дунёнинг этник манзараси ва этнослар классификацияси

DOC 119.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474889508_65160.doc дунёнинг этник манзараси ва этнослар классификацияси режа: 1. ер шарининг этник тарихи 2. хх асрдаги этнодемографик жараёнлар 3. дунё аҳолисининг географик ва антропологик классификацияси 4. лингвистик классификациялаш 1. ер шарининг этник тарихи ер шарида аҳоли сонини муттасил кўпайиб бориши, ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши, жамоат уюшмаларининг мураккаблашиб бориши ва маданият тараққиёти доимий тарзда ялпи кўчиб ўтиш(миграция)ни кўпайишига, алоҳида халқлар ва уларнинг турли минтақалардаги бутун бир гуруҳлар орасидаги ўзаро хўжалик-маданий муносабатларини кучайишига ва ўзаро қоришиб кетишига сабаб бўлмоқда. европа, осиё ва шимолий америка халқлари этник тарихида iv-ix асрларда юз берган халқларнинг «буюк кўчиши» номини олган жараён муҳим аҳамият касб этади. айнан мазкур даврда славянларнинг шарқий европага жойлашиши, германларнинг марказий ва шимолий европага тарқалиши ҳамда уларнинг британия оролларига кириб бориш жараёни юз берган. iv аср сўнггида европага хунлар кириб келган ва дунай ҳавзасида этник қоришган аҳолидан йирик давлатни барпо қилганлар. хунларнинг изидан европага хазарлар, аварлар, қипчоқлар, болгарлар каби бошқа туркий халқлар кириб …
2
европа мамлакатлари этник тарихига мўғуллар босқини жиддий таъсир қилди. xiii асрда чингизхон қўшини таркибида мўғуллар билан бирга кўплаб туркий қавмлар ҳам бўлган. натижада келиб чиқиши ҳар хил бўлган турли-туман этносларнинг ўзаро қўшилиши натижасида марказий осиё, шарқий европа ҳамда кавказ орти ҳудудларида қатор янги этнослар ташкил топди. дунёнинг этник тарихида буюк географик кашфиётларнинг ҳам таъсири катта бўлган. xvi-xix асрларда амалга оширилган географик кашфиётлар натижасида кўплаб европаликлар америка, австралия ва океанияга оммавий тарзда кўчиб ўтганлар. мазкур миграцион жараёнларда дастлаб испанлар ва португаллар, кейинроқ голландлар, французлар ва айниқса инглизлар асосий ролни ўйнаганлар. ушбу халқлардан ажралиб чиққан кўплаб гуруҳлар ўзларининг асл ватанидан ва она халқидан ажралганларидан сўнг янги ерларда янги этник жамоаларга асос солдилар. мазкур этник жамоаларни ташкил топишида айрим ҳолларда колониал мамлакатнинг маҳаллий аҳолиси муҳим роль ўйнаган бўлса бошқа ҳолатларда европадан келган эмигрантлар асосий ролни ўйнаган. чунки улар томонидан кўпинча маҳаллий аҳоли буткул қириб ташланган ёки ўзларининг асл этник ватанларидан қувиб чиқарилган. биринчи …
3
маълумки, инсоният тарихида аҳоли сонининг ўсиши мураккаб ва номутаносиб бўлган: «демографик портлашлар»даври аҳоли сонининг кескин камайиб кетиш даврлари билан доимий алмашиниб турган. аҳоли сонининг ўсиши ёки камайиши ўзига хос тарихий, ижтимоий ва биологик сабаблар билан боғлиқ бўлган. хх-xxi асрларда ер шарида одамлар сони жуда тезлик билан ўсиб бормоқда. бунга 39 йил олдин ер шари аҳолиси ҳозиргига қараганда икки баравар кам бўлганлиги ва аҳолининг қарийб ярмидан кўпи 25 ёшга етмасдан вафот этганлиги ёрқин мисол бўла олади. минг йиллар мобайнида дунё аҳолиси жуда секин даражада кўпайиб борган, бунга сабаб инсоният тарихнинг илк босқичларида табиатга маълум маънода қарам бўлган. қадимги даврларда ва ўрта асрларда туғилиш кескин баланд бўлишига қарамай доимий касалликлар, эпидемиялар, урушлар ўлим суръатининг ўсиб боришига олиб келган. шу боис айнан мазкур даврда дунё миқёсида туғилиш кўрсаткичи ўлимдан устун турган. палеолит даври якунида (тахминан 15 минг йил олдин) ердаги одамларнинг умумий сони тахминан 3 млн. атрофида бўлган. кишилик жамияти ўз тарихининг мазкур …
