амир темур ва замондош алломалар

DOC 174.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403350186_45106.doc амир темур ва замондош алломалар режа: 1. сайфи саройи 2. хусайн воиз кошифий 3. насриддин бурхониддин ўғли рабғузий 4. жалолиддин давоний 5. пошшохожа 6. мирзо улуғбек сайфи саройи. 1321 йилда хоразмнинг қамишли деган жойида ҳунарманд қуролсоз оиласида дунёга келган. дастлабки билимни ўз юртида олган сайфи ўқишни давом эттириш учун олтин ўрда давлатининг маркази сарой шаҳрига борган. у ерда қунт билан ўқиб, шоир сифатида танилган. бу ҳақда унинг ўзи қуйидагиларни ёзган: қамишли юрти менинг тувғон элимди, билинг, ғурбатга келтургон билимди. келиб бўлдум саройда шеър фидойи, саройнинг шоири, элнинг гадойи. лекин ўзаро феодал урушларнинг авж олиши, тож-тахт учун курашнинг кучайиб кетганлиги, марказлашган давлат яратиш учун интилаётган амир темурнинг олтин ўрдага шиддатли зарбаси туфайли сайфи саройи юртини тарк этади. у аввал эронга, сўнг туркияга боради. шоир сарсон-саргардонлик, муҳтожликда кечган кунларидан нолиб шеърлар битган: ўсиб тупроғим узра найзалар мен элдан айрилдим, ватандан бенишон ўлдим-да, ўзга юртда эврилдим. нечун менга фалак жавр айлади, қандай …
2
сарининг асл моҳиятига зарар етказмаган. таржима буюк санъаткорнинг халқпарварлик, адолатсеварлик, касб-ҳунарга, илмга меҳр қўйиш, ҳалол, пок, диёнатли, хайр-эҳсонли бўлиш ҳақидаги юксак ғояларини ўзбек халқига яқинлаштириш учун хизмат қилган. сайфи саройи ўз шеърларида яхшилик, гўзаллик ва чин инсоний севгини, муҳаббатни куйлаган, маърифатни тарғиб этган, кишиларни реал ҳаётга, эл-юрт хизматига чорлаган. шоир ўзига хос ранг-баранг бадиий-тасвирий воситаларни қўллаб, халқнамо ибораларни ишлатган. айрим ғазалларида мутлақо янги сўз ва иборалардан фойдаланган. чинакам ҳаёт ошиғи бўлган шоир халқининг марҳаматини, ватанини, ҳаёт файзини ҳамма нарсадан афзал кўрган: хабарсизман у дунё жаннатидан, юз ўгурмам элимнинг раҳматидан. инонман бўлгучи дорул вафоя, ¡руғлик баҳрасин топсам кифоя. хусайн воиз кошиôий (1440-1505) хусайн воиз кошифий xv асрнинг 30 йилларида сабзавор вилоятининг байҳақ туманида туғилган. болалик ва дастлабки таҳсил йилларини ўз ватанида ўтказган бўлажак адиб нишопур ва машҳад мадрасаларида таҳсил олган. ўта билимдон, нотиқ, ваъз айтувчи бўлгани учун у хусайн воиз кошифий номи билан шуҳрат қозонган. у 1468 йилда ҳиротга келиб кўп …
3
ан иборат. асарнинг асосий мавзуси таълим-тарбия ва ахлоқдир. “ахлоқи муҳсиний” асарида адиб ибодат, ихлос, шукр, ризо, ҳаё, одоб, ҳиммат, адл, сабот, шафқат, марҳамат, таълим-тавозе, вафо, ғайрат, шижоат, сиёсат, ҳақ ва ҳуқуқ сингари инсон камолоти учун муҳим фазилат-ларни таърифлаган, уларга риоя қилиш меъёрини баён қилган, сўзлашиш одоби, меҳмондорчилик, саломлашиш, сафарга чиқиш қоидаларини, ахлоқ мезонларини ифодалаган. воиз кошифийнинг ижодиётида одоб ва ахлоқий тарбиянинг назарий асослари яратилган эди. у комил инсон тарбиясидаги одобини қуйидагича таърифлаган эди: одоб – бу қалбни ёмон сўзлардан ва ножўя хулқдан сақлай олиш, ўзини ва ўзгаларни ҳам ҳурмат қила билиш, шу билан бирга ўзини ва ўзгаларнинг обрўсини туширмасликдир. воиз кошифий одоб тушунчасини кенг маънода тушунади ёмон сўз атамаслик, хулқни тарбиялай олиш, ўзини бошқариш ва ўзгаларни ҳурмат қилиш ахлоқийлик деб ҳисоблаган эди. воиз кошифий ахлоқий тарбияни қуйидагича йўналишларга бўлган эди: 1. олижаноблик, оқкўнгиллик, ростгўй, софдил, собитқадамлик. 2. инсонпарварлик-халқчиллик ва инсонларни ўзаро бир-бирини кечира билиш. 3. муомала – яъни сўзлашиш одоби. …
4
сухан, адолатли бўлиши лозим. воиз кошифий муаллим ва мураббийнинг педагогик маҳорати ҳақида шундай ёзган эди: мураббий болага насиҳат ва таълим беришда лутф ва одоб қоидаларига риоя қилиши керак. кўпчилик олдида болага панд берилмайди, унга мулойимлик билан панд-насиҳат қилиш лозим. тарбиячилик санъатида устозни ниҳоятда улуғлаб шундай ёзади: ôаромуш қилмагилсан ҳақи устод, ки онингдиндурур илмингга бунёд. агар устодинга меҳринг йўқ ўлди. дегилким илмим мани мавқ улди. кишиким қилди устодига хизмат. замони ўтмади тобти ул иззат. воиз кошифий ота-она ва яхши устоздан олган панд-насиҳат-га қулоқ солмай беҳуда йўлларда юрган фарзанд ўзини-ўзи расво қилади. ниҳоят ҳалокат ва фалокат дарёсига ғарқ бўлади, деган эди. воиз кошифийнинг мероси бўлажак авлодни ахлоқий фази-латларининг шаклланишига дастур сифатида хизмат қилмоқда. унинг ахлоқий тарбиядаги ғоялари комил инсон тарбиялаш йўриқ-номасини яратиш, ижодкор инсонлар ҳамиша адолатли ва инсон-парвар, халқчил бўлишлари, тарбияда ота-она ва устод-мураббий-ларнинг бурч вазифаларини асослаб беришидадир. шу асарнинг ахлоқий-таълимий моҳиятини тушунган шоирлар ва абдулла авлоний сингари маърифатпарварлар кошифийнинг меросидан ижодий …
5
онани ҳурматлаш, уларга хизмат қилиш, болани тўғри тарбиялаш, жамият манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиш, адолат учун курашиш, дўстлик ва биро-дарлик, яхшиликка интилиш, ёмонликдан қочиш каби эзгу фазилатларни тарғиб қилишдир. аксарият қиссаларда, жумладан, довуд алайҳиссалом, юсуф алайҳиссалом ва сулаймон алайҳиссалом қиссаларида юксак инсонпарварлик, ростгўйлик, ҳалоллик, жасорат ва матонат, имон-нинг бутлиги, виждоннинг поклиги, барча инсонларга бирдек муносабатда бўлиш сингари энг олижаноб хислатлар улуғланади. хусусан, юсуф тимсолида комил инсон, ҳақиқий ишқ фидойиси гавдалантирилган. ¡ш юсуф отасини деб, оллони ёдда тутиб, ака-лари томонидан содир этилган мунофиқлик азобларига, ишқ куйидаги барча изтиробларга бардош беради, матонатлилик намунасини кўрсатади. “қалдирғоч ва қовоқари”, “отлар ҳикояси”, “момо хаво ва шайтон”, “луқмон ҳикояти” сингари қатор ҳикоя ва нақлларда инсон ҳақида ғамхўрлик қилиш, ақл-заковат кучига суяниш, ҳалол меҳнат эвазига кун кўриш, ёлғончилик ва мунофиқ-ликка йўл қўймаслик, ер юзида ҳаётни асраш ғоялари илгари сурилади. қиссаси рабғузий бадиий, тарбияшуносликка асосланган асар бўлиб, пайғамбарлар тимсоли орқали юксак инсоний фазилатларни мадҳ этади. жалолиддин давоний буюк …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "амир темур ва замондош алломалар"

1403350186_45106.doc амир темур ва замондош алломалар режа: 1. сайфи саройи 2. хусайн воиз кошифий 3. насриддин бурхониддин ўғли рабғузий 4. жалолиддин давоний 5. пошшохожа 6. мирзо улуғбек сайфи саройи. 1321 йилда хоразмнинг қамишли деган жойида ҳунарманд қуролсоз оиласида дунёга келган. дастлабки билимни ўз юртида олган сайфи ўқишни давом эттириш учун олтин ўрда давлатининг маркази сарой шаҳрига борган. у ерда қунт билан ўқиб, шоир сифатида танилган. бу ҳақда унинг ўзи қуйидагиларни ёзган: қамишли юрти менинг тувғон элимди, билинг, ғурбатга келтургон билимди. келиб бўлдум саройда шеър фидойи, саройнинг шоири, элнинг гадойи. лекин ўзаро феодал урушларнинг авж олиши, тож-тахт учун курашнинг кучайиб кетганлиги, марказлашган давлат яратиш учун интилаётган амир темурнинг олтин ўрдага шиддатли...

DOC format, 174.0 KB. To download "амир темур ва замондош алломалар", click the Telegram button on the left.