мароға ва самарқанд расадхоналарининг илмий фаолияти

DOC 105,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403854605_47686.doc мароға ва самарқанд расадхоналарининг илмий фаолияти режа: 1. насриддин ат-тусий хулагухон сарйининг бош астрономи. 2. тусийнинг мароғадаги расадхонаси. 3. "зиж илҳоний" ат-тусий илмий ижодининг маҳсули. 4. улуғбек ва унинг расадхонаси. 5. улуғбек астрономик мактабининг шаклланиши. 6. "зижи-жидиди-кўрагоний" улуғбек астрономик мактабидан ёдгорлик. 7. улуғбек мактаби давомчилари. насириддин ат-тусий – астроном насриддин ат-тусийнинг тўла исм-шарифи – насриддин абу жаъфар муҳаммад ибн муҳаммад ат-тусий бўлиб, у хуросоннинг тус шаҳрида 1201 йилда туғилди. тусий ёшлигида бағдодда таълим олган машҳур камолиддин мусо ибн юнусга шогирдликка тушади. математика ва астрономиядан эришган билиалари меъёрига етгач, дастлаб кўҳистоннинг сертахт шаҳрининг ҳокими насриддин абдараҳимнинг саройида, сўнгра исмоилийлар сулоласи мамлакатининг тоғли районида жойлашган қалъаси – аламутда мунажжимлик лавозимида ишлайди. 1256 йили мазкурмамлакат чингизхоннинг невараси хулогухон томонидан босиб олинди. асир тушганлар орасида насриддин ҳам бор эди. бу даврда у 55 ёшда бўлиб, унинг астрономия, математика ва фалсафа фанлари бўйича эришган шавкати бутун шарққа таралган эди. шу туфайли хулогухон уни тезда …
2
бундай кузатишларни уюштириш эса, ўз навбатида, яхши жиҳозланган расадхона қурдиришни талаб этарди. афтидан, шундай мулоҳазалар насриддин тусий томонидан хулогухонга уқтирилгач у мароғада расадхона қуришга розилик берган деб қаралади. бироқ кейинчалик насриддин тусийнинг ғайрати ва шижоати сабаб булиб, бу расадхона xiii асрнинг йирик илмий марказига айланган ва тарихида учмас из колдирган. марогада расадхона курилиши билан боглик бир накл юради. бу ҳақида тарихчи чалабий «жохоннома» китобида шундай ёзилган эди: «хужа насриддин марога шахрида астрономик расадхона куришга киришаётиб, унинг учун зарур булган маблаг ҳақида огиз очганда, хулогу ундан: «юлдузлар ҳақидаги фан хакикатдан хам шу кадар фойдалимики, унга расадхона қуриш учун шу қадар куп маблаг сарфлашга арзиса?» - деб сурабди. шунда насриддин: «кимнидир хеч кимга билдирмай ушбу токка чикишга ва у ердан катта бир тоғорани пастга қараб думалатиб юборишга рухсат берсангиз»,- деб сурабди. хулагу бунга рухсат бергач, шундай килишибди.тогора тоғ чўққисидан пастга думалатилганда, у жуда кучли шовқин солиб пастга тушибди. оқибатда хулогухоннинг аскарлари орасида …
3
расадхонасининг 10 та астрономик асбоблари ҳақида маълумот берилган. насриддин тусийнинг вафотидан (1927 йилдан) кейин расадхонага унинг ўғли садриддин абул ҳасан ибн насриддин раҳбарлик қилди. унинг иккинчи ўғли аслиддин эса айни пайтда парижда сақланаётган «элхон зижи» нусхасини қўлда кучириб берганлиги тарихий манбалардан маълум. мароға расадхонаси самарқанд расадхонасидан 150 йиллар олдин қурилиб, ишга туширилганлиги туфайли, улуғбек расадхонасининг қурилиши ва ишга тушурилишида тусий расадхонасининг кўпгина ижобий тажрибаларидан, жумладан, илмий ишларни режалаштиришда ва олинган натижаларни таққослашда кенг фойдаланилади. улуғбек ва унинг астрономия мактаби улуғбек 1394 йилнинг 22 мартида амир темурнинг эрон ва яқин осиё мамлакатларига қилган буюк «беш йиллик» юриши даврида озарбайжоннинг султония шаҳрида қолдирган уғруғида дунёга келди. темур бу юришда кўпинча карвонни (уғруқни) хотинлари билан (узига йўлдош бўладиганларидан ташқари) султонияда қолдирарди. 1393/1394 йиллардаги карвоннинг тўхтатишида, унинг 17 ёшли ўғли шохруҳнинг хотини, чиғатой зодагони ђиёсиддин тарханнинг қизи гавҳаршод унга ўғил невара ҳадя қилади. айни пайтда темурнинг аскарлари месопотомияда (ироқда) жанг қилишарди. 17 апрелда эса …
4
нинг фарвардин ойида султония шаҳрида дунёга келди." шундан сўнг қуйидаги мазмундаги 8 мисра шеър келтирилади: "жаҳон султони шоҳруҳга, худо, ой- юзли шахзодани совға қилди, ой кутарилиб, ўзининг энг баланд нуқтасига эришгач, борлиқни шарқда уфқдан кўтарилаётган қуёш каби нурафшон этди. билимдон мунажжимлар, туғулиш вақтини аниқлашга киришдилар ва бир вақтнинг ўзида эклиптикада ва горизонтда ётган нуқтанинг узунламасини, бошқача айтганда, туғулиш моментида чиқаётган биринчи уйнинг (горизонт устидаги осмоннинг ярим сфераси 15 даражадан қилиб 12 уйга бўлинади) узунламасини топдилар. улар қолган уйларнинг ва сайёралар ўринларининг узунламаларини ҳам аниқладилар. олинган маълумотлар асосида ажойиб бир қалам ёрдамида, оппоқ қоғозга (туғулиш моментида) чиқаётган нуқтага мос шоҳона гороскоп (тоъле) чиздилар". ёшлик йилларида улуғбекнинг турли соҳалар бўйича билимлари, савияси ва дунёқарашининг шаклланишида, шубҳасиз, унинг уғруқ билан турли мамлакатларга саёҳати, ўша даврнинг билимдон ва маданиятли аёнлари билан узлуксиз мулоқотда бўлиши, бобоси ҳузурида турли дипломатик учрашувларда иштирок этиши катта роль ўйнаган. улуғбек афлотун, аристотель, гиппарх, ариабхата каби юнонистон. миср ва ҳиндистон …
5
арой мунажжимлари мавлоно аҳмаднинг ҳам хизмати катта, деб тахмин қилади ђ.жалолов. бироқ шуларга қарамай, олимлар улуғбекнинг илму нужум билан бевосита мустақил шуғулланиши, юқорида эслатганидек, унга амир шоҳмаликнинг отакалик қилган давридан сўнг, яъни мамлакатни бошқаришга мустақил киришишганидан кейин бошланган деб хулоса қиладилар. самарқанд расадхонасининг бош "телескопи"- секстантнинг довруғи темурийлар мамлакати худудидан чиқиб дунёга таралди. археолог в.л.вяткин томонидан топилган расадхона қолдиқларини 1908 йилда ўрганиш бир-биридан 51 см узоқликда жойлашган катта айлана ёйи расадхонанинг бош инструменти-секстант эканлигини маълум қилди. ёй бўйлаб жойлашган мармар плиталарга ўйиб ёзилган сонлар эса, кузатилаётган ёриткичларнинг баландликларини ўлчаш имконини берадиган даражаланган шкала эканлиги аниқланди. кейинги тадқиқотлар ушбу меридиан ёйининг радиуси 40,2 м бўлганлигини тасдиқлади. секстант ёйидаги ингичка ўйиқ чизиқлар билан белгиланган штрихлар ораси 70,2 см дан бўлиб у 1 градусга тўғри келади. 1 минутга тўгри келадиган секстант ёйи эса 11,7 мм ни ташкил қилади. бош телескоп ёйининг узунлиги салкам 50 м га тенг. унинг жанубий томонида жойлашган диоптр (туйнук) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мароға ва самарқанд расадхоналарининг илмий фаолияти" haqida

1403854605_47686.doc мароға ва самарқанд расадхоналарининг илмий фаолияти режа: 1. насриддин ат-тусий хулагухон сарйининг бош астрономи. 2. тусийнинг мароғадаги расадхонаси. 3. "зиж илҳоний" ат-тусий илмий ижодининг маҳсули. 4. улуғбек ва унинг расадхонаси. 5. улуғбек астрономик мактабининг шаклланиши. 6. "зижи-жидиди-кўрагоний" улуғбек астрономик мактабидан ёдгорлик. 7. улуғбек мактаби давомчилари. насириддин ат-тусий – астроном насриддин ат-тусийнинг тўла исм-шарифи – насриддин абу жаъфар муҳаммад ибн муҳаммад ат-тусий бўлиб, у хуросоннинг тус шаҳрида 1201 йилда туғилди. тусий ёшлигида бағдодда таълим олган машҳур камолиддин мусо ибн юнусга шогирдликка тушади. математика ва астрономиядан эришган билиалари меъёрига етгач, дастлаб кўҳистоннинг сертахт шаҳрининг ҳокими насриддин абдараҳимни...

DOC format, 105,0 KB. "мароға ва самарқанд расадхоналарининг илмий фаолияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.