эълон қилинмаган уруш... бухоро

DOCX 67.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1509435432_69544.docx эълон қилинмаган уруш... бухоро туркистон вилоятининг ҳарбий губернатори қилиб тайинланган генерал черняев 1866 йил январь ойида бухоро амирли-гини бўйсундириш учун унга қарши эълон қилинмаган уруш бошлади. унинг қўмондонлиги остида қўшинлар жиззах томон отландилар. бу хабарни эшитган амир музаффар ўзи тахтга қайта ўтқизган ва таъсирида деб ҳисобланган қўқон хони ху-доёрга русларнинг йўлини тўсишни буюрди. худоёрхон эса россия билан тўқнашишдан қўрқиб, амир музаффарнинг фармонини бажармади. рус истилочилари бухоро хонлигига қарши уруш ҳаракатларини икки ҳарбий мавсумда — 1866 ва 1868 йилларда ўтказади. 1866 йилда олиб борилган истилочилик босқинлари оқибатида хонликнинг ўратепа, жиззах ва янгиқўрғон синга-ри ҳудудлари россия таркибига киритилади. иккинчи ҳарбий мавсумда — 1868 йил қирғинбаротида эса самарқанднинг олиниши, амир қўшинларининг зирабулоқда узил-кесил тор-мор этилиши содир бўлади. ўрта осиёнинг қадимий пойтахт-ларидан бири, соҳибқирон амир темур довруғини жаҳонга ёйган самарқанднинг босиб олиниши, нафақат хонликда, шу билан бир қаторда, дунё афкор оммаси кўз ўнгида, шимолдан келган оқ айиқнинг ёвуз мақсадлари чегара билмаслигини намоён этган …
2
ларга ўхшайди. қўрғошиннинг қимматлиги яхлит ўқлардан фойдаланишга им-кон бермайди»1, деб қайд этади. амир ҳайдар ҳокимиятининг охирроғида унинг ҳузурига келган рус элчилари сафида е.к.мейендорф ҳам бўлган. у ўзининг кейинчалик ёзган «оренбургдан бухорога саёҳат» номли асарида амир ҳайдар лашкарининг қуролланиш даражаси ҳақида фикр юритади. элчилик ташрифининг саноқли кунла-рида хонлик ҳарбий кучлари ҳақида бу қадар тўлиқ маълумот жамлашга улгуриш кишини ҳайратга солмай қолмайди. у, мана шундай ёзади: «сипоҳийлар пилта милтиқ, жуда узун найза ва эронийларники каби ёйсимон қиличлар билан қуролланган. улардан айримлари калта жибалар кийишади, темир дубулға ва ҳўкиз терисидан қилинган қалқон тақишади. артиллерия эса йигирмата эрон замбаракларидан иборат бўлиб, учта ёки тўрттаси темир қозиқлари бўлмаган лафетлар билан жиҳозлан-ган, холос. лафетлар, гарчи учта ғилдиракка ўрнатилган бўлса-да, шунга қарамай, улар катта қийинчилик билан ҳаракатга келтирилади». ўзбек хонлари, жумладан, бухоро ҳукмдорлари ҳам қўшин ва қурол-яроғ бобида тамомила хотиржамликка берилган эди дейиш тўғри бўлмайди. рус босқини хавфи сезила бошлаганда, ҳатто хива хони оллоқулихон амир насруллога бу …
3
асосини хасабдорлар ва галаботирлар ташкил этар эди. 1868 йилга қадар бу икки қўшин турига олин-ганлар бир умр хизматда бўлар эди. пиёда сарбозлар, одатда, тинч шароитда уйларда яшар, ҳафтада тўрт кун (чоршанба ва жумадан ташқари) эрта тонгда эшак билан бухорога келар ва уч-тўрт соатлик машқларда қатнашиб, яна қайтиб кетарди. г. а. арандаренко, шу важдан, бухоро «ҳарбий тизимида» қоровуллик хизмати мавжуд эмас», дейди. амир насрулло даврида ва ундан кейин ҳам тўпчибоши қўшиннинг бош қўмондони ҳисобланган. бу, ҳарбий иш муво-занатида отлиқ қисмга нисбатан техникага аҳамият бериш ибтидоси бўлганми, ҳар ҳолда, аниқ бир нима дейиш мушкул. эрондан олиб келинган абдусамад тўпчибоши, муаррих мулло олим маҳдумнинг «туркистон тарихи» китобида айтилишича, билимли, заковатли киши бўлган. у, чамаси, тўп ва тўпхоналарнинг дала шароитидаги ҳаракат имкониятини оширишга эришади. тўплар, уларни тортиб юрувчи отлар гурухланади ва рақамланади. маълумки, бунгача тўпларни ҳўкизлар судраши таомилда бўлиб келган эди. абдусамад тўпчибошининг қисмати фожей якун топади, амир насрулло уни шаҳрисабз беклари билан тил …
4
ерал черняев фаолиятига ҳам чек қўйди. санкт -петербург шу вактгача ғолиб бўлиб келаётган русларнинг жиззахдаги мағлубияти россиянинг ўрта осиёдаги мавқеига жид-дий футур етказишидан хавфсираб, ўзбошимча черняевни ман-сабидан четлатди. туркистон вилояти ҳарбий губернатори ва қўмондони қилиб генерал романовский тайинланди. шу тариқа, россиянинг ҳукмрон доиралари, бу билан ўз ҳаракатлари халқаро майдонда босқинчилик сифатида қорала-нишидан чўчиб, унинг бевосита ижрочиси деб генерал черняевни асосий айбдор сифатида жазолаш билан ўзини четга ол-моқчи бўлди. лекин, россиянинг ҳарбий-сиёсий доиралари, бошқа томондан, енг учида романовскийга қатъий ҳарбий қа-ракатлар олиб боришга ижозат берди. россиянинг босқинчилик сиёсати моҳиятини англай бошла-ган бухоро амири муфтий хожа муҳаммад порсо бошчилиги-даги элчиларни, афғонистон ва ҳиндистон орқали, ёрдам сўраб истанбулга жўнатди. хожа муҳаммад порсо инглизлар-нинг ҳиндистондаги вакили жон лоуренсга амир музаф-фарнинг мактубини топшириб, англия қироличасига ҳам бу илтимосини етказишни сўради. жон лоуренс хожа муҳаммад порсо билан бўлган суҳбатда бухоро амирининг 1842 йилда инглиз полковниги стоддарт ва коноллининг ўлдирилишига монеълик қилмаганининг сабабини сўраганда, бухоро элчиси: «бўлиб …
5
талабалари жун-бушга келиб, кофир босқинчиларга қарши ғазот қилишни талаб қилиб чиқа бошлайдилар. бухоро шаҳри раиси эшон бақохожа садр амирни ғазотга отланишга даъват этади. иложсиз қолган амир, абдулазим сомий айтмоқчи, «беихтиёр босқинчиларга қарши юришга қарор қилди. муқаддас ғазот учун пайшанба куни беадад қўшин ва беҳисоб хайрихохлар билан узангига оёқ қўйди ва бухоройи шарифдан жўнаб кетди». амир русларга қарши жиддий ҳарбий тайёргарлик кўрмасдан, фуқароларнинг қистови билан, қўшинни муқаррар ҳалокат сари бошлаб борди. воқеаларнинг кейинги ривожи шундай хулосага олиб келади. англия ва туркиядан ёрдам кутган амир музаффар ҳатто ўз ҳомийлигидаги қўқондан ҳам мадад ололмаганидан тегишли хулоса чиқармади. қўл остидаги бор имкониятлардан фойда-ланиб, барча беклар ва сардорларнинг бошини қовуштириб, душманга қарши бирлашиб ҳужум уюштиришни ҳам ўйламади. бу ҳол бош қўмондон романовскийнинг қўшини сирдарё даш-тига чиққани ҳақида хабар олгандан кейин амир музаффарнинг хатти-ҳаракатларида яққол кўзга ташланади. у рус қўшинларининг йўлини тўсиш учун 30 минг кишилик лаш-карни оллоёр девонбеги қўмондонлигида жанговар маррани эгаллашга буюради. амир ўз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "эълон қилинмаган уруш... бухоро"

1509435432_69544.docx эълон қилинмаган уруш... бухоро туркистон вилоятининг ҳарбий губернатори қилиб тайинланган генерал черняев 1866 йил январь ойида бухоро амирли-гини бўйсундириш учун унга қарши эълон қилинмаган уруш бошлади. унинг қўмондонлиги остида қўшинлар жиззах томон отландилар. бу хабарни эшитган амир музаффар ўзи тахтга қайта ўтқизган ва таъсирида деб ҳисобланган қўқон хони ху-доёрга русларнинг йўлини тўсишни буюрди. худоёрхон эса россия билан тўқнашишдан қўрқиб, амир музаффарнинг фармонини бажармади. рус истилочилари бухоро хонлигига қарши уруш ҳаракатларини икки ҳарбий мавсумда — 1866 ва 1868 йилларда ўтказади. 1866 йилда олиб борилган истилочилик босқинлари оқибатида хонликнинг ўратепа, жиззах ва янгиқўрғон синга-ри ҳудудлари россия таркибига киритилади. иккинчи ҳарбий мавсум...

DOCX format, 67.9 KB. To download "эълон қилинмаган уруш... бухоро", click the Telegram button on the left.