texnika me'yoriysh va ish vaqtni me'yoriyalash

DOC 18 sahifa 429,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
амалий машғулот-1 детал конструксияси технологиясозлиги. ишнинг мақсади:технологик жараёнларни лойиҳалашда иш вақтини техник жиҳатдан меъёрлашни ўрганиш ва ҳисоблаш. умумий маьлумот техник меъёрлаш деб ишлаб чиқариш ресурсларини техник жиҳатдан асосланган сарфлаш меъёри тушунилади. ишлаб чиқариш ресурсларига қуйидагилар киради: энергия, хомашё, материаллар, асбоблар, иш вақти ва ҳоказо. меҳнатни меъёрлаш масалалари ва усуллари. меҳнатни меъёрлашнинг асосий масалаларидан бири бажариладиган ишнинг ўлчовини аниқлаш ва шунга мос равишда хақ тўлашдир. меҳнатни меъёрлаш техник меъёрлаш ва тажрибавий-статистик меъёрлаш усуллари билан амалга оширилади. иш вақтининг резервларини аниқлаш ва бажариладиган ишнинг зарур ўлчовини белгилаш бўйича усул ва услубларнинг йиғиндиси меҳнатни техник меъёрлаш дейилади. техник меъёрлаш вазифасига иш вақтининг резервларини аниқлаш ва корхонада меҳнатни ташкил қилишни яхшилаш, ишнинг тўғри ўлчовини белгилаш (яъни, вақт меъёрини аниқлаш) ва охир- оқибат меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш киради. меҳнатни техник меъёрлашда (яъни, вақт меъёрини аналитик усулда аниқлашда) технологик операция машинали, машинали-дастаки ва дастаки, ўтишлар, приём, юришлар ва ҳаракатлар каби элементларга тақсимланади. бунда …
2 / 18
меҳнат унумдорлиги билан чегараланиб қолмайди. техник меъёрлаш жиҳозларнинг зарур бўлган сонини ва уларнинг юкланишини, цех ва участканинг ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш учун, ишнинг ва иш ҳақининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳамда оператив режалаштиришда асос бўлиб хизмат қилади. техник жиҳатдан асосланган меъёрларни шу соҳадаги ишлаётган барча ишчилар билиши ва амалда қўллай билиши керак. техника, технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ривожланиши билан ўсиб бораётган меҳнат унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда вақт меъёрларини камайиш томонига ўзгартириб борилади. меъёрлашнинг тажрибавий-статистик усули якка тартибли ва кичик серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади. ўхшаш операцияларнинг иш ҳажми тўғрисидаги статистик маълумотлар, меъёрловчи ва усталарнинг шахсий иш тажрибаси тажрибавий-статистик меъёрлаш усулига асос бўла олади. бу усулда аввал бажарилган шунга ўхшаш операциянинг вақт меъёри ва ҳақиқий бажарилган иш ҳажми солиштириш йўли билан ушбу операция учун вақт меъёри белгиланади. демак, ўтмишдаги технологик операция учун сарф бўлган вақт бўйича ўша даврдаги технология ва ишлаб чиқаришдаги мавжуд бўлган камчиликларни ҳисобга олмасдан янги лойиҳаланаётган ёки ишлашга …
3 / 18
еъёрлаш қаторига киради. иш вақти сарфининг таснифи. иш кунида сарфланадиган иш вақти меъёрланадиган ва меъёрланмайдиган вақтларга бўлинади (тушлик учун ажратилган танаффусдан ташқари). иш вақтининг меъёрланадиган сарфига ишни бажариш учун сарфланадиган вақтлар киради. иш вақтининг меъёрланмайдиган сарфи эса иш вақтини фойдасиз йўқотилган (устани, созловчини чақириб келиш, ҳужжатларни, асбобларни, транспорт воситаларини, материалларни ва бошқаларни олиб келиш учун ва шунга ўхшаш тасодифий ва унумсиз ишларни бажариш туфайли ишчининг вақтни бефойда йўқотиши), меъёрлашда иштирок этмайдиган қисми киради. тайёрлаш-якунлаш вақти тт-я - ишчини ва ишлаб чиқариш воситаларини технологик операцияни бажариш учун тайёрлаш ва уларни технологик операция бажариб бўлингандан сўнг дастлабки ҳолатига келтириш учун сарфланган вақт меъёри. тайёрлаш-якунлаш вақт меъёри қуйидаги ишларни бажариш учун сарфланадиган вақтларни ўз ичига олади: а) материалларни, асбобларни, мосламаларни, технологик ҳужжатларни ва ишга наряд олиш; б) бажариладиган иш билан, технологик ҳужжатлар, чизмалар билан танишиш ва кўрсатмалар олиш; в) асбобни, мосламани ўрнатиш, дастгоҳни тегишли иш режимига созлаш; г) асбобни ва мосламани дастгоҳдан бўшатиб …
4 / 18
ин такрорланади. асосий вақт меъёри та- бажарилаётган ушбу технологик операцияда ёки ўтишда меҳнат буюмининг сифат ва (ёки) сон жиҳатдан ўзгартириш мақсадига бевосита етиш учун сарфланадиган вақт меъёри. асосий (технологик) вақт ичида хомакининг ўлчамлари ва шакллари, ташқи кўриниши ва сирт ғадир-будурлиги, сирт қатламининг ҳолати ёки йиғма бирликнинг алоҳида қисмларининг ўзаро жойлашишлари ва уларнинг маҳкамланиши ва шунга ўхшаш ўзгаришлар содир бўлиши билан ифодаланади. асосий вақт машинали, машинали-дастаки, дастаки ва аппаратли бўлиши мумкин. токарлик ва пармалаш, резба кесиш, зенкерлаш, йўниб кенгайтириш ва фрезалаш учун асосий вақт 7.4-расмга асосан қуйидаги формула орқали аниқланади. тоқтмқ (7.2) lқl+l1+l2 бу ерда тм-машинали вақт, мин; l - асбоб йўлининг узунлиги, мм; l- ишлов берилаётган сиртнинг узунлиги, мм; l1- асбобнинг кириб бориш йўли, мм; l2-асбобнинг чиқиб кетиш йўли, мм; i - юриш (ўтиш) сони; sмм - суриш, мм/мин; n- шпинделнинг ёки фрезанинг айланишлар сони, айл/мин; s- шпиндель ёки фрезанинг бир марта айланишига тўғри келадиган суриш, мм/айл; t - кесиш …
5 / 18
ақтлар; дастгоҳ қисмларини (суппортни, кареткани) силжитиш учун сарфланган вақт; дастгоҳнинг ишлаш режимини ўзгартириш ва асбобни алмаштириш учун сарфланган вақт ва назорат қилиш мақсадида ўлчаш учун сарфланган вақтлар киради. иш жойига хизмат кўрсатиш вақти tи.ж.хиз- донабай вақтнинг бир қисми бўлиб, ижрочининг технологик жиҳозларни ишчи ҳолатида сақлаши ва иш жойига хизмат қилишига сарфланадиган вақти. оммавий ишлаб чиқаришда иш жойига хизмат кўрсатиш вақти техник ва ташкилий хизмат кўрсатиш вақтларига бўлинади. техник хизмат кўрсатиш вақти ттех- иш жойига (жиҳозларга) ушбу маълум бир ишни бажариш даврида хизмат кўрсатиш учун сарфланган вақт (ейилган асбобларни алмаштириш ва уни созлаш, қириндиларни олиб ташлаш ва технологик операцияни бажариш давомида дастгоҳни созлаб туриш ва ҳоказолар). у асосий вақтга нисбатан фоиз ҳисобида олинади. ташкилий хизмат кўрсатиш вақти тташ.хиз- иш сменаси давомида иш жойига хизмат кўрсатиш учун (смена бошида асбобларни ишлатиш учун жойлаштириш ва охирида йиғиштириб қўйиш, дастгоҳни кўздан кечириш, уни ишлатиб кўриш, мойлаш ва тозалаш каби ишлар) сарфланадиган вақт. ташкилий хизмат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"texnika me'yoriysh va ish vaqtni me'yoriyalash" haqida

амалий машғулот-1 детал конструксияси технологиясозлиги. ишнинг мақсади:технологик жараёнларни лойиҳалашда иш вақтини техник жиҳатдан меъёрлашни ўрганиш ва ҳисоблаш. умумий маьлумот техник меъёрлаш деб ишлаб чиқариш ресурсларини техник жиҳатдан асосланган сарфлаш меъёри тушунилади. ишлаб чиқариш ресурсларига қуйидагилар киради: энергия, хомашё, материаллар, асбоблар, иш вақти ва ҳоказо. меҳнатни меъёрлаш масалалари ва усуллари. меҳнатни меъёрлашнинг асосий масалаларидан бири бажариладиган ишнинг ўлчовини аниқлаш ва шунга мос равишда хақ тўлашдир. меҳнатни меъёрлаш техник меъёрлаш ва тажрибавий-статистик меъёрлаш усуллари билан амалга оширилади. иш вақтининг резервларини аниқлаш ва бажариладиган ишнинг зарур ўлчовини белгилаш бўйича усул ва услубларнинг йиғиндиси меҳнатни техник меъёрлаш де...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (429,0 KB). "texnika me'yoriysh va ish vaqtni me'yoriyalash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: texnika me'yoriysh va ish vaqtn… DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram