деб оғу тутқазар, орадан оқибатни кетказар инсонлар ҳам кўп экан. одам кўнган қоронғу кунларга само билан ер кўнмабди. бир-бирига ошиқ мангу икки буюклик …

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (37,1 KB). "murod qasri"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: murod qasri DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram