гулзор қишлоғининг гулдураклари

DOCX 64 sahifa 161,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 64
гулзор қишлоғининг гулдураклари қисса ушбу асарни жафокаш инсон – акам исмадияр қудрат ўғлининг хотирасига бағишлайман. мусажон – балиқчи мусажон билан гулмуроднинг пайтаваларига қурт тушиб қолди. бу қурт ўлгурлар ўзимизники бўлса майли эди, амаллаб чидаб юраверишарди. гап шундаки, бир куни қўшни мамлакат томондан биз тарафга чанг–тўзон аралаш шамол туриб, ўзи билан бир гала кўк чивинларни ҳам учириб келган эди. ўша кунларнинг бирида куни билан канал ёқасида сувга қармоқ ташлаб ўтириб, ови бароридан келмаган мусажон уч–тўрттагина майда балиқдан иборат «тутқунчалар»ни елим халтасига солди–да, уйига эртароқ қайтди. доим шунақа, у олтин балиқ тутиш иштиёқида йиллаб сувга термулади. аммо, олтин балиқ у ёқда турсин, дурустроқ бир сазан–пазан ҳам тутолмайди. ҳафсаласи пир бўлиб қайтган мусажон оёғидаги этигини ечиб, тердан ҳидланиб қолган пайтаваларини бир чеккага улоқтирди. апил–тапил қўлларини чайди–да, хотини дастурхонга келтириб қўйган ловия шўрвага майдалаб нонни тўғради. тўғралган нон ивигач, оғриқ тишларини авайлаб овқатни еб олди. эҳ–ҳ! қанийди олтин балиқни тутолганда, бу оғриқ тишларини ҳеч …
2 / 64
онғулашиб кетгандай бўлди. кафтини оғзига босиб инграганча бирпас туриб қолди. сув бўйида узоқ ўтириб бироз зах ўтди шекилли. у ёстиғи тагидан анальгин дорисини олиб оғзига солди. уни ютмасдан соғ тишлари билан секин–секин чайнаб жағида ушлаб турди. оғриқ бироз пасайгандай бўлди... маҳлуқнинг эса парвойи–палак, ғинғиллаб хонани айланиб учарди. мусажоннинг қони қайнаб кетди. у безбет маҳлуқни ўлдиришга қасд қилиб дурустроқ ажал қуроли излай бошлади. шунда шкаф устида турган «вокруг света» журналларининг тахламига кўзи тушди. шундай биттасини олганди, муқованинг 1–бетида нақ филдек келадиган қора танли боксчининг ҳужумга шайланиб турган сурати акс этган экан. ана энди безбет кўк чивиннинг чиндан ҳам шўри қурийдиган бўлди. мусажон суратдан илҳом олдими, ҳар қалай шиддат билан деворда қўниб турган маҳлуқ томон ташланди ва бир уришда кунпаякун қилди. оппоқ девор безбет маҳлуқнинг қора қонига бўялди. ғалабадан руҳланган қаҳрамонимиз журналдаги ҳабаш боксчига мағрур кўз қисиб қўйди: «қойилмисан!» қаҳрамонимиз билмас эдики, кўкчивинларнинг бутун бир дивизияси десант ташлаб, қишлоқни «штурм» қилаётганлигини, ҳамда …
3 / 64
он билан гулмурод ҳам уйларида ўтиролмай қолишди. улар тирикчилик важида қуртдай қимирлаб қолган элдошлари қатори ташландиқ жойларда, эски чиқиндихоналарда тимирскиланиб юриб, икки сумка, икки сумкадан рангли металл йиғиб қўйишибди. «қайдасан, қардошим», деб поезд кутиб вокзалда ўтиришганди, эски танишлари тилавбой келиб қолди. «бошим тарс ёрилиб кетай, деб турибди. ҳали поезд келишига бир соатча бор. юринглар юз–юздан уриб олайлик», – таклиф қилди у «бизнесменлар»га. поезд кутиб диққинафас бўлиб ўтирган қаҳрамонларимизга жон кирди. икковининг ҳам томоғи тақиллаб турган экан, майи–нобдан юз граммдан ютиб олишиб, юзларига қон югуриб, шу тобда тилавбойдан яқин одамлари йўқдай, унга миннатдор–миннатдор илжайишарди. ичларига олов кириб, қақажонлари очилиб, у ёғ–бу ёғдан ҳангомалашаётган эдилар, поезд келиб қолиб, учала улфатнинг ҳангомасига нуқта қўйди. мусажон билан гулмурод зил–замбилдай сумкаларини вагонга ортиб, ҳайё–ҳуйт деб жўнаб кетишди. тилавбой хайр, дегандай бошини бир ирғаб қўйиб вокзалда қолди. …эсон–омон «мол»ни пуллаб келишган икки жўра «бизнес»ларини янада ривожлантириш пайида бўлиб қолишди. чунки чўнтаклари тўрт–беш сўм пул кўриб қолиб, …
4 / 64
ни далил билан қўлга туширишгани йўқ–ку. шунинг учун исбот қилишолмайди. бу факт, – деди мусажон сигаретини тутатиб келиш учун газ плита томон юраркан. – исботлолмайди, дейсана, жўра. қандай тан олганингниям билмай қоласан. – тавба: шунча одам тонналаб металлни ташиб–кетиб боряпти. қўлгаям тушмайди улар. биз камбағалларни туянинг устида ит қопиб олганини қара, –деди мусажон сигаретини чуқур–чуқур тортиб тутунини бурнидан чиқараркан. – ўзиям бурнимиздан чиқадиган бўлди–да, – қўшиб қўйди бурнидан бурқсиб чиқаётган тутунни томоша қилиб. – бўпти, жўра. ишқилиб гапимиз бир жойдан чиқсинда. эрталаб бекатда учрашамиз, – деди гулмурод. у ҳамон терини артиб удда қилолмай оғир қўзғалиб, ўрнидан турди. жўрасини кузатиб қайтган мусажон уй ўртасида узоқ туриб қолди. сўнгра ваҳима уясига беркиниб олгандай, кўрпани бошигача тортиб бурканиб ётиб олди… эртасига мелисахонага борганларида кутилмаган янгиликка дуч келишди. айтишларича, тилавбой бедарак йўқолибди. одамлар уни охирги марта бу иккала жўра билан станцияда ичиб ўтиришганини кўрганликларини айтишибди. шунинг учун тилавбойнинг дом–дараксиз кетишида мусажон билан гулмурод асосий …
5 / 64
из. яхшиси, дўстим, унинг акасига бориб вазиятни тушунтирайлик. акаси эсли–ҳушли одам. бир нарса дер, ахир. * * * тилавбойнинг акаси эшмамат ака уларни хушламайгина кутиб олди. юзларидан улуғворлик ёғилиб турадиган, басавлат одамнинг бирданига чўкиб, кўзлари киртайиб қолганини кўриб, икки жўранинг баттар дамлари ичларига тушиб кетди. демак, иш жиддий. укасининг бедарак кетганига анча куйибди, шўрлик. «барибир, жигар – жигарда», – кўнглидан ўтказди мусажон. – мен бир нарса дея олмайман. сизларни айбдор, деб ҳам айтолмайман, айбсиз ҳам деб. укамни қидирувга бердик. орган ходимлари излашяпти, сўраб–суриштиряпти. ҳозирча натижа йўқ. бу ёғи нима бўлади, вақт кўрсатади. вақтнинг, тақдирнинг измига бўйсунмай иложимиз йўқ сизларни ҳам бирон нима деб юпатишга ожизман. чунки, ҳозирда ўзим юпанчга зор бўлиб турибман, – деди эшмамат ака икки жўранинг арз–додига жавобан. эшмамат ака ҳақ эди. бошларини минг жойга урса ҳам, тилавбойнинг ўлик–тириги топилмагунча, келажак хира туман ичида қолган эди. ўша хира кунларнинг бирида ўйлаб ўйига етолмаган мусажон дўсти гулмуроднинг уйига югурди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 64 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гулзор қишлоғининг гулдураклари" haqida