4
гротехниканинг яхшиланиши, янги меҳнат қуролларининг яратилиши, ҳайвонларни хонакилаштириш) билан чамбарчас боғлиқ бўлган. ушбу омиллар натижасида ердаги кишилар сони сезиларли даражада кўпайиб борган. антропологлар ва этнологларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра бизнинг эрамиз бошларида, яъни бундан икки минг йил олдин ер юзи аҳолиси 150-200 млн. кишига етган. лекин ҳали ҳануз сайёрамиздаги аксарият минтақаларни ўзлаштирилмаган худудлар ташкил қилар эди. археолог ва палеонтолог мутахассисларнинг фикрларича, бу даврда асосий аҳолининг 70% осиёда яшаган. милодий эранинг охирги xix асри мобайнида ер шари аҳолиси 10 марта кўпайган бўлса-да, аҳолининг кўпайиш жараёни тарихнинг барча даврларида ҳам бир хил тарзда кечмаган. айрим даврларда аҳоли сони урушлар, касалликлар ва эпидемиялар таъсирида кескин камайиб кетган бўлса, бошқа даврларда интенсив тарзда аҳоли сонини ўсиб бориши кузатилган. мисол учун xvi асрда ер шарида ўлат эпидемиясининг оммавий тарзда тарқалиши натижасида она замин аҳолисининг тўртдан бир қисми қирилиб кетган. шу боис эрамизнинг биринчи минг йиллигида ер шари аҳолиси фақатгина 1,5 бараварга кўпайган холос. i минг йилликдан …
5
н бошлаб бутун дунё бўйича аҳоли кескин кўпайган. шу боис мазкур даврни «биринчи демографик портлаш» даври деб айтиш мумкин. агар 1500 - йилдан 1750 - йилгача аҳоли сони тахминан 300 млн. кишига кўпайган бўлса, 1750 - йидан 1900 - йилгача 910 млн.га кўпайган. аҳоли сонининг интенсив ўсиб бориш жараёни 19-асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли бўлиб, бу даврда ўлим, айниқса, болалар ўлими камайган, одамларнинг ўртача яшаш ёши ошган. хх аср бошига келиб энг кўп аҳоли яшайдиган мамлакатлар хитой (475 млн.), жанубий осиё (290 млн.) ва россия (130 млн.) бўлган. кейинги ўринларда ақш (76 млн.), япония (45 млн.), германия (43 млн.), франция (41 млн.), индонезия (38 млн.), буюк британия (37 млн.) каби мамлакатлар турган. қолган мамлакатларда бирмунча кам миқдорда аҳоли истиқомат қилган. 2. хх асрдаги этнодемографик жараёнлар. хх асрда ер шари аҳолиси жадал суръатда кўпайиб борган. она заминда истиқомат қилаётган одамлар сони 3 млрд.дан ошган, ёки амалда 3 бараварга кўпайган. бунда лотин америкаси …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "дунёнинг этник манзараси ва этнослар классификацияси"

1474889508_65160.doc дунёнинг этник манзараси ва этнослар классификацияси режа: 1. ер шарининг этник тарихи 2. хх асрдаги этнодемографик жараёнлар 3. дунё аҳолисининг географик ва антропологик классификацияси 4. лингвистик классификациялаш 1. ер шарининг этник тарихи ер шарида аҳоли сонини муттасил кўпайиб бориши, ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши, жамоат уюшмаларининг мураккаблашиб бориши ва маданият тараққиёти доимий тарзда ялпи кўчиб ўтиш(миграция)ни кўпайишига, алоҳида халқлар ва уларнинг турли минтақалардаги бутун бир гуруҳлар орасидаги ўзаро хўжалик-маданий муносабатларини кучайишига ва ўзаро қоришиб кетишига сабаб бўлмоқда. европа, осиё ва шимолий америка халқлари этник тарихида iv-ix асрларда юз берган халқларнинг «буюк кўчиши» номини олган жараён муҳим аҳамият касб этади...

DOC format, 119.5 KB. To download "дунёнинг этник манзараси ва этнослар классификацияси", click the Telegram button on the left.