po'lat mo'min she'rlari

DOCX 14 pages 178.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
kitob o‘qigan bola po‘lat mo‘min o‘rganar avval odob kitob o‘qigan bola. yuzi bo‘ladi oftob kitob o‘qigan bola. hurmat qilar kattani, kichiklar jon-u tani, bajaradi va’dani — kitob o‘qigan bola. suhbati xo‘p serma’no, yurish-turishi a’lo. olar faqat “besh” baho kitob o‘qigan bola. po‘lat mo‘min * пўлат мўмин (1922-2004) 1922 йил 24 декабрда тошкент шаҳрида туғилган – ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). “эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган (1988), хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг низомий номидаги тошкент педагогика иниститутини тугатиб (1944), ўқитувчилик билан шуғулланган (1944-1947). “ленин учқуни” газетасида адабий ходим (1948-1950), ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1951-1952), республика ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1954-1960), маданият вазирлиги қошидаги санъат ишлари бошқармасида драмтургия бўйича бош муҳаррир (1962-1964). илк шеърлар тўплами “сайранг қушлар (1949). шундан кейин унинг “тонг куйлари” (1949), “олтин бошоқлар” (1951), “тиш чўтка, порошок ва атир совун эртаги” (1955), “ҳунардан унар” (1958), “тўғри ўсган гул бўлар” (1960), “ақл қаерда бўлар” …
2 / 14
дейди, бола онам дейди” (1987), “туяқуш-бояқиш” cингари эртак-пессалари республика театрларида саҳналаштирилган. а.с. пушкин, в.в. маяковский, с. маршак, с. михалков, а. бартов ва бошқа рус ёзувчиларининг болаларга бағишланган шеър ва эртакларини, шунингдек, николай носовнинг "билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари", "билмасвой қуёш шаҳрида"(1987) эртак романини ўзбек тилига таржима қилган… ёр жамолин ўйласам комилжон баратовга ихтиёрим ўзда қолмас, ёр жамолин ўйласам, қалбимга бергай ҳарорат, нур — камолин ўйласам, боғларимда гул очилгай ишқ ниҳолин ўйласам, бир ажиб ором бағишлар сўзлар болин ўйласам, янглишарман гапларимдан ёр саволин ўйласам. ёр бирор бор ўйлагайми, эслагайми у мени? менга ўхшаб интизорми, излагайми у мени? ё ишонган дўстларимга сўзлагайми у мени? йўлларимга кўз тутиб ё кўзлагайми у мени? фикру ёдим бўлди чалкаш, ёр хаёлин ўйласам. ўйлаб-ўйлаб дил уйида ҳеч ўйимга етмадим, беҳаловат кўйда қолдим, ўзга йўлга кетмадим, бу ҳалол севгимни, дўстлар, барчадан беркитмадим, ўйларим илҳом бериб, не-не ғазаллар битмадим, бўлди душвор ушбу ҳолим, лабда ҳолин ўйласам. учмаса бахтим қуши …
3 / 14
ам жонидан тўйдирмасанг, эй, муҳаббат, малҳаму шифокорсан. битилганми бирорта қонун сенга, этай таъзим юрт учун ҳар кун сенга, даврим берган янгича мазмун сенга, эй, муҳаббат, мўминга мададкорсан. ишонаман кўзингга севаман дер кўзларинг, севмайман дер сўзларинг. гар севмасанг не учун, ёниб турар кўзларинг? яширсанг ҳам тилингда, яширмайсан дилингда. ишонайми сўзингга? ишонайми ўзингга? ишонаман кўзингга. юзинг тўла офтоб бор, ўзингда минг одоб бор. вафо сўзи ёзилган кўзларингда китоб бор. яширсанг ҳам тилингда, яширмайсан дилингда. ишонайми сўзингга? ишонайми ўзингга? ишонаман кўзингга. учрашганда, жонона, бўлма бунча ҳайрона. нечун шошиб кетасан, излаб турли баҳона? яширсанг ҳам тилингда, яширмайсан дилингда. ишонайми сўзингга? ишонайми ўзингга? ишонаман кўзингга. мен севаман, сен… мен севаман, сен севасанми? мени йўқлаб боғ кезасанми? сўзларимдан ё безасанми? юрагимни ҳеч сезасанми, — мен севаман, сен севасанми? мафтунликда ўзим бўлиб кўр, жамолингни кўзим бўлиб кўр, дилимдаги сўзим бўлиб кўр, юрагимни ҳеч сезасанми, — мен севаман, сен севасанми? олиб кетар ҳар ён хаёлим, қандай тушди сенга …
