xiv-xv асрлардаги дунёвий илмлар тараккиётига амир темур фаолиятининг курсатган таъсири

DOC 55,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411373128_59240.doc xiv-xv асрлардаги дунёвий илмлар тараққиётига амир темур фаолиятининг кўрсатган таъсири ўрта осиёнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши шу худудда яшаган халқларнинг ҳаётига катта салбий таъсир кўрсатди. хусусан, илм масканларининг йўқ қилиниши, зиёлиларнинг қувғин остига олиниши ix-xii асрларда яратилган юксак маданиятнинг, шу жумладан илм-фаннинг тараққиётини вақтинча сусайтириб қўйди. унинг қайтадан гуллаб яшнаши, юқори натижаларга эришиши амир темурнинг эзилган халқнинг озодлик, мустақиллик йўлидаги ҳаракатларига бошчилик қилиб, мовароуннаҳрда кучли марказлашган давлат тузиши, давлат бошлиғи сифатида юритган сиёсати, ташкилотчилик ишлари билан бевосита боғлиқдир. соҳибқирон, и. мўминов таъкидлаб ўтганидек, давр эҳтиёжларини англаган ҳолда “аҳоли талабларига пешвоз чиқиб, мамлакатнинг кўп жойларида қурилишлар қилдирди, камида юз йигирма йил давомида нисбий осойишталик ўрнатди. бу шубҳасиз, мамлакатда экономика, маданият, адабиёт ва санъатнинг ўсишида муҳим омил бўлди”. темур даврида илм-фаннинг тараққий этишига таъсир кўрсатган омиллар ҳақида гапирар эканмиз, биринчи навбатда қатъий тартиб ўрна-тишга эришганини, ҳар бир ишни, шу жумладан, илм ва таълим ишлари-ни белгиланган қонун ва қоидаларга мувофиқ амалга оширганини, …
2
казилган тадбир саноқсиз лашкар ожизлик қилган кучни енгишга имкон беради, деб ҳисоблаган. ана шунинг учун ҳам у олимлар ва руҳонийларга мурожаат қилиб, улардан мамлакатни бошқаришда ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришларини сўраган. бу жиҳатдан шарофуддин али яздийнинг “зафарнома” китобида берилган темурнинг янгидан бунёд этилган боилкан шаҳрида олим-фузалолар билан ўтказган кенгаши ҳақидаги маълумот диққатга сазовордир. бу кенгашдаги нутқида у шундай деган: “фан ва диннинг машҳур кишилари ўз маслаҳатлари билан подшоҳларга ёрдам бериб келганлар. сизлар эса менга нисбатан бундай қилмаяпсизлар. менинг мақсадим мамлакатда адолат ўрнатиш, тартиб ва тинчликни мустаҳкамлаш, фуқаронинг турмушини яхшилаш, юртимизда қурилишни кучайтириш, давлатимизни ривожлантиришдир.сизлар бу ишларни амалга оширишга менга ўз маслаҳатларингиз билан кўмаклашишларингиз керак” . амир темурнинг илм-фан аҳлига бўлган муносабати давлатни идора қилиш, салтанат саройида ўтириш, маошлар тайинлаш ва шу кабилар ҳақидаги тузукларида алоҳида қайд қилинган . хусусан, у олимлар, донишмандларга саройда ўтказиладиган мажлисларда ўзининг ўнг тарафидан-улуғ кишилар учун мўлжалланган томонидан ўрин берган . худди ана шундай ҳурмат ва …
3
ароит туғдирган. темур салтанатида илм-фаннинг тараққий этишида ўтмиш маданий бойликларини ўрганишга эътибор берилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. бу давр олимлари қадимги юнонистон мутафаккирларининг илмий мерослари, хусусан арасту асарларининг ал-киндий томонидан амалга оширилган таржимаси, евклиднинг математикага оид 13 китобини ўз ичига олган “асослар” асарининг, птоломейнинг “алмагест” китобининг беруний томонидан санскрит тилига таржималари ва шу кабилар билан таниш эдилар. уларда хитой ва ҳинд олимларининг риёзиёт, фалакиёт, тиббиёт, кимё, адабиёт, тарих каби илм соҳаларидаги тадқиқотларига, чунончи ҳиндларнинг “калила ва димна” асарига бўлган қизиқиши кучли эди. шунингдек, xiv-xv асрларда илм-фаннинг юксалиши учун ix-xii асрларда ўрта осиёда яратилган маданиятнинг, хусусан хоразмий, форобий, ибн сино, беруний, умар хайём, насриддин тусий каби жаҳонга машҳур бўлган алломаларнинг илмий меросининг ғоявий манбаа бўлиб хизмат қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. юқорида қайд этиб ўтилган олимлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар ўрта осиёда илм-фаннинг истилолар, сиёсий вазиятларининг ўзгариши таъсирида тараққиётдан тўхтаб қолишга йўл қўймаган ва илмий билимлар ривожидаги ворисликнинг сақланишига …
4
инг ўнлик касрларни ихтиро қилишида, учичи дарражали тенгламаларни ечиш усулини топишида ва умуман юқори даражали алгебраик тенламаларни ечиш методини кўрсатишда ўз давомини топган ва чуқурлаштирган бўлиб, риёзиётдаги алгоритмик-алгебраик руҳнинг мустаҳкамланишига хизмат қилган. шуниси диққатга сазоворки, ислом мамлакатларида риёзиёт айнан ана шу алгоритмик-алгебраик йўналишда қадимги дунёдаги риёзиётга нисбатан илгарилаб кетган ва у даражага ғарбий европада фақат xvi асрдагина эришган. яна шуни айтиш керакки, xix аср ўрталаригача алгебрада унинг шарқдан келиб чиққанлиги, аксиоматик методнинг ишлатилмаслиги билан евклид геометриясидан кескин фарқ қилиши сезилиб турган. уларнинг келиб чиқишидаги фарқ хато ҳозирги пайтдаги алгебра ва геометрияга оид мактаб дарсликларида ҳам сезилиб туради. албатта, юқорида билдирилган фикрлар ислом мамлакатларида, шу жумладан темур ва темурийлар бошқарган давлатда риёзиётнинг бошқа йўналишларида тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаган, деган маънони англатмайди. буни тасдиқловчи далиллар мавжуд. масалан, умар хайёмнинг “евклид китобининг қийин постулатларига шарҳлар” асарида евклиднинг параллел чизиқлар ҳақидаги постулатини исбот қилишга уриниб, тўртбурчакнинг ўткир, ўтмас ва тўғри бурчаклари тўғрисида қурган …
5
да румий, али қушчи, ғиёсиддин жамшид каби олимлар етишиб чиқиб, улар фалакиёт ҳамда риёзиёт илмларининг тараққиётига улкан ҳисса қўшдилар. расадхонада ўрганилган 1018 юлдузнинг координаталари-ю уларнинг юлдузлар тўпламларидаги ҳолатлари ва ҳаракатлари ҳақида маълумотларни ўз ичига олган “зижи кўрагоний” (“янги астрономик жадваллар”) асари xiv-xv асрлардаги илм-фан тараққиётининг энг юксак чўққисини ташкил этади. бу асарда расадхонада ўлчаш натижасида ҳосил бўлган рақамлар риёзиёт қолипига тушурилиб, уларга хос қонуниятлар аниқланган, қоидалар яратилган, яъни тадқиқот натижалари каталог ҳолига келтирилган, вақт (йил, ой, кун) ҳақида 20 та жадвал тузилган. xiv-xv асрларда ўрта осиёда табиатшуносликнинг ҳам турли соҳалрида тадқиқот ишлари олиб борилган. бу даврда тилшунос олимлар, ижодкорлар ҳам кўзга кўринарли асарлар яратган. темур уларнинг ижодини диққат билан кузатиб ьорган, ишларини қўллаб-қувватлаган. ўзи ҳам бадиий адабиётга. айниқса паоэзияга жуда қизиққан. бунга а.навоийнинг қуйидаги сўзлари гувоҳлик беради. “темур кўрагон... агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўўб маҳал ва мавқеда ўқубдурларким, анингдек бир байт ўқуғони минг яхши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xiv-xv асрлардаги дунёвий илмлар тараккиётига амир темур фаолиятининг курсатган таъсири"

1411373128_59240.doc xiv-xv асрлардаги дунёвий илмлар тараққиётига амир темур фаолиятининг кўрсатган таъсири ўрта осиёнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши шу худудда яшаган халқларнинг ҳаётига катта салбий таъсир кўрсатди. хусусан, илм масканларининг йўқ қилиниши, зиёлиларнинг қувғин остига олиниши ix-xii асрларда яратилган юксак маданиятнинг, шу жумладан илм-фаннинг тараққиётини вақтинча сусайтириб қўйди. унинг қайтадан гуллаб яшнаши, юқори натижаларга эришиши амир темурнинг эзилган халқнинг озодлик, мустақиллик йўлидаги ҳаракатларига бошчилик қилиб, мовароуннаҳрда кучли марказлашган давлат тузиши, давлат бошлиғи сифатида юритган сиёсати, ташкилотчилик ишлари билан бевосита боғлиқдир. соҳибқирон, и. мўминов таъкидлаб ўтганидек, давр эҳтиёжларини англаган ҳолда “аҳоли талабларига пешвоз ч...

Формат DOC, 55,5 КБ. Чтобы скачать "xiv-xv асрлардаги дунёвий илмлар тараккиётига амир темур фаолиятининг курсатган таъсири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xiv-xv асрлардаги дунёвий илмла… DOC Бесплатная загрузка Telegram