o'zbek xalq topishmoqlari

PDF 65 стр. 332,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 65
microsoft word - uzbek_topishmoqlari_ziyouz_com.doc ўзбек халқ топишмоқлари www.ziyouz.com кутубхонаси 1 ўзбек халқ топишмоқлари тузувчи, сўз боши муаллифи м. абдураҳимов тўпламга 1000 га яқин анъанавий ва замонавий топишмоқлар кирган. сўз боши кўп асрлик халқ донишмандлигининг дурдоналари — топишмоқлар инсон идроки, кузатувчанлиги, поэтик тасаввур қобилиятини ўстирувчи ақлнинг қувноқ ўйини, маънавий дам олиш воситасигина бўлиб қолмай, аждодларимизнинг руҳий олами, тарихий ўтмишини билишда калит вазифасини ҳам ўтайди. улар тарихий маданиятнинг бебаҳо ҳужжатларидир. ушбу муносабат билан а. н. толстой шундай деб ёзган эди: «оғзаки адабиётни халқ кўнгилхушлигини мевасигина деб ўйлаш хато. у халқнинг ақли ва виждонидир. у халқнинг собит маънавий қиёфаси ва тарихий хотиротидир». ҳақиқатан қадимда халқ топишмоқлари ҳозиргидан ўзгача аҳамиятга эга бўлган. биз топишмоқларнинг яратилиши, унинг образлари кўпгина ҳолларда мифология, қадимий ҳаёт тарзи билан боғлиқлилига ишонамиз. ажойиб истиоралар, ёрқин қиёслашлар, образли ифодалар билан жилоланган ўзбек топишмоқлари қадимий қуёшли ўзбек ерининг жозибаси ва ўзига хослигини тасвирлабгина қолмай, фольклор асарлари силсиласида улкан эстетик қиммати билан халқ …
2 / 65
ок қилишга, воқеликни поэтик тасвирлашга бўйсундирилган. ўзбек топишмоқларида ўзбек воқелиги, ўзбек табиати ифодаланган. шунинг учун ҳам халқ топишмоқлари халқ бадиий асарларининг жажжи намуналари саналади. уларда «бирор нарса ёки воқеликнинг яширилган нарса билан ўхшаш томонларига асосланган — бу нарса ўрнини топишмоқ алмаштира оладиган кўчма ифодалар» берилади. шундай қилиб, топишмоқ аниқ нарса ёки воқелик тушунчасини онгли равишда яширишга, сир тутишга асосланган кичик поэтик асардир. асрлар ўтаверган, кекса авлодлар ҳаётий муҳим ҳисобланган сирли, шартли нутқларни, билимни ёш авлодга мерос қолдираверган. аммо аста-секин топишмоқлар ўзининг дастлабки хусусиятларини, содда кўринишларини ўзгартиб, ўзгача характер касб этган. ўзбек мифлари ва эртакларида кўпинча топишмоқ инсон донолигини синаш воситаси бўлиб келади, унинг ечими оғир дамларда қаҳрамон ҳаётини сақлаб қолади. бора-бора топишмоқлар вазифаси ўзгариб, у кўпроқ сўз ўйинининг бадиий формасига ўзбек халқ топишмоқлари www.ziyouz.com кутубхонаси 2 айланади. уларнинг кўнгилхушлик хусусиятлари қуйидаги ўзбек топишмоғида шундай ифодаланган: ўйин, ўйин, ўйиним, кўнгил очар тўйиним. (топишмоқ) топишмоқлар ҳозир ҳам халқ ижодида кўнгилхушлик воситасигина эмас, …
3 / 65
ижоднинг бу «ёқимтой кичик» жанрнинг тарбиявий ва дидактик имкониятлари ғоят ранг-барангдир. топишмоқлар халқ ижодига, образли сўзга муҳаббат уйғотади, болаларга эстетик завқ бағишлаб, уларни оғэаки шеърият дунёеига олиб киради. ўзига хос тасвирий санъатнинг, миллий бадиий усулларнинг ифодаси бўлмиш бу жажжи асарлар ўсиб келаётган авлоднинг маънавий эҳтиёжларига озиқ бўлади. топишмоқлар жаҳон гўзаллигини кўришга, хаёл ва тасаввур қилишга, дунё қувончларидан баҳраманд бўлишга ёрдам беради. топишмоқлар мақол, маталлар ва бошқа образли сўзлар каби нутқимизни бежайди, унинг ихчамлиги, жарангдорлигини таъминлайди. эзгуликка чорлаб, инсон учун энг азиз бўлган она тилига, туғилган юртига муҳаббат уйғотади. топишмоқларда ифодаланган нарса ва ҳодисаларнинг кенглиги, бизнингча, топишмоқларнинг воқеликни, ўзига хос бадиий шаклда тасвирлаши билан боғлиқ. улар қандай яшашни ўргатган. улар халқнинг маънавий тажрибасини сақлаш воситаларидан бири бўлган. шунинг учун ҳам топишмоқларнинг мавзуи ғоят ранг-баранг, мазмуни жуда бой. ўзбек халқи яратган топишмоқлар унинг ижтимоий ҳаёти ва турмушининг барча томонларини қамраб олади. уларнинг катта қисми деҳқон меҳнати деҳқончилик, полизчилик, уй юмушлари билан боғлиқ; …
4 / 65
у тўпламга улкан, ранг-баранг ўзбек топишмоқларининг бир қисмигина киритилди. бизнинг вазифамиз ўқувчини гарчи оз бўлса-да, ўзига хос, қайтарилмас этнографик дунё билан таништириш эди, токи ўқувчи ўзбек маданий меросининг бебаҳо аҳамиятини ҳис қилсин. ўзбек халқ топишмоқлари www.ziyouz.com кутубхонаси 3 табиат ҳодисалари кўк кўйлакка қўл етмас. (осмон) кўк косани тўнтардим. (осмон) кўк кўйлакка ғўза ёйдим. (осмоп, юлдузлар) оппоқ сандиқ очилди, оламга нур сочилди. (осмон, қуёш) узоқ тоғда ўт ёнар. (қуёш) сувда ётар — сув ичмас, юрганини одам билмас. (қуёш) олтин келганда, кумуш кетар, кумуш келганда, олтин кетар. (қуёш, ой) бир парча патир, оламга татир. (ой) кеча томда бир патир кўрдим, эрта қарасам — йўқ. (ой) том устида бир анор, ҳаддинг бўлса, ушлаб ол. (ой) онаси битта. боласи мингта. (ой ва юлдузлар) кечаси учакка жўхори сепдим, азонда қарасам йитибди. (осмон, юлдузлар) милдир-милдир мунчоқ, эрта турсам бири йўқ. (осмон, юлдузлар) оға-ини минг ботир, кўм-кўк гиламда ётир. (осмон, юлдузлар) қора уйда минг чироқ, уйни ёритмас. …
5 / 65
) оёғи йўқ, қочади, қаноти йўқ, учади. (булут) қора биям қалт этди, қовурғаси ялт этди. (булут, яшин) шип этди, шивирғон кетди. (яшин) узун-узун из кетди, узун бўйли қиз кетди. тоққа бориб тақ этди, сирғалари ярқ этди. (яшин) ёруғи бор, ўзи йўқ, довруғи бор, овози бор. (яшин, момақалдироқ) новча йигит том тешар. (ёмғир) саман отим сой ёқалаб келади. (сел) қора туям қочяпти, қумалоғин сочяпти. (булут, дўл) томдан тухум ирғитдим. (дўл) гилам устида оқ бодроқ. (дўл) оппоққина дастурхон, ер юзини қоплаган. (қор) оқ товуқ, катаги совуқ. (қор) оққина товуқ хирмон сочар. (қор) оқ сигир туриб кетди, қора сигир ётиб қолди. (қор, ер) қўлсиз, оёқсиз гул солади. (совуқ, дераза қирови) бостирдим икки товуқ, бири иссиқ, бири совук, (қиш, ёз) ариқдан ойна олдим. (муз) оқсоқ жўжа ер қазир. (томчи) ўзбек халқ топишмоқлари www.ziyouz.com кутубхонаси 5 тумшуқсиз чумчуқ муз тешар. (томчи) жингила сичқон ер қазир. (томчи) чиқ-чиқ этди, уйдан чиқ, деди. (чакка ўтиши) қўлим билан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 65 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbek xalq topishmoqlari"

