gul yo'mgiri

DOCX 39 pages 64.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
хосият бобомуродова гул ёмғири (шеърлар) “наврўз” нашриёти. тошкент-2012 йил ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира хосият бобомуродованинг шу пайтгача «қалб титроғи», «жонимнинг эгаси», «ватан ягонадир», «сенсиз», каби ўнлаб шеърий тўпламлари, достон ва драмалари, «самарқанд санамлари», «саҳродаги жаннат», «қирқ ўғлон қиссаси» каби публицистик тўпламлари нашр этилган. шоира нимаки ёзмасин, юракдан, табиий ва самимий ёзади. ватанга муҳаббат, дўстликка садоқат, инсонийлик, севги ва эзгулик унинг асосий мавзулари. қолганини ушбу девондан ўзингиз ўқиб оласиз. тошкент-2012 йил ватан нима. сочимнинг мушклари, кўнглимнинг кўшки, иккала кўзимнинг қораси ватан. етмиш томиримга шунчалар эшки, қирқовлон жонимнинг ёраси ватан. кўз очсанг қучоғин очади кулиб, улғайсанг улғаяр бахтларга тўлиб, кутар ва кузатар парвона бўлиб, бешик билан тобут ораси ватан. сарғайсанг бир тунда кўклаб қўяди, йиқилсанг қаддингни тиклаб қўяди, курашсанг камонинг ўқлаб қўяди, инсоннинг суянчи,тўраси ватан. қон тўла дарёда онаси оқди, қизи,ҳам ёри ҳамхонаси оқди, ки,бир ўт кўксида чақмоқдек чақди, жалолиддиншоҳнинг жўраси ватан. кимнингдир саҳроси, кимнинг даласи, бахт каби товланган гули, …
2 / 39
берган булоғи, меҳр билан обод ҳар бир хонадон, мудом ёниб турсин ҳар уй чироғи. нақорат: мустаҳкам оилам қўрғоним менинг, минг йиллар қуламай тургоним менинг. мустаҳкам оилам, қўрғоним менинг, минг йиллар қуламай тургоним менинг. хосият, ўғил, қиз, қудалар аро, минг йил давру даврон сургоним менинг! гул ёмғири. фарғонанинг қийғос гуллаган боғи, бошимга ёғдирди гул ёмғирини. кўрмагандим умр гул очган чоғи бунчалар чиройли дил ёмғирини. кўзим гул, юзим гул, елкаларим гул, кетди қанчалари сочим оралаб, оёғим ости гул, йўлкаларим гул, бирлари лабимга ёпишди, ё раб. қор ёғса, барака ёғди деб шодон, ёмғир ёғса, ҳовуч тутар одамлар. не қиларим билмай қолдим мен ҳайрон, гул ёмғири ёғса нетар одамлар?! гуллар ёмғирига чўмилиб олдим, қўлим гул, йўлим гул, тилим гул бўлди. гуллар хирмонига кўмилиб қолдим, ўзим озод бўлдим, дилим қул бўлди. гул ёғар, қўшилиб ёғар ҳисларим, кел дўст, хаёлингни гулга белайман. шамолда учаркан ҳушу эсларим, кўнглингни бер менга, дилга улайман. тилимни ечсам бас, тўкилади шеър, …
3 / 39
ҳаёт йўқ, деб онт ичарди у, мен эса ҳозир ҳам тирик юрибман. менинг ўтмишимни сўроққа тутган. таниш чеҳраларни кўриб турибман. энди у дафтарни варақламоққа, етмайди журъатим, чидамас юзим. энди у дамларни сўроқламоққа, етмайди овозим, етмайди сўзим. кўксимда қатма қат тахланиб ётган, хазонларни қайта титмоқлик нечун. мени кечирмайди ўша муҳаббат, юзимни ўгириб кетганим учун... йиғлаб ёғаётган ёмғирлар. гуллар япроғини бир- бир қамчилаб, қайлардан келяпсиз, томчи-томчилаб, ғунчалар лабини силаб, чимчилаб, йиғлаб ёғаётган ёмғирлар ҳорманг. эй, қора булутлар қабоғим менинг, енгилган кўнглимга сабоғим менинг, қат-қат дард - минг босма табоғим менинг, йиғлаб ёғаётган ёмғирлар ҳорманг. дилим эзган тошлар селида қолди, юрак ўша тошнинг йўлида қолди, бир томчи ёмғирнинг қўлида қолди, йиғлаб ёғаётган ёмғирлар ҳорманг. кўксимга ёғманглар, доди ювилмас, суягимга ёғманг, боди ювилмас, хазон бўлган болам ёди ювилмас, йиғлаб ёғаётган ёмғирлар ҳорманг. ҳеч ким кўрмасин деб панага бордим, ёмғир бирла ҳасратхонага бордим, сабр деган улуғ онага бордим, йиғлаб ёғаётган ёмғирлар ҳорманг. сурайёга. ойнинг ўн …
4 / 39
! тош келса кемирамиз, сув келса симирамиз, орзу сари юрамиз, олға, сафдошлар, олға! бир, икки... сафландик, нурлар каби софландик, юришларда тобландик, олға, сафдошлар олға! юртни севмак ғоямиз, матонатдир доямиз, ватан -суянч қоямиз, олға, сафдошлар олға! “садоқат” шеърият клуби аъзоларига. изимдан эргашган шеърпарастларим, сўзимдан байт тузган дурпарастларим, кўзимдан нур топган нурпарастларим, сизни ташлаб кетсам, қилманглар таъна. асли ҳар бирингиз битта оламсиз, юраклар таянган митти қаламсиз, қадамлар етмаган сирли даламсиз, сизни ташлаб кетсам, қилманглар таъна. сизлар қайғуси мўл қувончларимсиз, кетдик, десам тайёр, қув, янчларимсиз, мени бериб қўймас қизғончларимсиз, сизни ташлаб кетсам, қилманглар таъна. абад тиғ ўйнаган сўзнинг бошида, узоқларни кўрган кўзнинг бошида, исёнкор ўғилу қизнинг бошида, сизни ташлаб кетсам, қилманглар таъна. ортимдан эргашиб келар қон сўзим, қизғалдоқлар билан тўлмоқда изим, сизлар тик бўлинг деб, тиз чўкдим ўзим, сизни ташлаб кетсам, қилманглар таъна. тулкилик қўлимдан келмаса нетай, билгувчим ҳолимни билмаса нетай, саодат эгилиб келмаса нетай, сизни ташлаб кетсам, қилманглар таъна. начора, отилмай қолган …
5 / 39
здан. ошкор, пинҳон нигоҳлардан тонганим, ўша чиқса нетасиз, қаршингиздан. сизни бунча ёниб мақтади ҳофиз, самарқанду бухорони нетасиз? ишққа нуқта қўйиб кетмабсиз беиз, бир юракка жойлар бўлиб кетасиз. ростдан зўр бўлсангиз, кучли бўлсангиз, соғинчимиз айтмайсизми, бир бориб. йиғламай, кулмайин, айтмайин ҳам сўз, келмайсизми, изларига қайтариб… *** кўксимга сиғмайди энди бу азоб, сўнгигача ёқар томирларимни. қора булутларин елдириб тезоб, кўзимга келтирди ёмғирларини. майсалар югуриб чиқди йўлимдан, кўрди кўзимдаги қайноқ ёшимни. бошимни силамоқ келмас қўлидан, ё кўксига ололмайди бошимни. чопди юрагимни титиб, яралаб, ҳамдард бўлайин деб энг тоза сўзлар. кўрса, юрагимни кезиб, оралаб, қон йиғлар соғинчинг қолдирган излар… қайтар дунё. қайтар дунё ортингга бир қайтдингми, мен учун ҳам тополдингми, пайтингни? қайтмай кетган қайтмасимнинг юзига айтолмаган гапларимни айтдингми? нечук уни узоқдан бир кўрсатдинг, кўзларимга безаблар бир кўрсатдинг, чиқиб келмас тузоқдан бир кўрсатдинг, қайтар дунё ортингга бир қайтдингми? қайтмасимнинг сочларида оқ кўрдим, юзларида ажинлару доғ кўрди м, суйгани йўқ, нечун ўзин тоқ кўрдим, қайтар дунё, …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "gul yo'mgiri"

хосият бобомуродова гул ёмғири (шеърлар) “наврўз” нашриёти. тошкент-2012 йил ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира хосият бобомуродованинг шу пайтгача «қалб титроғи», «жонимнинг эгаси», «ватан ягонадир», «сенсиз», каби ўнлаб шеърий тўпламлари, достон ва драмалари, «самарқанд санамлари», «саҳродаги жаннат», «қирқ ўғлон қиссаси» каби публицистик тўпламлари нашр этилган. шоира нимаки ёзмасин, юракдан, табиий ва самимий ёзади. ватанга муҳаббат, дўстликка садоқат, инсонийлик, севги ва эзгулик унинг асосий мавзулари. қолганини ушбу девондан ўзингиз ўқиб оласиз. тошкент-2012 йил ватан нима. сочимнинг мушклари, кўнглимнинг кўшки, иккала кўзимнинг қораси ватан. етмиш томиримга шунчалар эшки, қирқовлон жонимнинг ёраси ватан. кўз очсанг қучоғин очади кулиб, улғайсанг улғаяр бахтларга т...

This file contains 39 pages in DOCX format (64.6 KB). To download "gul yo'mgiri", click the Telegram button on the left.

Tags: gul yo'mgiri DOCX 39 pages Free download Telegram