ўзбек болалар адабиётининг шаклланиши

DOC 490,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664823953.doc ўзбек болалар адабиётининг шаклланиши режа: 1. миллий уйғониш ҳаракатининг болалар адабиётини юзага келтиришдаги роли 2. абдулла авлоний – ислоҳотчи педагог ва болалар шоири 3. ҳамза ҳакимзода ниёзий – маърифатпарвар болалар шоири 4. элбек – болалар шоири, носири ва ислоҳотчи муаллими таянч тушунчалар: жадид, усули савтия, алифбо, масал, аллегория, рус-тузем, девон, ғазал, поэма, “чиғатой гурунги”, журналистика, назм, образ, рамз. миллий уйғониш ҳаракатининг болалар адабиётини юзага келтиришдаги роли. ўлкамизнинг илмий-маърифий тараққиёти тарихида буюк ислоҳотлар кўп кузатилган. милоддан етти аср илгари хоразм заминида юзага кела бошлаган “авесто” минг йилдан зиёдроқ вақт мобайнида ўрта осиё халқларининг нафақат диний, балки маънавиймаърифий маёғи бўлиб келди. их-хи асрдаёқ юртимиздан етишиб чиққан форобий, хоразмий, ибн сино, абу райҳон беруний, абулқосим замахшарий, имом исмоил бухорий сингари ўнлаб мутафаккир алломаларнинг илмий-бадиий мероси нафақат бизнинг, умуман, инсониятнинг маънавий-маданий тараққиёти учун бебаҳо хазина саналади. шунингдек, темурийлар даврида илмий кашфиётлари билан жаҳонга донг таратган мирзо улуғбек, али қушчи, қозизода румий илм-маърифат оламида …
2
ланган эди...” шу сабабли мустақиллик йилларида б.қосимов, о.шарафиддинов, н.каримов, ш.ризаев, ҳ.болтабоев сингари етук адабиётшунос олимлар ҳамда ёш тадқиқотчилар томонидан ўтмишдаги давр мураккабликлари, жадид адибларининг фаолияти теран тадқиқ этилди. миллий уйғониш, миллатнинг ўзлигини англаш жараёни мазкур давр адабиётининг руҳи ва мазмунини ташкил қилганидек, ўзбек болалар адабиётининг расман қарор топиши ҳам умумадабий ҳодисанинг янги бир қирраси сифатида майдонга келди. хих асрнинг 90 йилларида янги усулдаги мактаблар тизими туркистонга ҳам етиб келади. 1893 йили исмоилбек гаспралининг ўзи бухорога келиб, амир билан учрашади ва янги мактаб очишга муваффақ бўлади. чор ҳукуматининг мақсад ва интилишларига зид бўлган бундай мактаблар туркистоннинг бошқа ўлкаларида ҳам бирин-кетин очила бошлайди. маълумотлар шуни кўрсатадики, 1907 йили туркистонда 30 та жадид мактаби бўлиб, 1300 нафар бола ўқиган. шуни ҳам қайд этиш керакки, 1884 йилда тошкентда биринчи рус-тузем мактаблари очилган эди. 1892 йилда ўлкада уларнинг сони 21 тага етган бўлса, 1917 йилнинг бошларида 170 тани ташкил қилган. шундай бўлса-да, “икки буюк аср …
3
рифатпарвар педагог ва адиблар саидрасул азизий, мунавварқори абдурашидхонов, абдулла авлоний, ҳамза ҳакимзода ниёзий, маҳмудхўжа беҳбудий, садриддин айний, абдурауф фитрат, элбек ва бошқа ўнлаб зиёлиларнинг “усули жадид” мактабларида таҳсил олувчи ўзбек ўқувчилари учун яратган элликдан ортиқ алифбо ва ўқиш китоблари бу жараённинг юзага чиқишига асос бўлди. бу дарсликлар, аввало, болаларбоп махсус асарлар ижод этиш анъанасини бошлаб берганлиги билан диққатга сазовор. негаки, халқ болаларини маърифатли қилишни кўзлаб очилган янги усулдаги мактаблар учун ўзлари тузган “китобат ут-атфол” (беҳбудий), “биринчи муаллим”, “иккинчи муаллим”, “туркий гулистон ёхуд ахлоқ”, “мактаб гулистони” (авлоний) “енгил адабиёт”, “қироат китоби”, “ўқиш китоби” (ҳамза), “таҳсиб уссибён” (“болалар тарбияси”), “қиз бола ёки холида” (с.айний), “ўқу” (фитрат) сингари дарсликларда ҳаётий воқеликнинг бадиий ифодасида болаларнинг ёш хусусиятига алоҳида эътибор қаратилади. бу ҳақда адабиётшунос олим р.баракаев кенг қамровли маълумот беради. учинчиси эса ўзбек болалар матбуоти инкишофи ва уларнинг ёш авлодга алоҳида таъсири ҳодисасидир. у 1919 йилдан эътиборан ёш китобхонларни бир маслакка уюштириш, тарбиялашга бел боғлайди. …
4
ўр тилак ила майдонга қўйилган мажаллага товуш берсунлар”. нашрлар атрофига уюшган садриддин айний, раҳим маҳмудий, абдулхабир абдулла ўғли, абдурашид абдужаббор ўғли каби ёзувчи ва шоирлар болалар ҳаётига оид мақола, ҳикоя ва шеърлар ёзиб туришган. манбаларда шу йили яна бир журнал чиққанлиги қайд этилади: “1919 йил май ойларида, – деб маълумот беради қ.орипов, – “ёш шарқ” номли журнал босмадан чиқади. бу журналга финкельштейн муҳаррирлик қилади, журналнинг редколлегиясида маҳаллий ёшлардан раҳим иномов, боту ва бошқалар бор эди. бироқ бу ёшлар журнали биринчи сонидан сўнг газетага айлантирилди”. зиё саид, боту, акмал икромов, аъзам аюб, усмонхон, жулқунбой, мирмулла, чўлпон, элбеклар газета билан ҳамкорлик қилиб, унинг 5-дан 10-сонигача чиқаришга муваффақ бўладилар. 1921 йилнинг мартида халқ маорифи комиссарлиги томонидан “болалар дунёси” номли яна бир журнал чоп этилган. ушбу нашрнинг етакчи мақсадлари болалар ва ўсмирларнинг қизиқишлари ҳамда янгича қарашларини тарғиб этиш бўлган. у “ёш ўқитувчилар орасида онг-билим тарқатув йўлида чиқарилатурғон ўзбекча болалар журнали” эди. гарчи давлат миллий …
5
а ёзувчи” ҳикоячаси, а.қодирийнинг жулқунбой имзоси билан “таёқ мактаби” сарлавҳали асарлари эълон қилинди”. бу далиллар нашр саҳифаларида кўпроқ бадиий ижод намуналари берилгани, улар асосан, болаларга мўлжаллаб ёзилганини асослайди. масалан, абдулла қодирийнинг “жулқунбой” имзоси билан ёзилган “таёқ мактаби”да эски мактаб ўқувчиси мухтор тимсоли, унинг образи орқали илм даргоҳларидаги ички тартиблар, ўқитиш усулларининг қониқарсизлиги, домлаларнинг таёқли муносабати реал акс эттирилгани қайд этилган. туркистонда болалар журналларининг узвий нашри 1929 йилдан бошланган. ўзбекистон маориф халқ комиссарлиги томонидан чиқарилган ойлик бадиий, танқидий-библиографик “ёш куч” журнали” шу маънодаги дастлабки нашрдир. унинг мақсади ва йўналиши қуйидаги мурожаатномада аёнлашади: “болалар! қўлингизда бўлган журналимиз сизларни тўплашда, уюштиришда, тарбиялашда катта кўмакчидир. журналга муштарий бўлишингиз етмайди. унга ёзувчи бўлиб, ҳар хил шеър, ҳикояча, мақолалар бериб туриш учун ёзғувчи ёш кучлар журнал теграсига тўпланишлари керакдир." бундан ташқари, 1929 йилда “ўзбекистон марказқўми қошидаги фирқа болалар ташкилоти марказий бюросининг фикр тарқатувчиси” сифатида иш бошлаган “ленин учқуни” (1991йилдан “тонг юлдузи”) газетасини ҳам узлуксиз нашр сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек болалар адабиётининг шаклланиши" haqida

1664823953.doc ўзбек болалар адабиётининг шаклланиши режа: 1. миллий уйғониш ҳаракатининг болалар адабиётини юзага келтиришдаги роли 2. абдулла авлоний – ислоҳотчи педагог ва болалар шоири 3. ҳамза ҳакимзода ниёзий – маърифатпарвар болалар шоири 4. элбек – болалар шоири, носири ва ислоҳотчи муаллими таянч тушунчалар: жадид, усули савтия, алифбо, масал, аллегория, рус-тузем, девон, ғазал, поэма, “чиғатой гурунги”, журналистика, назм, образ, рамз. миллий уйғониш ҳаракатининг болалар адабиётини юзага келтиришдаги роли. ўлкамизнинг илмий-маърифий тараққиёти тарихида буюк ислоҳотлар кўп кузатилган. милоддан етти аср илгари хоразм заминида юзага кела бошлаган “авесто” минг йилдан зиёдроқ вақт мобайнида ўрта осиё халқларининг нафақат диний, балки маънавиймаърифий маёғи бўлиб келди. их-хи асрдаёқ ...

DOC format, 490,5 KB. "ўзбек болалар адабиётининг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.