microsoft word - uzbek_topishmoqlari_ziyouz_com.doc ўзбек халқ топишмоқлари www.ziyouz.com кутубхонаси 1 ўзбек халқ топишмоқлари тузувчи, сўз боши муаллифи м. абдураҳимов тўпламга 1000 га яқин анъанавий ва замонавий топишмоқлар кирган. сўз боши кўп асрлик халқ донишмандлигининг дурдоналари — топишмоқлар инсон идроки, кузатувчанлиги, поэтик тасаввур қобилиятини ўстирувчи ақлнинг қувноқ ўйини, маънавий дам олиш воситасигина бўлиб қолмай, аждодларимизнинг руҳий олами, тарихий ўтмишини билишда калит вазифасини ҳам ўтайди. улар тарихий маданиятнинг бебаҳо ҳужжатларидир. ушбу муносабат билан а. н. толстой шундай деб ёзган эди: «оғзаки адабиётни халқ кўнгилхушлигини мевасигина деб ўйлаш хато. у халқнинг ақли ва виждонидир. у халқнинг собит маънавий қиёфаси ва тарихий хотиротидир». ҳақиқатан қадим...

Этот файл содержит 65 стр. в формате PDF (332,6 КБ). Чтобы скачать "o'zbek xalq topishmoqlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbek xalq topishmoqlari PDF 65 стр. Бесплатная загрузка Telegram