ҳамза ҳакимзода ниёзий 1

DOC 162,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757279.doc щамза щакимзода ниёзий page ҳамза ҳакимзода ниёзий (1889-1929) режа: 1. ҳамза ҳакимзода ниёзийнинг ҳаёти ва ижоди 2. ҳамзанинг педагогик фаолияти 3. ҳамзанинг «енгил адабиёт», «ўқиш китоби» дарсликларида масал жанри. 4. адибнинг жадид матбуотидаги фаолияти жадид мутафаккирларига хос фазилат шундаки, улар бадиий ижоднинг турли соҳаларида бетакрор асарлар яратиш билан бирга, мураббий, моҳир педагог сифатида мактаблар очдилар, муаллимлик қилдилар, мактаблар учун дарслик ва қўлланмалар яратдилар. мана шундай фаолият соҳибларидан бири ҳамза ҳакимзода ниёзийдир. у шоир, носир, драматург, бастакор-композитор, шу билан бирга, жадид педагогикасининг етакчи намояндаларидан бири, умрининг охиригача муаллимликни тарк этмаган мураббийдир. ҳамза 1889 йил 6 мартда қўқон шаҳрида зиёли оилада ­ табиб ибн ямин ниёз ўғли оиласида туғилди. ибн ямин ўзбек, араб, форс тилларидан анча саводли бўлиб, қўқон уламоси ўртасида катта эътиборга лойиқ табиб эди. онаси жаҳонбиби гарчи мактабда ўқимаган бўлса-да, халқ қўшиқларини, алла ва эртакларини яхши билган. бу муҳит ҳамзанинг маънавий камолотида муҳим аҳамиятга эга бўлган. ҳамза 1896-1903 йилларда …
2
ишлайди. хх аср бошларида содир бўлаётган муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисалар ҳамза ҳаётига, унинг ижодкор сифатида шаклланишига кучли таъсир кўрсатди. 1905 йилги инқилобий ҳаракатлар русиянинг чекка ўлкалари халқларида маърифат, озодлик, истиқлол сари интилишларига туртки бўлди. ҳамза 1908 йилнинг охири, 1909 йилнинг бошларида наманганда яшайди ва шу ерда ўқишни давом эттиради, анча маърифатли татар маорифчиси абдулла тўқмуллин билан танишади, ундан дарс олади: «у маним қўлимда ўз қаламим билан юз саҳифадан ортиқроқ эски усулдаги ёзишмаларимни кўруб, тарбияға киришди», ­ деб ёзади у таржимаи ҳолида. 1909 йилда ҳамза бухоронинг машҳур тараққийпарвар мударрисларидан, «усули жадид» мактаблари тарафдорларидан бўлмиш муҳаммад икром ибн абдусалом қўлида араб тилини янада мукаммал ўрганиш учун бухорога боради, аммо шиаъ ва сунний ўртасида авжга чиққан жанжал бунга имкон бермайди. бу даврда исмоилбек гаспралининг «таржимон», фотиҳ каримийнинг «вақт» газеталари, ризо фаҳриддиннинг «шўро» журнали, шу билан бирга, ўзбек тилида тошкентда чиқа бошлаган исмоил обидийнинг «тараққий», мунавварқори абдурашидхон ўғлининг «хуршид», абдулла авлонийнинг «шуҳрат» газеталари билан яқиндан …
3
бир чопонфурушга шогирд тушади, тикувчилик қилади ва кечалари ҳам ишлаб бирмунча пул топади. у шу йили тошкентнинг қашқар маҳалласида «усули жадид» мактаби очиб, ўқитучилик қилади. у ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ ҳолда туркистон жадидчилик ҳаракатининг раҳбари мунавварқори абдурашидхон ўғли ва унинг атрофидаги шогирдлари ­ жадид муаллимлари ака-ука шокиржон ва собиржон раҳимийлар, самеъқори билан яқиндан ҳамкорлик қилади. бу ҳақда ҳамза қуйидагиларни ёзади: «муаллимлардан: муҳтарам мулла собиржон, шокиржон раҳимийлар... жойлари себзор даҳасида, тахтапул маҳалласинда. мулоқотимиз 1910 милодий 2 ўктабр... пирлардан муҳтарам устози олий муаллим мунавварқори абдулмажидхон ўғли. адреслари: эски тошканд, шайхвон тоҳур, «усули савтия» мактабида, маҳалла меҳрободда. мулоқотимиз 1908 милодий 11 декабрда. самеъқори афанди. адреслари: мунавварқори била баробар, ёҳуд «туркистон» хонасида («туркистон кутубхонаси» нашриёти кўзда тутилган ­ у. д.). мулоқотимиз 1908 йил 11 декабрда». ҳамзанинг мунавварқори абдурашидхон ўғли ва бошқа жадид педагоглари билан алоқаси кейинчалик янада мустаҳкамланган. у тошкентдаги педагогик фаолиятида асосан мунавварқорининг «адиби аввал», «адиби соний», «ҳавойижи динийя», «ер юзи» каби дарсликлари …
4
. ўқиш бошланур 1 ўктабрдан. ҳамза». катта маҳнат ва не-не умидлар билан бунёд этилган бу мактаб фақат бир йилгина фаолият кўрсатди: ундаги янгича тартиб-интизом, ўқув-ўқитув усуллари, ўқувчиларнинг тез савод чиқариши «усули қадим»чиларга маъқул бўлмади. уларнинг таъбирича «қанчалик осонлик билан савод чиқарса, шунчалик тез унутилар эмиш». мактабни ёпдилар, мактабдорни эса қувқин қилдилар. 1912 йилда ҳамза ҳаж сафарига отланади: ярим йил давомида туркиянинг ўша вақтдаги пойтахти истанбулда яшайди, ундан арабистонга бориб ҳаж амалларини бажаради. маккаи мукаррамадан ҳиндистонга келади. ҳамза қайси мамлакатда бўлмасин, биринчи навбатда, унинг таълим-тарбия, ўқув муассасалари билан яқиндан танишди. бир ярим йил давом этган ушбу саёҳатда кўрган шаҳарларини шоир бир мусаддасида санаб ўтган: кезиб қашқар, хўтан, кашмиру ҳиндистону афғонни, адан, байруту измир, шому ҳайфо арзи эронни, мадина, макка, жадда, руму истанбул, хуросонни, бутун русияда ҳар шаҳру ҳар миллатда ҳар жонни, сани мислингга ўхшаш кўрмадим, гарчанд бор ўлсун, қачон сандек алар бенуқсу бекам, беғубор ўлсун. ҳамза 1914 йил феврал ойида ўз …
5
, катта саъй-ҳаракат билан давом эттирди. чунки уни бундай олижаноб ишда қўллаб-қувватловчи, айниқса, маҳаллий мутаассиблардан ҳимоя қилувчи фидойилар, ҳаммаслаклар ҳам бор эди. атоқли педагог, халқ қозиси исҳоқхон ибрат ҳамза билан яқин муносабатда бўлган. унинг 1914 йилда марғилонда очган мактабини бориб кўрган, мамнуният билан маъқуллаган. бу ҳақда у қуйидагиларни ёзади: «ўзим мушоҳада қилдимки, бизни(нг) тараққиётда «усули савтия» мактаби жорий бўлди. бунга кўб уламолар қарши бўлуб, охири марғинонда бир «усули жадид» муаллими (ҳамза ­ у. д.) ила уламо муноқаша қилганда, бечора муаллим: «мен таълим қиладургон илмларимни ҳузури қози сиезд мажлисида имтиҳон этай, шаръий, ношаръийлигини менга кўрсатсунлар», ­ сиездга шогирдлари ила келиб дедики: «эй уламойи аҳли ислом ва қозизода! неча муддатдан буён авлодларингизни таълим ва одобда тарбиятидаман. аммо баъзи кишилар менга яхши назар ила боқмай, балки интиқом йўлида сўз айтурлар. бу мен ўқутадургон илмларимни сизларга ҳузурингизда кўрсатиб, агар дуруст шаръий бўлса, менга бу илм дурустдур деб ҳукм қилиб, қўлимга ҳужжат беринглар, агар ношаръий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳамза ҳакимзода ниёзий 1"

1662757279.doc щамза щакимзода ниёзий page ҳамза ҳакимзода ниёзий (1889-1929) режа: 1. ҳамза ҳакимзода ниёзийнинг ҳаёти ва ижоди 2. ҳамзанинг педагогик фаолияти 3. ҳамзанинг «енгил адабиёт», «ўқиш китоби» дарсликларида масал жанри. 4. адибнинг жадид матбуотидаги фаолияти жадид мутафаккирларига хос фазилат шундаки, улар бадиий ижоднинг турли соҳаларида бетакрор асарлар яратиш билан бирга, мураббий, моҳир педагог сифатида мактаблар очдилар, муаллимлик қилдилар, мактаблар учун дарслик ва қўлланмалар яратдилар. мана шундай фаолият соҳибларидан бири ҳамза ҳакимзода ниёзийдир. у шоир, носир, драматург, бастакор-композитор, шу билан бирга, жадид педагогикасининг етакчи намояндаларидан бири, умрининг охиригача муаллимликни тарк этмаган мураббийдир. ҳамза 1889 йил 6 мартда қўқон шаҳрида зиёли оилад...

Формат DOC, 162,0 КБ. Чтобы скачать "ҳамза ҳакимзода ниёзий 1", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳамза ҳакимзода ниёзий 1 DOC Бесплатная загрузка Telegram