oytosh kelinish she'rlari

DOCX 8 pages 19.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
дийдор ёки дийдорга ўхшамаган дийдор достон (бўлган воқеа) кунлар бири биридан оғир, ҳар уйда тўрт-беш сағир, ҳар кимда куйган бағир эди. уруш барча хонадоннинг яроқли эркагини тортиб олган, эл бошига қора кунлар солган, аёллар эрсиз, далалар шерсиз қолган, кексаларнинг кўнгли вайрон, гўдаклар очу ҳайрон чоғлар эди. ҳамма ғамда. шундай дамда далалардан мўл ҳосил йиғмаса бўлмасди. зарафшон музофотида сув танқислиги ортгандан ортди. қурғоқчилик балоси этакдан тортгандек тортди. халқ йиғилиб, гапни бир жойга қўйди. қийинчиликларни ўйламай, оғриқларни сўйламай, тишни тишга қўйиб, бардошдан тўн кийиб, ҳашар йўли билан каттақўрғон сув омборини қазийдиган бўлдилар. шу йўл билан сув йиғиб, экин-тикинлар учун фойдаланиш, ҳам фронтдагиларга, ҳам ортдагиларга мадад бериш мумкин эди. ўзбек дегани қачон ҳашардан бўйин товлаган?! азал-азалдан халқнинг кўнглини овлаган. қишлоқлардан тўда-тўда бўлиб халқнинг сўнгги имкони – хотин-халажлар, қадди тикроқ болалар, белида мадори бўлган кексалар йўлга тушавердилар. хатирчиликлар ҳам белини маҳкам боғлаб, ўзларини улкан ишга чоғлаб, «ҳа, бўл», «ҳа, бўл» қилишиб, тайёргарлик кўришиб, катта …
2 / 8
дан қуриган кўксини унинг оғзига солар, сочларини силар эди. сочлари патила-патила, озғингина гўдак онасини эмиб кўрар, сут келмагач, чирқираб йиғлар, яна қайтиб сўрар эди. ойтош қизалоқни ўпа-ўпа, ўзининг шўр манглайига ура-ура, ўн бир ёшли катта қизи ойкумушга эмизикли қизи ойгулни тутқазиб, бир сўзни йиғлаб айтаётган экан: кўпга келган тўй, болам, мен бормасам бўлмайди. йиғлашингни қўй, болам, ўзбек кўпдан қолмайди. отанг кетди урушга, онанг кетар юмушга. ойгулгинам, энди сен қоларсан ойкумушга. тўйиб-тўйиб сўриб ол, қайта оқ сут эммайсан. тўйиб-тўйиб кўриб қол, бир йил онам демайсан. олти ойлик қизимдан айру дилим кўмир-ай! яна қанча босар, ғам, тош бағримни емир-ай! болам, яна бир қарай, ой юзингдан айланай. сочларингни бир тарай, қош-кўзингдан айланай. ўпай, болам, соғинсам, ёрилгайдир лабларим. уюм-уюм тупроққа қорилгайдир дардларим. ўн бир ёшли кумушим, кўргулигинг бор экан. қизим дегин синглингни, дунё шундай тор экан. ҳазир бўлгин укангга, лойқа сувни сизиб бер. зоғорага етолсанг, ивитиб бер, эзиб бер. ҳадемайин тут пишар, тепа шохдан …
3 / 8
лади. жонини жабборга бериб ишлади. ҳеч ким «вой, жоним» демади, тилини тишлади. иш кўплигидан кундузлари қисқа, ғам кўплигидан кечалар узун, кўкдаги ой тезроқ ботмас, тонг эртароқ отмас эди. ойтош улушига теккан яримта зоғоранинг ярмини йиғиб юриб, қишлоғи томон кетувчиларнинг қўлига бериб, қизларига етказишни ёлвориб сўрар эди. у узун тунлар ойгулнинг хуш иси анқиб турган куйлакчасини тўймай ҳидлаб ўпар, қучар, хаёллар қанотида улар томон учар эди. тонг қадар ўйлайвериб, ўйларини она-ерга сўйлайвериб толмас эди. момомнинг момосига она бўлган, ерим-ай, тез кунда арирмикан манглайимдан шўрим-ай. сут тиқилган кўксимни кессам нима бўлади? шамолларга қўшилиб эссам нима бўлади? эмизикли боламнинг ҳоли менсиз не кечди? ухлаб қолса опаси, бешигидан ким ечди? тунлари алғов-далғов, тушни кўрсам ияман. инидан тушиб кетган қушни кўрсам ияман. тупроғингга ёш тўкай, намларини олиб бор. сувларингга сут соғай, таъмларини олиб бор. кўкракдан айирганим – ойгулим омонмикан? энасини соғиниб ранг-рўйи сомонмикан? каттақўрғон сув омбори бир йил деганда битди, азоб дегани жон-жондан ўтди, пичоқ …
4 / 8
опасининг бўйнига ёпишди. - келақол, болам-а, - деди инграб. ойгул юз ўгирди. сабри тугаган ойтошнинг бўғзидан фарёд отилди: - кел, болам-а, икки қўлим чўздим мен, юрагимдан парча-парча уздим мен. тўрт юз кундир кўкайимни эздим мен, баҳор келиб кўкармаган тутим-ай, ўз энасин танимаган етим-ай. қўшниларим қора кийиб келяпти, кетган энанг дили куйиб келяпти, сенга меҳри ийиб-ийиб келяпти, баҳор келиб очилмаган лолам-ай, энасини танимаган болам-ай. жовдираган кўзларингдан айланай, алпанг-талпанг изларингдан айланай, менсиз ўтган кезларингдан айланай, ризқинг қийиб кетган энанг келди-ай, қора кийиб кетган энанг келди-ай. митти қушим, қайси гулга учасан, қучоғимни тўлдирмайсан, қочасан, онажоним, деб опангни қучасан, боғбон кетиб, чўллаб қолган боғим-ай, тирик етим ўсган болам-доғим-ай. деб ҳайқирган ойтош бечора ёқаси ёшдан, этаги сутдан ҳўл бўлиб, кўкси ғам-аламдан тўлиб, йиқилди. сўнгги умид билан бошини кўтариб, ҳолсизланиб сўнгги сўзларини айтди: боламни бағримдан бегона қилдинг, уруш, ўл, уруш, ўл, ҳолимдан кулдинг. қирил, ёв, қирил, ёв, қай гўрдан келдинг, қайта бошдан оқиб кетди сутим-ай, кел, …
5 / 8
унсин, гўдакларнинг билагига куч энсин, уруш деган ватангадо бўлсин-ай, уруш деган ўлимларга дуч келсин. - уруш, сенда аёлларнинг ўчи бор, уруш, сенда очиқ кетган кўзлар бор, сўзлар кессин, кўзлар тўссин йўлингни, манзилига етолмаган излар бор. - уруш, сенда аёлларнинг ўчи бор, битмай қолган хаёлларнинг ўчи бор. хаёл тўссин, аёл кессин йўлингни, қасоскорлар билагида ўчи бор. сенда оналарнинг ўчи бор! у-р-у-ш!!! эй, худойимай, бир йил боласини соғиниб, ўлмаган аёлни соғинч ўлдирмаган эди. умид бор эди ёнида. дийдор ҳам ўлдирар экан аёлни, агар дилида умид қолмаса.... уруш, сен умидларини ўлдирган одамларнинг сони қанча?! урушларда биринчи ўқ ҳамиша оналарнинг кўксига тегади! ойтош келин ўқ тегмай ҳалок бўлди! боласининг меҳридан айрилиб, ҳалок бўлди! урушшш! номинг ўчсин!

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oytosh kelinish she'rlari"

дийдор ёки дийдорга ўхшамаган дийдор достон (бўлган воқеа) кунлар бири биридан оғир, ҳар уйда тўрт-беш сағир, ҳар кимда куйган бағир эди. уруш барча хонадоннинг яроқли эркагини тортиб олган, эл бошига қора кунлар солган, аёллар эрсиз, далалар шерсиз қолган, кексаларнинг кўнгли вайрон, гўдаклар очу ҳайрон чоғлар эди. ҳамма ғамда. шундай дамда далалардан мўл ҳосил йиғмаса бўлмасди. зарафшон музофотида сув танқислиги ортгандан ортди. қурғоқчилик балоси этакдан тортгандек тортди. халқ йиғилиб, гапни бир жойга қўйди. қийинчиликларни ўйламай, оғриқларни сўйламай, тишни тишга қўйиб, бардошдан тўн кийиб, ҳашар йўли билан каттақўрғон сув омборини қазийдиган бўлдилар. шу йўл билан сув йиғиб, экин-тикинлар учун фойдаланиш, ҳам фронтдагиларга, ҳам ортдагиларга мадад бериш мумкин эди. ўзбек дегани қачо...

This file contains 8 pages in DOCX format (19.7 KB). To download "oytosh kelinish she'rlari", click the Telegram button on the left.

Tags: oytosh kelinish she'rlari DOCX 8 pages Free download Telegram