metall kеsuvcһi dastgoxlar

DOC 9 sahifa 540,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
дастгоҳ станиналарига ишлов бериш. металл кесувчи дастгохларнинг станинаси асосий ва масъулиятли деталдир. дастгохда ишлов бериладиган деталнинг сифати станинанинг тайёрланиш сифатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. станинанинг асосий вазифаси дастгоҳ узелларининг ўзаро жойлашишини координаталаш ва бириктиришдир, шунинг учун станинани кўпинча базавий деталь ҳам деб аталади. кўпгина станиналар учун иккита ва ундан ортиқ тўғри чизиқли сиртларнинг мавжуд бўлиши характерли ҳисобланади. аниқ ишлов берилган тешиклар станиналар учун унча аҳамият касб этмайди. уларда маҳкамлаш учун ишлатиладиган тешиклар асосий тешик бўлиб ҳисобланади. дастгоҳнинг ишлаши кўп жиҳатдан йўналтирувчи станиналарнинг аниқлиги ва уларнинг ейилишга чидамлилиги билан аниқланади. нормал аниқлиқдаги дастгоҳларнинг йўналтирувчи станиналари 1000 мм узунликда 0,01 - 0,05 мм дан катта бўлмаган тўғри чизиқликдан четга чиқишга рухсат берилади. прецизион дастгохдар учун тўгри чизиқликдан четга чиқиш 5-10 марта кам бўлиши керак. нормал аниқликдаги дастгоҳларнинг йўналтирувчи станиналари 1000 мм узунликдаги 0,001 - 0,005 мм орасида параллелликдан четга чиқишга рухсат берилади. оддий дастгоҳлар учун сирти ғадир-будирлиги ra=0,63 1,25, прецизион дастгоҳлар учун …
2 / 9
астгохларнинг станиналари албатта "эскиртирилади". табиий "эскиртириш", одатда, дастлабки йўнилгандан кейин амалга оширилади: станина цехда ёки цехдан ташқарида 10 кундан 6-8 ойгача турса, янада яхши бўлади. сунъий "эскиртириш" бир неча усулда амалга оширилади. энг қўлланувчан усул - печда (электрик, нефтли ва бошқалар) 12-15 соат 500-550 с° гача қиздириш. барча операцияга 20-24 соат сарфланади. кўпинча, айниқса прецизион дастгоҳларнинг станиналари учун бу вақт 2-3 марта ва қиздириш ҳарорати 600-650 с° гача етказилади. якка тартибли ишлаб чиқаришда катта дастгохлар станиналарига механик ишлов бериш учун қўйим 12 мм дан 25 мм гача қабул қилинади, йирик серияли ишлаб чиқаришда ўрта дастгохлар учун эса қўйим 6-8 мм қабул қилинади. якка тартибли ва кичик серияли ишлаб чиқаришларда станина белгилаш бўйича оддий мосламалардан фойдаланиб универсал дастгоҳларда ишлов берилади. йирик серияли ишлаб чиқаришда юқори унумдорли кўп шпинделли дастгоҳлар ва бошқа юритмали мосламалар қўлланилади (2-жадвал). якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда станиналарга ишлов бериш белгилашдан бошланади, белгилашнинг мазмуни шундан иборатки, …
3 / 9
ов берилади. бу биринчи операцияда станина заготовкаси йўналтирувчи хомаки (ишлов берилмаган) сирт билан ўрнатилади, бу сирт шу ҳолатда технологик ўрнатувчи база бўлиб ҳисобланади. бу эса кейинги операцияда йўналтирувчидан катта бўлмаган қалинлиқдаги металл қатламини кесишга имкон яратади, йўналтирувчида янада зич, бир жинсли ва ейилишга чидамли металл қатламининг сақланишини таъминлайди. заготовка биринчи операцияда белги бўйича, қозиқ ёки домкратлар ёрдамида вертикал йўналишда ўрнатилади. горизонтал йўналишда, одатда, винтли таянчлар қўлланилади. серияли ишлаб чиқаришда станина загртовкалари биринчи операцияда белги бўйича эмас, балки махсус мослама ёрдамида ўрнатилади. сериялар сони ортиб борган сари винтли қисқичлиларга нисбатан такомиллашганлари: пневматик, гидравлик ва бошқа усулда қисадиган мосламалар қўлланилади. йўналтирувчиларни бўйлама - фрезалаш дастгоҳида стандарт фрезаларни бир марта ўрнатиб, бироқ бир неча марта ўтишда фрезаларни кўп марта алмаштириб фрезалаш мумкин, бунда ёрдамчи вақт жуда кўп сарфланади. шундай фрезалашнинг еттита ўтишда бажариладигани 7-расмда кўрсатилган. фрезалашнинг бундай усулини станиналарнинг катта партиясига ишлов беришда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 7-расм. дастгоҳ станинасининг йўналтирувчисини фрезаларни алмаштириб …
4 / 9
жуда ҳам мураккаб, чунки тўпламдаги фрезаларнинг талаб қилинган диаметрига қатьий амал қилишга тўғри келади. агар битта фреза тишининг бир қисми емирилса, уни чархлашда металлнинг кўп қатламини чархлаб олиб ташлашга тўғри келади, диаметрнинг ўлчамига амал қилиш учун тўпламдаги қолган фрезаларнинг ҳам ортиқча металл қатламини олишга тўғри келади, бу эса чархлашни қимматлаштиради ва фрезанинг ишлаш вақтини камайтиради. йирик серияли ишлаб чиқаришда кўп шпинделли махсус бўйлама фрезалаш дастгоҳларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади, буларда фрезалаш бабкалари дастгоҳнинг иккала томонида кўндаланг жойлашган бўлади. бундай дастгоҳларда станиналарнинг йўналтирувчилари, асосан стандарт фрезаларда ишлов берилади. 9-расмда 19 та фреза билан (шундан фақат 5 та фреза махсус) станина йўналтирувчисини фрезалаш схемаси кўрсатилган. бундай дастгоҳлар битта операцияда жуда ҳам 9-расм. саккиз шпиндели бўйлама-фрезалаш дастгоҳида дастгоҳ станиналарининг йўналтирувчисига ишлов бериш схемаси кам ёрдамчи вақт сарфлаб, станина йўналтирувчисини ишлов беришга имкон беради. станинанинг тўрт томонидан тешикларга ишлов бериш умумий рамада ўрнатилган, буралувчи мосламалар ёрдамида амалга оширилади. олдинги бабка станинанинг бурилиши учун бўлувчи …
5 / 9
гандан кейин унинг қаттиклиги нrс 52 54 гача етади. юқори частотали тоқда тоблашда сирт қатлами қаттиклиги 2,5 мм чуқурликда нrс 45 52 гача бўлади. станина йўналтирувчиларга пардозловчи ишлов бериш асосан учта усулда: юпқа рандалаш, шаберлаш ва жилвирлаш орқали амалга оширилади. йўналтирувчиларни пардозлаш усули дастгоҳ ўлчамига, ўлчам аниқлиги ва сирт ғадир-будирлиги синфига ҳамда ишлаб чиқариш турига қараб танланади. юпқа рандалаш бўйлама рандалаш дастгоҳларида кенг кескичлар ёрдамида амалга оширилади. кескичнинг кесувчи тиғи 20 мм дан 100 мм гача бўлади, у деталнинг сиртига қатъий параллел ўрнатилиши керак. юпқа рандалаш учун қўйим 1 мм атрофида қолдирилади ва 2-3 ўтишда олинади. охирги ўтишда кесим чуқурлиги 0,03-0,07 мм, суриш тахминан кескичнинг кесувчи қирраси узунлигининг ярмига тенг, тез кесар кескичлар учун кесиш тезлиги 15-20 м/мин ва қаттиқ қотишмали кескичлар учун 40-60 м/мин, сирт ғадир-будирлиги тахминан rа бўйича 1,25 2,5 бўлади. ҳозирги пайтда станина йўналтирувчиларини шаберлаш якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади. бу усулда текисликларнинг юқори …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"metall kеsuvcһi dastgoxlar" haqida

дастгоҳ станиналарига ишлов бериш. металл кесувчи дастгохларнинг станинаси асосий ва масъулиятли деталдир. дастгохда ишлов бериладиган деталнинг сифати станинанинг тайёрланиш сифатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. станинанинг асосий вазифаси дастгоҳ узелларининг ўзаро жойлашишини координаталаш ва бириктиришдир, шунинг учун станинани кўпинча базавий деталь ҳам деб аталади. кўпгина станиналар учун иккита ва ундан ортиқ тўғри чизиқли сиртларнинг мавжуд бўлиши характерли ҳисобланади. аниқ ишлов берилган тешиклар станиналар учун унча аҳамият касб этмайди. уларда маҳкамлаш учун ишлатиладиган тешиклар асосий тешик бўлиб ҳисобланади. дастгоҳнинг ишлаши кўп жиҳатдан йўналтирувчи станиналарнинг аниқлиги ва уларнинг ейилишга чидамлилиги билан аниқланади. нормал аниқлиқдаги дастгоҳларнинг йўналтирувчи с...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (540,0 KB). "metall kеsuvcһi dastgoxlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: metall kеsuvcһi dastgoxlar DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram