узбек хонликларининг чор россияси томонидан забт этилиши

DOC 273,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402651897_42952.doc www.arxiv.uz ўзбек хонликарининг чор россияси томонидан забт этилиши режа 1. чор россиясининг ўрта осиёни босиб олишга киришиши. оқмасжид, авлиёота, туркистон ва чимкентнинг эгалланиши 2. бухоро амирлигининг буйсундирилиши, жўрабек ва бобобеклар бошчилигада ҳалқ ҳаракати 3. абдумалик тўра бошчилигидаги миллий озодлик ҳаракати олтин ўрда ва рус давлати олтин ўрда давлати рус князликлари билан туркистон замини ўртасидаги бамисоли кўприк ҳисобланган. туркий дунёсининг таркибий қисми ҳисобланган бу ўлкан ерлар россия томонидан босиб олингандан кейингина уни ҳозирги ўзбекистонга бостириб кириш имконини туғдирди. шу боис олтин ўрда ва россия ҳақида тушунча бериш мақсадга мувофиқдир. олтин ўрда давлати днепр дарёсидан бошланиб, волгадан ўтиб, шарққа томон чўзилиб кетган «дашти қипчоқ»да юзага келган эди. мазкур бепоён ерлар «туркий дунёси»нинг таркибий қисми ҳисобланган. бу жойларда туркий давлатлар ташкил топиб, ҳозирги ўзбекистон ҳудуди билан жуда яқин алоқалар ўрнатилган. ix—xi асрларда дашти қипчоқдан икки савдо йўли бўлиб, бири — волга орқали булғордан ўрта осиё, кавказ, эрон ва узоқ шарққа, иккинчиси — …
2
такларигача борадиган ерлар кирган.1 волганинг қуйи оқимида ҳозирги астрахань яқинидаги селитреннов деган жойда сарой шаҳри бунёд этилиб, олтин ўрда давлатининг пойтахтига айлантирилди. у сарой берка шаҳри номида ҳам юритилди. боту меросхўри беркахон (1257—1266) ҳозирги царицин яқинида берка сарой шаҳрини қурдирди. бу шаҳар олтин ўрда ҳукмдори ўзбекхон даврида (1312—1340) пойтахтга айлантирилди. олтин ўрда давлатининг юзага келиши ва унга рус князликларини буйсундирилиши дашти қипчокда қадимдан давом этиб келаётган туркистонликларни фаолиятига янада қулай шароит яратилди. шуниси диққатга сазоворки мўғул ҳукмдорлари давлатни мустаҳкамлашда ислом дини ва туркистонликларни муҳим ўрнини ҳисобга олган ҳолда уларга кенг йўл очиб берди. олтин ўрда давлатининг асосчиси боту давридаёқ ислом динига эътибор берилиб масчит ва мадрасалар очилганлиги маълумдир. дастлабки вақтларда мўғул ҳукмдорлари ислом динига кирмаган бўлсада, лекин қанчалик вақтларнинг ўтиши билан улар шунчалик кўп ислом таъсирига тортилди. ботунинг вориси бўлмиш беркахон машҳур бухоролик шайх ал бахарзийнинг бошчилигида ислом динига кирди. айниқса, юқорида қайд қилинган ўзбекхон вақтида олтин ўрдада ислом дини …
3
иликка ҳам таъсири салмоқли бўлган. бу тўғрида олим а. якубовский шундай ёзади: «бир томондан сарой берка билан сарой ботунинг ва иккинчи томондан, урганчнинг, гарчи кошинкорлик материллари юзасидангина бўлса ҳам архитектура ёдгорликларини таққослаб ўрганиш шуни кўрсатадики, хоразмлик усталар ўзларига хос бўлган ранг-баранг нақш безакларини жило бериб ишлаш хусусиятларини кошинкорлик мозайкаларида такрорлаганлар. бу ранг-баранг нақшин безаклар кўҳна урганчдаги тўрабек хоним мақбараси каби ажойиб бинони ҳозиргача безаб турибди. шу билан бирга хоразмлик усталар аввалги ишларини такрорлаб қолмай, балки бу янги жойда янгиянги усулларни ҳам яратганлар. сарой беркада xiii—xiv асрларда қурилган турли туман бинолардаги хилма-хил кошинлар коллекцияси бу тиник мусулмон саноати бўлганлигини кўрсатади. гулларни расмини тўр-тўр чизиқлар ва безак ҳарфлардан ёзилган арабча хат билан бирга қўшиб ишлаш кўк, феруза, оқ, яшил, сариқ сирларни урганч учун жуда ҳам характерли бўлган қизил ранг (анчаб буёв) билан бирга қўшиб тасвирлаш, буларнинг ҳаммаси ўрта осиё ва эрон шаҳарларининг халқлари учун хос бўлган архитектура формалари билан биргалиқда волга бўйи …
4
дабиётини яратишда ҳам, — деб ёзган а.ю.якубовский, — хоразм катта ролъ ўйнаган. олтин ўрдада чиққан бир неча бадиий асарларнинг тили хоразм ва сирдарёнинг қуйи оқимидаги шаҳарлар, яъни оқ ўрда ерлари тил элементлари билан бевосита боғланиш бўлганини кўрсатади. ҳар иккала ўлка (хоразм ва сирдарёнинг қуйи оқимидаги шаҳарлар) олтин ўрданинг сўзлашув тилигагина эмас, балки майдонга келаётган олтин ўрда езувига айниқса, унинг бадиий адабиетига ҳам доимо таъсир кўрсатиб келган. волга бўйи шаҳарларида хусусан иккала саройда бу соҳада анча иш олиб борилган.»1 шубҳасиз хоразм маҳалласида хоразмликларгина эмас, балки бухороликлар, самарқандликлар, тошкентликлар ва фарғоналиклар ҳам бўлган. бироқ хоразмликлар кўпчиликни ташкил этганликлари туфайли маҳаллалар улар номида юритилган. олтин ўрда вақтида туркистонликлар билан рус князликлари ўртасидаги алоқа анча жонланган. xiv асрни биринчи ярмида нижний новгородда кўп сонда хоразм ва бухоро савдогарлари бўлганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.2 шуни кўрсатиб ўтиш лозимки, олтин ўрда пойтахти — саройда русларнинг ҳам турар жойлари бўлган. шунинг учун 1261 йилда саройда махсус православ епархияси …
5
. улар рус князликларини ички ишларига деярлик аралашмади. натижада рус князликлари ўртасида яккаҳокимлик учун курашлар давом эта берди. айни бир пайтда швед, немис рицарлари ва литва князлари билан уруш олиб борилаверди. рус князликларидан солиқ олиш билан чегараланиб уларни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қаттиқ назорат остига олмаслик уларни пировардида қаддини ростлаш ва кучайиб боришига замин ҳозирлайди. бунда олтин ўрда ҳукмдорларининг тахт учун олиб борган даҳшатли урушлари ҳам русларга жуда қул келди. бу борада амир темурни олтин ўрдага қарпш ҳарбий юришларда рус князликларига мустақилликка эришишида катта имкониятларни туғдирди. амир темурнинг олтин ўрдага зарбаси амир темур давлатини кучига куч қўшилиб жаҳон даврасидаги мавқеини ошиши олтин ўрда манфаатларига путур етказадиган бўлиб қолди. айниқса, унинг таркибидаги шимолий хоразмнинг амир темур томонидан босиб олиниши катта зиён келтирди. бундан ташқари амир темурнинг ўзи олтин ўрдани келажакда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан хавфлилигини яхши биларди. у олтин ўрдада ўз таъсирини ўрнатиш учун у ердан кечиб келган тахт даъвогари тўхтамишни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбек хонликларининг чор россияси томонидан забт этилиши" haqida

1402651897_42952.doc www.arxiv.uz ўзбек хонликарининг чор россияси томонидан забт этилиши режа 1. чор россиясининг ўрта осиёни босиб олишга киришиши. оқмасжид, авлиёота, туркистон ва чимкентнинг эгалланиши 2. бухоро амирлигининг буйсундирилиши, жўрабек ва бобобеклар бошчилигада ҳалқ ҳаракати 3. абдумалик тўра бошчилигидаги миллий озодлик ҳаракати олтин ўрда ва рус давлати олтин ўрда давлати рус князликлари билан туркистон замини ўртасидаги бамисоли кўприк ҳисобланган. туркий дунёсининг таркибий қисми ҳисобланган бу ўлкан ерлар россия томонидан босиб олингандан кейингина уни ҳозирги ўзбекистонга бостириб кириш имконини туғдирди. шу боис олтин ўрда ва россия ҳақида тушунча бериш мақсадга мувофиқдир. олтин ўрда давлати днепр дарёсидан бошланиб, волгадан ўтиб, шарққа томон чўзилиб кетган «дашт...

DOC format, 273,0 KB. "узбек хонликларининг чор россияси томонидан забт этилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.