mirzo ulug'bek va uning akademiysi

DOCX 10 sahifa 26,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
мирзо улугбек ва унинг академияси мирзо улуғбек ва унинг академияси дунё астрономия фани тараққиётида ўрта аср шарқ астрономияси, жумладан, марказий осиё олимларининг фаолияти алоҳида ўрин тутади. бу даврда, айниқса, қуёш, ой ва сайёраларнинг ҳаракат назарияси, амалий астрономиянинг вақт ва жойнинг географик координаталарини аниқлашга доир масалалари бўйича ўрта осиё, хусусан, ўзбек алломалари жуда бой мерос қолдирдилар. бу даврда мусулмон мамлакатларининг юзлаб буюк мутафаккирлари астрономия, математика ва фалсафа фанлари бўйича тадқиқот ишлари билан машғул бўлдилар. улар ичида муҳаммад ал-хоразмий, аҳмад ал-фарғоний, абу наср ал-форобий, абу райҳон беруний, абу али ибн сино, умар хайём, абу маҳмуд ҳамид ал-хўжандий, насируддин ат-тусий, маҳмуд ал-чағминий, қозизода румий, ғиёсиддин жамшид коший, улуғбек каби машур сиймолар ўз ижодлари, илмий мерослари билан марказий осиё халқларининггина эмас, балки дунё халқларининг бойлигига айланиб, бугун жаҳоннинг барча эллари орасида ҳурмат билан тилга олинадилар. дастлаб халифа маъмун замонасида (9 аср) ишга туширилган ва ал-хоразмий ишлаган бағдод расадхонаси, сўнгра умар хайёмнинг исфаҳондаги, насируддин ат-тусийнинг …
2 / 10
га кўтариш, тутилишлар назарияси ва амалий астрономиянинг асосий предметларидан бўлган вақтни ўлчаш ишларида юксак аниқликка эришиш имконини берди. улуғбек астрономия мактаби вакилларининг тадқиқотлари натижаси бўлган буюк мерос - "зижи жадиди кўрагоний"дан кейинги юз йиллар мобайнида фақат шарқ эмас, балки ғарб мамлакатлари кўпгина йирик расадхоналарининг олимлари дастурул-амал сифатида кенг фойдаландилар. расадхона қурилиши тарихи 1 / 9 мирзо улуғбек ва унинг академияси одатда, ўрта асрларда, ҳар бир подшоҳ саройида мунажжимлар бўлган. мунажжимлар астрологик мақсадларда осмон жисмларини кузатиб, ой, юлдуз ва сайёраларнинг ҳолатларини аниқ ўрганиш, шуларга кўра, сарой аъёнлари, мамлакат ҳамда подшоҳлик тақдири ҳақида "башорат" қилиш билан шуғулланганлар. жумладан, амир темур саройида ҳам мавлоно аҳмад ва мавлоно абдуллоҳ каби мунажжимлар ишлагани тарихий манбалардан маълум. шулардан саройда ҳакимлик ҳам қилган мавлоно аҳмад сайёраларнинг 200 йиллик ҳолатларини олдиндан белгилаб, улардан турли мақсадларда фойдаланиш учун жадваллар тайёрлаган. бинобарин, ўрта асрларда мунажжимлар учун сайёраларнинг олдиндан ҳисобланган ҳолатлари билан кузатишдан олинган натижаларнинг мос келиши жуда муҳим аҳамият касб …
3 / 10
лагани маълум бўлди. шу муносабат билан янада аниқ маълумотлар олиш имконини берадиган, олдингиларидан афзалроқ ва аниқроқ астрономик қурилмаларга эга бўлган расадхона бунйод этиш эҳтиёжи туғилди. шуларни эътиборга олиб, улуғбекнинг отаси шоҳрух ҳукмрон бўлган мамлакатнинг кошон шаҳрида истиқомат қилаётган математик ва астроном ғиёсиддин жамшид "зижи хоқоний" дар такмил "зижи элхоний" ("хоқон зижи" - "зижи элхоний"нинг такомиллаштирилгани) деган машур рисоласини битди. 1413 йили ёзиб тугалланган бу асар улуғбекнинг отаси шоҳрухга бағишланган эди. "хоқон зижи"нинг назарий қисми ва астрономик жадваллари "зижи элхоний"нинг бундай қисмларидан бироз фарқ қилиб, янги маълумотлар билан бойитилган эди. бироқ мазкур тузатишлар қуёш, ой ва сайёраларнинг топилган ҳолатлари аниқлигини фақат бир неча йил мобайнидагина таъминлай оларди, холос. қуёш, ой ва сайёраларнинг бир неча ўн йилларга доир ҳолатларини олдиндан аниқ топиш учун эса, уларнинг орбита элементларини(қуёшнинг йиллик кўринма йўли-эклиптикага оғмалигини, уларнинг даврларини, ой ва планеталарнинг эклиптикани кесиб ўтиш онларини, эклиптиканинг осмон экваторига оғмалигини, кузатишлар учун муҳим бўлган баҳорги тенгкунлик нуқтасининг ўрнини …
4 / 10
эътиборли асар ёзиб танилган кошонлик ғиёсиддин жамшид кошийни анчадан буён ўртаб келарди. шу боисдан коший шоҳрухга бўлган ҳурматини унга бағишлаб битган "зиж"и орқали изҳор этиш билан чегараланмай, унга янги расадхона қуриш режаси борлигини ҳам билдирган деб тахмин қилинади. бироқ амир темур вафоти муносабати билан унинг авлодлари орасида тахт учун ихтилофларнинг бошланиб кетиши, жумладан, 1415 йили кошон ва унинг атроф вилоятларининг волийси саид ваққос шоҳрухга қарши кўтарган қўзғолон унга бундай хайрли ишларни бошлашга халал берди. темур фармони билан 1399 йили умаршайх ўрнига фарғонага ҳоким этиб тайинланган унинг ўғли искандар(шоҳрухнинг энг катта жияни), саид ваққоснинг озарбойжон томон юришидан фойдаланиб, жамшид кошийнинг ватани кошонга бостириб кириб, уни забт этади. энди искандар ҳукмронлик қилаётган юртда қолган жамшид коший 1415 йилнинг қишида расадхона қуриш режаси билан искандарга мурожаат қилади. искандарнинг розилигини олгач, академик бартолднинг аниқлашича, 1416 йилнинг январида коший расадхонани жиҳозлаш учун зарур бўлган астрономик асбобларнинг баёни акс этган "астрономик асбобларга шарҳ" ("рисолаи дар шарҳи …
5 / 10
ша даврда хўжандийнинг расадхонаси фахр уд-давла салтанати ҳудудида бўлиб, унинг раҳнамолигида қурилганидан асбобга "судси фахрий" деб ном берилган. улуғбек мактабининг шаклланиши астроном ғ.жалоловнинг фикрича, коший искандар ўлимидан кейин, яъни 1416 йилнинг ёзидаёқ улуғбек томонидан самарқандга таклиф этилган. шарқшунос олимлар б.розенфельд билан г.матвиэвская эса, коший самарқандга 1417 йили келган деб уқтиришади. нима бўлганда ҳам, коший самарқандга келгач, бу ерда расадхона 3 / 9 мирзо улуғбек ва унинг академияси қурдириш нияти борлигини улуғбекка билдириб, унга расадхона қурилиши учун мўлжалланган ва юқорида эслатилган "астрономик асбобларга шарҳ" рисоласини топширади. бундай илтимоснинг сабабини тарихчи солиҳ закий шундай баён қилади: "улуғбек "зижи элхоний"да келтирилган маълумотлар энг сўнгги кузатишлар натижалари билан мос келмаслигини ғиёсиддин жамшиддан кўп марта эшитганини таъкидлайди...". оқибатда математика ва астрономиядан катта билимга эга бўлган улуғбек расадхона қурилишига розилик беради. шу муносабат билан улуғбек кўп олимларни тўплаб, 1417 йили расадхонани қуришга бағишланган мажлис ҳам чақирган. расадхона қурилиши бўйича улуғбекнинг замондоши тарихчи абдураззоқ самарқандий бу мажлис …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mirzo ulug'bek va uning akademiysi" haqida

мирзо улугбек ва унинг академияси мирзо улуғбек ва унинг академияси дунё астрономия фани тараққиётида ўрта аср шарқ астрономияси, жумладан, марказий осиё олимларининг фаолияти алоҳида ўрин тутади. бу даврда, айниқса, қуёш, ой ва сайёраларнинг ҳаракат назарияси, амалий астрономиянинг вақт ва жойнинг географик координаталарини аниқлашга доир масалалари бўйича ўрта осиё, хусусан, ўзбек алломалари жуда бой мерос қолдирдилар. бу даврда мусулмон мамлакатларининг юзлаб буюк мутафаккирлари астрономия, математика ва фалсафа фанлари бўйича тадқиқот ишлари билан машғул бўлдилар. улар ичида муҳаммад ал-хоразмий, аҳмад ал-фарғоний, абу наср ал-форобий, абу райҳон беруний, абу али ибн сино, умар хайём, абу маҳмуд ҳамид ал-хўжандий, насируддин ат-тусий, маҳмуд ал-чағминий, қозизода румий, ғиёсиддин жамши...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (26,1 KB). "mirzo ulug'bek va uning akademiysi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mirzo ulug'bek va uning akademi… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram