оқила хамиша оқила

DOC 142,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1348034399_397.doc оқила хамиша оқила ривоятларда айтилишича, тутун чўғ-оловга зорланиб дейди: - онажон, мен сизнинг қизингиз бўлсам ҳам нега доимо қоп-қораман. сиз эса, порлаб ёниб турасиз, бунинг сабаби нима? чўғ шундай жавоб беради: - қизим, бу иш янги бир иш эмас, дунёда инсон ўз порлоқлиги билан порлайди. боланинг порлоқ бўлиши учун бир порлоқ ота-онанинг шундай гўзал фазилати билангина инсон улардек бўлмайди. фарзанднинг ўзи фазилатни касб этиб олиши керак. шундагина у фарзанди порлайди, ҳамиша чўғдек ёниб туради1. бу ерда шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, қизалоқнинг чўғдек порлаши, гуллаб-яшнаши, эл-севар, меҳнаткаш, доно бўлиб камол топишида ота-она, маҳалла- кўйнинг хизмати катта бўлади. зеро, инсонда меҳнатсеварлик, гўзаллик туйғусини тарбияламай туриб, уни ҳар томонлама камол топтириб бўлмайди. бу ерда қиз болалар кўпроқ она тарбияси билан ўсишларини эслатиб ўтиш лозим. халқда қуш уясида кўрганини қилади, дейилган удумга авлодларимиз азалдан амал қилиб келган. айниқса, ёши улуғлар оналарга қарата, - қизларингизни диққат – эътибор билан тарбия қилинг. фазилат, …
2
ртакларнинг бош қаҳрамонлари хотин-қизлар. хаёл қилмайдиган, орзу қилмайдиган одам, халқ йўқ. халқ ҳамиша тинч, тўқ, бахтли ҳаёт ишқида яшашни орзу қилган. ўз ҳукмрон доираларини мот қилиш, уларни тахтларидан ҳайдаш; жуда бўлмаган тақдирда уларга хотин, куёв бўлишдек эзгу ниятлар уларга хамроҳ бўлиб келган. баъзан хонлар, подшолар, бойлар, амалдорлар, турмуш қурмоқчи бўлган маликалар томонидан қўйиладиган жуда қийин, ҳатто, бажариб бўлмайдиган шартлар, жумбоқларни меҳнаткаш халқ вакиллари куч, билим, маҳорат-у зукколик, донолик билан ечишлари фикримизга асос бўлади. бу ерда кўпроқ вазифалар хотин-қизлар зиммасида бўлганидан оналар, бувилар, момолар ўз қизалоқларига, набира-чевараларига улар оламга келишлари биланоқ ақл бўладилар. уларни сабр-тоқатли, ишбилармон, ҳаётда содир бўладиган ҳар қандай жумбоқ, тўсиқ-ғовни оғир-босиқлик, донолик, мардлик билан енгиб ўтишга ўргатадилар. бу ғоя бугунги кунда оилаларда, маҳаллаларда, болалар боғчаларида амалга оширилмоқда. айниқса, жумбоқди эртакларни бу давр болаларига ўқиб, ҳикоя қилиб, айтиб бериш расм тусига кирган. бу ғояни илгари сурган эртакларда жумбоқларни ечиш, ечишга ўргатиш ишлари болалар боғчаларида, оилаларда, маҳаллаларда расм тусини олганлигини …
3
ган муомаласи менга унчалик ёқмаяпти. ўзим эса ҳали ёш бўлганим учун бола тарбиялашда тажрибам йўқ. менга маслаҳат берсангиз, боланинг тили тезроқ чиқиши ва ҳеч бир камчиликларсиз гапириши учун у билан қандай муомалада бўлишим керак? собира мўминова. кўкрак сути эмадиган болалар оғзингиздан чиқаётган товушларни, уларнинг талаффузини жуда яхши қабул қилади ва ўзлаштириб олади. унга болалар қўшиқларидан куйлаб беринг, эртаклар айтиб беринг. сокин ва тантанавор, тинчлантирувчи ва юрак ўйнатадиган, паст ва баланд овозларда айтинг, албатта, маъносидан келиб чиқиб. ва, албатта, бола сизнинг гапираётганингиздаги қош, кўз ҳаракатларингизни, сўзларни талаффуз қилаётганда оғзингиз қандай қимирлашини кўриши шарт. сиз учун жуда масъулиятли топшириқ: бола билан гаплашганда шунчаки эмас, катталар билан қилинадиган маданиятли муомалангизни қилишга одатланинг. сўзларни, ҳарфларни ўз ўрнида қўллашга, тўғри талаффуз қилишга ҳаракат қилинг. унутманг, бола ўз она тилидаги сўзларга қўйилаётган урғуларни, фонетик қоидаларни бир ёшгача бўлган даврда ўрганади ва жуда узоқ вақт хотирасида сақлаб қолади. агар бу даврда у билан тилингизни бураб (яъни болага …
4
аволга дуч келиб қолсангиз, болангизнинг бирор сўзни ўзи тушунган ҳолда талаффуз қилган кунни белгилаб қўйинг. қандайдир бўғинлар ёки сўзларни билиб-билмай талаффуз қилганида, бу ҳали унинг тили чиққани эмас. ёки боладан ўзингиз каби тўлиқ гапиришни кутиб, ҳали гапиришни билмайди, деган жавобни берманг. дейлик, у сиздан «був бей», яъни «сув бер» дея сўрадими, мана шу кун болангизнинг тили чиққан куни ҳисобланади. энг муҳими, агар сиз болангизнинг нутқи ҳеч бир камчиликларсиз ривожлансин, десангиз, бўлажак нотиқ билан нотиқларча муомалада бўлинг1». жуда кўп эртакларда, эртаклар ичида берилган топишмоқларда ҳар қандай мураккаб жумбоқни ечиб, ўз бахтини топган, қавм-қариндоши, эл-юртини бахтиёр қилган доно, ақлли қизлар образи берилган. «доно қизлар», «доно зулайҳо», «подшо ва деҳқон қизи», «доно қиз», «канизак билан подшо», «подачининг қизи» каби жумбоқли эртаклар шулар жумласига киради. биз бу эртакларнинг халқ ўртасида ўрганилиши, ўзлаштирилиши, ҳаётга жорий этилишини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг турли шаҳар ва қишлоқларида бўлиб, оилаларда, болалар боғчаларида, маҳаллаларда кузатдик. марҳамат шаҳридаги нодира болалар боғчасининг тарбиячиси …
5
л-жавоб бизни қониқтирди. тарбиячи, - у дунё ва бу дунёни нима билан топиш мумкин? жамила, - яхшилик, илм ва тўғрилик билан. тарбиячи, - надомат чекувчи ким? анзират, - шошқалоқ ва ўзбилармон, одам. тарбиячи, - донолик оро берувчи нима? нодира, - тўғри фикр? тарбиячи, - шижоат нима? халима, - узр сўрай олиш. тарбиячи, - қайси ҳунар энг яхши? хилола, - илм олиш. тарбиячи, - ким билан дўст бўлиш керак? аҳмаджон, - хасаддан йироқ бўлган киши билан. тарбиячи, - ақлли киши ким? латифжон, - хеч кимга хусумат қилмайдиган киши. тарбиячи, - жондан ширин нима? толибжон, - дўстларнинг суҳбати. тарбиячи, - аслида ширин бўлган энг аччиқ нарса нима? камолахон, - жаҳлни ичга ютиш. эътибор берган бўлсангиз бундай савол-жавоблар халқ педагогикасининг ўзгинаси. болалар савол-жавоблар ёрдами билан ўз ҳаёт йилларига, келажакка хол-қудрат, ақл, фаҳм-фаросат кўзи билан қарайдиган бўладилар. буларнинг ҳаёт йўллари жуда олис. қанчадан-қанча ботқоқлик, чўл-биёбон, тоғ-тош бўлиши мумкин. бу ерда яна энг муҳим масалалардан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оқила хамиша оқила" haqida

1348034399_397.doc оқила хамиша оқила ривоятларда айтилишича, тутун чўғ-оловга зорланиб дейди: - онажон, мен сизнинг қизингиз бўлсам ҳам нега доимо қоп-қораман. сиз эса, порлаб ёниб турасиз, бунинг сабаби нима? чўғ шундай жавоб беради: - қизим, бу иш янги бир иш эмас, дунёда инсон ўз порлоқлиги билан порлайди. боланинг порлоқ бўлиши учун бир порлоқ ота-онанинг шундай гўзал фазилати билангина инсон улардек бўлмайди. фарзанднинг ўзи фазилатни касб этиб олиши керак. шундагина у фарзанди порлайди, ҳамиша чўғдек ёниб туради1. бу ерда шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, қизалоқнинг чўғдек порлаши, гуллаб-яшнаши, эл-севар, меҳнаткаш, доно бўлиб камол топишида ота-она, маҳалла- кўйнинг хизмати катта бўлади. зеро, инсонда меҳнатсеварлик, гўзаллик туйғусини тарбияламай туриб, уни ҳар томонлама ка...

DOC format, 142,5 KB. "оқила хамиша оқила"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: оқила хамиша оқила DOC Bepul yuklash Telegram