жамодот синоати

DOC 104,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752460.doc жамодот синоати жамодот синоати ўзбек мумтоз адабиётига мансуб аксарият асарларнинг ўқ илдизи ҳазрат алишер навоий ижодига бориб тақалади. хусусан, муҳаммадризо огаҳийнинг «ўн ақл, тўққиз сипеҳру саккиз жаннат, ҳам етти мунири ахтару ҳам олти жиҳат, ҳам беш ҳису тўрт унсуру уч мавлад, ҳам икки жаҳон бир сенга айлар хизмат» деган мисраларини ўқиб, ўндан биргача саналган нарса ва тушунчаларнинг мағзини чақишга ҳаракат қилдик. уч мавлад (тўғриси, мавлид –а.р.) хусусида аҳли дарк фикрини билмоқ ниятида сўз ва маъно салтанатига назар ташладик. алишер навоий «насойимул муҳаббат» асарида анбиёнинг «аъмол ва афъол ва муомилот ва риёзотидин» баъзиларини зикр қилатуриб, «авлиёуллоҳга воқеъ бўлған ҳавориқ одот ва каромот»нинг бир нечтасини айтиб ўтади: «маъдум ижоди ва мавжуд эъдоми ва мастур амр изҳори ва зоҳир амр истори ва дуо истижобати ва оз муддатда баъида масофат қатъи ва ҳисдан ғойиб ишларга иттилоҳ ва андин хабар этмоқ ва воҳид замонда мутааддид ва мухталиф маконга ҳозир бўлмоқ ва мавто иҳёси ва …
2
ёрига оналарни топширдинг, отани етти ва онани тўрт қилиб, оқибат яна улардан учтасини чиқардинг. ушбу матндаги «тўрт она» ва «уч фарзанд»нинг («уч натижа») изоҳини эса беруний шундай таърифлаган: «уч-тўрт – осмону фалак икки пояс – экватор ва эклиптикага бўлинади. бўлакларнинг ҳар бири яна учта тенг бўлакларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири буржни англатади». аслиятдаги мазмун эса қуйидагича: оталар, яъни етти қат осмон шундай хусусиятларга эга экан, сен улар тагида оналарни яратдинг. отани етти ва онани тўртта қилдинг (тўрт унсур) ва улардан уч фарзанд – жонсиз жисмлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини пайдо этдинг. кейинги байтларда шоир тўрт унсур, уларга хос тўрт мижоз ва табиат ҳамда «уч натижа»нинг ҳар бири хусусида алоҳида тўхталади. алишер навоий «уч натижа»нинг тўнғичи-жамодот ҳақида «садди искандарий» достонида бундай ёзади: «бирига ҳажар жисмидин тўшадур, анга нақд балким жигаргўшадир». улуғ шоир бу ўринда жамодот асосида тошлар ётишини, уларнинг бағрида қимматбаҳо маъданлар борлигини лўнда ифодалаган. шундай қилиб, биз огаҳий рубоийсида …
3
ъкидланади. «ҳаж» сурасининг 6-оятида оллоҳ одамни туробдан яратгани қайта-қайта айтилади. бу сўз чанг, чанг зарраси, хок, кул, тупроқ, ер, руда ва қабр маъноларига эга», дейди. олим мана бу гапни ҳам муҳим деб билади: «туроб – моддаларнинг ерни ҳосил қилгани ва ундаги мавжуд ҳолати».) ёши ўн миллиард йилнинг нари-берисида (демакки, энг кекса) жамодот хилқати бир қанча илмий, бадиий , диний адабиётларда «жонсиз табиат» дея изоҳланади. ваҳоланки, диний, бадиий асарлар жамодотнинг наботот ва ҳайвонот сингари пайдо бўлганига гувоҳлик беради. бинобарин, жонли ҳодиса ўлик бўлиши мумкинми? қолаверса, алишер навоий жамодот тоғу тошга тўшалгани, унинг жигаргўшаси қимматбаҳо тошлар эканини айтади. энди жамодот ҳақида геология фани билимдонлари фикрига қулоқ тутайлик. камина иброҳим ҳамробоев, ҳосил фозилов, тўрабек долимов каби шу соҳа олимлари билан кўп суҳбатлашганман. улар тўлиб-тошиб, берилиб, шундай гапиришадики, мен, ёпирай, ер қобиғию унинг қаъри, тоғу тошлар ҳақида шунчалик қизиқарли суҳбат қуриш мумкинми, деб ҳайрон қолганман. уларнинг гапига қараганда, ернинг қобиғию қаъри ниҳоятда серҳаракат ва …
4
ил ҳисобига диққатини қаратади. космик ҳамда астрономик жараёнларнинг йил ҳисоблари бор. лекин энг аниғи, кўзга кўриниб тургани жамодот йил ҳисобидир. қуръони каримнинг «қаҳф» сурасидаги «асҳобул қаҳф» қиссасида жамодот йил ҳисоби билан одамлар орасидаги вақт тушунчаси ўртасидаги тафовут кўрсатилган. дақёнусдай золим шоҳ таъқибидан қочиб бораётган бир неча иймонли йигит ғорга кириб яширинади. уларни кўрган шоҳ навкарлари ғор оғзини бекитиб ташлайди. йигитлар уйқуга кетади. шунда мўъжиза рўй беради. ўн тўққизинчи оятда айтилишича, йигитлардан айримлари бир кун ё ярим кун ухлаганини эътироф этади. йигирма бешинчи оятда «улар қаҳф ғорларида уч юз йил турдилар ва яна тўққиз йилни зиёда қилдилар», дейилган. ғорда бир кун ё ярим кун ухлаган йигитларнинг бир нечтаси бозорга келади. бозор аҳли дақёнусдан қолган тангаларни олиб харид қилишга келган қадим одамларга ҳайрат билан боқади. бу ўринда икки хил вақт тушунчаси берилган: жамодотдаги замон тушунчаси ва инсонлар кашф этган вақт ҳисоби. одамнинг ёшига ёш қўшилиб, ҳаёт тажрибаси ортиб боргани сайин, у қадардан …
5
ар» - ҳаётий лавҳа, ўгит-ҳикоялар китобхонни лол қолдиради. асарда амин бува юрагининг бақувватлиги нимадан экани ҳақида кўп ўйлайди. у охири мана бундай хулосага келади: «яна, болаликда кў-ўп олма еганман, кейинчалик темирнинг сувини ичганман. ҳар эрталаб дўконни очганимда темирга сув берилган тош охурдан уч ҳўплам сув ичишни одат қилган эдим». дониманд уста «темирга сув берилган тош охур»ни эслайди. баҳоуддин нақшбанд мажмуасида, умуман, азиз-авлиёлар яшаган жойларда тош охурлар мавжуд. тош охур – жамодот мулкига ҳурмат ва эътиқоднинг белгиси. авом кесакни дардсиз, тошни ҳиссиз деса бордир, аммо аҳли дониш тупроқни кўзга тўтиё қилган, тошни сир-хазина маскани деб билган. шу боис «ёрил, ёрил, ёрил, тош, мен онамни кўрайин, дийдорига тўяйин» деб қўшиқ ҳам айтишган. дарвоқе, қадим аждодларимиз жамодот жисмларидан мўъжизалар яратишган. оламнинг етти мўъжизаси ҳақида эшитмаган одам йўқ ҳисоби. лекин кўпчилик қадим мўъжизаларнинг ёшию қандай ашёлардан барпо этилганини билмаса керак. қолаверса, мўъжизаларнинг айримлари «ёрилтош» қўшиғини ёдга солади. шундай қилиб, етти мўъжизадан бири – мисрдаги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамодот синоати"

