шарқ фалсафаси

PPT 16 стр. 397,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
слайд 1 мавзу 2. фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси қадимги ҳиндистон фалсафий мактаблари.конфуций ва лао цзи таълимоти. марказий осиёда “авесто” таълимотидаги фалсафий фикрлар. илк ўрта аср шарқ фалсафаси ва уйғониш даври. * қадимги шарқ фалсафаси хусусияти белгиси шарқ фалсафасининг ўзига хос хусусиятларидан бири дунёвий, мантиққа асосланган билимларнинг диний мифологик қарашлар билан аралашган ҳолда намоён бўлишидадир. қaдимги шарқ фалсафасининг ўзига хос белгиларидан яна бири унда якка шахсларнинг индивидуал фикрларига нисбатан умумжамоа манфаатларини акс эттирувчи умумжамоа руҳининг уcтyворлик қилишидир. * қадимги ҳиндистон фалсафаси. қадимги ҳиндистон фалсафасини даврлаштириш веда даври (мил. авв. xv - vi асрлар). ведалар (“билимлар") – диний-фалсафий ёзмалар (трактатлар), ҳиндистонга милоддан аввалги xv асрдан сўнг ўрта осиё, волга атрофи, эрондан келган арий қабилалари томонидан яратилган. қадимги ҳиндистон фалсафасини ўрганувчилар ведаларнинг охирги хулосавий қисмлари – упанишадалар (санскритдан- ўқитувчи оёғи остида ўтириш) - билан жуда қизиқишади. упанишадаларда ведаларнинг фалсафий талқини берилади. ведаларнинг таркибий қисмлари • “муқаддас ёзув", диний мадҳиялар ("самхитлар"); • …
2 / 16
иқса инглиз фалсафаси ютуқлари билан * ҳинд фалсафасига кўра руҳнинг икки асоси • атман- худо брахманинг инсон руҳидаги бўлаги. атман биринчи асосдир, у ўзгармайди, доимийдир. • манас – инсоннинг ҳаёти давомида пайдо бўладиган руҳи. манас доим ривожланади, инсон хатти-ҳаракатларидан, шахсий тажрибасидан, тақдиридан келиб чиққан ҳолда юқори поғоналарга кўтарилади ёки ёмонлашади. * қaдuмги хитой фалсафасu эрамиздан олдинги vi-iii асрларда хитойда асосан олтита фалсафий таълимот (мактаб) шаклланган: конфуцийчилик, даосизм, моизм, легизмлар ва бошқалар. конфуцийчилик таълимоти бўйича ҳар бир ижтимоий қатламнинг ахлоқ нормалари мавжуд бўлиб, уни ўзгартириш мантиқка зиддир. масалан бошқарувчилар тоифасига кирган кишилар ахлоқ нормаларини иктисодий кам таъминланган ижтимоий қатлам ахлоқ қоидаларига қараб ишлаб чиқиш мумкин эмас. ахлоқ мезонлари кишиларнинг жамиятдаги мавқеларига, иқтисодий таъминланганлик даражасига қараб ўзгариб, такомиллашиб борувчи ижтимоий жараёндир. * даосизм – хитойнинг кадимий фалсафий таълимоти даосизм – хитойнинг кадимий фалсафий таълимоти, оламнинг тузилиши ва мавжудлиги(яшаши)ни тушунтиришга ва инсон, табиат, коинот юриши керак бўлган йўлни топишга харакат қилади. бу таълимот …
3 / 16
иш; • эзгулик асосида бошқариш ("бадао"); • етарли билимларга эга бўлиш; • давлатга содиқ хизмат қилиш, ватанпарвар бўлиш; • юксак мақсадларни олдига кўйиш; • олийжаноб бўлиш; • давлат ва атрофдагиларга фақат яхшилик қилиш; • мажбуриятдан шахсий малака ва маслакни устун кўйиш; • давлат ва инсонларнинг шахсий фаровонлиги тўғрисида қайғуриш. * зардўштийлик асосчиси зардўшт спитома асосий ғояси эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал эътиқод якка худолик асосий манбаси “авесто” яшт ясна биндедот биспарат хордо авесто (кичик авесто) * “авесто” ўз даврининг ҳуқуқий, ахлоқий меъёрлари ўз аксини топган. олам нур ва зулмат, ҳаёт ва ўлим, тана ва жон, яхшилик ва ёмонлик, эркинлик ва тобелик кабиларнинг азалий курашидан иборат ҳаётнинг кечиши: табиатда нур ва зулмат, борлиқда ҳаёт ва ўлим, ижтимоий ҳаётда яхшилик ва ёмонлик, нафосат оламида гўзаллик ва хунуклик, динда ахурамазда ва ахриманнинг азалий ва адабий зиддияти каби шаклларда намоён бўлади олов – оламни нурафшон қилувчи, одамларни гуноҳлардан покловчи сеҳрли куч. ер ва …
