марказий осиёлик олимларнинг метрология ривожига қўшган ҳиссаси

DOCX 1,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538805702_72599.docx марказий осиёлик олимларнинг метрология ривожига қўшган ҳиссаси режа: 1. аҳмад ал-фарғоний буюк астроном, математик, географ, мухандис 2. мирзо улуғбек буюк астроном, математик ва давлат арбоби 3. ғиёсиддин коший аҳмад ал-фарғоний милодий ҳисоб билан 797-861 йилларда яшаб ижод қилган аҳмад ал-фарғоний буюк астроном, математик, географ, мухандис бўлиш билан бир қаторда метрологиянинг ривожига улкан ҳисса қўшди. у барча астрономик ўлчаш асбобларининг моҳир устаси бўлган. «фарғонийнинг мукаммал китоби» («китоб ал-камил ал-фарғоний») ёки бошқа ном билан «астролябия ясаш тўғрисида китоб» («китоб фи саoна ал-астурлаб») асарида астролябия асбобининг назарияси ва амалиёти тўла таҳлил этилган. бу китобда фарғоний – «астролябия қуришда биз баён қилгандан фарқли бўлган ҳамма мулоҳазалар хато ва уринишлар бехуда» - деган дадил, лекин асосли хулосага келади. умуман астролябия асбоб сифатида ix асрда ниҳоят мукаммаллашди, аниқлиги ошди ва астрономик кузатишлардаги асосий асбоб сифатида бир неча асрлар давомида ўзгаришсиз ишлатиб келинди. бунда олимнинг хизмати асосий ўрин тутади. марказий осиёлик олимларнинг ижоди буюк ипак йўли …
2
и энг дастлабки босма китоблардан ҳисобланади. аҳмад фарғоний биринчи бўлиб аниқ географик хариталар тузишга йўл очиб берди. христофор колумб амриқони очишда араб денгизчиларининг хариталаридан фойдаланган деган тахмин бор. араблар атлантика океанида сузишган, ҳинд океани ва оқ денгиз (урта ер денгизи) да эса бир неча аср ҳукмронлик қилган. уларнинг моҳир денгизчи бўлганлиги маълум. араб кемаларида денгиз атрофида яшовчи бирча ҳалқларнинг вакиллари хизмат қилган. бир потугал денгизчиси қизида араб олимлари тузган хариталар сақланиб қолган, кейинчалик унинг қизига генуялик христофор колумб уйланиб, ўша хариталарни мерос тариқасида қабул этган. колумб, айнан шу хариталарга асосан экмпедицияга ҳаракат қилган ва бошқалардан буни сир тутган. бундай маълумотларни санкт-петербурглик олимлар, хусусан, и.ю.крачковскийнинг шогирдлари эълон қилганлар. фарғоний ой ва қуёш тутилишлари мукаммал ўрганиб чиқди. ал-маъмун даврида икки расадхона (обсерватория) барпо этилди: бири бағдоднинг яқин касиюн номли тоғда. бу расадхоналар ал-маъмун топшириғига кўра аҳмад фарғоний раҳбарлигида битказилган бўлиши керак. бир пайтда иккита расадхона қурилишига аҳмад фарғоний ишлаб чиққан кузатиш услуби …
3
ус узунлигини ўлчаш натижаларида кўришимиз мумкин. халифа ал-маъмун фармойиши билан 824 йили «байт ул-ҳикма» аoзоларидан иккита гуруҳ (экспедиция) тузилди ва уларга ер ўлчамлари тўғрисида маълумотларда бўлган тафовутни бартараф қилиш учун аниқлик билан ер меридианининг узунлигини ўлчаш топширилди. улчаш ишларига раҳбарлик ал-фарғоний ва ал-хоразмийларга топширилди. улар ўлчаш режасини тузиб чиқдилар. улчаш ишлари мосул вилоятидаги санжар саҳросида ўтказилди. танлаб олинган нуқта координаталари аниқланганлан сўнг холид ал-марваррудий раҳбарлигида гуруҳ меридиан бўйича шимол томонга, али ал-астурлобий раҳбарлигидаги иккинчи гуруҳ жануб томонга қараб ўлчаш ўтказдилар. бу гуруҳлар ер меридианининг бир градус ёйига тўғри келадиган масофани тўғри ва тескари йўналишларда арқон тортиб ўлчаб чиқдилар. улчаш чизиғи йўналишларини меридиан бўйича тўғри тортиш учун бир арқонни меридиан бўйича тўғри тортиб, иккинчи арқонни биринчи арқон охиридан бошламай, биринчи арқон ўртасидан бошлаб тортиш йўли билан ўлчашни давом эттирдилар. унда бир градус ёй узунлиги 57,67 араб милига тенг экинлиги аниқланди (бир араб мили 1972 м) ёки ҳозирги ўлчов бирлигида 111,8 километрга …
4
рафик хариталар чизиш имконини берди. аҳмад фарғонийнинг нил дарёси сувини ўлчайдиган туташ идишлардаги суюқлик хоссалариша асосланган асбобни яратишда буюк муҳандислик салоҳиятига эга экинлиги намоён бўлади. бу асбобларнинг яратилишида ғоядан то қурилмагача бўлган ҳамма босқичларида муҳандислик талаблари тўла-тўкис бажарилганлигини кўрамиз. аҳмад ал-фарғонийнинг яна бир улкан асари – астролябия ясаш ва ундан фойдаланишга оид «астролябия ҳақида мукаммал китоб» идир. чамаси астрономия фанига қизиқиш кучайиб, астролябияларга эҳтиёж ортган бўлса керак, у шу мавзуда яна бир неча асар ёзган. бундан кўринадки, олим астрономик тадқиқотларнинг асоси бўлган асбобларга катта аҳамият берган. гарчи бутун фан тарихида птоломей ва унинг «алмагест» асарининг аҳамияти ҳақида кўп гапирилсада, аслида уйғониш даври европаси астрономия илмини ал-фарғонийдан ўрганган десак, муболаға бўлмайди (2.2-расм) . ҳарқалай «астрономия» ва «астролябия» юнонча сўзлар бўлса ҳам, бу фандаги «алидада», «алмуқантарат», «азимут», «зенит», «надир» каби арабча атамалар, мутлақ кўпчилик юлдузларнинг арабча номлари асосан ал-фарғоний китоблари орқали ўзлашганлигига шубҳа йўқ. а) б) в) 2.2-расм. аҳмад ал-фарғоний ишлаб чиққан …
5
лда халифа ал-мутаваккилнинг кўрсатмаси билан нил дарёси суви сатҳини ўлчайдиган иншоотни қуриш ва ишга тушириш учун фустот (ҳозирги қоҳира) шаҳрига борган» и тарзида эслаб ўтилади. англиялик гиролог олим а.бисвас маълумоти бўйича эса нил дарёси ўзанида равас оролида қурилган «нилометр билан европаликлар, аниқроғи ле пар ва марсел деган шахслар наполеоннинг мисрга юришлари вақти (1798-1800 йиллар) да танишишган. уларнинг тавсифича, сув ўлчаш иншооти квадрат шаклидаги қудуқ кўриниши бўлиб, нил дарёси билан учта ер ости сув йўллари орқали туташган. қудуқ ўртасига ўрнатилган оқ мармар билан қопланган саккиз қиррали устунда ажратилган араб тирсак бирлиги (54 см) га ва унинг 1/24 қисми-карат (2,25 см) га тенг йирик ҳамда кичик бўлаклар сув сатҳини ўлчаш имконини берган. бунинг учун кузатувчи айланма шаклида қурилган махсус зинапоялардан фойдаланилган. бино деворларининг ички томонидан эса араб алифбосида ёзилган ислом динига оид муқаддас битиклар бўлган. иншоот тизимидаги квадрат шаклидаги қудуқ ўртасида оқ мармар билан қопланган қиррали ўлчов устуни сув сатҳи тебранишларини сиғдира …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиёлик олимларнинг метрология ривожига қўшган ҳиссаси" haqida

1538805702_72599.docx марказий осиёлик олимларнинг метрология ривожига қўшган ҳиссаси режа: 1. аҳмад ал-фарғоний буюк астроном, математик, географ, мухандис 2. мирзо улуғбек буюк астроном, математик ва давлат арбоби 3. ғиёсиддин коший аҳмад ал-фарғоний милодий ҳисоб билан 797-861 йилларда яшаб ижод қилган аҳмад ал-фарғоний буюк астроном, математик, географ, мухандис бўлиш билан бир қаторда метрологиянинг ривожига улкан ҳисса қўшди. у барча астрономик ўлчаш асбобларининг моҳир устаси бўлган. «фарғонийнинг мукаммал китоби» («китоб ал-камил ал-фарғоний») ёки бошқа ном билан «астролябия ясаш тўғрисида китоб» («китоб фи саoна ал-астурлаб») асарида астролябия асбобининг назарияси ва амалиёти тўла таҳлил этилган. бу китобда фарғоний – «астролябия қуришда биз баён қилгандан фарқли бўлган ҳамма мул...

DOCX format, 1,9 MB. "марказий осиёлик олимларнинг метрология ривожига қўшган ҳиссаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.