rus imperiyasi tarixi

DOCX 19 sahifa 40,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
жаҳон тарихида рус империяси нисбатан анча ёш империя ҳисобланади. подшо петр биринчи 1721 йилда россияни империя деб эълон қилган бўлса, 1917 йилги октябр тўнтаришини амалга ошириши билан в. и. ленин бу салтанатнинг вориси, янада даҳшатлироқ давомчиси бўлган қизил империяга асос солди. ҳолбуки, пайдо бўлган кунидан бошлаб (ҳатто ҳали ғоя даражасида бўлганида ҳам) бутун дунёда тўнтариш ясаб, танҳо ҳукмрон бўлиш нияти билан инсониятга дағдаға қилиб келган ўша «қизил империя» эгаллаб турган беҳад катта ҳудудда қадимда кўплаб империялар ҳукмронлик қилиб ёки таъсир ўтказиб келганлар: рум, юнон, германия, византия империялари, полша, литва, швед қиролликлари, қатор осиё, яъни форс, хитой, турк империялари шулар жумласидандир. шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, туркий халқларнинг ота-боболари ўтмишда ўн олти буюк империя кўрганлар: буюк хун, боти хун, оврупо хун (эрамизнинг iv асрида оврупода барпо этган туркий давлат), кўктурк, авар, ҳазор, уйғур, қорахонийлар, ғазнавийлар, буюк салжуқийлар, хоразмийлар, олтин ўрда, буюк темур, бобур, усмонийлар империялари. бу ўринда рус халқи уч юз …
2 / 19
н (1613-1917) бўлган пётр биринчи 18 аср бошларида россия тарихида илк бор империя тузди. шу даврдан бошлаб руслар босқинчилик сиёсатини юргизиб, дуч келган томонга - ғарбу шарққа, жанубу шимолга ҳарбий юриш қила бошладилар. империя гўёки ўзининг «табиий чегараларига чиқиш»га интиларди, бу чегаралар эса ғарбда болтиқ денгизини, шарқда тинч океанини ўз ичига олиши лозим эди. жасоратли тарихчи олим абдураҳмон автархонов «кремл салтанати» номли китобида ёзганидек, россия дунё уммонининг дилтортар кенгликларига чиқиш имконини берувчи жанубий денгизларга ҳам йўл излай бошлади. бу хусусда муаллиф шундай ёзади: «марказлашган рус давлатини барпо этгач, россия волга, сибир, ўрта осиё ва кавказдаги мусулмон халқларини бўйсундиришга киришди. бу осон кўчадиган иш эмасди, шунинг учун мазкур юртларнинг халқларини қарам қилиш жараёни анча узоққа чўзилди. бу ерда нафақат икки дунё (оврупо ва осиё) бир-бирига қарши турарди, балки икки дин (насронийлик ва ислом) юзлашган эди. икки томон ҳам урушга миллий-диний тус берарди: босқинчи рус қўшинлари православлик байроғи остида ҳужум қилсалар, ҳимояланаётган …
3 / 19
чингизхон ва чингизийлар ҳам руслариннг дини, урф-одатларига дахл қилмаган эдилар. мусулмонларни православликка чўқинтириш хато бўлганлигини кўпчилик мусулмонлар (татар, бошқирд, қозоқ, қорақалпоқ ва бошқалар) қатнашган емелян пугачёв қўзғолонидан кейингина тушунишди. россия ҳукмдори екатерина 2, ниҳоят, ислом динини ошкора тан олди. «дунё славянларники, славянлар эса россияники», деб ўзгалар юрти устида қилич ўйнатган қонхўр рус генераллари перовский, веревкин, черняев, кауфман, куропаткин, скобелев ва уларпинг минг-минглаб маслакдошлари кавказ, кавказорти, сибир, узоқ шарқ, ўрта осиё ва қозоғистон ўлкаларини босиб олиб, россия мустамлакасига айлантирдилар. сибир ўлкаси ҳамда туркистондаги битмас-тутанмас ер ости ва ер усти бойликларига кўз олайтирган чор маъмурларидан бири - россия империясининг молия вазири вишнегородский «ўрта осиё - рус тожидаги энг қимматбаҳо дур», деб ёзганида россиянинг келажакдаги иқтисодий юксалиши ўрта осиёга боғлиқ эканлигини назарда тутган эди. бироқ ўша даврдаёқ турли баҳоналар билан ер юзи узра босқинчилик ниятларини амалга ошираётган россия империясининг урушқоқлик сиёсатини қаттиқ қораловчи кучлар ҳам бор эди. бу энг аввало оддий рус халқининг …
4 / 19
бухоро амри) исёнкорларидан (1868 й.) бирортаси ҳам асир олинмасин. қўлга тушганларнинг ҳаммаси, ҳаттоки ярадорлар ҳам отиб ташлансин»,-деб фармон берган эди. ҳарбий тарихчилар а. терентев, м. иванин, 3. кастелская қозоғистондаги шаҳар, қишлоқларни, ўрта осиёнинг маданий маркази бўлмиш тошкент шаҳрини вайрон этиб, минг-минглаб бегуноҳ оддий одамлар қонини дарё қилиб оқизган генераллар черняев, скобелев, ионов, куропаткин, ивановларни қаттиқ қоралашган. «черняев ашаддий шовинист эди. унинг назарида, қўқон хонлигида яшаган ўзбеклар, қирғизлар, қипчоқлар ва бошқа халқлар фақат тўн (чопон) кийганликлари учунгина қириб ташлашга лойиқ»,- деб ёзган эди тарихчи зобит кастелская. «скобелев ивановни зуғумга олгач,- деб ёзади б. наливкин,- у қўл остидаги аскарларини ҳужумга бошлаб, эмизикли болаларгача чопиб ташлади»... россия империясинииг кавказ ва ўрта осиёда олиб борган босқинчилик сиёсатини, ҳатто жаҳон йўқсилларининг доҳийлари ҳам қоралаган эдилар. в. и. ленин «туркистон мустамлакачиликнинг энг ёрқин намунасидир», деб ёзган бўлса, ф. энгелс ва карл маркс чор россиясининг ўрта осиёдаги мустамлакачилик ва талончилик снёсатини ўз асарларида қаттиқ танқид остига олдилар: …
5 / 19
лаган режаларини энг аввало тезда яқин-атрофдаги қўшниларнинг ерларини босиб олишдан бошлаб юбормоқ зарур, деб билди. россия ҳукмдори шу мақсадда ўрта осиёдаги мавжуд хонликларга турли қиёфадаги жосуслар, айғоқчиларни юбориб, турли-туман катта-кичик экспедитсияларни йўллаб турди. бу ёвуз ниятни амалга ошириш мақсадида император петр 1 ўз ҳукмронлиги даврида, 18 асрда биргина қозоғистоннинг ўзида 140 дан ортиқ катта-кичик истеҳкомлар, ҳарбий қалъа ва таянч пунктларини қурдирди. жуда катта маблағлар эвазига барпо этилган бу истеҳкомларда уруш учун зарур бўлган қурол-аслаҳа, озиқ-овқат захиралари, босқинчилик юришларида қўл келадиган барча зарурий ашёлар тайёрлаб қўйилади. айни вақтда оренбург ҳарбий округи ўрта осиё ва қозоғистон ерларини назорат қилиб туради. ҳарбий қисмлар тайёргарлиги ва ҳарбий-тактик машқлар олиб борилади. айни бир пайтда туркум ҳарбий экспедитсиялар уюштириб турилади. россия шарқ мамлакатларига, биринчи навбатда афғонистон, ҳиндистон, хитой, туркия, эрон, ўрта осиё, кавказ ўлкаларига яқинлашишга уринди. бу мақсадларига эришиш учун турли баҳоналар билан аввало казказ, кавказорти ўлкаларига суқилиб кириб, сўнгра уларни тўлиқ забт этмоқ лозим эди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"rus imperiyasi tarixi" haqida

жаҳон тарихида рус империяси нисбатан анча ёш империя ҳисобланади. подшо петр биринчи 1721 йилда россияни империя деб эълон қилган бўлса, 1917 йилги октябр тўнтаришини амалга ошириши билан в. и. ленин бу салтанатнинг вориси, янада даҳшатлироқ давомчиси бўлган қизил империяга асос солди. ҳолбуки, пайдо бўлган кунидан бошлаб (ҳатто ҳали ғоя даражасида бўлганида ҳам) бутун дунёда тўнтариш ясаб, танҳо ҳукмрон бўлиш нияти билан инсониятга дағдаға қилиб келган ўша «қизил империя» эгаллаб турган беҳад катта ҳудудда қадимда кўплаб империялар ҳукмронлик қилиб ёки таъсир ўтказиб келганлар: рум, юнон, германия, византия империялари, полша, литва, швед қиролликлари, қатор осиё, яъни форс, хитой, турк империялари шулар жумласидандир. шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, туркий халқларнинг ота-боболари ўтмишда ...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (40,2 KB). "rus imperiyasi tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: rus imperiyasi tarixi DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram