ҳикоялар

PDF 37 стр. 436,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
microsoft word - utkir_hoshimov_hikoyalar_ziyouz_com.doc ҳикоялар. ўткир ҳошимов www.ziyouz.com kutubxonasi 1 ўткир ҳошимов ҳикоялар ғ.ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти тошкент - 2002 хаёлларга бўламан тутқун... «кўрмай десам, кўзим кўр эмас, юрмай десам, оёғим бутун. аммо қалблар ортиқ жўр эмас, хаёлларга бўламан тутқун». миртемир у кетди... япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган бир туп ўрик тагидан бурилиб ўтди-ю, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасинигина кўриб қолдим. у кетди... қулоқларим остида анҳорнинг қиқир-қиқир кулгиси-ю, хўрсинишга тўлган қиз йиғиси қолди. у кетди-ю, кўз ўнгимда изтиробга тўлган, ҳам яқин, ҳам узоқ сиймоси қолди. ...кўзларимда ёш қалқидими?! йўқ-йўқ, ахир нега энди? у кетди. у кетди-ю, хаёлимда ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди... ...ўшанда мен биринчи курсда ўқирдим. биринчи имтиҳонни топширган эдим. қизиқ, ёшлик экан-да! биринчи курс талабаларининг ҳаммасида бўладиган одат менда ҳам бор эди. ўзимни жуда билимдон, юқори курсдагилардан ҳам, гоҳо домлалардан ҳам …
2 / 37
блари ҳам ўзгармабди. бу ўша холида эди. бундан ярим йилча аввал ўзим билан бир партада — ўрта мактаб партасида ўтирган холида эди. ҳеч ўзгармабди... фақат мени «ака» деб атаганига ҳайрон бўлдим. мактабда бўлса ҳар доим «ҳе бола» деб чақирарди, шайтон қиз! хаёлимни йиғиштириб олмасимданоқ холида яна ҳужумга ўтди: - жа, талаба бўлиб... а? ўқишлар яхши кетяптими? - ҳм, — дедим сўзимнинг ярмисини ютиб. мен уни «сиз»-лашимни ҳам, «сен»лашимни ҳам билолмай, бир зум истиҳола қилиб турдим-да, фақат, гапириш учунгина сўрадим: -сиз қаерда ўқияпсиз, холида? билмадим, холида саволимни эшитмадими ёки эътибор бермадими, юзини четга буриб, у ҳикоялар. ўткир ҳошимов www.ziyouz.com kutubxonasi 2 ёқ-бу ёққа аланглай бошлади. олдинроқда турган аёлни чақириб жой берди. мен ҳам дарров туриб кетдим. икковимиз ёнма-ён туриб, анчагача жим кетдик. кейин холида яна аввалгидай жилмайиб сўради: - шундай қилиб, журналист бўлар экансиз-да... кўрсам майлими? — холида қўлимдаги китобни олди.- луи арагон! яхши ёзувчи бўлса керак-а? мен индамай бош силкиб …
3 / 37
н тайинлироқ сўз қидирар, аммо тилим калимага келмасди. троллейбус хадрага яқинлашаркан, «ватан» кинотеатрининг катта-катта афишалари лип этиб кўриниб ўтди. - яхши кино кетяпти... тушамизми? мен бу гапни ҳам фақат орадаги ўша ноқулай вазиятни бузиш учун айтдим. дабдурустдан кинога таклиф қилишим холидани ўйлантириб қўйди. мен унинг йўқ дейишини кутиб турардим. аммо йўқ демади. елкасини учириб қўйди. - билмасам. - бўпти, юринг! — дедим қувониб... кинодан чиқиб, зиналар ёнидаги пастак арча тагида бир оз туриб қолдик. - эркин ака, биласизми... - холиданинг ёноқлари қип-қизариб кетди. бир ўрим сочининг учини тутамлаб туриб, тутилиб-тутилиб гапирди, - биласизми... ман... сизга халақит бермайманми? шу топда у кўзимга жуда содда, жуда пок, шу билан бирга аллақандай сирли кўриниб кетди. бу савол олдида ўзим ҳам эсанкираб қолдим. - йўғ-е, нимага энди?.. - бўлмаса... келар ҳафтанинг шу куни, шу соатда, шу ерга келсам йўқ демайсизми?.. холида баттар қизариб кетди. қуюқ қайрилма киприклари юзига тўкилди. - холида, келасизми, ростдан келасизми? …
4 / 37
а керак, узун сочларининг нами ҳали қуримаган эди. - бугун кинога тушмай қўя қоламиз, хўп? - холида қошини чимириб, чиройли жилмайиб қўйди. - ихтиёрингиз... ҳали оқшом қўниб улгурмаган катта кўчадан ўрдага — анҳор томонга юриб кетдик. - уйдагилар яхши ўтиришибдими, холида? - дедим унинг қадамига қараб оҳиста борарканман. - раҳмат...— холида анчагача жим қолди... анҳор кўпригидан ўтиб дарахтзор орасига кирдик. оқшом энг аввал шу ерга қўнади. дарахтларнинг текис шовиллаши анҳорнинг безовта тўлқинлари овозига қўшилиб, беозор, оромбахш сукунатни чуқурлаштираётгандек бўларди... - ўтирамизми? — анҳор лабида турган пастак скамейкага имо қилдим. ўтирдик. анҳорнинг туб-тубидан қайнаб чиқаётган сувга тикилганча қолдик. анчагача икковимиздан ҳам садо чиқмади. - эркин ака, сиз мени одобсиз қиз деб ўйлаяпсизми? — холида жавдираган кўзларини кўзимга қадади. ҳайрон бўлдим. - нега энди? холида анчагача индамади. - рост-да... ўзимдан-ўзим сизга... - холида бошини яна-ям қуйироқ эгди. қийналиб- қийналиб гапирди. - лекин нима қилай? фақат, фақат сиз мени ҳайдамасангиз бўлди... бутун вужудимни …
5 / 37
ширай? - ёлғонми?-холида айёрлиқ билан қошини учириб қўйди,-ҳув, анунда, зачёт дафтарингизни нега тортиб олдингиз? - унда... унда сизнинг суратингиз бор эди, холида! - ростми?-холида яна ўша болаларча соддалик билан кўзларини жавдиратди... шу куни иккаламиз уйгача пиёда қайтдик. мен холида билан хайрлашган дақиқадан бошлабоқ юрагимда сўнмас бир ўт алангалана бошлади. бу ўт ҳеч тўхтамас, висол дамлари яқинлашган сайин кучаяр, фақат ўзини кўрсам сал босиларди-ю, хайрлашишимиз билан яна ловилларди. бу ўт икки йилгача, йўқ-йўқ, ундан кейин ҳам, шу кунгача ҳам ҳеч пасаймади. лекин, нетайки, гоҳо тақдир сенинг измингга эмас, сен тақдирнинг измига бўйсунишга мажбур бўлиб қоларкансан... ...иккинчи курснинг охирги имтиҳонини топширган куним самарқандга—вилоят газетасига ҳикоялар. ўткир ҳошимов www.ziyouz.com kutubxonasi 4 уч ойлик практикага кетиш олдидан холидани учрашувга таклиф қилгандим. аммо у келмади. ҳар гал беш минут куттириб қўйса, аламимни папиросдан олардим. бу сафар папирос ҳам дош беролмади. худди ўша анҳор бўйидаги пастак скамейка ёнида бир соат турдим. юрагимни чулғаган шубҳалар чигаллашиб кетди-ю, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳикоялар"

microsoft word - utkir_hoshimov_hikoyalar_ziyouz_com.doc ҳикоялар. ўткир ҳошимов www.ziyouz.com kutubxonasi 1 ўткир ҳошимов ҳикоялар ғ.ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти тошкент - 2002 хаёлларга бўламан тутқун... «кўрмай десам, кўзим кўр эмас, юрмай десам, оёғим бутун. аммо қалблар ортиқ жўр эмас, хаёлларга бўламан тутқун». миртемир у кетди... япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган бир туп ўрик тагидан бурилиб ўтди-ю, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасинигина кўриб қолдим. у кетди... қулоқларим остида анҳорнинг қиқир-қиқир кулгиси-ю, хўрсинишга тўлган қиз йиғиси қолди. у кетди-ю, кўз ўнгимда изтиробга тўлган, ҳам яқин, ҳам узоқ сиймоси қолди. ...кўзларимда ёш қалқидими?! йўқ-йўқ, ахир нега энди? у кетди. у ке...

Этот файл содержит 37 стр. в формате PDF (436,8 КБ). Чтобы скачать "ҳикоялар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳикоялар PDF 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram