ona tilim

DOCX 33 sahifa 57,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
она тилим ҳой, десам, бироз ғализ, балки даъво эй, десам, манманлигу кибру ҳаво, ай, десам булбулларинг айлар наво ай, тилим булбул бўлиб куйлай бугун. бой тилим, боён тилим, шоён тилим машриқдан мағрибгача аён тилим энг баланд минбарда хуш баён тилим этган марду майдонингдан сўйлай бугун. минг асрлар қаъридан бергай овоз ўрхун хати тошда ҳам имлоси соз. энг қадим наво бўлиб айлайди роз қошғарий девонидан бўйлай бугун. аҳли ер, одам, инсон, мардум, башар бор экан туркий тилим мангу яшар мир алишер назмидин гавҳар тошар ким териб улгурди дур, сийлай бугун. дунё–дун, олам, маъво, жаҳон, очун ҳайрону лол айлагай тилим кучи. бу байрам тўй, тантана ўзбек учун эгнима атлас кийиб, тўйлай бугун. ҳой, десам, бироз ғализ, балки даъво эй, десам, манманлигу кибру ҳаво, ай, десам булбулларинг айлар наво ай, тилим булбул бўлиб куйлай бугун. *** муҳаббат ай-й, муҳаббат! ёшлик гўзал, муҳаббат бир сўлим эди ишқ дарслари энг чиройли илм эди, ишқ тугаса, …
2 / 33
олсин, тўрга чиқиб ўзбегим, баҳодир, эркин, озод, равшанлари ярашгай. жаҳон айвонларида ғолиб ғурури, ори майдонга тушса алплар ҳалол ўтар ўйини. баланд арқон устида югурганда бемалол гўё кўкка етгудай, кўринг ўзбек бўйини. дор устида ўйнаган дорбози абжир, элим йиқилиб тушмасми, деб лол-у ҳайрон қарашгай. полвонкелбат жуссаси қилда – хатар устида ватан – борим, деб турса, хатари ҳам ярашгай. кўпкари – чавандознинг оёқ чигали эмас, юрагининг шиддати – остидаги тулпори. от чоптирса, шамоли – эркнинг эрка камоли, алпомиш авлодига ватани – номус, ори. кўпкарида улоқни бермайди бегонага, белда белбоғи маҳкам, орига талашади. эгнида беқасам тўн, бошида чорси дўппи талашса, азиз ватан – ёрига талашади. барчинлари чанқовуз чалса, юракни эшиб, биялари қулунлаб, бойчибордай кишнайди. элини алқаб айтса, мардликни ёқлаб айтса, баҳодир, ботирлари от устидан тушмайди. ёвқур нигоҳларидан синар ёвнинг қаноти юрагида ухлаган арслонлари уйғонар. шундай мардона эрлар ватан, дея турса тик, мағрур боши узра ҳар имконлари уйғонар. мард, танти, сахий элнинг саховати ўзгача, …
3 / 33
саси тириклик қўшиғин куйлаганида, кўнглимиз юксалиб илоҳий нурдан лаблар яхшиликдан сўйлаганида юртим, юрагимнинг уришин эшит, ундан таралгуси мадҳия – қўшиқ. милён оҳанг мавжуд жумла жаҳонда гоҳ йиғлатиб, гоҳи кулдириши бор. аммо мадҳиямиз янграган онда фахрдан осмонлар гулдираши бор. осмон қалбларимиз сенга чин ошиқ, ватан, юрагимиз уришин эшит. ватан мадҳи недур? – у шундай қўшиқ отам от чоптирган замин дупури. онам ёпган кулча исидай тотли она тупроқ ҳиди тургай уфуриб. айвонда қалдирғоч сайраса жўшиб, ватан, юрагимнинг уришин эшит. бу қўшиқ орзулар сингари оппоқ, гуллаган боғлардай муаттар, хушбўй. унда арғумоқлар чиқарар қанот, унда той болага бошланади тўй. карнай-сурнайлардан таралса қўшиқ, юртим, юрагимнинг уришин эшит. ўзбекистон десам, чаманлар унгай – сувлар куй чалганда шарқираб, шошиб, – булбуллар кўтариб қўйди танглайим, нечун сайрамайин булбулдай жўшиб. мен ҳам шу сафдаги шайдонг – чин ошиқ, ватан, юрагимнинг уришин эшит. мангу қўшиғимдир – мадҳиянг, ватан шу куйни куйлабон отар оппоқ тонг. шул қўшиқ чорлайди бахтга бегумон, шул …
4 / 33
аринг бунча чиройли! оқ пахтанг онамнинг оппоқ рўмоли қуёш– она халқнинг офтобжамоли. яшил водийларда ёшлик камоли ватан, тимсолларинг бунча чиройли! суюнчилаб чопар ҳурлик – кийикларим «токио - 2020» ўйинларида ўзбекистон байроғини сарбаланд этган спортчиларимиз – баҳодир жалолов, улуғбек рашитов, акбаржон жўраев, давлат бобонов, бекзод абдураҳмонов ва бошқа ватандош иштирокчиларга бағишланади. олти ёшда ўн тўрт ботмон парли ёйни даст кўтарган алпомишнинг боласи-да, қолаверса, қалдирғочдай дуогўйлар олқишлаган ойбарчинлар онаси-да. асли тоза, насли тоза жўмардимнинг бўйларига бўйтуморлар тақиб қўяй. момом берган чанқовузни чалиб-чалиб, бир мақтаниб, дунёларга боқиб қўяй: «айтаверсам, аслинг тоза, наслинг тоза бойбўрилар тилаб олган улидурсан. баҳодир, деб отанг қўйган отинг улуғ, улуғ элнинг – миллатимнинг гулидурсан. лочин кўзлим, қара, дунё қандай кенгдир, аммо ватан битта, унга она тенгдир. олишганда отанг келсин кўз олдингга, олқиш олган эранларнинг иши ўнгдир. арслондайин олишдинг-а, танг рақиблар тан беришди танти элнинг ўғлонига. тантаналар тонги мағрур ҳилпиради юрт байроғи кунчиқарнинг қўрғонида. уммонларни ошиб ўтди гўзал мужда, суюнчилаб …
5 / 33
н, ойдай тўлсин, деб осмонни опичдим, ерга энгашиб, менга юлдузчалар инъом эт, энди қуёшим, тўлиной билан кенгашиб. болам, тўйларингда ўйнай хиромон, қоп-қора кўзингдан энанг айлансин. дуога қўл очдим, қўлласин худо, алқаб, еру осмон тўйга шайлансин. болам, бўйларингдан энанг айлансин! 7.06.2022 бор бўлсин сиздайин оталар! элимизнинг асл фарзанди шароф рашидовнинг порлоқ хотирасига бағишланади. сиз ҳақда ёзишга тутинсам, қоғозга тўкилди ноталар қаламим қувониб куй чалди бор бўлсин, сиздайин оталар. бу боғлар бунёда бўлгунча, шаҳарлар қурмоқнинг имкони – танланган одамга насибдир, элимнинг шарафли инсони. қадим шош – энг гўзал афсона, бугун шарқ машъали, маёғи. сиз қурган иморат омондир, янада гуллаган ҳар ёғи. сиз айтган қўшиқлар тилларда оламни тутади жарангги. эзгулик ҳамиша ғолибдур, яхшилар ёд этар, қарангиз. зулфия – миллатнинг онаси бир умр халқини алқади. у кўрган эътибор, эъзозда сизнинг пок номингиз балқади. эгнимда зулфия кўйлаги – юрагим осмонга бўйлади. энди шаън қўшиқлар ёзмасам, одамлар нима деб ўйлайди?!. сиз ҳақда ёзишга тутинсам, қоғозга тўкилди …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ona tilim" haqida

она тилим ҳой, десам, бироз ғализ, балки даъво эй, десам, манманлигу кибру ҳаво, ай, десам булбулларинг айлар наво ай, тилим булбул бўлиб куйлай бугун. бой тилим, боён тилим, шоён тилим машриқдан мағрибгача аён тилим энг баланд минбарда хуш баён тилим этган марду майдонингдан сўйлай бугун. минг асрлар қаъридан бергай овоз ўрхун хати тошда ҳам имлоси соз. энг қадим наво бўлиб айлайди роз қошғарий девонидан бўйлай бугун. аҳли ер, одам, инсон, мардум, башар бор экан туркий тилим мангу яшар мир алишер назмидин гавҳар тошар ким териб улгурди дур, сийлай бугун. дунё–дун, олам, маъво, жаҳон, очун ҳайрону лол айлагай тилим кучи. бу байрам тўй, тантана ўзбек учун эгнима атлас кийиб, тўйлай бугун. ҳой, десам, бироз ғализ, балки даъво эй, десам, манманлигу кибру …

Bu fayl DOCX formatida 33 sahifadan iborat (57,8 KB). "ona tilim"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ona tilim DOCX 33 sahifa Bepul yuklash Telegram