гулзор қишлоғининг гулдураклари қисса ушбу асарни жафокаш инсон – акам исмадияр қудрат ўғлининг хотирасига бағишлайман. мусажон – балиқчи мусажон билан гулмуроднинг пайтаваларига қурт тушиб қолди. бу қурт ўлгурлар ўзимизники бўлса майли эди, амаллаб чидаб юраверишарди. гап шундаки, бир куни қўшни мамлакат томондан биз тарафга чанг–тўзон аралаш шамол туриб, ўзи билан бир гала кўк чивинларни ҳам учириб келган эди. ўша кунларнинг бирида куни билан канал ёқасида сувга қармоқ ташлаб ўтириб, ови бароридан келмаган мусажон уч–тўрттагина майда балиқдан иборат «тутқунчалар»ни елим халтасига солди–да, уйига эртароқ қайтди. доим шунақа, у олтин балиқ тутиш иштиёқида йиллаб сувга термулади. аммо, олтин балиқ у ёқда турсин, дурустроқ бир сазан–пазан ҳам тутолмайди. ҳафсаласи пир бўлиб қайтган мусажон о...

Bu fayl DOCX formatida 64 sahifadan iborat (161,6 KB). "гулзор қишлоғининг гулдураклари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: гулзор қишлоғининг гулдураклари DOCX 64 sahifa Bepul yuklash Telegram