липид ва липоидлар

PDF 24 pages 780.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
6-маъруза липид ва липоидлар режа 1.общая характеристика липидов 2. классификация липидов 3.химическое строение отдельных представителей липидов 4. биологические функции липидов тирик табиатда кенг тарқалган органик бирикмалардан липидлар (юнонча, липос-ѐғ) ҳисобланади. улар қутбланмаган, сувда деярли эримайдиган, кичик молекулали бирикмалар бўлиб, органик эритувчиларда- эфир, ацетон, бензол ва хлороформларда яхши эрийди. липидлар синфини ташкил қилувчи моддалар турли хил структурага ва биологик вазифага эга бўлган бирикмалардир. барча липидлар ѐғ кислоталари ва ранг-баранг спиртларнинг мураккаб эфирларидир. мазкур синфга кирувчиларга хос хусусият шуки, улар гидроф (ѐки липофил) бўлсалар ҳам, кимѐвий табиати ҳар хил бўлиб, таркибида спирт, ѐғ кислоталари, азотли асослар, фосфор кислоталари, углевод ва оқсиллар учраганлиги учун уларга аниқ таъриф бериш анча мураккаб ҳисобланади. ёғ кислоталари-узун алифатик занжирли карбон кислоталари бўлиб, гидрофоб хоссага эга. кўпчилик ѐғ кислоталари монокарбон ҳолатда, таркибида с4 дан с26 гача углерод атомига эга бўлган органик кислоталар топилган. табиий ѐғ кислоталар таркибида жуфт углерод атоми бўлиб, улар тўйинган ва тўйинмаган ҳолда бўлиши мумкин. …
2 / 24
ралиларга бўлинади. заҳирали (резерв) ѐғлар аксарият бўйрак, юрак, жигар, қорин бўшлиғида, тери остида, ичак деворларида тўпланади. организмнинг эҳтиѐжига қараб энергия сифатида ишлатилади. булар асосан триглициридлардир. қолган ѐғлар структурали липидларга қўшилади. липидлар ҳаѐтий жараѐнларда муҳим ва турли хил вазифаларни бажаради:  липидлар оқсиллар билан бирикиб, биологик мембрананинг структурасини ташкил қилади. демак, улар биомембраналарда ўтказувчанликни ва нерв импульсларини узатилишида иштирок этадилар.  энергетик вазифаси. улар энергия сиғими катта бўлган, ҳужайра ѐқилғисидир. 1 гр ѐғ оксидланганда 39 кдж энергия ажралади.бу эса углеводларнинг шу миқдордаги энергиясидан икки марта кўпдир. липидлардаги энергия ихчам, компакт захира ҳолда адипоцитларда, яъни ѐғ тўқималарида тўпланади.  ёғлар термоизоляция шаклида ҳимоя вазифасини бажаради. липидлар ўзларининг иссиқликни ўтказувчанлик хусусияти паст бўлганлиги учун организм ҳароратини бир меъѐрда сақлашда хизмат қилади. ёғ қатламлари организмларни турли хил механик жароҳатлардан, ўсимлик қобиқлари таркибидаги мумлар касал тарқатувчи инфекциялардан ва сувни ортиқча сарфланишидан сақлайди.  ёғлар таркибидаги узун углеводород занжирида ѐғ кислоталар борлиги учун ва кислород камлигидан …
3 / 24
бўлиб, спиртларнинг ѐғ кислоталар билан ҳосил қилган мураккаб эфирлардир. уларга ѐғлар, мумлар (ўсимликларда) ва стеридлар киради. мураккаб липидлар кўп компонентли бўлиб, уларнинг таркибида ѐғ кислоталар ва спиртлардан ташқари азот асослари, фосфат кислота ва углеводлар қолдиғи учрайди. уларга фосфолипидлар, глюколипидлар, диол- ва орнитинолипидларни (микроорганизмларда) киритиш мумкин. оддий липидлар ёғлар ёғлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг 600 дан ортиқ турлари аниқланган. ёғлар кимѐвий жиҳатдан индивидуал моддалар бўлмай, уларнинг таркибида кўп атомли спирт – глицериннинг ѐғ кислоталар билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари мавжуддир. уларни ацилглицеринлар ѐки нейтрал липидлар дейилади. уларнинг умумий формуласи қуйидагича ифодаланади: r1,r2,r3 – ѐғ кислоталарининг углеводород радикали. улар углеводород занжирининг тузилиши ва тўйинганлик даражаси билан характерланади. табиатда оддий ѐғлар триацилглицерол шаклида учрайди. ацилглицероллар ион гуруҳларини тутмаганликлари учун улар нейтрал липидлар дейилади. глицерин таркибида уч радикал бир хил бўлса оддий, агар ѐғ кислоталари ҳар хил бўлса аралаш ѐғлар дейилади. аралаш триглициридларга мисол : ҳайвонлар ѐғи кўпроқ тўйинган ѐғ кислоталарга, …