1662752460.doc жамодот синоати жамодот синоати ўзбек мумтоз адабиётига мансуб аксарият асарларнинг ўқ илдизи ҳазрат алишер навоий ижодига бориб тақалади. хусусан, муҳаммадризо огаҳийнинг «ўн ақл, тўққиз сипеҳру саккиз жаннат, ҳам етти мунири ахтару ҳам олти жиҳат, ҳам беш ҳису тўрт унсуру уч мавлад, ҳам икки жаҳон бир сенга айлар хизмат» деган мисраларини ўқиб, ўндан биргача саналган нарса ва тушунчаларнинг мағзини чақишга ҳаракат қилдик. уч мавлад (тўғриси, мавлид –а.р.) хусусида аҳли дарк фикрини билмоқ ниятида сўз ва маъно салтанатига назар ташладик. алишер навоий «насойимул муҳаббат» асарида анбиёнинг «аъмол ва афъол ва муомилот ва риёзотидин» баъзиларини зикр қилатуриб, «авлиёуллоҳга воқеъ бўлған ҳавориқ одот ва каромот»нинг бир нечтасини айтиб ўтади: «маъдум ижоди ва мавжуд эъдоми ва...

Формат DOC, 104,5 КБ. Чтобы скачать "жамодот синоати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамодот синоати DOC Бесплатная загрузка Telegram