давлат ҳокимиятининг тузилиши

DOC 94,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663271240.doc давлат ҳокимиятининг тузилиши режа: 1. давлат ҳокимияти тушунчаси. 2. қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси 3. ўзбекистон республикаси парламенти 4. праламент фаолияти давлат ҳокимияти тушунчаси давлат аппарати бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган муайян тузилмага бирлашган давлат ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органларининг йиғиндисидир. давлат аппарати қуйидаги белгилари билан бошқа ташкилотлардан ажралиб туради: давлат аппарати бошқариш билан шуғулланувчи алоҳида фуқаролар гуруҳидир; давлат аппарати давлат функцияларини бажаришга ваколатли бўлган ва ўзаро бўйсуниш ёки келишиб олиши асосида боғланган давлат органлари ва муассасалари тизимидир; давлат аппарати халқ иродасини амалга ошириш, ўз вазифасини бажариши учун зарур воситалар ва қуролларга эга бўлган органлардир. ўзбекистон давлат аппарати республика иқтисодий, маданий, ижтимоий ҳаётини бошқарувчи турли давлат органларидан иборат бўлиб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. бу хусусиятлар: биринчидан, давлат аппарати органлари халқ манфаати учун хизмат қилади, унинг иродасини ифода этади; иккинчидан, давлат ҳокимиятнинг барча органлари давлат номидан ҳаракат қилиб, халқнинг давлат ҳокимиятини амалга оширади; учинчидан, давлат ҳокимияти органлари ўз вазифасини амалга …
2
ликаси конституциясида «конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзгартириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади» деб кўрсатилган (7-модда). қонун чиқарувчи ҳокимият. қонун чиқарувчи ҳокимиятни - олий мажлис амалга оширади. ижро этувчи ҳокимиятни - вазирлар махкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари амалга оширади. суд ҳокимиятни - барча суд органлари амалга оширади. ҳозирги замон парламентлари ўзларининг тузилишлари, ваколатларининг ҳажми, ижтимоий таркиби, мамлакатлар сиёсий тизимида тутган ўрни, мавқеи билан бир-бирларидан ажралиб турадилар. улар ҳатто номланиши, депутатларнинг сони билан ҳам фарқ қиладилар, масалан: ақш 535 депутатдан иборат конгресс, туркия 550 нафар депутатдан иборат буюк миллат мажлиси, швецияда 349 депутатдан иборат риксдаг, мисрда 454 депутатли халқ мажлисини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. кўриниб турибди-ки, дунёдаги парламентлар ранг-баранг, аммо улар ўз мамлакатларида муҳим ижтимоий вазифа - қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадилар. ўзбекистон республикаси сиёсий-ҳуқуқий амалиётида илк бор парламент …
3
эмас, деб таъкидланади. япония парламентининг вакиллари палатасига 25 ёшга тўлган, маслаҳатчилар палатасига эса 30 ёшга тўлган фуқаролар пассив сайлов ҳуқуқидан фойдалана олишлари мумкин. ўзбекистон республикаси олий мажлисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига ўзбекистон республикасининг президенти, шунингдек ўз давлат ҳокимиятининг олий органи орқали қорақалпоғистон республикаси, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг депутатлари, республика конституциявий суди, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, олий суди, олий хўжалик суди, бош прокурор эгадирлар. ўзбекистон республикаси парламенти парламент сўзи - анг. parliament, франц. parlement , parle - гапириш деган маъносини билдиради. тарихда биринчи парламентлар 12-13 асрларда вужудга келиб, 16-18 асрларда кенг ривожлана бошлади. баъзи олимларимизнинг фикрича биринчи парламент буюк британияга хос бўлиб, у 1265 йилларда ташкил топган. парламент органи ҳисобланган сенат қадимги рим империясида фаолият юритган. узоқ вақт давомида икки палатали парламент шакли (бикамерализм) мавжуд булиб, бир палатали парламент шакли деярли бўлмаган. жаҳон колониал тизими мағлубиятга учраши ва янги давлатлар вужудга келиши сабабли кўп мамлакатларда бир палатали парламент шакли ривожлана бошлади. лекин …
4
қори ва қуйи палаталар миқдор таркиби, тузилиш бир-биридан фарқ қилади. “ ўзбекистон республикасининг бўлажак икки палатали парламент тартиби, ваколатлари, мақомлари ва бошқа жиҳатларига кўра қуйи палата фақат доимий асосда ишловчи депутатлардан таркиб топади”- дедилар парламент тўғрисидаги билдирган фикрларида президентимиз . ўзбекистон республикаси олий мажлисининг иккинчи чақириқ 10 сессиясида олий мажлиснинг сенати тўғрисида ва қонунчилик палатаси тўғрисидаги конституциявий қонунлар қабул қилинди. сенат тўғрисидаги қонун 32 моддадан, қонунчилик палатаси тўғрисидаги қонун 38 та моддадан иборат. юқори палата сенат деб номланиб, бевосита сайловчиларнинг манфаатларини эмас, энг аввало, ҳудудларнинг манфаатларини ифода этади. сенат қорақалпоғистон республикаси, ҳар бир вилоят ва тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан иборат сайланади. сенатга сайлов қорақалпоғистон республикаси жўғори кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайлангандан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва …
5
дан биргача бўлган миқдорда белгиланади. мазкур вакиллар орасида вилоят кегашлари депутатлари билан бир қаторда туман ва шаҳар кенгашларининг депутатлари ҳам булиши назарда тутилади. бу вакиллар маҳаллий кенгаш депутатлигича қолавериб, фаолияти аъзоларининг доимий асосида ишлашга боғлиқ бўлмаган юқори палатанинг ялпи мажлисларига мунтазам равишда тўпланиб турадилар. шу тарзда юқори палата аъзолари мамлакат парламентида умумдавлат аҳамиятига молик муҳим масалаларни ҳал қилиш билан бирга, амалга оширилган ишлар тўғрисида жойларда ҳисобот бериб турадилар ва шу орқали қонун чиқарувчи органнинг сайловчилар билан алоқасини таъминлаб турадилар. энг асосийси, қабул қилинаётган қонунлар ҳаёт талабларига, ижтимоий амалиётга мос бўлишига эришилади. сенатнинг асосий вазифаси қуйи палата қабул қилган қонунларни тасдиқлашдан иборат бўлади. сенат фаолиятининг ташкилий шакли унинг мажлисидир. сенат мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади. сенатнинг биринчи мажлиси сенат таркиб топгандан кейин бир ойдан кечиктирилмай ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади. қонунга биноан қуйи палатанинг номи қонунчилик деб аталади ва 120 депутатдан иборат бўлади. бу палата …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат ҳокимиятининг тузилиши" haqida

1663271240.doc давлат ҳокимиятининг тузилиши режа: 1. давлат ҳокимияти тушунчаси. 2. қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси 3. ўзбекистон республикаси парламенти 4. праламент фаолияти давлат ҳокимияти тушунчаси давлат аппарати бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган муайян тузилмага бирлашган давлат ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органларининг йиғиндисидир. давлат аппарати қуйидаги белгилари билан бошқа ташкилотлардан ажралиб туради: давлат аппарати бошқариш билан шуғулланувчи алоҳида фуқаролар гуруҳидир; давлат аппарати давлат функцияларини бажаришга ваколатли бўлган ва ўзаро бўйсуниш ёки келишиб олиши асосида боғланган давлат органлари ва муассасалари тизимидир; давлат аппарати халқ иродасини амалга ошириш, ўз вазифасини бажариши учун зарур воситалар ва қуролларга эга бўлган органлардир. ўзбе...

DOC format, 94,0 KB. "давлат ҳокимиятининг тузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.