o'zbek onasi she'rlari

DOC 180 стр. 752,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 180
о н а ж о н о н а ж о н шеърлар тошкент — «o‘zbekiston»- 2013 тўпловчи ва сўзбоши муаллифи: ашурали жўраев ўзбек онаси. бошингдан нималар ўтмади ахир, ватандек тақдиринг бўлди гоҳ тахир, бобур шоҳ бўлсада, қошингда фақир, пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. гоҳида балқидинг барчиндек тўлиб, кўзадек қуридинг турсуной бўлиб, тимсолинг яловда юлдуздек кулиб, пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. фарзандинг қувонса — сен ҳам қувондинг, фақат болам дединг, яшадинг, ёндинг, нокаси учраса, ўртандинг, тондинг, пайт кеди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. келажак тойчоғу тойингиздадир, жаннат ҳам, албатта, пойингиздадир, ватан-ку сиз турган жойингиздадир, пайт келди, айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. сизга таъзим қилиб турибман бу пайт, сизга бахшидадир энг шоҳона байт, азиз юртбошимга дуоларинг айт, пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. онажон онам турди карвон қизи хотирасига i неча …
2 / 180
г остидан. айтибсанки, онасизлик келмасин ҳеч ўйига. сарф қилингиз, менга эмас, абдулланинг тўйига. о, ўғлингга сен шафқатни билардинг-ку, онажон. бундан кўра бағрим ўйсанг, бўларди-ку, онажон. заррагина раҳм этгали сабринг менга йўқмиди? онажоним, бундан ўзга жабринг менга йўқмиди? йўқмиди ҳеч ўзга гапинг, — нола қилиб сўйласанг. наҳот, ахир сўнгги дам ҳам фарзандингни ўйласанг. ахир орзу қочиб кетмас, битказар-ку тириклар. онажоним, бир кунини ўтказар-ку тириклар. унутилар ғуссалар ҳам, орзулар ҳам чўзар бўй. онажоним, балки бир кун айтганингдай бўлар тўй. балки сенинг қабринг узра кўкарганда гул чечак, остонамга қадам қўяр, сен истаган келинчак. кимдир унинг йўлларига балки гул ҳам сочади. балки мунис опажоним кел, деб қучоқ очади. балки дўстлар даврасида камим бўлмас ҳеч қачон. лекин сени ўша дамда қайдан топай, онажон. iii эсимдадир, титрар эдим — ғамгин, болиш пастида. китобимни кўрдим ногоҳ бошгинангнинг остида. тошдай қотдим ўшал они бор тоқатдан айрилиб. — шоир ўғлим, — дединг менга секингина қайрилиб. онажоним, сўнг бор менга …
3 / 180
а. юрагимни очиб гапирсам, кам-кам бўлар менда бундай ҳол. шодмон юрсам, менинг ёдимга сен тушмайсан ростдан, онажон. ногаҳоний бундай ҳолда-чи, шундай кўргим келади сени. айтсам сенга бор гапларимни орзуларим, ҳасратларимни йиғлаб, кулиб айтгим келар, ҳа, одамларнинг қадру қимматин, англамаймиз бирга бўлганда, аммо ногоҳ узоққа тушсак, ё танҳолик ҳасратин чексак, баъзан шундоғ, одам зотининг тирноғига зор бўламиз, ҳа! тушунмайман бул ҳақиқатни, сен-ку ахир онасан, она... она, ранжимагил хатимдан, мен ростини ёздим, шод дамим сен тушмайсан асло эсимга. аммо умр ўзи, биламан, солар сени ёдимга бот-бот, яъни, бошимизни доим ҳам она бўлиб силамас ҳаёт. она деган ном... дейдилар, қаҳрли баҳодирлар ҳам жангларда жон берар чоғи мардона, беҳад азобларга чидаб сўнгги дам, битта сўз дермишлар шивирлаб: она. улуғ бир донишманд оламни шарҳлаб, ахийри танибди туққан элини. забон бахш этганга эҳтиром сақлаб, она, деб атабди илк бор тилини. дунё шоирлари ватан шаънига сифат ахтармишлар қатор ва қатор. ниҳоят, келмишлар битта маънига: она ватан дея …
4 / 180
ойим. шўрлик одамзоднинг толеи учун энг аввал оналар қилсин ибодат. зора, гуноҳлардан пок бўлгай очун, оналар ўтинчи топиб ижобат. каъба қопқасида турган эй, посбон, аввал оналарнинг очгин йўлларин. оналар пойига тиз чўк ўшал он тавоф қил, кўзга сурт, ўпгин қўлларин. онамни эслаб... шамол увиллайди, қор, бўрон тошиб, тепалик тўшига ўзни уради. у ерда тупроққа бағрини босиб танҳо бир сағана маъюс туради. қошига чиқай деб бўзлаб йўл юрдим, кўкрагимни тилди изғирин, тикан. ...нетай, онажоним, қанча одам кўрдим, сендан яқин кишим йўқ экан... она кўкда юлдуз учса ногаҳон, битди, дерлар қайси бир тақдир. бундай ғамни кўтармак осон, бу эҳтимол, бизлар ҳақдадир. баъзи тунлар кўкка тикиб кўз, эслаб дейман онамни шу он: она кетса, юлдуз-ку юлдуз қулаб тушса арзийди осмон. онам вафотига маконда номаконсан, энди қайдан излагайдурман, фиғоним кимга айтиб, кимга сендан сўзлагайдурман. бировлар мотамида оҳу фарёд айлаган эрдим, сенинг-чун, эй ғарибим, ич-ичимдан бўзлагайдурман. омон матжон она деган сўз юлдузлардан сирқилиб шабнам, уфқ …
5 / 180
гми, муштипар она? ўша гап, севганим шу азиз ватан, бу қадар ташвишлар ютмагил, бағрим, ўксук отам каби ҳали ҳам зотан, қалқиниб-қалқиниб турибди шаҳрим. биламан... сирни бой беришлик ёмон, ўғлингга бу йўлда бардошлар тила. баъзан топганимни ичиб қўяман сирни бой бермасдан улфатлар ила. бироқ эҳ, билмайман, гўёки зимдан, кимдир таъқиб этар мени беомон. қандайдир бир кимса балки ҳақимда хунук латифалар тўқийди, ёлғон... она, куйланмаган бир куй истайман ва лекин алдоғчи ҳислар олур жон. эҳтимол, қаламни бекор қистайман, нетайин, ростини айтгил, онажон. яшил дарахтзорни ечинтирар куз, пойимда баҳорнинг алвидо уни. бепарво ёшликни илғамайди кўз, қайлардан ахтарай, онажон, уни. билурман... йўлимда ғичирлар тошлар, заъфарон куз янглиғ хаёлим тақир. шаҳарнинг ғавғоли тинчини ташлаб, узоқ вақт ёнингга бормадим ахир. эшитдим, онажон, хафа эмишсан, кечир, ойлаб сенга ёзолмадим хат. гарчи муҳаббатдан тилардим эҳсон, ёруғ кунларимга бўлгандим илҳақ. бахтсизликка ўхшаб кетар бу ҳолим, сенсиз бахтсизликка ўхшайди қисмат, сенсиз ёришмасди менинг хаёлим, дунёнинг лақаби бўлурди ҳасрат. миразиз аъзам …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 180 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbek onasi she'rlari"

о н а ж о н о н а ж о н шеърлар тошкент — «o‘zbekiston»- 2013 тўпловчи ва сўзбоши муаллифи: ашурали жўраев ўзбек онаси. бошингдан нималар ўтмади ахир, ватандек тақдиринг бўлди гоҳ тахир, бобур шоҳ бўлсада, қошингда фақир, пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. гоҳида балқидинг барчиндек тўлиб, кўзадек қуридинг турсуной бўлиб, тимсолинг яловда юлдуздек кулиб, пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. фарзандинг қувонса — сен ҳам қувондинг, фақат болам дединг, яшадинг, ёндинг, нокаси учраса, ўртандинг, тондинг, пайт кеди айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек онаси. келажак тойчоғу тойингиздадир, жаннат ҳам, албатта, пойингиздадир, ватан-ку сиз турган жойингиздадир, пайт келди, айтмоққа, гапнинг хонаси, эй, ўзбек онаси, ўзбек она...

Этот файл содержит 180 стр. в формате DOC (752,0 КБ). Чтобы скачать "o'zbek onasi she'rlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbek onasi she'rlari DOC 180 стр. Бесплатная загрузка Telegram