4 / 14
агингдай мўл топдим, кўнглим олган жонона сал, шошмайтур. чидаганга чиқоргандир муҳаббатни чиқоргандир чидаганга гоҳо ҳузур, гоҳо азоб жон-у танга, чидаганга чиқоргандир чидаганга… чидаганлар чиқар тахтга, эришгайлар ишқий бахтга. қоматларни каловлатар, вужудларни оловлатар. муҳаббатни чиқоргандир чидаганга… китоби йўқ ўқимакка, қушдай қўнар ҳар юракка. ҳеч қаёнга кетмас учиб, кезаверар жонни қучиб… муҳаббатни чиқоргандир чидаганга… кўзларними қамаштиргай, йўлларданми адаштиргай, бордир роҳат изтироби, висол эрур сарҳисоби. муҳаббатни чиқоргандир чидаганга… қўшиқ айтиб… қўшиқ айтиб, йигит, сени ўйлатдимми? ухлоқмидинг ё уйқунгдан уйғотдимми? нелар бўлди, безовтасан, термуласан? ё бемаҳал қалб торингни сўйлатдимми? севги ёмон, фил гавдангга ишонмагил, тоғ бўлсанг ҳам ўз ўрнингдан қўзғатдимми! мунча менга қарайвериб хўрсинасан, севги гулим бўйларини тўзғатдимми? боғимдан гул узаман деб умид қилма, гулзоримга бегонани йўлатдимми? йўлим бошқа, дилим бошқа, севганим бор, қўшиқ айтиб юрагингни ўйнатдимми. малоҳатларга ишқингда етказ саодатларга, қолдирма, жоним, маломатларга. пинҳон эт, дерлар, севгингни элдан, ё бош эгайми ул одатларга? парво этмайсан ҳажринг ўтидан, қалбимда ёнган ҳароратларга. кечма сўзингдан, асло …
5 / 14
чирой, бир кўрган минг мақтар жой, пахта, мевада машҳур, кунлари байрамга бой — серқуёш ўзбекистон, қалби ёш ўзбекистон. қирчиллама йигитдай, парвоз этган бургутдай, водийлари жилвагар кўз олар нур, ёқутдай — қўли гул ўзбекистон, йўли нур ўзбекистон. келажакка куч йиққан, хирмони кўкка чиққан. кексалару ёшлари меҳнат билан чиниққан — пахтакор ўзбекистон, бахтиёр ўзбекистон. юртига шон келтирган, дўсти билан гул терган, санъаткори, олими ҳаётга чирой берган — меҳмондўст ўзбекистон, одил сўз ўзбекистон. шодлик тўла қўшиғи, обод боғу қўриғи. қани, ёз деб турибди кенг чаманда ютуғи — мустақил ўзбекистон, яшнагил ўзбекистон. фарзанд бўлиб мақтайман, хурсанд бўлиб мақтайман, шу ўлка сувин ичдим, дилбанд бўлиб мақтайман — серқуёш ўзбекистон, қалби ёш ўзбекистон. сизга таъзим она юртим аълолари, сизга таъзим, жононлари, момолари, сизга таъзим, санъатимиз шайдолари, сизга таъзим, юрак торим ошнолари, сизга таъзим. қўшиқларим гулин терай изингиздан, илҳомландим саломингиз, сўзингиздан, ўқиб олдим маъноларни кўзингиздан, чаманзорим раънолари, сизга таъзим. бахтиёрсиз, бу бахтингиз этсин давом, мамнундирман бахш этолсам …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "po'lat mo'min she'rlari"

kitob o‘qigan bola po‘lat mo‘min o‘rganar avval odob kitob o‘qigan bola. yuzi bo‘ladi oftob kitob o‘qigan bola. hurmat qilar kattani, kichiklar jon-u tani, bajaradi va’dani — kitob o‘qigan bola. suhbati xo‘p serma’no, yurish-turishi a’lo. olar faqat “besh” baho kitob o‘qigan bola. po‘lat mo‘min * пўлат мўмин (1922-2004) 1922 йил 24 декабрда тошкент шаҳрида туғилган – ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). “эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган (1988), хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг низомий номидаги тошкент педагогика иниститутини тугатиб (1944), ўқитувчилик билан шуғулланган (1944-1947). “ленин учқуни” газетасида адабий ходим (1948-1950), ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1951-1952), республика ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳат...

This file contains 14 pages in DOCX format (178.1 KB). To download "po'lat mo'min she'rlari", click the Telegram button on the left.

Tags: po'lat mo'min she'rlari DOCX 14 pages Free download Telegram