4 / 24
3 триолеин ch2-o-co-(ch2)14ch3 ch-o-co-(ch2)16ch3 ch2-o-co-(ch2)16ch3 палмитодистеарин олинган объектга, агар ҳайвон ѐғи бўлса, озиқланиш сифатига боғлиқ бўлади. масалан, қўй ѐғининг ранги оқ, мол ѐғи сарғиш ва ҳоказо. уларнинг гидролизланиши ишқор иштирокида борса глицерин ҳосил бўлиб, ѐғ кислоталарининг ишқорий металлар билан ҳосил қилган тузи – совундир. маълумки, ѐғ кислоталари кимѐвий жиҳатдан бир-бирига қарама- қарши икки хусусиятга эга. бир томони бош қисми қутбланган, сувда эрувчан, иккинчи охири «дум» томони қутбланмаган, сувда эримайдиганлардан ташкил топган. демак, ѐғ кислоталари бир вақтда сувда эрийдиган ва эримайдиган углеводородлардан ташкил топган. улар сув сатхида мономолекуляр қатламни ташкил қилиб, сувга карбоксил томони ботган бўлиб, ташқарида эса углерод занжири бўлади. сув сатҳидаги ѐғ кислоталарининг мономолекуляр қатлами сувнинг сирт таранглигини бўшаштириб, «ювиш» ва «ҳўллаш» хусусиятини ошириб юборади. совуннинг таъсирини шу асосда тушунтириш мумкин. агар naoh ўрнига кон бўлса, суюқ совун ҳосил бўлади. шундай жараѐнни совунланиш дейилади. суюқ ѐғларни қаттиқ ѐғларга айлантириш (маргарин ишлаб чиқариш) водородни бириктириб олиш реакциясига асосланади. бу жараѐн …
5 / 24
алари миқдорини билдиради. ҳайвонлардаги ва одамдаги захира ѐғ миқдори организмнинг ѐшига, овқатланиш даражасига, муҳитига ва бошқа омилларга боғлиқ. протоплазматик, яъни структурали ѐғлар ҳужайра протоплазмаси таркибига кириб, оқсил ҳамда бошқа моддалар билан мураккаб комплекслар ҳосил қилади ва муҳим биологик вазифаларни бажаради. уларнинг миқдори овқатланиш даражасига боғлиқ эмас. мумлар липидларнинг бу гуруҳи таркибида уч атомли спирт-глицерин ўрнига узун занжирли спиртни тутиши билан ѐғлардан фарқланади. мумлар таркибида кўп учрайдиган спиртлар: цетил спирт (с16н33он), церил спирт (с26н53он) ва мирицил спирт (с30н61он). масалан, асалари мумининг асосий массаси пальмитин кислотасининг мирицил спирти билан ҳосил қилган мураккаб эфири сн3(сн2)14соо(сн2)29сн3. китларнинг бош миясидан олинадиган спермацет пальмитин кислота билан ацетил спиртнинг мураккаб эфири сн3(сн2)14соо(сн2)15сн3 дир. табиий мумлар ҳайвонларда ҳимоя вазифасини ўтайдилар. улар қушларнинг патлари ва ҳайвонларнинг терисини мум билан қоплаб, уларни намланишдан сақлайди. ўсимликлар новдаси, япроғи, гулбарглари, мева пўстини мойлаб турадиган мум узун занжирли бирламчи ва иккиламчи спиртлар, кетонлар ва парафин углеводородлар билан бирга учрайдиган эркин ѐки эфир шаклида …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "липид ва липоидлар"

6-маъруза липид ва липоидлар режа 1.общая характеристика липидов 2. классификация липидов 3.химическое строение отдельных представителей липидов 4. биологические функции липидов тирик табиатда кенг тарқалган органик бирикмалардан липидлар (юнонча, липос-ѐғ) ҳисобланади. улар қутбланмаган, сувда деярли эримайдиган, кичик молекулали бирикмалар бўлиб, органик эритувчиларда- эфир, ацетон, бензол ва хлороформларда яхши эрийди. липидлар синфини ташкил қилувчи моддалар турли хил структурага ва биологик вазифага эга бўлган бирикмалардир. барча липидлар ѐғ кислоталари ва ранг-баранг спиртларнинг мураккаб эфирларидир. мазкур синфга кирувчиларга хос хусусият шуки, улар гидроф (ѐки липофил) бўлсалар ҳам, кимѐвий табиати ҳар хил бўлиб, таркибида спирт, ѐғ кислоталари, азотли асослар, фосфор кислоталари...

This file contains 24 pages in PDF format (780.3 KB). To download "липид ва липоидлар", click the Telegram button on the left.

Tags: липид ва липоидлар PDF 24 pages Free download Telegram