достонлар матнида алохида гурухни ташкил этувчи сузлар ( достонлар матнида модал сузлар, ундов

DOC 129,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662585447.doc 0,0035 0 0,001 0,002 0,003 0,004 0,005 0,006 0,007 00000000000 0,0035 достонлар матнида алоҳида гуруҳни достонлар матнида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар режа: 1. достонлар матнида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар 2. достонлар матнида модал сўзлар 3. ундов сўзлар 4. императив ундов сўзлар 5. тақлид сўзлар 6. кўрсатиш ундов сўзлар ҳозирги ўзбек адабий тилида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар таркибига модал сўзлар, ундов ва тақлид сўзлар киритилган. модал сўзлар муносабатни номласа, ундов сўзлар ҳис-ҳаяжонни тасвирласа, тақлид сўзлар товуш ёки кўринишга тақлидни ифодалайди. модал сўзларнинг ўзгармаслиги ва маъноси уларни юкламаларга жуда яқинлаштиради. модал сўзларнинг юкламаларга жуда яқин келишини кўрсатувчи синтактик томони, айни пайтда уни юкламалардан фарқли эканлигини ҳам кўрсатади. ундов ва юкламалар икки томони билан яқинлашади. биринчидан, ундов ва юклама морфологик жиҳатдан ўзгармасдир. иккинчидан, ундов ва юкламалар семантик жиҳатдан эмоционал-экспрессив маъно ифодалайди. тақлид сўзлар ўзгармаслиги юклама, ундовлар, модал сўзларга яқинлаштиради. тақлидий сўзларнинг улардан фарқли томони у қандай? қанақа? сўроқларига эгалиги …
2
аҳолаш ва у орқали воқеликка муносабатни билдирувчи модал сўзлар. 4. сўзловчининг фикрини ифодалаш шакли ва у орқали воқеликка муносабат билдирувчи модал сўзлар. 5. зарурат, лозимлик, юклаш маъносини англатадиган модал сўзлар. 1. сўзловчининг ўз фикрига ишончини ва уни тасдиқлаш орқали воқеликка бўлган муносабатини ифодаловчи модал сўзлар. бу сўзлар матн таркибидан ажратиб олинганда конкрет маъно ифодаламайди. улар фақатгина боғли қуршовда модал муносабат ҳосил қилади. мазмун жиҳатдан умумий модаллик маъноси бир қанча хусусий маънолар орқали намоён бўлади. 1) ишонч маъноси: вафоси йўқ бундай шоҳлик давлатдан // бошим олиб кетай, бундан, албатта (рус.352). «бу бола бир катта ердан чиққан бола-да: ё бир подшонинг боласи... ё бир аслзод бир оқсуяк эшоннинг боласи, албатта», - деб (рав.22). албатта, бу боласнинг ота-энаси бор (рав.22). албатта, бу элнинг каттаси шул-да...(алп.36). 1-мисолда албатта (а.i=31; р.i=4) мл «ишонч» маъноси билан «тасдиқ» маъноси бирга қўлланган бўлса, 2-мисолда эса «ишонч» маъноси устун келган. 3-4 мисолларда эса «ишонч»дан кўра «тасдиқ» маъноси кучлироқ воқелашмоқда. …
3
балки яхши билди мендай полвонди, // шундай ойим билан қилсанг давронди, // балки сўзи кўнгли бордай бўлганди (алп.67). 3. сўзловчининг ўз нутқини эмоционал баҳолаш ва у орқали воқеликка муносабатни билдирувчи модал сўзлар. бундай модал сўзлар, асосан, эмоция билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1) афсусланиш маъноси: ҳай атттанг, ҳай аттанг, келе бугун индамай ўтиб кетайин (рав.29). аттанг, аттанг, амир ҳам маҳрамни топиб қўяр экан, агар шу жасадига аёл бўлса, қандай одам кўрса шайтонлаб қолар экан, дейишди (тўл.163). эсиз, менинг ғамсиз бошим ғамхона бўлди, найлайин (алп.307). 2) ачиниш маъноси: «ҳай аттанг, ёш бола экан, жуда яхши бола экан», - деб кўп афсуслар эдилар (рав.58). «армон билан, эсиз, алплар ўлди, - деб (алп.164). 3) завқланиш, шодлик маъноси: шукурилилло, қалмоқларда қолмадинг (алп.171). шукур, сени кўрар куним бор экан (о.39). қуллу бўлсин, акажон, арғумоғинг (алп.82). меҳрибоним келган экан, минг шукур. // мендан хабар олган экан, минг шукур (рав.88). 4. сўзловчининг фикрини ифодалаш шакли ва …
4
шахсга юклайди. бундай модал сўзлар қуйидаги маъноларни ифодалайди. 1) [феъл+мл] қолипидаги бирикма лозимлик, юклаш маъносини кўрсатади: албатта сен бундан кетмоғинг даркор (алп.113). бизларга бўйин эгиб келган кишини дўст билмоқ керак, ўзига бир яхши амал бериш керак, - деди (о.62). ака, сендан бормоқ лозим бўлибди (алп.76). 2) [-са+мл] қолипидаги бирикма гумон, ноаниқлик маъносини ифодалайди: маълум бўлса керак, бова, ўзингга (о.87). улар ҳали ҳам зиндонда бўлсалар керак (о.93). доронинг тахтини йиқиб, ўзини банди қилиб, зиндонга солсам керак (ой.11). умуман, модал сўзлар кўпроқ диалогда, хусусан, оғзаки нутқда кўп қўлланади, достон матнида ҳам образлар нутқини индивидуаллаштиришда оғзаки нутқ элементлари сифатида ишлатилади. ундов сўзлар маълумки, онгимиздаги тушунчаларнинг ҳаммаси ҳам воқеликдаги нарса-буюм, белги-хусусият, муносабат асосида ҳосил бўлмаган. аниқроғи, фақат онгимиз маҳсули бўлган тушунчалар ҳам мавжуд. хаёлий ва мавҳум тушунча билан бирга тасаввур ва образлар ҳақида ҳам тушунчалар мавжуд. буларни ундов ва тақлидий сўзларда кўриш мумкин. достон матнларида тасаввур ва образлар ҳақидаги тушунчаларни ифодаловчи ундов сўзлар ифода …
5
до билан чамбилнинг белидан чиқиб келаётибсан. э эси кетган равшанбек кимникига бораётибсан? (рав.19). в) севинч, хурсандчилик, завқланиш маъноси: эй, офтобой! бугун сен менга яхши хабар топиб келдинг! (ой.17). эй, саримирохўр! – деб дўстига қараб бир сўз деди: баҳра олдим сенинг айтган сўзингдан, // ёш оқмасин сенинг наргас кўзингдан (о.80). г) қойил қолиш, роҳатланиш маъноси: эй, тақсир, сизнинг шундай баркамол ўғлингиз бор экан (о.65). ў, бувишим! олплиги рустамдан ҳам зиёд, сулувлиги сиздан ҳам зиёд, синли-симбатли, юсуф талъатли йигит экан (о.15). салбий эмоционал ундов сўзлар сўзловчининг воқеа-ҳодисаларга салбий муносабатини, салбий эмоциясини билдиради. бундай ундов сўзларнинг маънолари асосан боғлиқ қуршовида макро ва микро контекстда ойдинлашади. ундов сўзлар воситасида ифодаланган маъно нозикликлари қуйидагича воқеаланади: а) эътироз, норозилик, шикоят, зорланиш маъноси: э химчаойим, мен сени дўст деб, тушимни айтиб эдим (рус.370). сира қолмади тоқатим энам дейди оҳ уриб // оббо баччағар, булар қулоқ солиб турган экан... (рус.408). б) жирканиш, нафрат, ғазаб маъноси: не боласи келди, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"достонлар матнида алохида гурухни ташкил этувчи сузлар ( достонлар матнида модал сузлар, ундов" haqida

1662585447.doc 0,0035 0 0,001 0,002 0,003 0,004 0,005 0,006 0,007 00000000000 0,0035 достонлар матнида алоҳида гуруҳни достонлар матнида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар режа: 1. достонлар матнида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар 2. достонлар матнида модал сўзлар 3. ундов сўзлар 4. императив ундов сўзлар 5. тақлид сўзлар 6. кўрсатиш ундов сўзлар ҳозирги ўзбек адабий тилида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар таркибига модал сўзлар, ундов ва тақлид сўзлар киритилган. модал сўзлар муносабатни номласа, ундов сўзлар ҳис-ҳаяжонни тасвирласа, тақлид сўзлар товуш ёки кўринишга тақлидни ифодалайди. модал сўзларнинг ўзгармаслиги ва маъноси уларни юкламаларга жуда яқинлаштиради. модал сўзларнинг юкламаларга жуда яқин келишини кўрсатувчи синтактик томони, айни пайтда уни юкламалардан фарқли ...

DOC format, 129,5 KB. "достонлар матнида алохида гурухни ташкил этувчи сузлар ( достонлар матнида модал сузлар, ундов"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.