tarixiy antropologiyaga kirish

DOCX 183 pages 861.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 183
маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш. режа 1. антропология нима ва тарихий антропологик ёндашув? 1. умумий антропология ва антропология тадқиқот предметини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари. 1. тарихий антропология предмети. 1. антропологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. 1. антропология ва тарих 1. маданий ва ижтимоий антропология. 1. таянч сўзлар ва иборалар антропология, инсон, илмий, амалий ва умумий антропология, антропологик йўналишлар, маданият, жамият. 1. аннотация антропологиянинг олдтарихи. илмий билимларнинг бошқа соҳалари сингари антропологик маълумотларни тўплаш ҳам инсонларнинг амалий эҳтиёжларидан бошланган. ибтидоий жамият давридан одамлар фақат ўз ҳаётлари ҳақида эмас қўшни уруғ-қабилалар маданияти, урф-одатлари, анъаналари билан ҳам қизиққанлар. бунга ўхшаш маълумотларни биз турли халқлар ривоятлари, афсоналарида, эртакларида учратамиз. мессопотамия, миср, эроннинг қадимги давлатларидаги битиклар, чизмалар ва бошқа ёдгорликларида учратишимиз мумкин. антропология фан сифатида пайдо бўлиши хiх асрнинг ўрталарига тўғри келиши. франциялик олим жан жак ампер томонидан 1830-йили антропологик (ижтимоий-гуманитар) фанлар умумий классификациясида антропология-антропологияни алоҳида қайд этиши. францияда 1839-йили париж антропология жамиятини ташкил этилиши. германияда …
2 / 183
р таъсирида ўзгарди? биз ҳозир қандаймиз? бизнинг ривожимиз қай томонга йўналтирилган? антропология кенг қамровли фан бўлиб, у инсон ҳолатининг барча жиҳатлари: ўтмиши, ҳозирги куни ва келажагини ўрганишда намоён бўлади; шунингдек, одамнинг биологик жиҳатлари, жамиятдаги ўрни, тили ва маданияти ҳам унинг эътибори доирасидадир. антропология, шу билан бирга қиёсий ва маданиятлараро тадқиқотларни ҳам амалга оширади. бунда турли халқлар ва замонларга оид маълумотлар тартибли равишда қиёсланади. антропологияни тўрт бўлим: маданий, археологик, биологик ва лингвистик антропологияга бўлиш мумкин. маданият инсоннинг шароитга мослаша олишида ва омадга эришишида бирламчи омил бўлиб ҳисобланади. маданият инсонларнинг эътиқоди, урф-одатлари ва маросимлари, хулқ-атворларини англаган ҳолда сақланиб қолишидир. ушбу ўринда шундай савол туғилади: инсон жиҳатлари қай даражада биологик ёки маданий омил сифатида талқин қилинади? тур фарқлари, аҳлоқий ва ирқий фарқларчи? маданий омиллар давомий равишда инсон биологиясини шакллантиради. маданият эркак ва аёллар учун жисмоний баркамоллик ва ўзини тутиш ҳамда фаолият олиб бориш тамойилларидан ташкил топади. антропологиянинг икки ўлчами мавжуд: илмий ва амалий. …
3 / 183
г мослашувчан тирик мавжудотдир. жанубий американинг анд тоғларидаги халқ денгиз сатҳидан 17.500 фут баландликда яшаб, эрта тонгдан ишлаш учун яна 1.500 фут баландликка кўтарилади. австралия чўлларидаги қабилалар ҳайвонларга сиғиниб фалсафа борасида фикр алмашадилар. тропик минтақаларда эса одамлар безгак билан олишиб ётадилар. антропология инсон зоти ва унинг аждодларини тадқиқ қилганлиги учун ҳам кенг қамровли фан ҳисобланади. шунингдек, антропология қиёсий ва умумий фандир. ушбу ўринда умумий деганда инсоннинг умумий аҳволи тушунилади: унинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, биологик жиҳати, тили ва маданияти буларнинг барчаси умумийликни келтириб чиқаради. антропологлар суяк қолдиқлари, саноатлашмаган ва ғарбий бўлмаган жамиятларни ўрганишади. антропология фани эса саноатлашган одамларни ўрганиш билангина кифояланмайди. яъни ундан ҳам муҳимроқ бўлган нарсаларни, чунончи қадимий ва замонавий, оддий ва мураккаб жамиятларни ҳам қиёсий ўрганади. бошқа ижтимоий фанлар бир жамият, яъни асосан, америка қўшма штатлари ёки канада каби саноатлашган халқларни ўрганиш билангина чекланадилар. антропология эса доимий равишда бир маданият урф-одатларини мутлақо бошқача бўлган иккинчи бир маданият …
4 / 183
англаб етишимиз керак? оқни қорадан қандай ажратишимиз керак? маданият маълум бир жамиятда яшовчи халқнинг ўзини тутиши ва фикрлаши ўртасидаги умумийликни келтириб чиқаради. маданий урф-одатларнинг энг танқидий жиҳати шундаки, маданиятлар биологик наслдан-наслга ўтиш эмас, балки ўрганиш натижасида сақланиб қолиши, мавжуд бўлишидир. бир томондан маданиятнинг ўзи биологик воқелик бўлмаса-да, лекин у инсоннинг айрим биологик жиҳатларида мавжуддир, инсонларда маданият билан боғлиқ айрим хусусиятлар миллион йиллар аввалданоқ мавжуд бўлган. бу хусусиятлар ўрганиш, рамзий фикр юритиш, тилдан фойдаланиш, ҳаётни ташкил этиш ва муҳитга мослашишда қурол ва бошқа жиҳозларни ишлата билиш кабилардан иборат. антропология инсон ҳаёти билан боғлиқ муаммоли саволларни кўндаланг қўйиб, улар устидан фикр юритади, шу билан бирга макон ва замон нуқтаи назаридан маданий ҳамда биологик тафовутларни ҳам ўрганади. қадимги суяк ва қуролларни ўрганиш натижасида инсоннинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган айрим сир-синоатларга ечим топгандай бўламиз. бизнинг аждодларимиз яъни, маймунни ўзларининг аждодлари деб ҳисоблайдиган инсонлар қайси даврдан бошлаб ўша катта хола ва катта тоғаларидан ҳозирги …
5 / 183
маданий антропология энг йирик бўлимни ташкил қилади. антропологияни ўргатиш бўлимларининг кўпчилигида ўқув режасига юқорида номлари зикр этилган тўртала бўлим ҳам киритилган. бир фанга тўрт йўналиш киритилишининг тарихий сабаблари бор. шимолий американинг маҳаллий халқлари маданияти ва тарихига бўлган қизиқиш натижасида бир асрдан ошиқроқ вақт олдин америка антропологияси юзага келади. маҳаллий америкаликларнинг кели] чиқиши ва бир-бирларидан фарқли томонларига бўлган қизиқиш уларнинг маданияти, маросимлари, ижтимоий ҳаёти, тили ва жисмоний жиҳатларини ўрганишга сабаб бўлди. антропологлар ҳозир ҳам маҳаллий америкаликларнинг келиб чиқиши ва янги дунёга қандай кўчишлар силсиласи натижасида келиб қолганликлари хусусида бош қотирмоқдалар. уларни ўйлантириб келаётган саволлардан яна бири маҳаллий америкаликларнинг бир-бирлари билан ва осиёликлар билан қандай лингвистик, маданий ва биологик боғлиқликлар мавжудлиги масаласидир. номлари кўрсатиб ўтилган бўлимларнинг киритилиш сабаблари қаторига биология (масалан ирқ) ва маданият ўртасидагк боғлиқликка бўлган қизиқиш деб айтиш ҳам мумкин. бундан эллик йил олдин антрополог рут бенедикт дунё тарихида бир маданиятнинг шаклланишида турли ирқ вакиллари иштирок этишини ва биргина ирқ …

Want to read more?

Download all 183 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tarixiy antropologiyaga kirish"

маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш. режа 1. антропология нима ва тарихий антропологик ёндашув? 1. умумий антропология ва антропология тадқиқот предметини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари. 1. тарихий антропология предмети. 1. антропологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. 1. антропология ва тарих 1. маданий ва ижтимоий антропология. 1. таянч сўзлар ва иборалар антропология, инсон, илмий, амалий ва умумий антропология, антропологик йўналишлар, маданият, жамият. 1. аннотация антропологиянинг олдтарихи. илмий билимларнинг бошқа соҳалари сингари антропологик маълумотларни тўплаш ҳам инсонларнинг амалий эҳтиёжларидан бошланган. ибтидоий жамият давридан одамлар фақат ўз ҳаётлари ҳақида эмас қўшни уруғ-қабилалар маданияти, урф-одатлари, анъаналари билан ҳам қизиққанлар. бунга ...

This file contains 183 pages in DOCX format (861.7 KB). To download "tarixiy antropologiyaga kirish", click the Telegram button on the left.

Tags: tarixiy antropologiyaga kirish DOCX 183 pages Free download Telegram