4 / 16
юнон фалсафасига асосланиш. шарқ фалсафасини шарқ-юнон фалсафасига айланиши. аль-кинди (800 – 879) ибн-сино (980 – 1037) аль-фароби (870-950) ибн-рушд (1126-1198) абу райхон беруний (973-1048) * абу наср форобий (870-950) асосий асарлари: “китоб-ул хуруф”, “фозил одамлар шаҳри” “фан ва санъатнинг ўзига хос хусусиятлари» таълимоти: назарий (мантиқ, фалсафа, табиий фанлар) ва амалий (ахлоқ, сиёсат) фанларни фарқлаган фалсафа инсонга борлиқнинг моҳиятини тушуниш имконини беради. борлиқ «ягона» ва айни вақтда «кўп»дир. борлиқнинг мазкур ҳолати эманация, яъни «ягона» муҳитдан борлиқнинг турли муҳитлари келиб чиқиши маҳсулидир форобий борлиқнинг биринчи сабаби ва ҳаракат манбаи сифатида худо мавжуд деб ҳисоблаган бўлса-да, унинг фалсафаси билиш ва борлиқнинг мураккаб масалаларини ечишга интилиш билан тавсифланади. * абу райҳон беруний табиат ва унинг объектив қонунлари мавжудлигига шубҳа қилмаган. табиат муттасил ўзгариш ва ривожланишда бўлади, материя нарсалар шаклини ўзи яратади ва ўзгартиради, жон (тафаккур, маънавий ҳодисалар) тананинг муҳим хоссасидир, деб ҳисоблайди. тажриба, эксперимент борлиқни билиш усулларидан бири тажрибада олинган билим айрим меъёрларга мувофиқ …
5 / 16
б ҳисоблаб, уларнинг объектив табиатини ташқи моддий дунё инъикоси сифатида ёритади сезги материянинг хоссалари ва олий шаклларидан бири ибн сино кўриш ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. кўриш жараёнини тушунтирар экан, у айни вақтда платоннинг бу борадаги таълимоти асоссиз эканлигини кўрсатади. ибн сино ёруғликни кўришнинг асосий воситаси сифатида алоҳида қайд этади * сўфизм фалсафаси мўътадил сўфизм ашаддий сўфизм гностик (ориф)нинг асосий вазифаси олий мақсадга эришиш – ҳақиқатни билишдан иборат. бу мақсадга ўзини ўзи такомиллаштириш ва ўзини ўзи билиш йўли билан эришилади. ўз моҳиятини билиш жараёнида инсон ўзида илоҳий унсурлар мавжудлигини, аллоҳни билишнинг бирдан-бир тўғри усули ўзини ўзи билиш, яъни ўзликни англаш эканинини тушуна бошлайди. ҳақиқат (аллоҳ) ва табиатни бир деб қарайдилар. табиат илоҳий эмансипация оқибатидир. инсон бу эмансипация занжирида охирги бўғинни эгаллайди. у нафақат ҳақиқат (аллоҳ)ни билиш даражасига етади, балки ўзи ҳам ҳақиқат – «аллоҳ»га айланади. сўфийликнинг бу тариқати вакиллари яширин, сирли нарсаларни билишни афзал кўриб, шариат ақидалари ва меъёрларини тан олмаганлар. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шарқ фалсафаси"

слайд 1 мавзу 2. фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси қадимги ҳиндистон фалсафий мактаблари.конфуций ва лао цзи таълимоти. марказий осиёда “авесто” таълимотидаги фалсафий фикрлар. илк ўрта аср шарқ фалсафаси ва уйғониш даври. * қадимги шарқ фалсафаси хусусияти белгиси шарқ фалсафасининг ўзига хос хусусиятларидан бири дунёвий, мантиққа асосланган билимларнинг диний мифологик қарашлар билан аралашган ҳолда намоён бўлишидадир. қaдимги шарқ фалсафасининг ўзига хос белгиларидан яна бири унда якка шахсларнинг индивидуал фикрларига нисбатан умумжамоа манфаатларини акс эттирувчи умумжамоа руҳининг уcтyворлик қилишидир. * қадимги ҳиндистон фалсафаси. қадимги ҳиндистон фалсафасини даврлаштириш веда даври (мил. авв. xv - vi асрлар). ведалар (“билимлар") – диний-фалсафий ёзмалар (тр...

Этот файл содержит 16 стр. в формате PPT (397,5 КБ). Чтобы скачать "шарқ фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шарқ фалсафаси PPT 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram