филиппин ороллари

DOC 36.5 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1
1404131016_51222.doc филиппин ороллари филиппин оролларини баъзилар малайя архипелаги таркибига киритишади, лекин буларни бир ўлкага киритиш асосан ороллар аҳолисининг тил умумийлигига асосланади. филиппин ороллари табиий географияси жиҳатидан мустақил табиий географик ўлкадир. филиппин ороллари 5° ва 18° шимолий кенгликлар оралиғида бир-бирига яқин жойлашган бир неча йирик ва кўпдан-кўп майда ороллардан иборат. оролларнинг умумий сони 7000 дан ошади, майдони 299,7 минг км2. энг йирик орол-лусон оролининг майдони 105,6 минг км2, миндано ороли майдонига кўра ундан кейин туради-94,6 минг км2. филиппин ороллари ғарбий тинч океан геосинклинал минтақасида бўлиб, рельефининг жуда мураккаблиги ва парчаланиб кетганлиги билан характерланади. оролларни бир-бирларидан денгизлар деб аталувчи кенг сув ҳавзалари ёки қўлтиқлар ажратиб туради. оролларнинг қирғоқлари жуда ажойиб ўйилиб кетган, баъзи жойда тик кўтарилган, баъзи жойда паст, ботқоқ босган бўлиб, кемачилик учун ноқулай. филиппин сувларида кемачиликка кўпдан-кўп маржон рифлари ҳам қийинчилик туғдиради. тинч океанда архипелагнинг шарқий қирғоғи бўйлаб ер пўстининг ёриқлари ва чуқур сув ости новлари ўтган. энг йирик сув …
2
а майон (2416 м), минданао жанубида апо (2953 м) ва бошқа вулканлар бор. тоғ тизмалари билан алоҳида тоғлар оралиғида камбар пасттекислик ерлар жойлашган. бу ерларда (шунингдек соҳилларда) ороллар аҳолисининг катта қисми тўпланган. лусон оролидаги марказий текислик энг кенг текисликдир. лусон оролидаги кагаян дарёси ва минданао оролидаги агусан дарёси водийларида ҳам катта пасттекисликлар бор. ёзда оролнинг ҳамма жойида жануби-ғарбий шамоллар эсиб, экваториал нам ҳаво келтиради, йилнинг совуқ даврида эса пассат ва қишки муссон шамолларининг қўшилишидан ҳосил бўладиган шимоли-шарқий шамоллар кўп эсади. ҳар икки томондан эсган шамоллар ҳам кўп миқдорда нам келтиради. оролларнинг шарқий ва жануби-ғарбий чеккаларида ёғин энг кўп ёғади (2000-4000 мм), бунда шарқда энг кўп ёғин қиш, ғарбда ёз ойларига тўғри келади. жанубда ёғинлар йил бўйи деярли бир хил миқдорда ёғадиган экваториал иқлимга ўтилади. 1500 м дан баланд бўлган тоғли ерлардан ташқари ҳамма жойда бутун йил давомида ҳарорат юқори бўлиб, фаслий фарқлар 4°с дан ошмайди. тоғларда ўртача ойлик температура 20°с …
3
этади. филиппин ороллари ўрмонларида қимматбаҳо дарахт турлари кўп, улар мунтазам равишда кесиб олинади. ўрмонларни нотўғри, нес-нобуд қилиб кесиш кўпинча уларнинг камайиб ке-тиши ва тупроқ эрозиясининг кучайишига олиб боради. тропик ўрмонлар манданао ва палаван оролларида ҳаммадан яхши сақланган. пасттекисликлар ва тоғ ёнбағирларининг қуйи қисми учун хилма-хил тропик маданий ўсимликлар хосдир. соҳилдаги қуруқ пасттекисликлар ландшафти учун кокос пальмазорлари энг тнпик ўсимликлардир. лусон оролидаги марказий текисликда ва кенг дарё водийларида суғориладиган ерлардаги шолипоялар ҳамда шакарқамиш экин майдонлари кўпчиликни ташкил этади. бананнинг махсус тури-абаки (musa textilis) ўстириладиган ерлар ҳам катта майдонларни эгаллаган. бу ўсимликдан манила канопи деб аталадиган қимматбаҳо пишиқ тола олинади. ундан денгиз суви таъсирида деярли бузилмайдиган кемачилик арқонлари тайёрланади. филиппин ороллари ҳайвонот дунёси жуда ўзига хос бўлиб, аниқ ифодаланган ороллик белгиларига эга ва шу билан бирга фауна таркибида австралияга яқинлик сезилиб туради. филип-пин ороллари учун узун тобон ва жун қанотлиларнинг турли эндемик хиллари, сичқонсимонлар оиласига кирувчи бир неча эндемик турлар, какадуннинг австралияга …
4
ерикда евросиёдагичалик тўлиқ ҳамда мураккаб эмас. бошқа материклардаги табиий ўлкалар ўрганилаётганда уни ҳамма вақт ҳам евросиёнинг биронта табиий ўлгкаси билан таққослашга асос топиш мумкин.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "филиппин ороллари"

1404131016_51222.doc филиппин ороллари филиппин оролларини баъзилар малайя архипелаги таркибига киритишади, лекин буларни бир ўлкага киритиш асосан ороллар аҳолисининг тил умумийлигига асосланади. филиппин ороллари табиий географияси жиҳатидан мустақил табиий географик ўлкадир. филиппин ороллари 5° ва 18° шимолий кенгликлар оралиғида бир-бирига яқин жойлашган бир неча йирик ва кўпдан-кўп майда ороллардан иборат. оролларнинг умумий сони 7000 дан ошади, майдони 299,7 минг км2. энг йирик орол-лусон оролининг майдони 105,6 минг км2, миндано ороли майдонига кўра ундан кейин туради-94,6 минг км2. филиппин ороллари ғарбий тинч океан геосинклинал минтақасида бўлиб, рельефининг жуда мураккаблиги ва парчаланиб кетганлиги билан характерланади. оролларни бир-бирларидан денгизлар деб аталувчи кенг сув ...

DOC format, 36.5 KB. To download "филиппин ороллари", click the Telegram button on the left.

Tags: филиппин ороллари DOC Free download Telegram