этнологиянинг асосий йўналишлари ва мактаблари

DOC 177,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474889555_65161.doc этнологиянинг асосий йўналишлари ва мактаблари режа: 1.эволюционизм ва диффузионизм 2.социология мактаби ва функционализм 3.этнопсихология мактабининг шаклланиши. 4.этнологиядаги янги концепциялар 1. эволюционизм ва диффузионизм хix аср ўрталарига келиб этнологияда этномаданий материаллар асосида ўзига хос талқин берувчи янги йўналишлар, концепциялар ва мактаблар пайдо бўлди. уларнинг айримлари қатъий илмий йўналишга тааллуқлилиги ва тизимлашган шакли билан ажралиб турганлиги боис жуда қисқа муддатда оммалашиб кетган. шубҳасиз, фандаги бундай машҳур оқимлар ва мактаблар қаторига эволюционизм, диффузионизм, структуруализм, этнологиянинг тарихий америка мактаби, функционализм, маданий ревалитализм кабилар киради. дастлабки этнологик назария-эволюционизмнинг расман шаклланиши хiх аср ўрталаридаги умумметодологик дастурлар ва кашфиётларни амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ бўлган. бундай қарашлар орасида ўша давр фанида ривожланиш қоидаларини тасдиқланиши муҳим аҳамият касб этган бўлиб, бунга кўра дунёдаги ҳар қандай ўзгариш ички детирминизм (нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланиши)га асосланади. мазкур назария асосида дастлаб табиий фанлардаги кўплаб жараёнларга изоҳ ва тавсифлар берилган. табиий фанлардаги бундай қарашларнинг якуни тарзида хix асрда эволюционализм ғоясини яратилиши …
2
ан тарзида шаклланган. эволюционизмнинг йирик намаёндалари · эдвард беннет тайлор (e.b. tyler, 1832 — 1917йй) —асосий тадқиқоти — “ибтидоий маданият” (“primitive culture”) китоби 1871 йил чоп этилган. · льюис генри морган (l. h. morgan, 1818 — 1881йй) — асосий иши -“қадимги жамият” (“ancient society”)номли китоби 1877 йил нашр этилган. · джеймс фрезер (j. frazer, 1854 — 1941йй) — муҳим иши -“олтин шох” (“the golden bough”) асари — 1890 йил нашр этилган. · джон мак-леннон (j.f. maclennon, 1827 — 1881йй) – асосий иши – “патриархат назарияси” (“the рatriarchal theory”) — 1881 йил эълон қилинган. · адольф бастиан (a. bastian) асосий тадқиқоти – “этнологиянинг асосий асослари” (“allgemaine grundzuge der ethnologie”)номли асари 1881 йил чоп этилган. · иоганн бахофен (j. bachofen, 1815 – 1887 йй) асосий иши – “матриархат” (“das mutterrecht”) китоби 1897 йилда эълон қилинган. · дж. лаббок (j. lubbock)нинг “цивилизациянинг келиб чиқиши” (“the оrigine of сivilization”) номли машҳур китоби 1870 йилда …
3
ган ҳолда ж.де местранинг "тубанлашиш ғояси"га қарама-қарши қўйган. ж.де местра илгари сурган ғоя моҳиятига кўра, маданиятнинг илк босқичларида ерда ярим цивилизациялашган одамлар яшаганлар ва уларнинг кейинги ривожланиши икки йўлдан борган. бу жараёнда бир гуруҳ кишилар ёввойилик томон орқага кетган бўлса, бошқа бир жамоа цивилизациялашган жамият сари тараққий қилган, - дейилади. тайлор эса тарихий ва табиий катализатор натижасида маданиятдаги регрессив ўзгаришларни рад этмаган ҳолда инсоният тарихида маданиятни эволюцион ривожланиши асосий йўналиш деб қатъий таъкидлайди. у ўз мулоҳазаларини эволюционизмнинг "инсоният табиатнинг бир бўлаги бўлганлиги учун ҳам табиий қонуниятлар асосида ривожланади" - деган ғоя асосида шакллантирган. шу боисдан ҳам барча инсонларнинг психологияси ва интеллектуал қобилияти ўхшаш, уларда маданиятнинг бир хил хусусиятларини кўриш мумкин, кишиларнинг ривожланиши ҳам ўхшаш қонуниятларга асосланади. тайлорнинг фикрича, маданиятнинг турли шакллари "босқичма-босқич ривожланишида уларнинг ҳар бири шубҳасиз ўтмиш билан боғлиқ бўлиш билан бирга келажакни шаклланишида муҳим роль ўйнайди. тараққиётнинг мазкур кетма-кетлиги барча халқлар, шу жумладан, энг орқада қолган халқлардан тортиб …
4
з қарашлари асосида "анимизм" назариясини шакллантирган. у анимизм илдизларини ибтидоий одам тасаввуридаги туш, туш кўришнинг ўзига хос хусусияти, касаллик, ўлим кабиларнинг сабабларини изоҳлаш билан боғлайди ва уларни тушунтириш асосида ибтидоий одамлар тасаввуридаги «ҳар бир одамда жон бўлиб, улар инсон танасини вақтинчалик (туш кўриш вақтида) ёки бутунлай (вафот этганда) тарк этади», - деган ғояни асос қилиб олган. ўз навбатида жон тўғрисидаги бундай қараш кейинчалик дунёвий динларда ҳам ривожланган. ибтидоий одамларнинг магик фикрлаш қоидаси асосида ҳар бир нарсанинг жони ва руҳи мавжудлиги тўғрисида тасаввурлар пайдо бўлган ва натижада ҳайвонлар ҳамда табиий кучларнинг руҳи, бошқа оламдаги ҳаётга ишонч, табиатдаги илоҳлар ва охир оқибатда ягона тангри таолога бўлган эътиқод шаклланган деб таъкидлайди. тайлорнинг эволюционистик қарашлари этнологиядаги дастлабки «инқилобий» қарашлардан бири эди. эволюционистлар қарашларининг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, мазкур назария тарафдорлари илк бора тарихий жараёнларнинг яхлитлилиги ва маданият тараққиётининг прогрессивлиги тўғрисидаги изчил концепцияни илгари суришган. бироқ, эволюционизм концепцияси, шу жумладан, тайлор қарашларининг камчилиги борасида бирмунча …
5
ик фаолиятини дастлаб ақшдаги ҳинду қабиласи-ирокезларни, сўнгра бошқа америка ҳиндуларини ва ўзга юртлардаги халқларни ўрганишга бағишлаган. морганнинг барча қарашларини ва турфа хил ғояларини тўлиқ ҳамда атрофлича тавсифлаш анча мушкул. унинг этник муаммоларга оид асосий қарашлари «қадимги жамият» (1877) номли йирик асарида мужассамлашган. мазкур асарда морган этнологиянинг асосий уч муҳим муаммосини яъни инсоният тарихида уруғчилик жамиятининг ўрни ва аҳамияти, оилавий-никоҳ муносабатларини шаклланиш тарихи ҳамда инсоният тарихини даврлаштириш муаммосини батафсил таҳлил қилган. у ўзининг «қадимги жамият» китобида ирокезларнинг ўзига хос жамоавий тузумини реконструкция қилиш асносида ибтидоий жамоа тузуми асосан уруғчилик бўлган, деган хулосага келади. морганнинг фикрича, инсоният тарихини иккита катта даврга бўлиш мумкин. биринчиси, бу қабила ва уруғларга асосланган илк-ижтимоий жамоалар даври; иккинчиси, ҳудудий ва мулкчилик асосидаги сўнгги-сиёсий уюшмалар даври ҳисобланади. морганнинг қарашларига кўра, уруғчилик осиёдаги, европадаги, африкадаги ва австралиядаги қадимги жамиятлар учун деярли бир хил кечган. халқларнинг уруғчилик жамоаларини тадқиқ қилишда морган эволюцион-тарихийлик принципини асос қилиб олган. у уруғчиликнинг қолдиқларини австралия …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"этнологиянинг асосий йўналишлари ва мактаблари" haqida

1474889555_65161.doc этнологиянинг асосий йўналишлари ва мактаблари режа: 1.эволюционизм ва диффузионизм 2.социология мактаби ва функционализм 3.этнопсихология мактабининг шаклланиши. 4.этнологиядаги янги концепциялар 1. эволюционизм ва диффузионизм хix аср ўрталарига келиб этнологияда этномаданий материаллар асосида ўзига хос талқин берувчи янги йўналишлар, концепциялар ва мактаблар пайдо бўлди. уларнинг айримлари қатъий илмий йўналишга тааллуқлилиги ва тизимлашган шакли билан ажралиб турганлиги боис жуда қисқа муддатда оммалашиб кетган. шубҳасиз, фандаги бундай машҳур оқимлар ва мактаблар қаторига эволюционизм, диффузионизм, структуруализм, этнологиянинг тарихий америка мактаби, функционализм, маданий ревалитализм кабилар киради. дастлабки этнологик назария-эволюционизмнинг расман шаклла...

DOC format, 177,0 KB. "этнологиянинг асосий йўналишлари ва мактаблари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.